Бўлажак тарбиячилар ва тарбияланувчиларнинг коммуникатив компетенцияларини ахборот- коммуникация технологиялари ёрдамида ривожлантириш

Автор: Махмутазимова Ю.Р.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 10 (89), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақола мактабгача таълим йўналишида таҳсил олаётган талаба-ёшлар ва мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш йўллари ҳақида ёритилган. Шунингдек, коммуникация ва мулоқот, ахборот технологияларининг мазмун-моҳияти батафсил очиб берилган.Бўлажак тарбиячиларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш жараёни мулоқот тизими сифатида ўрганилган.

Коммуникация, компетенция, ахборот технологиялари, боғланишли нутқ, коммуникатив кўникма, тарбиячилар, мактабгача таълим, мулоқот, фаолият.

Короткий адрес: https://sciup.org/140260899

IDR: 140260899

Текст научной статьи Бўлажак тарбиячилар ва тарбияланувчиларнинг коммуникатив компетенцияларини ахборот- коммуникация технологиялари ёрдамида ривожлантириш

Мактабгача таълим тизимида бўлажак тарбиячиларни коммуникатив кўникмаларини тизимли ёндошув асосида ривожлантириш мақсад қилиб олинган. Ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида тарбиячиларни коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш бўйича электрон ахборот тизими дастурини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.Тарбиячиларни коммуникатив компетенцияларини ривожлантиришда, нутқий фаолиятини такомиллаштиришда электрон қўлланмалар, инновацион китоблардан фойдаланиш зарур.

Ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида ва интерфаол ёндошув асосида мотивацион, когнитив, операционал ва рефлексив компонентлар бўйича ишлаб чиқадиган электрон қўлланмалар, инновацион китоблар тарбиячиларда методик имкониятларни яратади.

Р.Ф.Абдеев, Л.М.Землянова, Г.Г.Почепцов, А.И.Ракитов, И.И.Зарецкая, В.А.Кан-Калик, А.В.Мудрик, Л.А.Петровская, В.А.Сластенин, Г.С.Трофимовалар ўз тадқиқотларида коммуникатив кўникмаларни ўрганганлар.

Коммуникация ва унинг талқини, мазмун-моҳияти ҳақида турли қарашлар, таърифлар мавжуд.

Коммуникация – лотин тилидан олинган бўлиб, “умумлаштираман, боғлайман, мулоқот қиламан” деган маъноларни билдиради.57

Коммуникация – (лот. communicatio – хабар, алоқа). Бирор мазмуннинг тил воситалари орқали берилиши, хабар қилиниши маъноларини англатади.58

Ахборот технологиялари – услублар, ишлаб чиқариш жараёнлари ва маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, сақлаш, тарқатиш ва акс эттиришни таъминловчи дастурий-техник воситалар яхлитлиги тушунилади. Ахборотлаштириш жараёнларининг объектлари сифатида хабарлар, хужжатлар, маълумотлар базаси, ахборот технологиялари, дастурий воситалар, ахборот ҳисоблаш тизимлари ва тармоқлари тушунилади.

Тизимли ёндошув босқичлари асосида бўлажак тарбиячиларни коммуникатив компетенцияларини такомиллаштириш жараёни:

1-босқич – бу босқичда мактабгача таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар ва тарбиячиларда коммуникатив компетенцияларни шакллантиришнинг тайёргарлик босқичи сифатида рағбат ва ташаббусларни, инновацион ғояларни шакллантиришга қаратилган, талабаларнинг таълим фаолияти олдига муҳим бўлган билим ва қобилиятларга эга бўлишга ундайдиган, аниқ мақсадларни қўйиш орқали амалга оширилади.Коммуникатив жараённи фаоллаштиришда ҳар томонлама психологик тайёргарликни амалга ошириш, таълим фаолиятига қизиқишни уйғотиш, ўқув материалларини эгаллаб олиши учун зарур бўлган эмоционал –руҳий шароитни яратиш, таълимнинг мазмуни, шакли ва услуби такомиллаштирилиб борилади.

2-босқич – бусқичда бевосита коммуникатив кўникмаларни такомиллаштиришга қаратилган. Бунда мазмунга оид тобора мураккаблашиб борадиган ўқув машғулотларининг талабалар томонидан доимий амалга оширилишини ташкил этиш, эришиш мумкин бўлган мақсадларни аниқлаш йўли билан уларда ўз-ўзига ишонч, ирода ва лаёқат ҳиссини ривожлантиришни кўзда тутади.

3-босқич – бу босқичда эса мактабгача таълим йўналишидаги талабаларнинг коммуникатив кўникмаларини шакллантириш жараёнини рағбатлантириш, баҳолаш ва такомиллаштириш бўлиб, у тизимнинг барча бўлакларини ривожлантиришга қаратилган.

Коммуникатив компетенцияни шакллантириш мулоқотнинг оғзаки ва ёзма шаклларини ривожлантиришни кўзда тутар экан, бунда мулоқотга бўлган эҳтиёжни самарали амалга ошириш талаб этилади.

Бўлажак тарбиячиларни коммуникатив компетентлигини ривожлантиришда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни тақозо этади.

Ахборот (лот.information – таништириш, тушунтириш) – фалсафада қадим замонлардан буён қўлланиб келинаётган, кибернетиканинг тараққиёти туфайли кейинги вақтда янги, кенгроқ маъно касб этган марказий категориялар сифатида майдонга чиққан тушунча.59

Бўлажак тарбиячиларда коммуникатив компетентликни таркиб топтиришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг педагогик мақсадлари акс этади. Ахборот-коммуникация технологиялари талаба-ёшлар, бўлажак тарбиячиларнинг:

  • -    мустақил фикрлашини;

  • -    маънавий-эстетик тарбиясини;

  • -    коммуникатив қобилиятини;

  • -    оптимал қарор қабул қилиш малакасини;

  • -    ахборот маданиятини ривожланишини таъминлайди.

Ахборот-коммуникация технологиялари ўқув-тарбия жараёнларининг барча босқичларини жадаллаштиради. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш талаба-ёшлар, бўлажак тарбиячиларда коммуникатив компетентликни ривожлантиради ва фаоллаштиради.

Шунингдек, бўлажак тарбиячиларда ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида қуйидаги коммуникатив компетентлилик, шахсий сифатларлар шаклланади:

  • -    ахборот технологиялари ва коммуникацион воситалардан фойдалана олиши;

  • -    масофадан ўқиш ва ўқитиш жараёнини ўрганиши;

  • -    ахборотлар тўплаш методлари ва улардан фойдаланишни билиши;

  • -    педагогик жараёнда вужудга келган муаммоли вазиятларда таълим олувчилар фаоллигини таъминлаш ва фаолиятини мувофиқлаштириш кўникмаси;

  • -    ҳамкорликда фаолият олиб боришга ундаш жараёни;

  • -    ахборот тўплаш, таҳлил қилиш, объектив баҳолаш, қайта ишлаш ва ахборотлар алмашиниш кўникмаси;

  • -    таълим муассасаларида ўқув машғулотларини ташкил этишда кўмаклашиш, лойиҳаларда иштирок этиш ва маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қила олиш малакасига эга бўладилар.

Ҳар соҳада, йўналишда коммуникация ўзига хос жиҳатларни акс эттиради, намоён бўлади.Лекин барчасидаги асосий бирламчи вазифа – ўзаро мулоқот ва боғлиқликни йўлга қўйиш бўлганлиги сабабли ҳам фанлар предметидан келиб чиқадиган табиат, борлиқ, жамият, инсоннинг ўзаро ҳамкорликда бир-бири билан боғлиқ ҳолда тасаввурга намоён бўлиши ва реалликка айланиб бориши билан юзага келади. Шу сабабли ҳам коммуникация ўз ичига ўзига хос мураккаб таркибий қисмларни қамраб олган жараён сифатида тадқиқ қилинади.60

Мулоқот (коммуникация) – бу инсоннинг ўзаро муносабатлар ва ҳамкорлик шароитида яшаш услубидир.Мулоқот жараёнида инсонлар маълумот –фикр,ғоя ва туйғулар алмашишади, шахс фаол мулоқоти орқали коммуникатив қобилияти шаклланиб, етукликка эришади.Шундай экан, мулоқот орқали таъсир этишда мулоқотга киришиш зарур.Ўқитувчи талабаларга бирор-бир нарсани ўргата олиши учун улар билан албатта мулоқотга кириши шарт.

Демак шундай хулосаларга келамизки, ҳозирги кунда коммуникациясиз инсонларнинг ривожланишини тасаввур эта олмаймиз. Зеро, бугунги замонавий дунё қиёфасини ҳам коммуникациясиз ҳис этиш қийин бўлиб бормоқда.

Адабиётлар:

  • 1.    Илк қадам ўқув дастури Т-2017 йил

  • 2.    Р.Расулов,Қ.Мўйдинов “Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати” ўқув қўлланма, Т-2010. 33-бет

  • 3.    Рахмонов А.Б. “Ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини ахборот-коммуникация технологиялари воситалари ёрдамида шакллантириш” Т-2019:, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати

  • 4. Рахмонов А.Б. “Коммуникация ва мулоқот – педагогик ҳамкорлик имкониятлари” “Халқ таълими” илмий-методик журнали 2018 /4 сони 96-бет

    "Экономика и социум" №10(89) 2021

Список литературы Бўлажак тарбиячилар ва тарбияланувчиларнинг коммуникатив компетенцияларини ахборот- коммуникация технологиялари ёрдамида ривожлантириш

  • Илк қадам ўқув дастури Т-2017 йил
  • Р.Расулов,Қ.Мўйдинов “Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати” ўқув қўлланма, Т-2010. 33-бет
  • Рахмонов А.Б. “Ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини ахборот-коммуникация технологиялари воситалари ёрдамида шакллантириш” Т-2019:, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати
  • Рахмонов А.Б. “Коммуникация ва мулоқот – педагогик ҳамкорлик имкониятлари” “Халқ таълими” илмий-методик журнали 2018 /4 сони 96-бет
Статья научная