Маккажўхори уруғининг унувчанлигига хиназолон-4 хосилалари таъсирини ўрганиш
Автор: Музаффаров Адил Ахмадбекович, Асронов Эргашали Каримбердиевич, Зайнобиддинов Мухаммад Захириддин Толибжонович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Сельскохозяйственные науки
Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.
Бесплатный доступ
Mазкур мақолада хиназолон-4 ҳосиласи бўлган АИХ-6 препаратининг маккажўхори уруғи унувчанлигига таъсирини ўрганиш учун олиб борилган тажрибалар натижалари келтирилган ва биологик фаоллиги аниқланган.
Маккажўхори, хиназолон-4, биологик фаоллик, уруғлар унувчанлиги
Короткий адрес: https://sciup.org/14125721
IDR: 14125721 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10047
Текст научной статьи Маккажўхори уруғининг унувчанлигига хиназолон-4 хосилалари таъсирини ўрганиш
Кейинги йилларда озиқ-овқат махсулотларини етиштириш ҳажмларини кўпайтириш орқали ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида экин майдонлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Шунингдек, туманларни мева-сабзавотчиликка, дон маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш, маҳсулот етиштирувчиларни мева-сабзавотчилик, чорвачилик кластерлари ҳамда кооперацияларга бирлаштириш каби амалий чоралар кўрилмоқда. Жаҳон бозорлари талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда ҳудудларни ихтисослаштириш тўғри йўл эканлигини кўрсатмоқда.
Қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, туманлар ҳудудларини тупроқ-иқлим шароитларига мос боғдорчилик, узумчилик, сабзавот-полизчилик, картошкачилик, дончилик ва бошқа озиқ-овқат махсулотларини етиштиришга ихтисослаштириш орқали ички ва ташқи бозор талабларига жавоб берадиган рақобатбардош маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш ҳамда илм-фан янгиликларини кенг жорий этиш ва маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади [1].
Республикамиз экин майдонларида маккажўхори етиштиришни янги даражага олиб чиқиш орқали чорвачиликни ривожлантиришга, гўшт махсулотлари етиштириш салмоғини оширишга, дон маҳсулотларига бўлган аҳоли талабини қондиришга эришиш мумкин.
Гетерохалқали органик бирикмалар биологик фаолликлари билан ажралиб туради, тиббиётда, қишлоқ хўжалигида ва бошқа соҳаларда антибиотиклар, фунгицидлар, пестицидлар сифатида кенг қўлланилади. Таркибида углерод-углерод уч боғи тутувчи ацетилен ҳосилалари юқори реакцион қобилиятга эгалиги сабабли кенг имкониятлар очиб беради [2].
Илмий тадқиқотлар давомида хиназолон-4 молекуласига пропаргил гуруҳини боғлаш орқали кимёвий реакцияларга киришиш имкониятлари янада оширилди. АИХ-8 (2-фенил 3-пропин-1 хиназолон-4 хлоргидрати) эритмаси билан ишланган соя уруғларининг унувчанлиги сезиларли даражада ортган [3].
Тут уруғларини экишда бир қатор биостимуляторлар каби хиназолон-4 нинг пропаргилли ҳосилалари 0,01% ва 0,001% эритмаларида ивитилиб экилса уруғларнинг унувчанлиги ортганлиги ҳисобига белгиланган майдондан олинадиган тут ниҳолларининг сони ва сифати ортган [4].
Синтез қилиб олинган бирикма-2-метил 3-пропин-1 хиназолон-4 хлоргидрати (АИХ-6) нинг биологик фаоллиги лаборатория шароитида препаратнинг маккажўхори уруғининг унувчанлигига таъсири орқали ўрганилди. Лаборатория тажрибалари маккажўхорининг ўртапишар Ўзбекистон–420 ВЛ нави билан олиб борилди. АИХ-6 препаратининг 0,1%, 0,01%, 0,001% ли эритмалари синаб кўрилди. Назорат сифатида дистилланган сув ишлатилди. Маккажўхори уруғлари хар бир қайтариқларда 100 донадан 6соат, 12соат, 24соат давомида ивитиб экилди, уруғларнинг унувчанлиги экилгандан сўнг 3- ва 5-кунларда ҳисобга олинди. Тажриба натижалари жадвалда келтирилган.
Ивитиш вақти, соат |
Вариантлар |
Препарат эритмаси концентрацияси, % |
Униб чиққан уруғлар, % |
|
3-кун |
5-кун |
|||
6 |
Назорат |
Сув |
80 |
82 |
1 |
0,1 |
82 |
84 |
|
2 |
0,01 |
86 |
88 |
|
3 |
0,001 |
81 |
83 |
|
12 |
Назорат |
Сув |
82 |
84 |
1 |
0,1 |
84 |
86 |
|
2 |
0,01 |
88 |
92 |
|
3 |
0,001 |
82 |
84 |
|
24 |
Назорат |
Сув |
84 |
86 |
1 |
0,1 |
86 |
88 |
|
2 |
0,01 |
90 |
94 |
|
3 |
0,001 |
84 |
86 |
Натижалар кўрсатдики, АИХ-6 препаратининг 0,01% ли эритмаси қўлланилган вариантда энг юқори кўрсаткичлар кузатилган. Уруғларнинг унувчанлиги назорат вариантига нисбатан 3-кунда 6%га, 5-кунда 8% га ортган.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. “Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон
республикаси президентининг Қарори. ПҚ-4709-сон 2020 йил 11 май.
-
2. Усманова С., Абидов У.А., Музаффаров А.А. Синтез ацетиленовых аминов. //Российский электронный научный журнал. 2014.
-
3. Рахимов А., Музаффаров А., Усманова С. Соя ўсимлигининг ўсиб-ривожланишига АИХ-8 препаратининг таъсири. //«Agro ilm» журнали. 2018. №5(55). 27-28-бетлар.
-
4. Асронов Э., Музаффаров А., Мирхамидова Г. Тут уруғининг унувчанлиги, ўсиши ва ривожланишига ХИНАЗОЛОН-4нинг пропаргилли ҳосилалари таъсири. //«Agro ilm» журнали. 2019. №5(62). 46-47-бетлар.
-
5. Фатьянов В.А. Кукуруза в зоне неустойчивого увлажнения. – Белгород: БелГСХА, 2003.
-
6. Аясов Хушбек Ғайбуллаевич, Исроилов Бахтиёр Абдуллаевич МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИНГ ДОРИВОР АРТИШОК (CYNARA SCOLYMUS L) ЎСИМЛИГИНИНГ ЎСИБ – РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.
Список литературы Маккажўхори уруғининг унувчанлигига хиназолон-4 хосилалари таъсирини ўрганиш
- "Республика ?удудларини ?ишло? хўжалиги махсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича ?ўшимча чора-тадбирлар тў?рисида" Ўзбекистон республикаси президентининг ?арори. П?-4709-сон 2020 йил 11 май.
- Усманова С., Абидов У.А., Музаффаров А.А. Синтез ацетиленовых аминов. //Российский электронный научный журнал. 2014.
- Рахимов А., Музаффаров А., Усманова С. Соя ўсимлигининг ўсиб-ривожланишига АИХ-8 препаратининг таъсири. //"Agro ilm" журнали. 2018. №5(55). 27-28-бетлар.
- Асронов Э., Музаффаров А., Мирхамидова Г. Тут уру?ининг унувчанлиги, ўсиши ва ривожланишига ХИНАЗОЛОН-4нинг пропаргилли ?осилалари таъсири. //"Agro ilm" журнали. 2019. №5(62). 46-47-бетлар.
- Фатьянов В.А. Кукуруза в зоне неустойчивого увлажнения. - Белгород: БелГСХА, 2003.
- Аясов Хушбек ?айбуллаевич, Исроилов Бахтиёр Абдуллаевич МИНЕРАЛ Ў?ИТЛАРНИНГ ДОРИВОР АРТИШОК (CYNARA SCOLYMUS L) ЎСИМЛИГИНИНГ ЎСИБ - РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.