Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини кластер усулда мактабга тайёргарлик даражасини таъминлашда мобил лабораториянинг аамияти
Автор: Шонасирова З.Ю.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 5-2 (84), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мактабгача ёшдаги болалар кунинг асосий қисмини мактабгача талим ташкилотида ўтказадилар. Шу давр мобайнида бола ўзи учун керакли бўлган билимларни тарбиячидан олади .Боланинг қандай ўсиши, билим олиши ва ривожланиши ҳар томонлама тарбиячига ва у бериб турган билим ва малакаларга боғлиқ. Тарбиячининг қай даражада билимдонлиги болалар билан мулоқоти орқали намоён болади. Бўлажак тарбиячиларга ўқиш давридан бошлаб болалар билан мулоқот, улар бн муносабатни ўргатиб борилса, қамровни кучайтириб борилса жуда кўп натижаларга эришиш мумкин. Шунингдек, назарий олинган билимлар амалиёт орқали мустаҳкамланади ва инсоннинг ўз устида ишлаши учун шароит яратиб берилади .
Мактабгача талим, тарбиячи, мобил лаборатория, ривожлантириш, тадқиқ қилиш, концепция, инновация, амалга ошириш
Короткий адрес: https://sciup.org/140260567
IDR: 140260567
Текст научной статьи Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини кластер усулда мактабга тайёргарлик даражасини таъминлашда мобил лабораториянинг аамияти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентабрдаги “Мактабгача таълимни бошкаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тyFpисидa”ги П^-3955 сонли карори ижросини таъминлаш максадида, мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, болаларни сифатли мактабгача таълимдан тенг фойдаланиш имкониятларини ошириш, мактабгача таълим тизимига илғор педагогик , инновацион ҳамда ахборот технологияларни жорий этиш, мактабгача таълим тизимига малакали педагогик кадрларни тайёрлаш ва ривожлантиришга мутлақо янгича ёндашувларни жорий этиш максадида мобил услубдаги лаборатория - мактабгача таълим ташкил этилди. Мобиль типда курилган мактабгача таълим-лабораторияси мактабгача таълимни ривожлантириш буйича комплекс чора тадбирларни уз ичига олади.
Модулли мактабгача таьлим лабораториясининг мақсади:
Мактабгача талимда ^аракатли уйинларни укитиш назарияси ва методикаси, тасвирий фаолият, мусикий куникмаларни ривожлантириш, болалар нуткини устириш, болалар педагогикаси, тилга ургатиш, элементар математик кўникмаларни шакллантириш, болаларда саҳналаштириш ва ижодий фаолиятни ривожлантириш, Мария Монтессори методикаси фанларидан амалий фаолиятларни ташкил этиш механизмларини ишлаб чикишнинг инновацион шаклларини яратиш, тадкик килиш ва тажриба синовдан утказишдан иборат.
Мактабгача таълим лабораториясини ривожлантиришнинг устувор вазифалари. Ушбу модулли мактабгача таълим лаборатория - мактабгача таълим тизимини барча соҳаларини ривожлантиришни таъминловчи муҳим манба ва механизмларни ишлаб чикишдан иборат.
Мактабгача таълим лаборатория - назария ва амалиётни боглаган х,олда мактабгача таълим тизимига малакали кадрларни тайёрлашни мутлоқо янгича йўналишини ҳаётга тадбиқ этади. Шу муносабат билан Концепцияни амалга ошириш доирасида меъёрий - х,укукий базани такомиллаштириш буйича куйидаги тадбирларни амалга оширади:
О ИлFоp ^орижий тажрибалар асосида, тарбия жараёнини ташкил килишга куйиладиган амалдаги Давлат талабларини куриб чикиш, талабаларга бериладиган билим, куникма ва малакаларига куйиладиган талабларни жорий этиш.
О Лаборатория мактабгача таълим фаолиятини тартибга солувчи меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
О Лаборатория мактабгача таълим уставини ишлаб чикиш ва тасди^лаш
О Лаборатория мактабгача таълим муккобил шакллари учун янги укув методик материалларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
О “Илк қадам” давлат ўқув дастурини кенг жорий этиш, лаборатория мактабгача таълим мутахассислик фанларини ривожлантирувчи муҳитнинг инновацион технологиялари ва модулларини ишлаб чиқиш, таълим изчиллигини мазмун ва процессуал компонентларини оптималлаштириш .
О Талабаларнинг бадиий эстетик ва мусикий тарбия хамда таълим даражасини ошириш, тарбияланувчиларни эрта ёшдан бошлаб STEAM ўкитиш асосларини жорий этиш.
О Талабаларнинг келгусида узини узи муваффакиятини намоён килиш учун асос сифатида ижтимоий - эмоционал кўникмаларни ривожлантириш
О Болаларни сифатли мактабгача таълим билан мактабга тайёрлаш кўламини ошириш, ундан тенг фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, соҳада талабалар билимини ривожлантириш.
О Лаборатория мактабгача таълимнинг мослашувчан иш жадвали уамда ривожлантирувчи, тузатувчи хизматлар ва тадбирларнинг кенг кўламини жорий этиш ва ривожлантириш.
О Енгил курилиш конструкциялари ва замонавий энергия, самарадор материаллар ва техналогиялардан фойдаланган холда, шинамлик ва экологик хавфсизлик талабларига мувофиқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш.
Мактабгача таълим соҳасида инновацион жараёнларни ривожлантириш ва жорий этиш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим:
-
1. Ахборот хавфсилигини муносиб даражасини таъминлаш.
-
2. Таълим соҳасида талабаларга илғор халқаро тажрибани ўргатиш, умумлаштириш ва жорий этиш.
-
3. Мактабгача таълим соҳасида дастурий воситалар, ахборот, маълумотлар базалари, мултимедия маҳсулотларини талабалар иштирокида ишлаб чиқиш ва уларни мактабгача таълим лаборатория фаолиятида қўллаш.
-
4. Ахборот тизимини (EMIS) янада такомиллаштириш ва ривожлантириш, маълумотларни киритиш ва тезкор алмашиш учун мобил иловаларни яратиш.
-
5. Болаларни эрта ривожлантириш, мактаб таълимига тайёрлаш соҳасида талабалар билан илмий тадқиқотлар олиб бориш, илғор илмий ишланмалар ва технологияларни лаборатория мактабгача таълим фаолиятига интеграция қилиш.
-
6. Талабаларнинг инновацион ахборот коммуникация ва педагогик
-
7. Мактабгача таълим лабораторияни интернет тармоғига чиқадиган персонал компьютерлар билан таъминлаш, ўқув методик, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан жиҳозлаш.
технологиялар соҳасидаги билимлари ва малакасини ошириш, лабораторияда инновацион таълим муҳитини ташкил қилиш
Ушбу модулли мактабгача таълим - лабораторияси иш фаолиятини самарали йўлга қўйишдан қуйидаги натижалар кутилмоқда:
Талабалар учун:
Сифатли таълим олишда назария ва амалиёт уйғунлиги;
Эгалланган билим ва малакаларни амалиётга қўллай олиш кўникмасини шакллантириш;
Касбий фаолиятга мослашувчанлик;
Мактабгача таълимдаги янги инновацион лойиҳалар ва ишланмалар билан танишиш имконияти
Профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчилар учун:
Илмий-назарий ишланмаларни амалиётга тадбиқ этиш имконияти;
Замонавий шароитларга эга тажриба синов майдончасида ишлаш имконияти Aмалга оширилаётган лойиҳалар доирасидаги тажриба синов ишларини бевосита кузатиш имконияти;
Бажарилаётган тадқиқотларнинг самарадорлигини ошириш имконияти;
Тадқиқотларда аниқланган камчилик ва нуқсонларни тезкорлик билан тузатиш имкониятларини беради.
Мактабгача таълимида талаба-ёшларнинг эгаллаган назарий билимларини амалиётда қўллай олиш кўникма ва малакаларини ҳамда касбий компетенцияларини ривожлантиришда “Модулли мактабгача таълим лабораторияси”нинг аҳамияти беқиёс.“Модулли мактабгача таълим лабораторияси” Республикада илк бор ташкил этилиб инновацион характерга эга , назария ва амалиётнинг узвийлигини боғлашни ўзига мақсад қилиб олган. Шунингдек, ушбу лаборатория профессор – ўқитувчилар ўз тадқиқотлари учун илмий – назарий ишланмаларнинг дуал тизим асосида амалиётга тадбиқ этиш, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг тажриба – синов ишларини бевосита кузатиш мақсадида фойдаланадилар.“Модулли мактабгача таълим лабораторияси” орқали талабаларнинг аудиторияда эгаллаган назарий билимлари мустаҳкамланади, амалий кўникмалар ривожлантирилади, яъни ўқув машғулотлари назария ва амалиёт уйғунлигида ташкил этилади.
Шунингдек, лабораториянинг аҳамиятли жиҳати талабаларни мактабгача таълим ёшидаги болаларга бўлган муносабатига ижобий таъсир этади, тарбиячи касбининг долзарблиги ва жозибадорлигини оширади, педагогик таълим инновацион кластери доирасида мактабгача таълим ташкилотлари билан ўқув-методик ҳамкорликни кучайтиради. Қолаверса, республикамиз мактабгача таълим тизимида намуна сифатида хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги ПҚ-4312-сонли қарори
-
2. Ўзбекистон Республикасининг “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари” Тошкент-2018 й
-
3. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти “Мактабгача таълим мобил лаборатория КОНЦЕПЦИЯСИ”
"Экономика и социум" №5(84) 2021
Список литературы Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини кластер усулда мактабга тайёргарлик даражасини таъминлашда мобил лабораториянинг аамияти
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги ПҚ- 4312-сонли қарори
- Ўзбекистон Республикасининг "Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари" Тошкент-2018 й
- Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти "Мактабгача таълим мобил лаборатория КОНЦЕПЦИЯСИ"