Бўлажак мактабгача таълим мутахассисларининг экоэстетик маданиятини ривожлантириш бўйича хорижий тажрибаларнинг талили
Автор: Ашурова О.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 4-2 (95), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада экология ва экоэстетик маданият тушунчалари ёритиб берилган. Шунингдек, бўлажак мактабгача таълим мутахассисларининг экоэстетик маданиятини ривожлантириш бўйича хорижий тажрибалар тадқиқ этилган.
Маданият, экология, экологик маданият, экоэстетик маданият
Короткий адрес: https://sciup.org/140292914
IDR: 140292914
Текст научной статьи Бўлажак мактабгача таълим мутахассисларининг экоэстетик маданиятини ривожлантириш бўйича хорижий тажрибаларнинг талили
Калит сўзлар: маданият, экология, экологик маданият, экоэстетик маданият.
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида таълимни ислоҳ қилиш, унга янгича ёндашувларни олиб кириш билан бирга илғор хорижий тажрибани ҳам ўрганиш, ривожланган давлатларнинг кадрлар тайёрлашдаги позициясини тадқиқ этиш ва самарадор жиҳатдларини маҳаллийлаштириш масалалари долзарблик касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида таъкидлаганидек, «Аввалги учрашувларда таълим ва илм-фан, давлатнинг ёшларга доир сиёсатини амалга ошириш, таълимнинг янги, замонавий усулларини, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳасидаги ишлар аҳволи танқидий таҳлил қилиб берилган эди. Бу борадаги долзарб вазифаларни амалга ошириш ёшларимиз, жамиятимиз ва мамлакатимизнинг келажаги учун стратегик аҳамиятга эга экани сабабли ушбу соҳадаги ишлар шахсан Бош вазирга юклатилган. Сизнинг эътиборингизни қуйидаги вазифаларни амалга оширишга қаратаман. Биринчи вазифа – мактабгача таълим соҳасида»1.
Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълимтарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2707-сон қарори қабул қилинди. Шу қарор билан тасдиқланган «Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастур»нинг асосий мақсадли вазифалари ва йўналишлари қаторида илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш шароитларини яратиш белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари туFрисида»ги П^-3261-сон карорида мавжуд тизимли камчиликлар, мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсатини тўлиқ амалга оширишга тўсқинлик қилаётган сабаблар кўрсатилган, хусусан: биринчидан, мактабгача таълимни бошқаришнинг амалдаги ҳолати тизимли муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, мазкур соҳада, шу жумладан, нодавлат секторда замонавий инновацион технологияларни ишлаб чикиш ва жорий этиш имконини бермаяпти; иккинчидан, мактабгача таълим соҳасига инвестицияларни жалб килишга, шу жумладан, ижтимоий-х,аммабоп мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш, уларни моддий-техника жиҳатидан қайта жиҳозлаш ва илғор педагогик технологияларни қўллашга каратилган давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий килинмаган; учинчидан, мактабгача таълим муассасалари инфратузилмаси ва моддий-техника базасининг амалдаги ҳолати болаларни мактабгача таълим муассасалари билан тўлиқ қамраб олишни таъминлашга имкон бермаяпти, мамлакатда аҳоли сонининг ўсиши айрим мактабгача таълим муассасаларининг ҳаддан ташқари тўлиб кетишига олиб келмоқда; туртинчидан, миллий маданий-тарихий кадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб укишга кизикишни уйготувчи укув-методик, дидактик (шу жумладан, ўйинлар ва ўйинчоқлар) материаллар ва бадиий адабиётларни тайёрлаш ҳамда мактабгача таълим муассасалари фаолиятига жорий этиш ишлари замонавий талабларга жавоб бермайди; бешинчидан, мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимининг паст даражада эканлиги малакали кадрларни жалб қилиш имконини бермаяпти; еттинчидан, мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари ишини ташкил этишдаги камчиликлар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, шу жумладан, соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича профилактик чора-тадбирлар самарадорлигининг пасайишига олиб келмоқда2.
Мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш шароитларини яратиш, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-3305–сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга берилган шарҳда таъкидланганидек: «... бугунги кунда мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тубдан яхшилаш, мактабгача ёшдаги болалар қамровини ошириш, илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, ҳар жиҳатдан замонавий тизим яратиш масаласи долзарблигича қолмоқда». Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари қаторида илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш белгиланган. Қуйида бир нечта ҳорижий мамлакатлар тажрибаси таҳлил этилган.
Россия Федерацияси мактабгача таълим тизимининг хусусиятлари3 Таълим доирасидаги давлат сиёсати мамлакат конституцияси ва таълим тўғрисидаги қонунида ўз аксини топган гуманизм ва демократия ғоялари асосида қурилган. Россия таълимининг таркибини ўқув дастурлари ва турли поғонали давлат стандартлари ҳамда йўналишлари, шунингдек бошқарувчи ташкилотлар – таълим тизимидан ташқари ва таълим тизимига бўйсунувчи муассасалар ташкил этади.
Россиядаги мактабгача таълим тизими доимо ўзгарувчан ҳолатда бўлиб, у мунтазам равишда янгиланади, кўринишини ўзгартиради ва мукаммаллашиб боради. Бола учун илк устозлар унинг ота-онаси ҳисобланади. Улар болаларни гўдаклигидан жисмонан, интеллектуал ва ахлоқ масалаларида тарбиялашлари лозим. Мактабгача тарбия муассасалари (МТМ) фаолияти оилаларга билим олиш ва тарбиянинг кейинги босқичида ёрдам беришга қаратилган. Айрим мутахассислар болалар боғчаларига ҳожат йўқ, мактабгача тарбия эса тўлиқ отаоналар зиммасига юклатилсин ва уларнинг ўзлари болани 1-синфга қаерда ва қандай қилиб тайёрлаш йўлини ҳал қилсинлар, деб таъкидлайдилар. Лекин статистик маълумотларга кўра, МТМлар хизматидан аксарият ота-оналар фойдаланадилар. Шунинг учун таълим тизимини ривожлантириш стратегияси келажакда Россия мактабгача тарбия модернизациясини биринчи даражали масалаларидан бири деб белгилайди.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Ashurova, O. A. (2021). AESTHETIC EDUCATION AS A FACTOR OF PROFESSIONAL TRAINING OF PRESCHOOL TEACHERS IN A PEDAGOGICAL UNIVERSITY. Theoretical & Applied Science , (5), 425-427.
-
2. Ashurova, O. (2021). Analysis of foreign experience on the development of eco-aesthetic culture of future preschool education specialists. Asian Journal of Multidimensional Research , 10 (10), 1478-1484.
-
3. Ashurova, O. A. (2021). SOCIO-HISTORICAL TRADITIONS OF DEVELOPMENT OF ECOESTHETIC CULTURE OF PRESCHOOL EDUCATIONAL PROFESSIONALS. CURRENT RESEARCH JOURNAL OF PEDAGOGICS , 2 (05), 46-52.
"Экономика и социум" №4(95) 2022
Список литературы Бўлажак мактабгача таълим мутахассисларининг экоэстетик маданиятини ривожлантириш бўйича хорижий тажрибаларнинг талили
- Ashurova, O. A. (2021). AESTHETIC EDUCATION AS A FACTOR OF PROFESSIONAL TRAINING OF PRESCHOOL TEACHERS IN A PEDAGOGICAL UNIVERSITY. Theoretical & Applied Science, (5), 425-427.
- EDN: QNBDXF
- Ashurova, O. (2021). Analysis of foreign experience on the development of eco-aesthetic culture of future preschool education specialists. Asian Journal of Multidimensional Research, 10(10), 1478-1484.
- Ashurova, O. A. (2021). SOCIO-HISTORICAL TRADITIONS OF DEVELOPMENT OF ECOESTHETIC CULTURE OF PRESCHOOL EDUCATIONAL PROFESSIONALS. CURRENT RESEARCH JOURNAL OF PEDAGOGICS, 2(05), 46-52.