Хиназолон-4 пропаргилли хосилаларининг бугдой уруғининг унувчанлигига таъсири

Автор: Музаффаров Адил Ахмадбекович, Хожиматова Шахноза Рахматалиевна

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Сельскохозяйственные науки

Статья в выпуске: 2 (6), 2021 года.

Бесплатный доступ

Yшбу мақолада хиназолон-4 нинг пропаргилли ҳосиласи бўлган АИХ-8 препаратининг бугдой уруғи унувчанлигига таъсирини ўрганиш учун олиб борилган тажрибалар натижалари келтирилган ва биологик фаоллиги аниқланган.

Бугдой хиназолон-4, биологик фаоллик, уруғлар унувчанлиги

Короткий адрес: https://sciup.org/14125795

IDR: 14125795

Текст научной статьи Хиназолон-4 пропаргилли хосилаларининг бугдой уруғининг унувчанлигига таъсири

ХИНАЗОЛОН-4 ПРОПАРГИЛЛИ ХОСИЛАЛАРИНИНГ БУГДОЙ УРУҒИНИНГ УНУВЧАНЛИГИГА ТАЪСИРИ

Ушбу мақолада хиназолон-4 нинг пропаргилли ҳосиласи бўлган АИХ-8 препаратининг бугдой уруғи унувчанлигига таъсирини ўрганиш учун олиб борилган тажрибалар натижалари келтирилган ва биологик фаоллиги аниқланган.

Калит сўзлар. Бугдой хиназолон-4, биологик фаоллик, уруғлар унувчанлиги.

ACTION OF CHINAZOLONE-4 DERIVATIVES ON THE SIMILARITY OF WHEAT SEEDS

Маълумки, Давлатимиз рахбарлари ва хукумат томонидан Республикамиз мустакилликка эришган дастлабки кунларданок мамлакатимиз ахолисининг бугдой махсулотларига булган эхтиёжини тула кондириш буйича кенг куламли ишлар олиб борилмокда. Пахта майдонларини кискартириш хисобига бугдой экиладиган майдонлар купайтирилди, хозирги кунда Республикамиз ахолисини бугдой ва ун махсулотларига булган талаби тула кондирилган деб хисоблаш мумкин. Озиқ -овқат махсулотларини етиштириш ҳажмларини кўпайтириш орқали ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида бугдой экиладиган майдонлар сезиларли даражада кенгайтирилди. Шу билан бирга туманларни дон, хусусан бугдой маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш, маҳсулот етиштирувчиларни мева-сабзавотчилик, чорвачилик кластерлари ҳамда кооперацияларга бирлаштириш каби амалий чоралар кўрилмоқда. Бутун инсоният коронавирус пандемияси окибатида иктисодий кийинчиликларни бошидан кечираётган кунларда жаҳон бозорлари талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда ҳудудларни ихтисослаштириш тўғри йўл эканлиги ойдинлашмокда.

Мамлакатимиз экин майдонларида бугдой етиштиришни янги даражага олиб чиқиш, илм-фан янгиликларини кенг жорий этиш ва маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш орқали дончиликни ривожлантиришга, ун махсулотлари етиштириш салмоғини оширишга, дон маҳсулотларига бўлган аҳоли талабини қондиришга эришиш мумкин.

Органик моддалар ичида гетерохалқали бирикмалар биологик фаолликлари билан ажралиб туради, тиббиётда, қишлоқ хўжалигида ва бошқа соҳаларда антибиотиклар, фунгицидлар, пестицидлар сифатида кенг қўлланилади. Хусусан, хиназолон хосилалари, таркибида углерод-углерод уч боғи тутувчи ацетиленли бирикмалар юқори реакцион қобилиятга эгалиги сабабли янги препаратлар синтез килишда кенг имкониятлар очиб беради [1].

Олиб борилган илмий- тадқиқот ишлари давомида хиназолон-4 молекуласига пропаргил гуруҳи киритилган бирикмалар синтез килиб олинган. Шу бирикмалар асосида олинган гидрохлорид тузлари сувда яхши эриши сабабли биологик фаоллигини урганиш имкониятлари янада оширилди. АИХ-6 (2-метил 3-пропин-1 хиназолон-4 хлоргидрати) эритмаси билан ишланган маккажухори уруғларининг унувчанлиги сезиларли даражада ортганлиги аникланган [2].

Авторлар томонидан олиб борилган тадкикотларда тут уруғларини экишда бир қатор биостимуляторлар каби хиназолон-4 нинг пропаргилли ҳосилалари 0,01% ва 0,001% эритмаларида ивитилиб экилса уруғларнинг унувчанлиги ортганлиги ҳисобига белгиланган майдондан олинадиган тут ниҳолларининг сони ва сифати ортганлиги урганилган [3].

Янги синтез қилиб олинган хиназолон-4 нинг пропаргилли бирикмаси, яъни 2-фенил 3-пропин-1 хиназолон-4 хлоргидрати (АИХ-8) нинг биологик фаоллиги лаборатория шароитида урганилган. Ушбу препаратнинг бугдой уруғининг унувчанлигига таъсири бир неча вариантларда ўрганилди, натижалар асосида хулоса чикарилди. Тажрибалар бугдойнинг бир неча хил навлари билан олиб борилди. Тадкикотлар давомида АИХ-8 препаратининг 0,1%, 0,01%, 0,001% ли эритмаларининг биологик таъсири синаб кўрилди. Назорат варианти сифатида дистилланган сув ишлатилди. Бугдой уруғлари хар бир қайтариқларда 100 донадан 6 соат, 12 соат, 24 соат давомида препарат эритмаларида ивитиб экилди, уруғларнинг унувчанлиги экилган кундан бошлаб 3- ва 5-кунларда ҳисобга олинди. Олиб борилган тажриба натижалари куйидаги жадвалда келтирилган.

Ивитиш вақти, соат

Вариантлар

Препарат эритмаси концентрацияси, %

Униб чиққан уруғлар, %

3-кун

5-кун

6

Назорат

Сув

76

80

1

0,1

78

82

2

0,01

84

88

3

0,001

80

82

12

Назорат

Сув

80

82

1

0,1

82

84

2

0,01

86

92

3

0,001

82

84

24

Назорат

Сув

80

84

1

0,1

84

86

2

0,01

88

94

3

0,001

84

86

Тадкикот натижалари шуни кўрсатдики, АИХ-8 препаратининг 0,01% ли эритмаси энг макбул булиб, ушбу эритма қўлланилган вариантда энг юқори кўрсаткичлар кузатилган. Бунда уруғларнинг унувчанлиги назорат вариантига нисбатан 3-кунда 8%га, 5-кунда 10% га ортганлиги аникланган.

АДАБИЁТЛАР:

1. Усманова С., Абидов У.А., Музаффаров А.А. Синтез ацетиленовых аминов. //Российский электронный научный журнал. 2014.

2.Музаффаров А., Асронов Э., Зайнобиддинов М. Маккажухори уруги-нинг укнувчанлигига хиназолон-4 хосилалари таъсирини урганиш. //«Life Sciences and Agriculture» журнали. 2020. № 2. 57-59-бетлар.

3. Музаффаров А., Мирхамидова Г. Тут уруғининг унувчанлиги, ўсиши ва ривожланишига хиназолон-4 нинг пропаргилли ҳосилалари таъсири. //«Agroilm» журнали. 2019. №5(62). 46-47-бетлар.

Список литературы Хиназолон-4 пропаргилли хосилаларининг бугдой уруғининг унувчанлигига таъсири

  • Усманова С., Абидов У.А., Музаффаров А.А. Синтез ацетиленовых аминов. //Российский электронный научный журнал. 2014.
  • Музаффаров А., Асронов Э., Зайнобиддинов М. Маккажухори уруги-нинг укнувчанлигига хиназолон-4 хосилалари таъсирини урганиш. //«Life Sciences and Agriculture» журнали. 2020. № 2. 57-59-бетлар.
  • Музаффаров А., Мирхамидова Г. Тут уруғининг унувчанлиги, ўсиши ва ривожланишига хиназолон-4 нинг пропаргилли ҳосилалари таъсири. //«Agroilm» журнали. 2019. №5(62). 46-47-бетлар.
Статья научная