Ўзбекистонда бизнес-инкубаторларни ривожлантириш долзарб муаммо сифатида
Автор: Саидахмедова Д.С., Хошимова М.А.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-1 (97), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада бизнес-инкубатор тушунчаси ва унинг фаолиятини мазмуни ёритилган. Шунингдек, бизнес инкубаторлар фаолиятини ташкил этишнинг Хитой тажрибаси таҳлил қилиниб, Ўзбекистонда уни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Кичик бизнес, тадбиркорлик, инновация, технология, стартап, бизнес-инкубатор, инвестор
Короткий адрес: https://sciup.org/140300435
IDR: 140300435
Текст научной статьи Ўзбекистонда бизнес-инкубаторларни ривожлантириш долзарб муаммо сифатида
Жаҳон амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш мамлакатнинг иқтисодий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш, бандлик муаммосини ҳал этиш, аҳолининг даромадлари ва фаровонлигини оширишнинг самарали механизми сифатида намоён бўлмоқда.
Дунёдаги ривожланган давлатларнинг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тажрибаларини таҳлил қиладиган бўлсак, Ўзбекистонда бу йўналишда ҳали ишга солинмаган жуда катта имкониятлар мавжудлиги аён бўлади. Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича жадал ислоҳотлар олиб борилаётган бўлсада, мазкур соҳани янада ривожлантириш йўлларини аниқлаш, жумладан, дунё амалиётида кенг қўлланилиб келинаётган стартаплар ва бизнес-инкубаторлар фаолиятини самарали ташкил этиш тажрибасини Ўзбекистонда кенг кўламда татбиқ этиш масаласи тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.
Бизнес инкубаторлар нима ва улар нима учун керак?
Бизнес-инкубатор - бу ёш тадбиркорларнинг лойиҳаларини қўллаб қувватлаш, илк ғояларни ишлаб чиқишдан тортиб амалиётга жорий этилгунга қадар бўлган босқичларда ёрдам беришга қаратилган ташкилотдир. Улар стартапёрларга асосан коучинг, тренинглар ёрдамида маслаҳат бериш, инвесторларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланишади.
Дунё амалиётида бизнес-инкубаторлар қарийб 40 йилдан бери фаолият кўрсатиб келади, бугунги кунда улар 20 мингдан ортиқ стартапларни ривожланишига ҳисса қўшиб келмоқда.
Бизнес-инкубаторларда асосан, қуйидаги хизматларни кўрсатилади:
-
1. Имтиёзли шартлар асосида ер майдонини ажратиш.
-
2. Тадбиркорларни ўқитиш ва тайёрлаш.
-
3. Консальтинг хизматларини кўрсатиш.
-
4. Тадбиркорларга инвесторларни жалб қилишга кўмаклашиш.
-
5. Информацион база сифатида хизмат кўрсатиш, реклама бўйича ёрдам бериш
-
6. Мукаммал ишлаб чиқилган бизнес моделларни таклиф этиш.
Демак, бизнес-инкубаторлар фаолиятига чуқурроқ тўхталадиган бўлсак, унинг учун хос бўлган умумий тушунчалар қуйидагилардир: инновация, тадбиркорлик, ҳамкорлик ва алоқалар, компетентлилик, хусусий эгалик, долзарблик, ресурслардан фойдаланиш, технологиялар, устунлик, мониторинг, ҳисоблаш ва текширишдан иборат. Бу тушунчаларнинг ҳар бирининг вазифаларини қуйидагича батафсилроқ ёритиш мумкин:
Б – бизнес ғоя ва самарали бизнес режа ишлаб чиқишда кўмаклашиш
И – инновацияларни жорий этишга шароит яратиш
З – зарурий ресурслар билан таъминлаш
Н – ноёб ғоялар, новацияларни тўплаш, ғоялар банкини шакллантириш
Е – етарли маблағ билан таъминлашга ёрдам бериш
С – синов ва тажрибалар ўтказишга шароит яратиш
И – инвесторларни жалб қилиш
Н – натижаларни текшириб туриш, назорат қилиб бориш
К – компетентли тадбиркорларни тайёрлаш, ўқитиш
У – учрашувлар уюштириш, семинарлар, кўргазмалар ташкил этиш
Б – бизнес консалтинг хизматлари кўрсатиш
А – алоқаларни мустаҳкамлаш, фойдали ҳамкорларни топиш
Т – технологияларни жорий қилиш
О - офис, турар-жой масаласида стартапларга ёрдам кўрсатиш
Р – рақобатда устунликка эришиш.
Бизнес-инкубаторлар асосан қисқа муддатли дастур асосида фаолият кўрсатиб, кўпинча 6 ойдан 3 йилгача чўзилиши мумкин.
Бугунги кунда бизнес-инкубаторларнинг қуйидаги типлари кенг тарқалган:
-
1. Илмий бизнес-инкубаторлар. Бундай инкубаторлар асосан илмий-тадқиқот муассасаларида ёки техника институтлари қошида ташкил этилади. Маълумки, бирор бир инновацион ғояни амалга ошириш учун зарур бўладиган лаборатория ёки техник жиҳозларни сотиб олиш катта харажат
-
2. Ишлаб чикариш бизнес-инкубаторлари. Бундай инкубаторлар асосан ишлаб чиқариш корхоналари базасида ташкил этилади. Асосий мақсад кам харажатлар эвазига стартапларга корхонанинг техника ва жихозларидан, салоҳиятли кадрларидан унумли фойдаланиши, янги маҳсулот турини яратиш ва тажрибадан утказишга шароит яратишдан иборат.
-
3. Инновацион бизнес-инкубаторлар. Бугунги кунда интернет бизнеснинг турли кўринишлари билан боғлиқ технологияларлардан фойдаланишга асосланган IT - стартаплар ривожланиб бормокда. Бундай технологияларни яратиш лаборатория ёки махсус омборларни талаб этмайди. Шу боис инновацион-бизнес инкубаторлар стартапларга замонавий ахборот технологиялари, интернет ва информацион база билан таъминланган идора ва етук мутахассислари билан хизмат курсатадилар.
-
4. Анъанавий бизнес-инкубаторлар. Кичик бизнеснинг айрим турлари ҳеч қандай инновацион технологиялар ёки техник тажрибаларни талаб килмайди. Анъанавий бизнес-инкубаторлар шундай бизнес турлари учун консальтинг хизматлари кўрсатиш, уларни офис билан таъминлаш, семинарлар ёки маҳсулот тақдимотини ташкил этиш каби масалаларда амалий кумак беришга мулжалланган.
талаб килади. Шу боис, инновацион ёки илмий бизнес-инкубаторлар базавий таълим муассасалари қошида ташкил этилади, уларнинг истеъмолчилари одатда, талабаларнинг узлари булади.
Бизнес-инкубаторларни ривожлантириш буйича Хитой тажрибаси алоҳида аҳамиятга эга. Хитойда бизнес инкубаторларни ташкил этиш Фан ва технологиялар Вазирлиги тассаруфида бўлганлиги боис, улар асосан технологиялар билан шуғулланувчи компанияларга хизмат кўрсатади. Бундай вазият Хитойдаги барча бизнес-инкубаторларнинг йирик эканлигидан далолат беради. Жумладан, Шанхайнинг ўзида 30 дан ортиқ бизнес-инкубатор фаолият юритиб, уларнинг энг йириги 300 га якин компанияга хизмат кўрсатади. Бу компанияларнинг аксарияти “Қайтган олимлар” лойиҳаси асосида яратилган. Бу лойиҳанинг моҳияти шундаки,
Fарбий Европа ва Шимолий Америкада та^сил олиб кайтган хитойлик талабалар, бор билим ва тажрибасини Хитойда янги компания очишга сарф килади.
Хитойдаги мавжуд инкубаторлар асосан куйидаги турларга булинади:
Университетга асосланган инкубатор . Бундай инкубаторлар Хитойда мавжуд бизнес инкубаторларнинг махсус туридир. Хитой университетлари ўз талабалари ва саноатини янги инновациялар орқали бойитиб боради. Университетга асосланган инкубаторлар анъанавий инкубаторлар билан деярли бир хил, аммо уларнинг баъзи ўзига хос сифатлари бор, масалан, ўз талабалари учун иш ўринлари яратиш, университет тадқиқотларнинг молиялаштирилиши, академиянинг саноат билан боFланиши кабилар.
Инновацион марказ . Инновацион марказлар Хитойдаги бизнес-инкубаторларининг сўнгги ихтироси ҳисобланади. Асосан, инновацион марказларда инновацион маданиятни ривожлантириш учун маҳаллий х,укумат томонидан х,омийлик килинади.
Технологик бизнес инкубаторлар . Технологик бизнес-инкубаторлар технологияга асосланган инкубаторлар. Улар технологик ресурслар, ноу-хаулар комбинациясини яратишни кўзда тутади ва бу тадбиркорлик қобилиятини максимал даражада қўллаб қувватлаш, инновацион бизнес ривожини жадаллаштириш ва шу баробарида яратилган технологияни реализация килишга кумаклашади
Чет эл талабалари муассасалари . Бундай турдаги инкубаторларнинг ҳар хил мақсадларда фаолият кўрсатади. Уларнинг энг асосий мақсади тайёр ишчи кучининг четга кетишини олдини олиш ва чет элларда яшаётган энг малакали Хитой талабалари ва экспертларини ўз билим ва малакаларини ватанлари ривожи учун ^исса кушишлари учун тайёрлашдан иборат.
Саноат бизнес инкубаторлари . Ёш стартапларни ривожлантириш ва янги саноат корхоналарининг ўсиш даражасини рағбатлантириш мақсадида яратилган умумлаштирилган саноат тарбиячилари ^исобланади.
Халқаро бизнес-инкубаторлар . Хитойнинг 9 та шаҳрида 9 та халқаро бизнес-инкубаторлар мавжуд. Улар халқаро ҳамкорлик ва алоқа учун платформага айланган. Улар маҳаллий кичик бизнесларни халқаро бозорни ўрганишини қўллаб қуватлаб туради. Бошқа тарафдан хорижий инкубаторлар хорижий кичик бизнесларни Хитойда ривожланишига ёрдам беради.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бизнес-инкубаторлар ёш тадбиркорларнинг лойиҳаларини қўллаб қувватлаш, илк бизнес ғояларни ишлаб чиқишдан тортиб амалиётга жорий этилгунга қадар бўлган босқичларда амалий ёрдам бериш билан бирга, зарурий ресурслар билан таъминлаш каби вазифаларни ҳам ўз ичига олади. Шундай экан, Ўзбекистонда бизнес-инкубаторларни ташкил этиш ва ривожлантириш бугунги кунда ёш тадбиркорлар учун катта амалий аҳамиятга эга.
Юқоридаги фикрлар асосида, Ўзбекистонда бизнес инкубаторни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича қуйидаги таклифларни бериш мақсадга мувофиқ:
-
1. Ўзбекистон шароитида бизнес-инкубаторларни ташкил этиш ва ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш зарур.
-
2. Юқори тажрибага эга, салоҳиятли тадбиркорларни аниқлаш ва уларни бизнес-инкубаторлар фаолиятини ўрганиш бўйича хорижий давлатларда малакасини ошириш асосида, Ўзбекистонда бизнес инкубаторларни ташкил этишни йўлга қўйиш лозим.
-
3. Ҳар бир бизнес-инкубатор муайян худуднинг эҳтиёжи ва талабларини қондира оладиган кичик бизнесни ривожлантириш учун зарур бўладиган мажмуавий дастурга эга бўлиши зарур. Мазкур дастурларнинг худудий бошқарув органларининг манфаатлари билан уйғун бўлиши инвесторларни жалб қилиш имкониятини оширади.
-
4. Бизнес-инкубатор бошқаруви ва унинг жамоасини шакллантиришда янги кичик бизнесларни ривожлантириш бўйича етарли тажриба ва салоҳиятга эга мутахассислардан иборат бўлишини таъминлаш лозим. Тажрибали мутахассисларнинг мавжудлиги инвесторларни
-
5. Бизнес-инкубаторнинг ҳамкорлари ҳақиқатдан ёрдамга муҳтож ва кўрсатиладиган хизматларга эҳтиёжи мавжуд реал корхоналардан иборат бўлиши лозим. Бундай корхоналар айни дамда республикамиз вилоятларида ташкил этилган эркин иқтисодий зоналарда етарлича мавжуд.
жалб қилишда ва таваккалчилик хавфини камайтиришда муҳим ўрин тутади.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда бизнес-инкубаторлар фаолиятини ташкил этиш муаммоси кўп жиҳатдан маҳаллий бошқарув органлари ва давлатнинг молиявий, ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб қувватлашига боғлиқ. Ушбу фаолиятнинг самарадорлигини таъминлашда ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш, ўзаро манфаатдорлик алоқаларини мустаҳкамлаш муҳим ўрин тутади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
-
1. Саидахмедова Д.С. Бизнес-инкубаторлар-стартапларни шакллантириш таянчи сифатида. “Сервис” илмий-амалий журнали, №4, 2018й, 23-27 б
-
2. Саидахмедова Д.С. Бизнес инкубаторларни ривожлантириш бўйича хорижий тажрибалар. “Сервис” илмий-амалий журнали, №4, 2019й. 4548 б.
-
3. Steven Fisher and Ja-Nae Duane. The startup Equation. New Dehli. MсGraw Hill Education (India) Private Limited 2016.
-
4. https://mininnovation.uz/uz/news/1809
"Экономика и социум" №6(97) 2022
Список литературы Ўзбекистонда бизнес-инкубаторларни ривожлантириш долзарб муаммо сифатида
- Саидахмедова Д.С. Бизнес-инкубаторлар-стартапларни шакллантириш таянчи сифатида. "Сервис" илмий-амалий журнали, №4, 2018й, 23-27 б.
- Саидахмедова Д.С. Бизнес инкубаторларни ривожлантириш бўйича хорижий тажрибалар. "Сервис" илмий-амалий журнали, №4, 2019й. 45-48 б.
- Steven Fisher and Ja-Nae Duane. The startup Equation. New Dehli. MсGraw Hill Education (India) Private Limited 2016.
- https://mininnovation.uz/uz/news/1809.