Жанубий Сурон сув омбори ироларидаги ўзгаришни космик сёмка орали баолаш

Автор: Эшуватов .Ш., Мансуров С.Р.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 9 (100), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада сув омборларининг космик съёмкалар орқали олинган кузатув маълумотлари асосида сув омбори қирғоқларининг шаклланиши, унга таьсир этувчи омиллар ўрганилди. Олиб борилган ўрганишлар асосида қирғоқнинг геологик ҳолати аниқланди. Тоғ жинсларининг шаклланишига мос равишда қирғоқларнинг маьлум ҳудудлари танланди ва қирғоқлардаги ўзгаришлар ўрганилди.

Сув омбори, қирғоқ шакли, профиль, тоғ жинслари, сув сатҳи

Короткий адрес: https://sciup.org/140300653

IDR: 140300653

Текст научной статьи Жанубий Сурон сув омбори ироларидаги ўзгаришни космик сёмка орали баолаш

Тадқиқот услуби: Тадқиқот иши тизимли таҳлил, қиёсий таҳлил методлари асосида олиб борилди. Кузатилган маълумотларни таққослаш табиий кузатишлар натижасида олинган маълумотлар билан солиштириш билан ифодаланади.

Республикамизда дарёлар оқимини сув омборлари ёрдамида ростлаш мавжуд сув ресурсларидан комплекс фойдаланишда муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шунинг учун, мавжуд сув омборларидан ишончли ва самарали фойдаланиш, вегетация даврида истеъмолчиларни бир маромда сув билан таъминлаш, эксплуатация даврида йўқотилган фойдали ҳажмни оширишда энг мақбул иш режимларини илмий асослаш, такомиллашган усулларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда сув омборининг самарали иш режимини такомиллаштириш ва истеъмолчига ишончли сув таъминотини амалга оширишда замонавий янги информацион технологияларни қўллаш орқали қирғоқларнинг йиллар давомида ўзгариши ва унинг салбий оқибатларига қаратилган масалалар ҳозирги кунгача долзарб ҳисобланиб келмоқда. Шу сабабли сув омборларининг такомиллашган энг тўғри иш режимини ишлаб чиқиш ва ушбу режим асосида самарали тўлдириш ва бўшатишни амалга ошириш, фойдали ҳажмнинг йўқотишни камайтиришнинг конструктив ечимларни ишлаб чиқиш ва ҳисоблаш усулларни такомиллаштириш, сув омборининг қирғоқ чизиқларининг ўзгаришини баҳолаш, ўзгарган юзадан бўладиган буғланишни аниқлаш мухим ва долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Маьлумки дарё водийсида сув омбори қурилганидан сўнг унинг турли жинслардан ташкил топган қирғоқларининг емирилиши бошланади ва сув омборининг барча зоналарини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати кучли таьсир кўрсатган қирғоқлар эса энг кўп емирилишларга дучор бўлади [2].

Қирғоқларнинг емирилиш жараёнида ҳудуднинг геологик шароити катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Хусусан ҳудудда шаклланган тоғ жинсларининг шакли тузилиши ва сувга бўлган таьсирини ўрганиш энг катта натижаларни берадиган омил сифатида баҳоланади.

Инженерлик тадқиқотлари натижасида тоғ жинсларининг солиштирма оғирлиги сувнинг тортиш таъсирини ҳисобга олган олган ҳолда ᵧ қуйидаги формула билан ҳисобланади.

бу ерда ᵧ b ва ᵧ v - тоғ жинслари зарралари ва қуруқ жинсларнинг солиштирма оғирлиги тўғридан-тўғри ўлчовлар бўйича ёки қирғоқ ёнбағирининг геологик ва литологик тузилишини ҳисобга олган ҳолда стандарт маълумотлар бўйича аниқланади. [2,5,6,10].

1-расм. Сув омборлари қирғоқларининг шаклланишида грунтлар ҳаракати

Жанубий Сурхон сув омбори қирғоқлари ўрганилганда грунтларнинг ёпишқоқлиги етарли даражада эмаслиги аниқланди. Шу сабабдан ҳам сув омбори қирғоқларида жуда катта ўпирилишлар ва қисқа вақтда сув омбори қирғоқ чизиғи катта миқдорда ўзгаришга учраганлигини кўришимиз мумкин.

2-расм. Жанубий Сурхон сув омбори қирғоғида юзага келган қирғоқ эррозияси.

Сув омбори қирғоқларидан олинган тупроқ таҳлилларига кўра ҳудудда ўрта қумоқ ва оғир қумоқ тупроқлар шаклланганлигини, буларда сув эррозиясига мойиллик юқори эканлигини кўрсатади.

3- жадвал

Жанубий Сурхон сув омбори қирғоқларида сув таьсирида эррозияга учраётган тупроқ таркиби

Наьмуна олинган жой

Тупроқнинг таркиби%

>0,25

0,1-0,05

0,01-0,005

<0,001

Тупроқ тури

1

1,4

39,1

22,6

1,8

ўрта қумоқ

2

0,6

20,5

11

8

оғир қумоқ

2-расм. Жанубий Сурхон сув омбори қирғоғидан олинган намуналар

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида сув омбори қирғоқларнинг ўзгариши ҳар йили олинган космик сёмкаларни кузатиш орқали амалга оширилди. Кузатувлар натижасида танланган ҳудуддаги фарқлар солиштириб кўрилди.

қирғоқ шакли.

ХУЛОСА

Тадқиқот олиб борилган Жанубий Сурхон сув омборининг космик съёмкаси 1984-йилда денгиз сатҳидан 410 метр баландликда олинган қирғоқнинг отметкаси 2020-йилда қайта кузатилганда ёнлама эррозия мавжудлиги аниқланди.

Жанубий Сурхон сув омбори қирғоқларининг шаклланишини баҳолашда Google Eart маълумотлар базасидан фойдаланган холда турли йиллардаги бир хил баландликларда қирғоқларнинг ўзгариш профили ўрганилди ва фарқи аниқланди. Қирғоқлардан бўладиган тупроқ ювилиш жараёнларини олдини олиш мақсадида ва сув омбори ҳажмини маьлум вақт сақлаб қолиш учун қирғоқ зоналарига Республика ўрмон хўжалигаи билан ҳамкорликда қирғоқ ювилишида самара берадиган дарахтлар экиш орқали сув омбори қирғоқларида юзага келаётган муаммоларни малум даражада камайтиришга эришиш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар

  • 1.    Авакян А.В. Водохранилища и окружайуша среда. М.:ИЗД. «Знание» -1982 й.

  • 2.    Госстроя СССР. Рекомендация по оценка и прогнозу размыва берегов равнинных рек и водохранилищ для строителъства.

  • 3.    Никитин А.М., Водохранилища Средний Азии. Л.:Гидрометеоиздат, 1991 й.

  • 4.    Вахитов Р.Р. Переформирование берегов нижнекамского водохранилища. Казан -2005

  • 5.    Козырева Е.А., Рыбченко А. А., Хабидов А. Ш.,. Фёдорова Е. А. Экзогенные геологические процессы в береговой зоне красноярского водохранилища. География и природные ресурсы №2. 2015 й.

"Экономика и социум" №9(100) 2022

Список литературы Жанубий Сурон сув омбори ироларидаги ўзгаришни космик сёмка орали баолаш

  • Авакян А.В. Водохранилища и окружайуша среда. М.:ИЗД. "Знание" -1982 й.
  • Госстроя СССР. Рекомендация по оценка и прогнозу размыва берегов равнинных рек и водохранилищ для строителъства.
  • Никитин А.М., Водохранилища Средний Азии. Л.:Гидрометеоиздат, 1991 й.
  • Вахитов Р.Р. Переформирование берегов нижнекамского водохранилища. Казан -2005.
  • Козырева Е.А., Рыбченко А. А., Хабидов А. Ш.,. Фёдорова Е. А. Экзогенные геологические процессы в береговой зоне красноярского водохранилища. География и природные ресурсы №2. 2015 й.