Ўзбекистонда узумчиликни ривожлантириш истиболлари
Автор: Ибрагимов М.М.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 5-1 (84), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада узумчиликни ривожлантиришда мавжуд муаммолар баён этилган ҳамда уларнинг ечими бўйича илмий ва амалий аҳамиятга молик таклиф-тавсиялар берилган.
Узум, қайта ишлаш, экспорт, кластер, кооперация, самарадорлик, қиймат занжири
Короткий адрес: https://sciup.org/140260528
IDR: 140260528
Текст научной статьи Ўзбекистонда узумчиликни ривожлантириш истиболлари
Маълумки, Республикамиздаги мавжуд табий-иқлим шароити қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, хусусан, мева-узумчиликни барқарор ривожлантириш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан соҳани бозор муносабатларига ўтиш жараёнида мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга устувор йўналишлар сифатида катта эътибор қаратилмоқда. Зеро, мева-узумчилик маҳсулотларини ташқи бозорларда сотиш ҳисобига мамлакат валюта тушумининг сезиларли қисми шаклланаётганлиги ҳам соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг устуворлигидан далолат беради.
2020 йилда 1 млн 246 минг тонна ҳажмда 822,1 млн долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари 71 та давлатга экспорт қилинди. Жумладан сабзавотлар экспорти 508,8 минг тоннани, мевалар экспорти 293,6 минг тоннани, узум экспорти 147,1 минг тоннани ташкил қилди. Мева ва узум маҳсулотлари асосан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Покистон ва Хитой давлатларига экспорт қилинди. Айниқса, бу йил Германия, Литва ва Туркманистон давлатлари бозорларида мамлакат сарҳадларида етиштирилган узум маҳсулоти биринчи бор сотилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”1 4947-сонли фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари”да белгиланган вазифалар қаторига қишлоқ хўжалигида “... пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш” вазифаси қўйилган. Хусусан, 2017 йилда замонавий агротехнологиялар асосида юқори ҳосилдорликка эга бўлган, эртапишар ҳамда ширин таъмга эга узумчиликни ривожлантириш ва дунё бозорларида харидоргир экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, жумладан, 7,3 минг гектар токзорлар ташкил қилиш ҳамда 9 минг гектар токзорларни реконструкция қилиш, мавжуд паст рентабелли токзорларни босқичма-босқич, йилига 10 фоиздан ёки 14,1 минг токзорларни интенсив усулга ўтказиш, янги ташкил этилаётган ва мавжуд интенсив токзорларга босқичма-босқич томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш, токзорлар майдонларини кенгайтириш ва уларнинг эскирган ва яроқсиз майдонларини янгилаш, токзорлар майдонларини янгилаш натижасида ер унумдорлиги ошиши ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш вазифалари белгиланган.
Республикамизда узумчилик ва мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш, ички бозорни тўлдириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш борасида давлатимиз раҳбари ҳамда ҳукуматимиз томонидан бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилинди. Бу борада, айниқса, Президентимизнинг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388 сонли “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239 сонли “Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорлари тармоқни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгадир.
“Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, мева-сабзавотчилик, хусусан, узумчилик соҳасида ҳам қўшилган қиймат занжирини яратишни рағбатлантириш, сифатли мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг экспорти барқарорлигини таъминлаш, бундай маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида ихтиёрий ва пай асосида иштирок этиш тамойилларида мустақил ва ўзаро боғлиқ қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларининг кооперацион бирлашиши негизида қишлоқ хўжалиги бирлашмалари институтини яратишга асос солинди. Ушбу қарор ижроси бўйича Жиззах, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг 8 та туманида жами 41 та мева-сабзавотчилик йуналишидаги кишлок хужалик бирлашмалари ташкил этилди, 2020 йилда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларининг 22 та туманида 31 та, 2021 йилда республика бўйича яна 100 та бирлашмалар ташкил этилади.
Президентимизнинг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир кушимча чора-тадбирлар туFрисида” ги карорида қишлоқ хўжалигида кластерлар ва кооперация тизимини янги қоидалар бўйича ривожлантириш белгиланди. Қарорга мувофиқ токзорлар барпо этиш, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш обьектларини яратиш учун 20 млрд сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича фоиз ставкасининг МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошадиган, лекин 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмига компенсация ёки кредит суммасининг 50 фоизи миқдорида кафиллик тақдим этилиши, интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этадиган банкларга шбу лойиҳалар учун кредитлар ажратишда боғ ва токзорлар ҳосилга киргунга қадар асосий қарз бўйича имтиёзли давр белгилаш, маҳаллий шароитда етиштирилганг интенсив кўчатлар ҳамда пайвандтаглар сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш каби имтиёзлар белгиланди.
Узумчилик тармотини ривожлантириш учун хукукий базанинг яратилиши, курилаётган ташкилий чора-тадбирлар, тармок учун берилаётган имтиёзлар билан бирликда тармоқ ривожи учун тўсиқ бўлаётган баъзи муаммолар ҳам мавжуд. Узум маҳсулотини сақлаш ва қайта ишлаш билан боғлиқ мавжуд муаммолар, узумчилик агротехникаси, тармоқни механизациялашдаги баъзи муаммолар, кўчат етиштиришнинг етарлича ривожланмаганлиги шулар жумласидандир. Бу муаммоларни илмий жиҳатдан чуқур ўрганиш, уларнингн ечимини топиш тармоқ ривожи учун бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.
Бизнинг фикримизча республикамизда узумчиликни янада ривожлантириш буйича куйидаги чора-тадбирларни ишлаб чикиш ва амалга ошириш максадга мувофикдир.
-
1. Узумчилик тармоғида бажариладиган агротехник тадбирларнинг механизациялаштириш даражасини ошириш. Узумчиликка ихтисослашган дехкон ва фермер хужаликларининг моддий-техник базасини мустахкамлаш, тармоқ агротехникаси учун мавжуд махсус техника воситаларини сотиб
-
2. Узум етиштирувчилар манфаатдорлигини ошириш, улар етиштирган узум маҳсулотларини сотиб олиш, ички ва ташқи бозорга олиб чиқиш ҳамда қайта ишлаш ва экспорт қилишни ташкил этиш мақсадида кластер тизимини янада ривожлантириш. Экспорт қилувчига кредит ажратиш, суғурталаш, ташқи бозорларда ўрин эгаллаш, “географик, иқтисодий, молиявий ва сифат хавфлари”, транспорт-логистика, тегишли сертификатлар олиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва стандарт масалаларида ҳар томонлама амалий ёрдам бериш, халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирокини таъминлашга кўмак бериш.
-
3. Турли мулкчилик шаклидаги узумни қайта ишлаш корхоналарини кўпайтириш, узумни қайта ишлаш соҳасида монополияга барҳам бериб, рақобатни кучайтириш. Республиканинг узум етиштирувчи ҳудудларида узумни қайта ишловчи саноат корхоналарининг ихчам ва кичик шохобчаларини ривожлантириш асосида етиштирилаётган узум маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашни кўпайтириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорга харидоргир, рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган тадбирларни рағбатлантириш (валюта ажратиш, солиқ имтиёзлари бериш, кредитлар ажратиш ва бошқалар).
-
4. Бевосита узум етиштирувчилар учун узумни сақлаш учун шароитлар яратиш. Ҳозирда етиштирилган мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини ҳудудларда сақлаш учун совутгичлар билан таъминланганлик даражаси 3,7 фоизни ташкил этмоқда. Деҳқон ва фермер хўжаликлари, шахсий томорқа хўжаликлари эҳтиёжларига мос кичик ҳажмли узумни сақлаш омборлари қурилиши, совутиш ва бошқа сақлаш жиҳозлари сотиб олишлари учун имтиёзли кредитлар ажратиш.
-
5. Рақамли инновацион технологияларга асосланган “Агропарк” ва “Агросаноат” кўп тармоқли агрологистика мажмуаларини ҳар томонлама қулай жойларда ташкил этиш. Ушбу мажмуада маҳсулотни сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сотиш, биолаборатория хизмати, стандартлаштириш ва экспортгача бўлган барча жараёнлар тизимини яратиш.
олишлари учун паст фоизли ва узоқ муддатли кредитлар ажратиш, техника воситаларини лизинг асосида етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш.
Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши узумчилик тармоғининг ривожланиши, узумчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмининг ошиши, маҳсулот экспорти географиясини кенгайтириш ва натижада тармоқ самарадорлигининг ўсишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.
-
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони.
-
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги “Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.
-
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори.
-
5. Инобатов А. Ўзбекистонда узумчилик соҳасини ривожлантиришнинг иқтисодий асослари Biznes-daily.uz 11.11.2019.
-
6. Хасанов С. Ўзбекистонда мева-сабзавотликни ривожлантириш тенденциялари ва истиқболлари "Экономическое обозрение" журнали 2020 йил 6 (246)-сон.
-
7. agrobisiness.ru
-
8. uzexport.com
-
9. uzex.com
-
10. stat.uz
"Экономика и социум" №5(84) 2021
Список литературы Ўзбекистонда узумчиликни ривожлантириш истиболлари
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги "Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори.
- Инобатов А. Ўзбекистонда узумчилик соҳасини ривожлантиришнинг иқтисодий асослари Biznes-daily.uz 11.11.2019.
- Хасанов С. Ўзбекистонда мева-сабзавотликни ривожлантириш тенденциялари ва истиқболлари "Экономическое обозрение" журнали 2020 йил 6 (246)-сон.
- agrobisiness.ru
- uzexport.com
- uzex.com
- stat.uz