Хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик тузилмалари фаолияти мезонлари ва ишчанлик муҳитиa

Автор: Комолов Хурсанбек Хасанович

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Другое

Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.

Бесплатный доступ

Yшбу мақолада хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик тузилмалари фаолияти мезонлари ва ишчанлик муҳити каби масалалар кўриб чиқилган. Хусусан, хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик тузилмалари фаолияти самарадорлигини ошириш, мамлакатимиз ва хорижлик иқтисодчи-олимларнинг хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик тузилмалари фаолиятини ривожлантириш, улар фаолиятини баҳолаш мезонларига бағишланган фикрлари ва ушбу мавзуда муаллифнинг фикр- мулоҳазалари ўз аксини топган.

Тадбиркорлик, бизнес, кичик бизнес, иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш, ишчанлик муҳити, хусусий мулк, рақобат, тадбиркор

Короткий адрес: https://sciup.org/14125798

IDR: 14125798   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10078

Текст научной статьи Хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик тузилмалари фаолияти мезонлари ва ишчанлик муҳитиa

Кириш. Мамлакатимизда ўтказилаётган шиддатли ислохотлар иқтисодиётнинг барча соҳаларини, шу жумладан, тадбиркорлик тузилмалари фаолиятини ривожлантиришга замин яратди. Тадбиркорлик тузилмалари фаолиятини мамлакатимиз ички имкониятларидан келиб чикиб, ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш долзарблигича колмокда. Хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик тузилмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш йўлларини тадқиқ этишда ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар мавжуд.

Иқтисодиётни модернизациялаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик тузилмалари фаолияти самарадорлигини ошириш бугунги кунда мамлакат иқтисодиёти олдида турган муҳим масалалардан биридир. Хусусан, мулкчиликнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи деб эътироф этилаётган хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик тузилмалари фаолияти самарадорлигини оширишнинг истицболини белгилаш, ташкилий-ицтисодий механизмларини такомиллаштириш ва шу соҳада илмий жиҳатдан асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ўта муҳимдир. Чунки бозор муносабатларини такомиллаштиришда, иқтисодиётни янада эркинлаштиришда тадбиркорлик тузилмалари фаолиятини ривожлантириш, унинг натижасида мамлакат бюджети барқарорлигини таъминлаш, ялпи ички маҳсулотни (ЯИМ) ишлаб чиқариш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби долзарб муаммоларни ҳал қилишга эришилмокда. Мазкур сох,ани ривожлантириш учун маълум шарт-шароитларнинг яратилиши, солиц, божхона ва бошқа тўловлар бўйича имтиёзларнинг белгиланиши, банк кредитларидан самарали фойдаланиш натижасида қисқа давр ичида тадбиркорлик тузилмалари субъектларининг сони тобора ошиб бормоқда. Расмий маълумотларга кўра, 2019 йилда 59,3 фоизга етди. Ҳолбуки, бу кўрсаткич мустақилликнинг дастлабки йилларида 1,5 фоизни, 2000 йилда эса 31,0 фоизни ташкил этган эди. Лекин, бу борада айрим муаммолар мавжуд. Бунинг асосий сабаби тадбиркорлик тузилмалари фаолиятининг бугунги кун талабига мос иқтисодий механизмининг яратилмаганлиги, улар фаолиятида иқтисодий воситалардан фойдаланиш, хўжалик юритувчи бошқа субъектлар билан иқтисодий алоқалари ва давлат ҳокимият органлари билан муносабатларининг такомиллашмаганлигидир. Шу билан бирга, хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик тузилмалари фаолияти субъектларининг самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалалар, хусусан уларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини аниқлаш ва таҳлил қилиш йўлларининг ҳамон ўз ечимини топмаганлиги ҳам ушбу тадцицотимиз мавзусининг ута долзарблигидан дарак беради.

Тадцицот усуллари ва материаллар . Мамлакатимиз ва хорижлик ицтисодчи-олимларнинг хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик тузилмалари фаолиятини ривожлантириш, улар фаолиятини баҳолаш мезонларига бағишланган қатор илмий ишлари мавжуд.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг назарий асослари ва ижтимоий аҳамияти А.Смит, Ж.Б.Сей, Дж.М.Кейнс, И.Шумпетер, А.В.Чаянов, К.А.Раицкий, И.А.Журавлева{1}, А.П.Киселев{2} каби иктисодчи-олимлар томонидан ўрганилган. Улар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик назариясини ривожлантиришга уз х,иссаларини цушганлар.

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз олимлари томонидан хам ушбу мавзу бўйича қатор илмий изланишлар олиб борилди. Хусусан С.С.Ғуломов{3}, Ғ.Х.Кудратов{4}, Ё.Абдуллаев{5}, М.С.Косимова{6}, Б.Ходиев{7}, А.Абдуллаев{8}, Д.Суюнов{9}, М.К,.Пардаев{10}, С.К.Салаев{11}, Б.А.Абдукаримов{12}, Г.С.Севликянц ва Э.Н.Ходжаевлар{13}, Б.Б. Мардонов ва А.М.Саидов{14} кабиларнинг бу борада олиб борган тадкикотларини алохдда таъкидлаб утиш лозим.

Бугунги кунда республикамиз ижтимоий-ицтисодий х,аётида ицтисодиётни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш жараёнлари хизмат кўрсатиш соҳасининг янада ривожланишини таъминлашга қаратилган. Ушбу соҳанинг улуши ялпи ички махсулотда, ицтисодиётда банд булганларнинг таркибида, давлат бюджетига тўланадиган солиқларда, янги иш ўринларини яратиш, мамлакатимиз ички бозорини истеъмол моллари билан тўлдиришда кескин ошиб бормокда ва келажакда ҳам бу жараённинг давом этишига царатилган юридик-меъёрий асос яратилган.

Тадцицот натижалари ва уларнинг му^окамаси. Маълумки, Узбекистан Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларини мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, мамлакатда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятига кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни таъминлаш, хуцуцбузарликларга йул цуйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб тайинланди. Шу сабабдан хам, хозирги кунда Узбекистан Республикасида тадбиркорлик тузилмалари рақобатбардошлигини бошқариш тизимининг шаклланиши ва истиқболларига царатилган тадцицотларга эхтиёж юцоридир.

Шу боис тадқиқотимизда хизмат кўрсатиш соҳаси тадбиркорлик тузилмалари рацобатбардошлигини бошцариш тизимининг назарий-услубий асосларини урганишга баFишланади.

Ушбу мацсадда цуйидаги масалалар куриб чицилади:

  • -    хизмат курсатиш сохасидаги тадбиркорлик тузилмалари фаолияти мезонлари ва ишчанлик муҳити;

  • -    хизмат курсатиш сохасида кичик тадбиркорлик функциялари ва хусусиятлари;

  • -    самарали тадбиркорлик тузилмалари асосидаги институционал мухит ва инновацияларни жорий этиш - Узбекистан Республикасида тадбиркорлик тарацциётининг мухим шартлари сифатида.

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тузилмалари рақобатбардошлигини бошцариш тизимининг шаклланиши ва истицболлари жамият тарацциётининг ута аҳамиятли ва шу сабабли иқтисодиёт илмининг энг долзарб ва ҳакли равишда кўп тадцицотчиларнинг диццат-эътиборини узига жалб этаётган биринчи даражали муаммолардан бири хисобланади.

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик тузилмалари фаолияти мезонлари ва ишчанлик муҳитининг мазмунини ёритиш учун изланишда маълум мантиқий кетма-кетликка риоя этишни лозим топдик: дастлаб тадбиркорлик фаолияти ва бизнес тушунчаларининг мохияти илмий изохланади, сунг амалдаги цонунчилик доирасида мамлакатимизда мавжуд тадбиркорлик тузилмалари фаолияти хусусиятлари очиб берилади ва ниҳоят хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик тузилмалари фаолиятининг назарий талқини ва иқтисодий тизимлаштириш қоидаларига асосланиб уларни бошцариш жараёни тушунчаси зарурий элементларининг илмий-методологик шархи берилади, хизмат курсатиш сохаси ижтимоий-ицтисодий мазмунига муаллифнинг янгича ёндошуви асослаб берилади.

Хизматларни ривожлантириш бўйича 2018 йилнинг 17 апрелда мухтарам Президентимизнинг "2018-2021 йилларда цишлоц жойларида хизмат курсатиш ва сервис сохасини жадал ривожлантириш юзасидан цушимча чора -тадбирлар тугрисида"ги 1957-сонли карори асосида вилоят хокимининг 2018 йил 19 апрелда 92 -К сонли царори кабул килинди.

Шунингдек, "Андижон вилоятида 2018-2021 йилларда кишлок жойларда хизматлар кўрсатиш ва сервис сохасини жадал ривожлантириш Дастури" ишлаб чикилиб тасдикланганлиги юкоридаги фикримизнинг далилидир.

Шунинг натижасида, хизматлар сохасининг мамлакат ялпи ички махсулотидаги улуши 2018 йилда 52 фоизга, 2019 йилда 53 фоизга етганлиги иктисодиётда руй бераётган ижобий тенденцияларнинг далилидир. Аммо бугунги кунда ривожланган мамлакатларда бу курсаткич ялпи ички махсулотда 60-70 фоизни ташкил килади. Демак, мамлакатимизда хизмат кўрсатиш сохаси бошка тармокларга нисбатан тез ривожланиши зарур.

Шунингдек, хизмат кўрсатиш сохаси ривожи халкимиз фаровонлигининг ошишига хизмат килади.

Хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик тузилмалари фаолияти самарадорлигининг назарий масалалари тадбиркорлик фаолиятининг иктисодий мазмуни ва мохиятига, уларнинг фаолияти натижасига бориб такалади. Шу сабабли тадкикот жараёнида тадбиркорлик фаолиятининг мазмуни ва мохиятини кенг ёритишга харакат килдик.

Хулоса. Бугунги кун иктисодий адабиётлар ва юридик-меъёрий хужжатларда "Тадбиркорлик", "Тадбиркор", "Бизнес", "Бизнесмен" каби тушунчалар кенг қўлланила бошланди. Уларнинг мазмуни ва моҳиятини англаш маълум маънода кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик хакида тасаввурни шакллантиради.

"Тадбиркорлик" тушунчаси энциклопедик лугатда "тадбиркорлик - (ингл. enterprise) шахсий даромад, фойда олишга каратилган фукароларнинг мустакил фаолияти сифатида кўрсатилган. Бу фаолият ўз номидан, ўз мулкий масъулияти ва жавобгарлиги, шахснинг юридик масъулияти эвазига амалга оширилади.

Тадбиркор қонун томонидан таъкикданмаган барча хужалик фаолияти, шу жумладан, воситачилик, сотиш-сотиб олиш, маслахат бериш, кимматбахо когозлар билан иш олиб бориш кабилар билан шугулланиш мумкин" деб таърифланган{16}.

Бошкача суз билан айтганда, тадбиркорлик - ицтисодиётнинг инсон омили, унинг интеллектуал фаолияти оркали фукаро ёки фукароларнинг ўз мақсадларига эришиш учун хужалик юритиш фаолияти ёки фаолиятидир.

Тадбиркорлик фаолияти натижалари хусусий мулк ва мулкчилик муносабатларининг шаклланиши билан юзага келиб, кейинчалик тараккий этган булса-да, унинг том маънодаги мох,ияти замонавий бизнеснинг царор топишида, ицтисодий эркинлик асосида тадбиркорлик олиб борилишида яццол ифодаланади.

Тадбиркорлик уз ичига ижтимоий муносабатларни цамраб олган ижтимоий-иктисодий ҳодисадир. Унда хуқуқий, рухий, ташкилий, иқтисодий ва тарихий томонлар мавжуд. Тадбиркорликни ривожлантиришда улуг аждодларимиздан мерос бўлиб қолган ўлмас асарлар бизга бебаҳо манба бўлиб хизмат қилади. Ўрта Осиёда иқтисодий фикрларнинг шаклланиши буюк мутаффакирлар Фаробий, Ал-Хоразмий, Ал-Фаргоний, Абу Али Ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Юсуф Хос Хожиб, Алишер Навоий, Захириддин Мухаммад Бобур ва бошқаларнинг номи билан узвий боғлиқ. Улар ўз асарларида иқтисодиётни, шу жумладан, тадбиркорликнинг жамиятдаги ўрнига жуда катта эътибор беришган.

Тадбиркорлик - ишбилармонликнинг энг гуллаган даври Амир Темур (1336 -1405 йиллар) номи билан бевосита боFлицдир{17}.

"Темур тузуклари"да "тижорат ах,илларини" жамиятни бошцариш устунларидан бири деб таърифлаб, узи бошцарган катта давлатда тадбиркор ва ишбилармонлар учун барча шарт-шароитлар яратилиб х,укумат томонидан х,имоя цилинган. Имтиёзлар берилиб, тадбиркор ва ишбилармонлар тақдирлангани баён килинган. Амир Темур садоқатли ва ташаббускор ходимларни қадрлаган. Давлатни бо шкаришда Амир Темурнинг тадбиркорлиги, мана карийб етти асрдирки, дунёга андоза бўлиб келмокда. "Мен тажрибамдан шуни билдимки, - деб ёзади Амир Темур уз тузукларида - юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин экан".

Тадбиркорлар фаолияти дастлаб илмий-тадкикот ишларининг тах,лил объекти булмаган. Инглиз ицтисодчи-олимлари А.Смит (1723-1790) ва Д. Рикардо (1772-1823) ицтисодиётни уз-узини мувофицлаштирувчи механизм деб цабул цилганлар. Ушбу механизмда ижодий тадбиркорликка урин йуц эди. "Халклар бойлигининг мох,ияти ва сабабларини тадциц этиш" (1776) китобида А.Смит тадбиркор таърифига эътибор царатган. Унинг фикрича, тадбиркор - капитал эгаси. У муайян тижорат Fоясини амалга ошириб, даромад олиш учун таваккалчилик билан иш бошлайди, чунки капитални бирор-бир ишга сарфлаш доимо таваккалчилик билан боFлицдир.

Тадбиркорликдан олинган даромад, А.Смит фикрича, шахсий таваккалчилик учун олинган мукофот. Тадбиркор ишлаб чиқаришни ўзи режалаштиради, ташкил этади, ишлаб чиқариш фаолияти натижаларига эгалик қилади. Шу боис А.Смит бозор тизимининг марказий механизимини рақобат механизми деб тушунган. Ўз манфаатини кўзлаб юрган ҳар бир киши бозорда шу мақсад билан юрган кишиларга дуч келади. Натижада, бозорда ҳаракат қилувчи ҳар бир субъект рақобатчи таклиф қилган нархларга рози бўлади. Бундай рақобатда ўхшаш товарларга меъёрдан ортиқ нарх қўйган ишлаб чиқарувчи харидорни йўқотиши ҳеч raп эмас. А.Смитнинг қайд қилишича, тадбиркор жамият сотиб олишни ҳоҳлаган ва керакли миқдордаги товарларни ишлаб чиқаради. Шу билан бирга, А.Смит бозорнинг қудратли куч эканлигини, у жамиятни керак бўлган товарлар билан доимо таъминлашини ва бу тизим ўз-ўзини мувофиқлаштиришини кўрсатиб берган. А.Смит рақобат ва даромад ишларига давлатнинг аралашишига қарши бўлган. Унинг фикрича, ўз-ўзига қўйиб берилган бозор тизими ривожланади ва бундай тизими бор халқнинг бойлиги ортаверади .

Бу борада вужудга келган иқтисодиёт назариясидаги янги йўналиш, асосчиси бўлган Дж.М.Кейнс (1883-1946) назариясига қисман тўхталиб ўтамиз. Унинг фикрича, иқтисодиёт назариясида иккита оқим - "тартибга солинувчи иқтисодиёт" ва "эркин тадбиркорлик" мавжуд бўлган.

Бизнес - иш ёки фаолият. Хўжалик юритиш нуқтаи-назардан бизнес - иқтисодий фаолият, иш олиб бориш тизими ёки фаолият юритиш тизими бўлиб, унда товар ёки хизмат ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, уларни сотиш, ишлаб чиқариш омиллари, яъни мулк эгаси томонидан амалга оширилади.

Бизнес ишлаб чиқаришни ташкил қилишдан иборат фойдали маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатиш тизимидир.

Бизнес тушунчаси қачон, ким томонидан, қандай вазиятда дастлаб ишлатилганлиги тўғрисида маълумотлар тарихий манбаларда деярли учрамайди. Бизнес сўзи инглиз тилидан келиб чикишига қараб, унинг Ватани Буюк Британия деб тан олишимиз ҳам мумкин. Бунга яна бир асос сифатида XVIII-XIX асрлардаги саноат инқилоби, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий тараққиёт ҳам Буюк Британияда юз берганини мисол қилишимиз мумкин{18}.

Бизнинг фикрича, бизнес деганда ўз ёки қарз маблағи, ўз жавобгарлиги остида ташаббускорлик ва таваккалчилик билан фойда олишга қаратилган фаолият тушунилади. Кичик бизнес деганда иктисодиётнинг тез ўзгарувчанлигига мослаша оладиган, қонунлар билан чегараланган ходимлар сонига эга бўлган, кичик ҳажмда фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар тушунилади.

Тадбиркорлик объекти деганда, аввало маълум бир фаолиятни юритишга имконият яратадиган корхонани тушуниш лозим. Улар: ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик; хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик; савдо-сотиқ тадбиркорлиги; молия соҳасидаги тадбиркорлик.

Тадбиркорлик ишлаб чиқилган товар (кўрсатилган хизмат)лар ва шунга яраша даромадда моддийлашади. Даромад тадбиркорлик фаолиятини баҳолайдиган асосий мезон ҳисобланиб, у фаолиятнинг барча омилларидан оқилона фойдаланишга боғлиқ. Тадбиркорлик бошида маълум бир соҳа фаолият кўрсатиш имконини белгилаш учун керак бўлса, сўнгра бундай ресурсларнинг янги муносабатлари тадбиркор учун ўта зарур бўлиб қолади.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. - М.: "Соц.экгиз", 1962. - 332 е.;

  • 2.    Кейнс Дж. Общая теория занятости процента и денег. - М : "Прогресс", 1948. - 240 е.;

  • 3.    Шумпетер Й. Теория экономического развития. - М : "Мысль", 1982.-159 е.;

  • 4.    А.В.Чаянов. О размере семьи и крестьянского домохозяйства. // Вестник статистики. 1991, №7,- 47 с.;

  • 5.    Раицкий К.А. Экономика предприятии. Учебник - М.: ИВЦ "Маркетинг". 2003. - 683 с.;

  • 6.    Журавлева И.А. Основные направления развития малого бизнеса в сфере услуг и их экономическое обоснование., Дисс. На соискание ученой степени кандидата экономических наук, Белгород-2005.

  • 7.    Киселев А.П. Теория и практика современного бизнеса. - "Либра", 1995. - 246 с.

  • 8.    Fуломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. - Т.: "Шарк" нашриёт-матбаа

    акциядорлик компанияси бош тахририяти. 2002. - 365 б.

  • 9.    Кудратов F.X-, Пардаев М.К-, Абдукаримов Б.А. Сервис ривожи - ахолининг бандпигини таъминлаш ва фаровонлигини ошириш омили. Рисола. Т.: "Фан ва технология", 2007. -16 б.

  • 10.    Абдуллаев Ё., Каримов Ф. Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари. 100 савол ва 100 жавоб (1-кисм), Т.- "Мех.нат", 2000 - 347 б.

  • 11.    Косимова М.С., Ходиев Б.Ю., Самадов А.Н., Мухитдинова У.С. Кичик бизнесни бошкариш. -Т: "Укитувчи", 2003. - 239 б.

  • 12.    Ходиев Б., Беркинов Б., Кравченко А. Бизнес кийматини бахолаш. Т.: "Иктисод-молия" 2007,- 254 б.

  • 13.    Абдуллаев А., Сотволдиев А., Уринбоев И, Абдуллаев С. ва бошкалар. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик: ташкил этиш, режалаштириш, бошкариш. - Т: "Фан ва технология", 2005. - 243 б.; Абдуллаев А., Муфтайдинов К-, Айбешов X. Кичик бизнесни бошкариш. - Т.: "Молия" 2003. - 191 б.

  • 14.    Суюнов Д.Х. Кичик ва урта бизнес субъектларида бошкарувни ташкил килиш ва унинг самарадорлигини ошириш йунапишлари:иктисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферата. -Т., ТДИУ, 2004. - 23 б.

  • 15.    Пардаев МД., Исроилов Ж.И. Хусусий корхоналар фаолияти тахлилининг назарий ва методологик муаммолари, (Монография), Т:"Фан ва технология", 2007. - 163 б.

  • 16.    Энциклопедический словарь предпринимателя.5-е изд. Составители: Синелькинов С.М. и др. - Спб: "Алга фонд", "АЯКС", 2017.-Б. 137-138.

  • 17.    Темур тузуклари. Т.: F.Гулом

  • 18.    Косимова М.С., Ходиев Б.Ю., Самадов А.Н., Мухитдинова У.С. Кичик бизнесни бошкариш. "Ўкитувчи" нашриёти, 2003. 7-б..

Список литературы Хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик тузилмалари фаолияти мезонлари ва ишчанлик муҳитиa

  • Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. - М.: "Соц.экгиз", 1962. - 332 е.
  • Кейнс Дж. Общая теория занятости процента и денег. - М: "Прогресс", 1948. - 240 е.
  • Шумпетер Й. Теория экономического развития. - М: "Мысль", 1982.-159 е.
  • А.В.Чаянов. О размере семьи и крестьянского домохозяйства. // Вестник статистики. 1991, №7,- 47 с.
  • Раицкий К.А. Экономика предприятии. Учебник - М.: ИВЦ "Маркетинг". 2003. - 683 с.; Life Sciences and Agriculture 2.1 - 2020 194.
Статья научная