Ўзбекистонда тарбия иши концепцияси
Автор: Исмоилова Д.М.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 10 (89), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада Ўзбекистонда тарбия концепцияси масаласи таҳлил қилинган ва бу концепциянинг ўзига хос хусусиятлари кўрсатиб берилган.
Маънавият, Концепция, тарбия, қадрият, профессионал, муассаса, механизм, инсонпарварлик, демократик, бунёдкорлик, ғоя, узлуксиз, метод, бағрикенглик, самарадорлик, тамойил, илмий.
Короткий адрес: https://sciup.org/140260990
IDR: 140260990
Текст научной статьи Ўзбекистонда тарбия иши концепцияси
Ўзбекистон Республикасида ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш йўлга қўйилган. Бу борада “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси” қабул қилинган (1). Концепцияга кўра, ёш авлод тарбияси қуйидаги механизм асосида амалга оширилади:
-
- оилада;
-
- мактабгача таълим муассасаларида;
-
- умумий ўрта таълим мактабларида;
-
- ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида;
-
- олий таълим муассасаларида;
-
- жамоатчилик гуруҳларида.
Бу механизм миллий эталон шаклини олган. Энг асосийсиси тарбия жараёнида қуйидаги тамойилларга асосланилади:
-
- миллий қадриятлар устуворлиги;
-
- умуминсоний қадриятларга таянувчанлиги;
-
- инсонпарварлик;
-
- демократлик.
Мазкур тамойиллар Ўзбекистон тарбия концепциясининг негизини ташкил этади. Айни пайтда, тарбия жараёнида янги миллий ғоянинг Эзгулик, Инсонпарварлик ва Бунёдкорлик ғояларига асосланилади (2). Эътибор берилса, янги Ўзбекистоннинг янги миллий ғояси умуинсоний қадриятлар ва тамойилларга таянади. Шу сабабли бу ғоялар жамиятда шахс тарбиясини мақсадли амалга ошириш имкониятини бермоқда.
Ўзбекистон тарбия конқепциясида ёш авлодда қуйидаги фазилатларни шакллантириш белгилаб қўйилган:
-
- мустақил дунёқарашга эга бўлиш;
-
- фаол фуқаролик кўникмасига эга бўлиш;
-
- ватанпарварлик;
-
- умуминсоний қадриятларга содиқлик;
-
- инсон ҳуқуқларига риоя қилиш.
Бу фазилатлар ёш авлод тарбиясида муҳим ўрин тутади. Чунки ўзбек миллий педагогик тажрибасида бундай фазилатларни шахсда шакллантириш анъаналари мавжуд (3). Бу тажрибалар шахсда ана шу фазилатларни шакллантириш бўйича ўзига хос методлар, ёндашувлар ва воситаларни беради.
Ўзбекистонда тарбия ишининг ўзига хос индикаторлари шакллантирилган. Бундай индикаторларнинг асосийларини қуйидагилар ташкил этади:
-
1) ғоявий собитлик;
-
2) фазилатлилик;
-
3) фаоллик;
-
4) самарадорлик.
Бу индикаторлар асосида амалга оширилаётган тарбия жараёнининг самарадорлиги ўрганиб борилади. Шу сабабли мактабгача таълим муассасаларидан олий таълим муассасаларигача бўлган таълим босқичлари раҳбарларининг “Ёшлар ва маънавий – маърифий тарбия масалалари бўйича ўринбосари” лавозими амалга киритилган. Бунинг натижасида тарбия ишини ташкил этиш, бошқариш ва унинг самарадорлигига эришиш масалалари мониторинг қилиб борилмоқда.
Биз томонимиздан олий маълумотли, профессионал тарбия иши педагогларини тайёрлаш таклифи илгари сурилмоқда. Биз мазкур тарбия иши педагогларининг асосий вазифаларини қуйидагича тасаввур қиламиз:
-
- тарбия ишини мақсадли амалга ошириш;
-
- тарбия ишига профессионал ёндашиш;
-
- тарбия жараёнига демократик ёндашувларни жорий этиш;
-
- ёшларда умуминсоний фазилатларни таркиб топдириш;
-
- тарбия иши муаммоларини педагогик қонуниятлар асосида ҳал қилиб бориш.
Бундай ёндашув таклиф этилаётган тарбия иши педагоги мутахассисларини мақсадли тайёрлашда асос бўлади. Бизнинг асосий мақсадимиз педагогик ва демократик компетенцияларга эга тарбия иши педагогларига эга бўлишдир.
Ўзбекистонда тарбия иши концепциясини такомиллаштириб бориш зарурияти мавжуд. Бизнинг фикримизча, бу борада қуйидаги йўналишларда илмий – тадқиқот ишиларини олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади:
-
- тарбия ишининг халқаро тажрибалари;
-
- тарбия ишининг миллий – тарихий ва тажрибавий йўналишлари;
-
- демократик жамият шароитида тарбия ишини амалга ошириш асослари;
-
- шахснинг тарбияланганлик даражасини аниқлаш индикаторлари;
-
- тарбия ишининг миллий тажрибасини тарғибот қилиб бориш.
Мазкур ишларни амалга ошириш учун Ўзбекистонда ижтимоий, иқтисодий ва педагогик шарт – шароитлар мавжуд. Айни пайтда, биз мазкур ишларни амалга оширишнинг таянчи сифатида тарбия иши педагогларини кўрамиз.
Жаҳон ҳалқлари педагогикасининг тарбияга доир тажрибаси шуни кўрсатадики, тарбия жараёнида замонавий эҳтиёжлар ва жамият манфаатлари ҳисообга олиниши керак(4). Шу маънода бизнингча, тарбия ишида қуйидаги умуминсоний қадриятларни устувор билиш мақсадга мувофиқ бўлади:
-
- бағрикенглик;
-
- биродарлик;
-
- тинчликсеварлик;
-
- фидойилик.
Бу қадриятлар ёш авлодни муносиб вояга етказишда ва уларни умуминсонийлик руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистонда тарбия иши концепцияси ҳозирги замон талаблари асосида шакллантирилган. Шу сабабли кейинги 5 йил ичида тарбия ишида инсонпарварлик, демократлик ва самарадорлик қатлами кучайди. Бу борада хорижлик экспертлар ҳам ижобий фикр билдираётганлиги бизни қувонтиради.
Шундай қилиб янги Ўзбекистон шароитида демократик ва умуминсоний қадриятлар устувор бўлган тарбия иши концепцияси амал қилмоқда. Бу борадаги асосий вазифамиз тарбия ишини педагогик қонуниятларга қатьий амал қилган ҳолда амалга оширишдир.
Адабиётлар:
-
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1059-сонли “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора –тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. //my.gov.uz.
-
2. Мирзиёев Ш.М. Эзгулик, инсонпарварлик ва бунёдкорлик – миллий ғоямизнинг асосий пойдеворидир. – Тошкент, 2021
-
3. Махкамов. У.И, Исмоилова Д.М. Тарбия-юксак маънавият бешиги. Academic research in educational sciences VOLUME 1 | ISSUE 4 | 2020 ISSN: 2181-1385 Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804
-
4. Махкамов. У.И, Исмоилова Д.М. Тарбия- шахс камолотида энг катта куч. Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар 5-сон. ISSN 2181-7286 2020 yil декабр
-
5. Махкамов. У.И, Исмоилова Д.М Алломалар мероси – миллий тарбия асоси. “Халқ таълими” Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг илмий-методик журнали ISSN 2181-7839 1-сон, 2021 йил январ-феврал
-
6. Исмоилова Д.М Вояга етмаганлар ўртасида суицид ҳолатларнинг олдини олиш. Academic Research In Educational Sciences Volume 2 | ISSUE 4 | 2021ISSN: 2181-1385. Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723
-
7. Исмоилова Д.М Тaълим соҳaсидa прогноз қилиш илмий-педaгогик муaммо сифaтидa. Academic Research In Educational Sciences Volume 1 | ISSUE 3 | 2020 ISSN: 2181-1385 Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804
-
8. Исмоилова Д.М Замонавий дидактик ёндашувлар асосида умумий ўрта таълим мактаблари таълим мазмунини прогностика қилиш. “Халқ таълими” журнали 2020 йил
"Экономика и социум" №10(89) 2021
Список литературы Ўзбекистонда тарбия иши концепцияси
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1059-сонли “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора –тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. //my.gov.uz.
- Мирзиёев Ш.М. Эзгулик, инсонпарварлик ва бунёдкорлик – миллий ғоямизнинг асосий пойдеворидир. – Тошкент, 2021
- Махкамов. У.И, Исмоилова Д.М. Тарбия-юксак маънавият бешиги. Academic research in educational sciences VOLUME 1 | ISSUE 4 | 2020 ISSN: 2181-1385 Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804
- Махкамов. У.И, Исмоилова Д.М. Тарбия- шахс камолотида энг катта куч. Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар 5-сон. ISSN 2181-7286 2020 yil декабр
- Махкамов. У.И, Исмоилова Д.М Алломалар мероси – миллий тарбия асоси. “Халқ таълими” Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг илмий-методик журнали ISSN 2181-7839 1-сон, 2021 йил январ-феврал
- Исмоилова Д.М Вояга етмаганлар ўртасида суицид ҳолатларнинг олдини олиш. Academic Research In Educational Sciences Volume 2 | ISSUE 4 | 2021ISSN: 2181-1385. Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723
- Исмоилова Д.М Тaълим соҳaсидa прогноз қилиш илмий-педaгогик муaммо сифaтидa. Academic Research In Educational Sciences Volume 1 | ISSUE 3 | 2020 ISSN: 2181-1385 Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804
- Исмоилова Д.М Замонавий дидактик ёндашувлар асосида умумий ўрта таълим мактаблари таълим мазмунини прогностика қилиш. “Халқ таълими” журнали 2020 йил