ХС-2 биопрепаратини соя ўсимлиги хосилдорлигига таъсири
Автор: Асаров И.Р., Исаков Х., Жамолова Х.М., Маматулова .О.
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 2-3, 2020 года.
Бесплатный доступ
Mақолада соя ўсимлигидан юқори ва сифатли ҳосил олишда ХС-2 биопрепаратини таъсири, турли хил вариантлардаги ХС-2 биопрепарати эритмаларида ивитилган уруғларни униб чиқиши натижасида хосил бўлган поя, илдиз узунлиги ва барглар сонини солиштириб ўрганилди.
Соя, илдиз, биопрепарат, ўсимлик, фурфуролидендимочевина, унувчанлик
Короткий адрес: https://sciup.org/14125735
IDR: 14125735 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10112
Текст научной статьи ХС-2 биопрепаратини соя ўсимлиги хосилдорлигига таъсири
Президентимиз томонидан Республикамизда соя етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш тўғрисида «2017-2021 йилларда соя экишни кўпайтириш ва соя дуккакли экинларини ўстиришни ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-3832 сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар махкамасининг 2018 йил 10 февралдаги 105- сон қарори ишлаб чиқилган ва тадбиқ этилмоқда.
Қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 21 майда Президентимиз Андижон вилоятига қилган ташрифи чоғида соя етиштиришда ғўза қатор оралаб экиш бўйича Андижон тажрибасини яратиш тўғрисида кўрсатмалар берди. [1]
Республикамиз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига, хусусан, ўсимлик мойига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш, импорт ҳажмини қисқартириш, чорвачилик ва паррандачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлашда соя экинининг аҳамияти катта. Дуккакли ўсимлик ҳисобланган соя барча қишлоқ хўжалик экинлари – кузги ғалла, ғўза, маккажўхори, сабзавотлар ва бошқа экинлар учун энг яхши ўтмишдош экин ҳисобланади [2].
Ўзбекистонда пахтачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, чорвачиликка ихтисослашган хўжаликларда сояни алмашлаб экишларга киритиш экинлар ҳосилдорлиги, тупроқ унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Бир гектарда мавсум давомида 150- 250 кг азот туплайди .
Соя илдизлари орқали ҳаводан соф азотни ўзлаштириб, тупроқни бойитади. Ўсимлик ўсиш даврида ўзи учун ҳам, ўзидан кейинги ўсимлик учун ҳам маълум миқдорда азот қолдириб кетади. Яъни у тупроқ таркибини яхшилаб, биологик жараёнларнинг фаоллигини оширади. Ушбу ўсимлик экилган далаларда тупроқнинг микрофлораси яхшиланади, тупроқда биологик ва экологик тизим вужудга келади. Чувалчанглар, ризобиум бактериялари ва бошқа фойдали организмлар яшаши учун кулай му^ит пайдо булади.
Такрорий экин сифатида экишда «Тумарис», «Ойжамол», «Олтинтож», «Генетик», «Парвоз» навларидан фойдаланиш мумкин. Соянинг илдизларида туганаклар ҳосил қилиш учун экишдан олдин уруғларни нитрагин штаммлари билан ишлаб экиш яхши натижа беради,
2019-2020 йилларда соя усимлигидан юкори ва сифатли х,осил олишда ХС-2 биопрепаратини таъсирини ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. ХС-2 биопрепарати биостимулятор булиб, узининг биологик фаоллигига кура хорижий аналоглардан қолишмайди, қўллаш меъёрининг камлиги, таннархини арзонлиги билан бошка устирувчи моддалардан афзал х,исобланади [3].
ХС-2 биопрепарати ма^аллий хом ашёлардан олинган булиб таъсир этувчи моддаси фурфуролидендимочевинадир. ХС-2 биопрепарати Fуза ва Fалла экинларини биостимулятори сифатида Давлат Кимё Комиссияси томонидан “Республика қишлок хўжалигида қўллашга рухсат этилган препаратлар” рўйхатига киритилган.[4-5]
Илмий тадкикотларимизни ХС-2 биопрепаратини соянинг усишига ва ҳосилдорлигига таъсирини ўрганиш билан давом эттирдик. Препаратнинг турли концентрация (0.1, 0.01, 0.001, 0.0001 %) ли эритмаларини соя уруғининг унувчанлигига таъсирини кузатиш учун тажриба олиб боришда юқоридаги 5 та вариант учун 5 дона петри косачасининг ҳар бирига фильтр коғози солиниб, 100 донадан соя урувларии солинди.
Биринчи назорат вариантида петри косачадаги соя уруғларига 30 мл сув куйдик, колган вариантларда ХС-2 биопрепаратининг турли концентрацияли эритмаларидан 30 мл дан куйиб чикдик.
Соя уруғининг унувчанлигини аниқлаш (Ш.Т.Хўжаев услуби 2004 й) услубияти буйича олиб борилди.[6]
Фенологик кузатишларимиз 100 дона соя уруғларини турли хил вариантлардаги ХС-2 эритмаларда ивитилган уруFларни униб чикиши натижасида хосил бўлган поя, илдиз узунлиги ва барглар сонини солиштириб ўрганилди. Натижаларга кура, энг самарали ривожланиш ХС-2 препаратини 0.001 % ли эритмасида бўлиб, поя узунлиги 8 см, илдиз узунлиги 10 см, чин барглари сони 4 тагача, назоратдаги сувда поя узунлиги 5 см, илдиз узунлиги 5 см, чин барглар сони 2 тага тенг булди. ХС-2 препаратини турли концентрациялардаги эритмаларида текшириш натижаларимизга кўра 0.01 % ли эритмасида поя узунлиги 2 см, илдиз узунлиги 4 см, лекин чин барглари ўсиб чиқмади. 0.0001 % ли эримада поя узунлиги 5 см, илдиз узунлиги 6 см, бўлиб бунда хам чин баргларини ўсиши кузатилмади. 0.1 % ли эритмада ивитилган соя уруғларида бўкувчанлик кузатилди аммо поя ва илдиз ўсиб чиқмади. Бунга сабаби эритма концентрацияси юқори булганлиги учун соянинг унувчанлигига салбий таъсири кузатилди.
Хулоса килиб айтганда соя уруFининг униб чикишига биостимулятор ХС-2 биопрепарати кулланилганда куйидаги натижалар олинди.
ХС-2 биопрепаратини 0.001 % концентрацияли эритмасида соя уруғининг юқори унувчанлигига- 98%, шу билан бирга поя ва илдизларнинг нисбатан узунлигига, чин барглар сонини кўплигига эришилди.
Эришилган натижаларга кўра ХС-2 биопрепарати ўсимликнинг тупроқдан озиқланишини яхшилайди, барглар сони кўпроқ бўлишига олиб келади. Натижада ўсимликдага асосий физиологик жараён –фотосинтезнинг жадаллашиши, соя пояси ва илдизларини бақувват қилиб, ҳосилдорликни оширишга ёрдам беради.
Адабиётлар:
-
1. Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 10.02.2018 й. n 105
-
2. Ёрматова Д, Маъмуров А. Энг яхши такрорий экин. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. № 6, 2007 й. 17 б..
-
3. Х. Исаков, К.Норқулова, С.Қосимова.. 2000. Протравители “П-4”и стимулятор “ХС-2” новые виды препаратов для сельхозяйственных культур. Международный сельскохозяйственный журнал. М,2000г №-4, 63-64 стр
-
4. Х. Исаков, Г. Мичхадзе, С. Усмонов, Т. Протравители “П-4”и стимулятор “ХС-2”в жизни. Журнал Сельскохозяйство Узбекистана. Т.1996 №6 20-стр
-
5. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати.- Тошкент: Puta-Print, 2016
-
6. Ш. Т. Хўжаев, Э. А. Холмуродов. Энтомология, қишлоқ хўжалик экинларини ҳимоя қилиш ва агротоксикология асослари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини
мувофиқлаштирувчи кенгаш президиумининг қарорига асосан 600000-қишлоқ ва сув хўжалиги билим соҳасининг 5620300-“Ўсимликлар ҳимояси ва карантини” бакалавр йўналиши талабаларига дарслик сифатида чоп этишга рухсат этилган. (iii-нашр) Тошкент-2014 й
Список литературы ХС-2 биопрепаратини соя ўсимлиги хосилдорлигига таъсири
- Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 10.02.2018 й. n 105.
- Ёрматова Д, Маъмуров А. Энг яхши такрорий экин. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. № 6, 2007 й. 17 б.
- Х. Исаков, К.Норқулова, С.Қосимова. 2000. Протравители "П-4"и стимулятор "ХС-2" новые виды препаратов для сельхозяйственных культур. Международный сельскохозяйственный журнал. М,2000г №-4, 63-64 стр.
- Х. Исаков, Г. Мичхадзе, С. Усмонов, Т. Протравители "П-4"и стимулятор "ХС-2"в жизни. Журнал Сельскохозяйство Узбекистана. Т.1996 №6 20-стр.
- 5.Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати.- Тошкент: Puta-Print, 2016.
- Ш. Т. Хўжаев, Э. А. Холмуродов. Энтомология, қишлоқ хўжалик экинларини ҳимоя қилиш ва агротоксикология асослари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш президиумининг қарорига асосан 600000-қишлоқ ва сув хўжалиги билим соҳасининг 5620300-"Ўсимликлар ҳимояси ва карантини" бакалавр йўналиши талабаларига дарслик сифатида чоп этишга рухсат этилган. (iii- нашр) Тошкент-2014 й.