Бошланғич таълимда инновацион жараён ва педагог фаолияти

Автор: Матмусаева М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 2-1 (93), 2022 года.

Бесплатный доступ

Maълумки, таълим жараёнидаги инновацион ўзгаришлар, таълим тизимига ҳар қандай янгиликнинг киритилиши бевосита педагог- тарбиячи фаолиятини янгилаш ва ўзгартириш орқали амалга оширилиши бугунги кун талабининг долзарб масалаларидан бири бўлиб, педагогик инновациялар тегишли соҳада ижобий ўзгаришларни содир этиш, сифат жиҳатдан юқори натижаларга эришиш мақсадида қўлланилади. Мақолада инновация ва педагогик фаолият тушунчалари ёритиб берилган. Шунингдек, бошланғич таълимда инновацион жараён ва педагог фаолияти педагогик жиҳатдан тадқиқ этилган.

Педагогика, таълим сифати, инновация, педагогик фаолият, нутқ маданияти, иқтидор, педагогик тажриба, масъулият

Короткий адрес: https://sciup.org/140293032

IDR: 140293032

Текст научной статьи Бошланғич таълимда инновацион жараён ва педагог фаолияти

Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида таълим-тарбия тизимига катта эътибор берилмоқда. Жумладан, Мактабгача таълим вазирлигининг ташкил этилганлиги, шунингдек, мактаб таълимини ривожлантириш бўйича бир нечта Президент қарорлари ва фармонларини келтиришимиз мумкин. Замон шиддат билан ривожланиб борар экан барча соҳаларда бўлгани каби таълим соҳасига ҳам инновацион технологияларни жорий этиш давр талаби бўлиб қолаверади. Айниқса, бошланғич таълим педагог-ўқитувчиларидан педагогик технологияларларнинг қўлланиши масаласи долзарб аҳамиятга эга, чунки таълим муассасасининг ишига педагогик технологияларларнинг жорий этилиши – мактаб таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш ва ислоҳ этишнинг энг муҳим шартидир.

Бугунги кунда педагогика соҳасида янги илмий йўналиш - педагогик инновация ва таълим жараёнини янгилаш ғояларининг пайдо бўлиши натижасида педагог-тарбиячининг педагогик фаолиятида ҳам янги йўналиш педагогнинг инновацион фаолияти тушунчаси пайдо бўлди. Таълимдаги инновациялар ва инновацион педагогик фаолият ҳақида барқарор ва ҳаммага маъқул бўлган илмий тасаввурлар ва таснифлар шу пайтгача мукаммал таркиб топган эмаслигини ҳам эътироф этиш лозим. Шу сабабли ҳам ҳар бир педагог-ўқитувчи ўз маҳоратини “ижодкорлик қобилияти”дан келиб чиқиб ривожлантириш мумкин. Замонавий ўқитувчи ўқувчиларни ўқитишда ўз тажрибаси, билими, малакаси ва аниқ бир муаммоларни ҳал этишда шахсий хусусиятларидан фойдаланади. Шу билан бирга, мактаб таълими, айниқса, бошланғич таълим давридан бошлабоқ, ахборотли ўқитиш усулидан фаол ижодий фаолият усулига ўтиши зарур. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев мана шуларни инобатга олиб, - “Шунинг учун ҳам ёшларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида, замонавий билим ва касб-ҳунарлар, хорижий тилларни пухта эгаллаган, Ватанимиз ва халқимизга садоқатли инсонлар этиб вояга етказишда аввало сизларга таянамиз”[1, 178]-деб педагог-ўқитувчиларга катта ишонч билдирадилар.

Бугунги кунда педагогларнинг инновацион фаолият кўникма, малакаларига эга бўлишлари муҳим аҳамиятга эга. Педагоглар томонидан иннофацион фаолият кўникма, малакаларини ўзлаштира олишларида уларнинг инновацион ёндашувга эга бўлишлари талаб этилади. Ўз моҳиятига кўра педагоглар томонидан инновацион фаолият кўникма, малакаларининг ўзлаштирилиши уларда инновацион ёндашувни қарор топиши асосида кечади.

Талабаларга билим бериш ўқитувчининг масъулиятли бурчидир, деб Ибн Сино ўқитувчининг шахсияти қандай бўлиши кераклиги ҳақида қуйидаги фикрларни билдирган:

  • - болалар билан муомалада босиқ, жиддий бўлиш;

  • - бериладиган билимни талабалар қандай ўзлаштириб олаётганига эътибор бериш;

  • - таълимда турли усул ва шакллардан фойдаланиш;

  • - талабанинг хотираси, билимларни эгаллаш қобилияти, шахсий хусусиятларини билиш;

  • -    фанга қизиқтира олиш;

  • -    берилган билимларнинг энг муҳимини ажратиб ўқитиш;

  • -    билимларни талабаларнинг ёши, ақлий даражасига мос равишда бериш;

  • -    ҳар бир сўзнинг болалар ҳиссиётини уйғотиш даражасида бўлишига эришиш зарур.

Янгиликлар ташувчиси педагог инновациялар жараёни тузилишининг элементи сифатида янгиликни идрок этиш, ўзлаштириш ва баҳолаш, мақсад қўйиш ва мақсадга эришиш бирлиги жиҳатидан тавсифланади. Мотивация (истайман), назарий (қила оламан), технологик (қиламан) ва натижа (оламан) интилиши ва тайёрлигининг жамулжамлиги мактабгача таълим педагогларининг инновация ўқув-тарбия тизимини ташкил қилади.

“Педагогик инновациялар педагогик фаолиятга янгиликларнинг изчил олиб кирилишини тавсифлайди. Педагогик инновацияларнинг дидактик имкониятларига кўра таълим тизими ва жараёни ривожланиб боради. Ўқитувчининг инновацион фаолияти педагогик жамоани ҳаракатга келтирувчи, олға ундовчи, бунёдкорликка рағбатлантирувчи куч сифатида намоён бўлиб, таълим жараёнининг сифатини кафолатлайди. Шу сабабли ҳар бир ўқитувчи инновацияларнинг моҳиятини тўла тушунган ҳолда ўз фаолиятига изчил татбиқ эта олиши зарур”[2, 57]. Педагогик инновациялар тегишли соҳада ижобий ўзгаришларни содир этиш, сифат жиҳатдан юқори натижаларга эришиш мақсадида қўлланилади. Педагогнинг инновацион фаолияти қуйидагилар билан белгиланади:

  • -    янгиликни цуллашга тайёргарлиги;

  • -    педагогик янгиликларни цабул цилиши;

  • -    новаторлик даражаси;

  • -    коммуникатив цобилиятнинг ривожланганлиги;

  • -    ижодкорлиги.

Ҳозирги вақтда болалар боғчасидан тортиб барча таълим муассасаларида педагогик технологиялар ва янги дастурлар асосида ишлай оладиган педагог зарур бўлмоқда. У педагогик жараённинг ижодкори бўлиши, мослашувчан фикрлашга эга бўлиши, педагогик технологияларлардан моҳирона фойдаланиши лозим.

Хулоса

Ҳар қандай ўқитувчининг педагогик фаолиятининг якуний мақсади – талабаларга замонавий жамиятда талаб этиладиган ижодий тафаккурга эга етук шахс бўлиб шаклланишларига ёрдам беришдир.

Хулоса қилиб айтганда, юқорида санаб ўтилган замонавий умумтаълим мактаблари таълими, хусусан, бошланғич мактаб таълими муаммоларини ҳал қилиш давримизнинг долзарб вазифасидир.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Мирзиеёв Ш.М. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади. – Тошкент. “Ўзбекистон”, НМИУ. 2019.

  • 2.    Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. Инновацион таълим технологиялари. Тошкент, 2015.

  • 3.    М.Жумаев ва бошқ. Бошланғич таълимни ўқитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модул бўйича ЎУМ. Тошкент, 2018.

  • 4.    Karimov, U., & Abdurakhmon, A. (2017). INNOVATIVE INFORMATION TECHNOLOGY IN EDUCATION. Форум молодых ученых, (5), 9-12.

  • 5.    Karimov, U., & Kasimov, I. (2018). THE IMPORTANCE OF MODERN INFORMATION TECHNOLOGIES IN DEVELOPMENT OF DISTANCE EDUCATION. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2018) (pp. 1186-1187).

  • 6.    Karimov, U. U., & Karimova, G. Y. (2021). THE IMPORTANCE OF INNOVATIVE TECHNOLOGIES IN ACHIEVING EDUCATIONAL EFFECTIVENESS. Журнал естественных наук, 1(1).

  • 7.    Каримов, У. У. (2017). РОЛЬ СРЕДСТВ МАССОВОЙ ИНФОРМАЦИИ В ПРОЦЕССЕ ГЛОБАЛИЗАЦИИ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2017) (pp. 1189-1192).

  • 8.    Abdurakhmonova, M. M., ugli Mirzayev, M. A., Karimov, U. U., & Karimova, G. Y. (2021). Information Culture And Ethical Education In The Globalization Century. The American Journal of Social Science and Education Innovations, 3(03), 384-388.

"Экономика и социум" №2(93)-1 2022

Список литературы Бошланғич таълимда инновацион жараён ва педагог фаолияти

  • Мирзиеёв Ш.М. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади. - Тошкент. "Ўзбекистон", НМИУ. 2019.
  • Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. Инновацион таълим технологиялари. Тошкент, 2015.
  • М.Жумаев ва бошқ. Бошланғич таълимни ўқитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модул бўйича ЎУМ. Тошкент, 2018.
  • Karimov, U., & Abdurakhmon, A. (2017). INNOVATIVE INFORMATION TECHNOLOGY IN EDUCATION. Форум молодых ученых, (5), 9-12.
  • EDN: ZBNMDF
  • Karimov, U., & Kasimov, I. (2018). THE IMPORTANCE OF MODERN INFORMATION TECHNOLOGIES IN DEVELOPMENT OF DISTANCE EDUCATION. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2018) (pp. 1186-1187).
  • Karimov, U. U., & Karimova, G. Y. (2021). THE IMPORTANCE OF INNOVATIVE TECHNOLOGIES IN ACHIEVING EDUCATIONAL EFFECTIVENESS. Журнал естественных наук, 1(1).
  • Каримов, У. У. (2017). РОЛЬ СРЕДСТВ МАССОВОЙ ИНФОРМАЦИИ В ПРОЦЕССЕ ГЛОБАЛИЗАЦИИ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2017) (pp. 1189-1192).
  • Abdurakhmonova, M. M., ugli Mirzayev, M. A., Karimov, U. U., & Karimova, G. Y. (2021). Information Culture And Ethical Education In The Globalization Century. The American Journal of Social Science and Education Innovations, 3(03), 384-388.
Еще
Статья научная