Иллюстратив материаллар воситасида ўувчиларда PIRLS халаро баолаш тизимига оид ўиш малакасини мустакамлаш омиллари
Автор: Темирова М.Б.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 3-2 (94), 2022 года.
Бесплатный доступ
Тадқиқотимизда биз иллюстратив матнларни ўқиш кўникмасини бир неча усулларда таҳлил қилиб, бошланғич синф ўқувчиларининг матн устида ишлаш, маълумотларни умумлаштириш ва хулоса чиқариш каби қобилиятларини мисолларда кўрсатиб беришга ҳаракат қилдик.
Таҳлил, тасаввур, иллюстрация, қобилият
Короткий адрес: https://sciup.org/140292812
IDR: 140292812
Текст научной статьи Иллюстратив материаллар воситасида ўувчиларда PIRLS халаро баолаш тизимига оид ўиш малакасини мустакамлаш омиллари
Тадқиқотимизда биз иллюстратив матнларни ўқиш кўникмасини бир неча усулларда таҳлил қилиб, бошланғич синф ўқувчиларининг матн устида ишлаш, маълумотларни умумлаштириш ва хулоса чиқариш каби қобилиятларини мисолларда кўрсатиб беришга ҳаракат қилдик.
Калит сўзлар: PIRLS, таҳлил, тасаввур, иллюстрация, қобилият.
Factors for strengthening students' reading skills related to the international assessment system PIRLS through illustrative materials
Temirova Mexrinoz Botiralievna,
Sergeli district of Tashkent city
Head of Preschool Education Department
ANNOTATION
PIRLS ( Pogress in International Reading and Literacy Study ) – халқаро баҳолаш тизими бошланғич 4 синф битирувчиларининг ўқиш саводхонлиги даражасини ўрганади.
Тадқиқот жараёнида ёзувда акс эттирилган турли шаклдаги матнларни англаш ва таҳлил қилиш қобилиятини аниқлайди.Ўқиш саводхонлигинингхалқаро концепцияси ўқиш жараёнида икки хил мақсадни аниқлайди: яъни маълумотга эга бўлиш учун ўқиш ёки вақтни мазмунли ўтказиш учун ўқишдир. Шунга биноан PIRLS илмий ва бадиий матнларни ўқиб тушуниш даражасини ўрганади. Ахборотга эга матнлар ва бадиий иллюстратив матнларни ўқиш жараёнида бошланич синф ўқувчиларининг ўқиш маҳорати тўрт хил йўналишда баҳоланади: берилган матнда маълумот топиш, матн борасидаги хулосаларни шакллантириш, маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш,ҳамда матнни баҳолашдир.
Бошланғич синфларда матнлар устида ишлашнинг замонавий методикаси юқорида кўрсатилган тўрт йўналишни бир хилда ривожлантиришга қаратилган. Ўқувчида берилган матнни онгли равишда тушуниш кўникмаси ривожланганда унинг ўқишга бўлган қизиқиши орттиши мумкин. БошланFич синфларда удиш сифатини оширишдаиллюстратив материаллар алохида урин тутади, сабаби удувчи матнда баён дилинган водеа - ходисани туладонли англаши , хаёлида воқеалар ривожини, кетма кетлигини тасаввур қилиши мумкин. Шу билан бирга адл заковати, тасаввур оламини бойитади.
Матнни удиш жараёнида удувчиларнинг эхтиёжи хам ахамиятлидир. Ўқувчининг саводхонлигиниоширган сари унинг мақсадлари ҳам ўзгара бошлайди. Олдин шунчаки матнни ўқиган бўлса, энди бу эҳтиёж янада мураккаблашади, яъни дахрамоннинг хатти - харакатларини англаб тушуниш, унинг мақсадларини аниқлаш ва ҳаттоки кейинги ҳаракатларини тахмин дилиш каби жараёнлар юзага келади. Удувчининг ёшини инобатга олган ҳолда иллюстртив матнлардан фойдаланиш ўқувчи тасаввурини бойитиш, расмлар оркали матн мазмун - мохиятини тез англаб олиш каби қобилиятларини янада яхшилашга, унинг қизиқиши орттиришга эришиш мумкин.
Ўқиш бевосита оғзаки нутқ билан боғлиқ бўлиб, ифодали ўқиш кўникмасини шакллантиришга, ўқувчилар орасида матндаги маълумотларни ўзаро муҳокама қилиш, таҳлил қилиш орқали мулоқотга киришга ёрдам беради. БошланFич синфларда мантидий фикрлаш катталардагидек ривожланмаган шунинг учун улар кўпроқ визуал тасаввурни ишга солишади. Матнда учрайдиган нарса- буюм, хайвонлар ёки предметлар хадида визуал тушунчага эга булиб, сунгра мунтазам шулар хадида фикр юритиш ордали удувчиларларда мантидий фикрлаш шакллана бошлайди.
Ўқиш кўникмасини ривожлантиришда тўрт сифатни кўздан дочирмаслик керак: туFри ва хатосиз удиш, равон удиш, англаб удиш ва ифодали удишдир.
Тўғри ўқиш деганда сўз маъноларини бузмасдан, адабий нормаларга риоя дилиб удишдир; равон удишда - матнни удиш тезлиги тушунилади, одатда бир дақиқада нечта сўз ўқилиши назарда тутилади; англаб тушуниш – бу тингловчига матннинг асосий мазмунини етказиб бериш ва ўз муносабатини билдиришдир; ифодали удиш - пауза ва интонациялар билан тиниш белгиларга риоя қилган ҳолда ўқишдир. Ўқувчиларда асар қаҳрамонларини эмоционал ҳолатларини намоён қила олиш қобилияти, муайян бир ҳис туйғуни ифодалай олиш, масалан хафа бўлиш, хурсанд бўлиш каби ҳолатларни ифодалашда кўргазмали қуроллар, расмлар жуда катта ёрдам беради. Эртак дахрамонларининг холати, хатти - харакатларини ўхшатиш, топишмоқларни чаққонлик билан топишлари ёки ҳикояларни ўқиганларида бўлган воқеадан таъсирланишлари ҳам ўқувчиларнинг эмоцианал холптига боглиддир.
Яна бир қизиқарли топшириқлардан бири бу расмларда ифодаланган жараёнларни номлаш, шу жараёнлар кетма-кетлигида дисда хикоялар тузишда визуал ёндашиш ўқувчига ҳам қизиқарли, ҳам фойдали машғулот хисобланади. Бу метод удувчининг удишга булган дизидиши, яратувчанлик ёки ижодкорлик қобилиятини оширишга хизмат қилади.Ўқиш кўникмасини ривожлантиришда яна бир омил муҳим ўрин тутади. Ўқувчига материал танлашда унинг физиологик ёши, тушуниш имконияти чегаралари, ақлий салоҳиятини назарда тутиш керак. Агар ўқиш учун материал тўғри танланган бўлса, ўқувчи уни зўр қизиқиш билан ўқийди ва ўзи учун зарур маълумотлар олади, ёки ижобий қониқиш ҳосил қилади.
Бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш кўникмаларини шакллантиршда қуйидаги вазифалар амалга оширилади: овоз чиқариб ёки овоз чиқармасдан ифодали ўқишни шакллантирш; онгли равишда тушуниш; китиобхоннинг дунёқарашини кенгайтириш ва ўқишга бўлган қизиқишини уйғотиш; оғзаки ва нутқ малакасини ривожлантириш; бадиий матнларни ўзининг билим даражаси доирасида таҳлил қилишдир.
Кўпгина олимлар адабиёт дарсларида ўқиш кўникмаларини мукаммалаштириш устида изланишлар олиб боришяпти. Ёш китобхонларнинг китобга, ўқишга булган меҳрини ошириш асосий вазифа демакдир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Список литературы Иллюстратив материаллар воситасида ўувчиларда PIRLS халаро баолаш тизимига оид ўиш малакасини мустакамлаш омиллари
- Sylvie LaRoche, Mark Joncas. Sample Design in PIRLS, 2016.
- Enemy Pie. Reading for literary experience. Sample PIRLS Passages, Questions, and Scoring Guides, 2016.