Раамли итисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш корхоналари самарадорлигини ошириш йўллари
Автор: Бойжигитов С.К.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-1 (97), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада рақамли иқтисодиёт тушунчаси, рақамли иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш корхоналари самарадорлигини ошириш йўллари ёритиб берилган. Бундан ташқари рақамли иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш корхоналарини модернизациялаш, соҳага янги инновацион ишланмаларни жалб этиш, хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари самарадорлигини ошириш йўлллари очиб берилган.
Рақамли иқтисодиёт, рақамли бизнес, хизмат кўрсатиш, самарадорлик, моддий ресурслар
Короткий адрес: https://sciup.org/140300416
IDR: 140300416
Текст научной статьи Раамли итисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш корхоналари самарадорлигини ошириш йўллари
Кириш. Мамлакатимизнинг замонавий бозор муносабатларига ўтишдан асосий мақсад - бу энг аввало инсон учун муносиб турмуш ва фаолият шароитларини яратишдир. Шу сабабдан ҳам кейинги йиллар мобайнида, ривожланган давлатлар орттирган ижобий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, республикада рақамли иқтисодий, чуқур демократик ва сиёсий ислоҳотлар воситасида янги жамиятнинг асослари яратилмоқда. Бу ишлар мамлакатимизда рақамли иқтисодиётга босқичма-босқич ўтиб бориши белгилаб олинган.
Сўнги вақтларда “рақамли иқтисодиёт” тушунчаси жуда кўп марта қўлланилмоқда. Дарҳақиқат, кўплаб ривожланган мамлакатларда рақамли иқтисодиёт уларнинг ривожланиш омилларига сезиларли даражада таъсир ўтказган. Жамият ҳаётида рақамли иқтисодиёт муҳим омилдир. Рақамли иқтисодиёт тушунча нисбатан узоқ бўлмаган вақтда, 1995-йили Massachusetts университетининг олими Nicolas Negroponte томонидан аниқлаб берилган. Олим ахборот-коммуникация технологияларини интенсив ривожланиши ортидан эски иқтисодиётдан янги иқтисодиётга ўтишда, қандай ўзгаришлар рўй бериши мумкинлигини айтиб ўтган.
Адабиётлар шарҳи. Турли манбаларда турлича ёндашилган бу атамага. Ш.Соатованинг фикрига кўра [1] : Рақамли иқтисодиётга қуйидагича таъриф берган – бу иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларни рақамли технологияларни қўллаш асосида амалга ошириш тизимидир. Баъзида у интернет иқтисодиёти, янги иқтисодиёт ёки веб-иқтисодиёт деган терминлар билан ҳам ифодаланади.
Ўрганишларимиз натижасида, рақамли иқтисодиёт [2] - бу хўжалик фаолиятини юритиш бўлиб, бунда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишдаги асосий омил рақамлар кўриншидаги маълумотлар бўлиб, катта ҳажмдаги ахборотларни қайта ишлаш ва шу қайта ишлаш натижасини анализ қилиш ёрдамида ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, технологиялар, қурилмалар, сақлаш, маҳсулотларни етказиб беришда олдинги тизимдан самаралироқ ечимлар тадбиқ қилишдир.
Таҳлил ва натижалар. Асосан рақамли иқтисодиётни ривожланишининг асосий элементи сифатида электрон тижорат, интернет банкинг, электрон туловлар, интернет реклама ва шу билан бирга, интернет ўйинлари кўрилади.
Ахборот технологияларини ривожланиши ва тадбик килиниши эвазига кундалик хаётимизда жуда куплаб кулайликлар пайдо булмокда. Ракамли технологиялар ривожланиши ортидан инсон, унга керакли хизматдан тезрок фойдаланиши, интернет оркали узига керакли махсулотларни арзон сотиб олиш билан куплаб пул маблаFларини тежаши мумкин.
Ракамли иктисодиётнинг ривожланишини бошка афзалликлари куйидагича булиши мумкин:
-
• ишлаб чикаришда мехнат самадорлигини ошиши;
-
• компанияларнинг ракобатбардошлигини усиши;
-
• ишлаб чикаришдаги харажатларнинг камайиши;
-
• янги иш уринлари яратилиниши;
-
• янги замонавий касблар пайдо булиши;
-
• камбаFалликни енгиш ва ижтимоий тенгисизликни юколиши.
Булар ракамли иктисодиётнинг бир нечта афзалликлари холос. Ракамли иктисодиётнинг ривожланиши бизнинг кундалик хаётимизга ижобий таъсир килади, оддий фойдаланувчига куплаб кушимча имкониятлар беради ва колаверса, бозорни усиши ва ривожланишини таъминлаб бериши мумкин.
Ракамли иктисодиёт шароитида корхоналар иктисодий, ижтимоий ва маданий алокаларни ракамли технологияларни куллаш асосида амалга ошириш имкониятига эга буладилар. Ракамли иктисодиётда корхоналар фаолиятини нолдан бошлаши шарт эмас. Бу иктисодиётда янги технологиялар, платформалар ва бизнес моделлари яратиш ва уларни кундалик хаётга жорий этиш оркали корхона самарадорлигини ошириш мумкин.
Ракамли иктисодиёт корхона фаолияти самарадорлигини сезиларли даражада оширади, корхона фаолиятида коррупцияни йукотади. Чунки ракамлар хамма нарсани мухрлайди, хотирада саклайди ва керак пайтда маълумотларни тез такдим этади. Ракамли иктисодиёт шароитида барча сохалар каби хизмат курсатиш сохаси хам анча ривожланиб бормокда.
Хизмат курсатиш соуаси [3] — бу миллий иктисодиётнинг хизматлар курсатишга тегишли хар хил тармоклар йигиндисидир. У ижтимоий характерга эга: ўз хизматларини аҳоли билан бир қаторда, юридик шахсларга ҳам таклиф қилади. Аҳолига кўрсатилаётган хизматлар – социал хизматлардир.
Бизнинг фикримизча, хизмат кўрсатиш - инсонларнинг инсонларга яхшилик, эзгулик билан манфаат келтириш ёълидаги ҳаракатидир.
Хизмат кўрсатиш корхоналарининг фаолияти зарур моддий ресурслар билан таъминланганлигидан боғлиқдир. Уларнинг етарли миқдорда, яъни белгиланган норматив миқдорида бўлмоғи лозим. Шу сабабли ҳам хизмат кўрсатиш корхоналарининг фаолияти самарадорлигини оширишда моддий ресурсларни ташкил этиш ва уларни бошқариш алоҳида ўрин тутади.
Янги бозор муносабатларига ўтиш шароитида ҳар қандай корхона ўзининг асосий мақсадига эришиш учун моддий ресурслардан тежаб-тергаб фойдаланишга алоҳида эътибор берадилар. Чунки, шунинг натижасида улар ўз фойдаларини кўпайтиришга, оқибат натижада, фойдалилик даражасини оширишга эришадилар.
Хизмат кўрсатиш жараёнида фойдаланилаётган моддий ресурслар ҳар бир элементининг аҳамияти катта. Айрим ҳолларда моддий ресурснинг бирон бир элементи йўқлиги истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш имкониятини чеклаб қўяди, айрим ҳолларда эса корхона фаолиятининг умуман тўхтаб қолишига сабаб бўлади. Қиёсий қарайдиган бўлсак, меҳнат предметлари электр қувватлари ва бошқалар мавжуд бўлмаса хизмат кўрсатиш доираси ҳам чекланади.
Шуни таъкидлаш лозимки, корхоналарда хизмат кўрсатиш режасининг бажарилиши, хизматлар таннархининг пасайиши, фойда ва рентабелликнинг ошиши, уларнинг белгиланган ассортиментда ва сифатли моддий ресурслар билан таъминланишига боғлиқ. Шунинг учун ҳам корхоналар ўз фаолиятининг самарали ривожланишини таъминлаш мақсадида узоқ муддатга мўлжалланган бизнес режаларига асосланган ҳолда моддий ресурсларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашга ва таъминлашга алоҳида эътибор берадилар.
Моддий ресурслар билан ўз вақтида, зарурий миқдорларда ва белгиланган сифатда ҳамда бир маъромда таъминланиши, шу билан биргаликда, улардан оқилона фойдаланиш пировардида корхоналарнинг иқтисодий ривожланишига ва тараққий этишига ҳар томонлама таъсир этади.
Рақамли иқтисодиёт шароитида моддий бойликлардан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, хўжасизликка қарши курашиш, хизматлар таннархида моддий харажатларнинг улушини камайтириб бориш масалалрига алоҳида эътибор берилади. Жумладан, моддий ва меҳнат ресурсларини тўғри, тежамли сарфлаш миллий иқтисодиётни янада ривожлантиришда, аҳолининг моддий фаровонлигини оширишда муҳим омилдир.
Хизмат кўрсатиш корхоналари самарадорлигини ошириш учун корхоналарни модернизациялаш, инновацияларни киритиш мақсадида корхоналарнинг техник-технологик, иқтисодий даражасини аниқлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, товар сифати ва рекламасига эътибор қаратиш лозим. Хизмат кўрсатиш корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини ўрганиш қуйидаги хулосаларни қилишга имконият берди:
-
1. Хизмат (жумладан, сервис) иқтисодий фаолиятнинг муҳим бир шакли. У моддий ва номоддий кўринишга эга бўлиб, аҳоли ва юридик шахслар эҳтиёжларини (талаб чегарасида) қондиришга қаратилган фаолиятдир.
-
2. Хизмат иқтисодий категория сифатида инсонлар, корхоналар,
-
3. Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, аҳолига
-
4. Хизмат кўрсатиш корхоналарида фойда хизмат кўрсатиш жараёнида янги қийматнинг яратилиш чоғида юзага келади. Яратилган янги қиймат тарибидаги қўшимча қиймат фойданинг асосий манбаи бўлади. Хизмат кўрсатиш жараёнида ҳосил бўлган фойда хизмат қилингандан сўнг олинган пул тушуми (даромад) билан харажатларнинг фарқи кўринишида бўлади.
-
5. Рақамли иқтисодиёт шароитида корхоналарнинг моддий ресурслар билан таъминланганлигини ва улардан самарали фойдаланишни таҳлил этишда куйидагиларга эътибор қаратиш ўта зарур ҳисобланади:
ташкилотлар ва муассасаларнинг моддий ҳамда номоддий тусдаги хизматларга бўлган эҳтиёжлари (талаби)ни қондиришда юзага келадиган иқтисодий муносабатларни ўзида акс эттиради.
кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, унинг турли хилдаги талабларини кондириш - муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.
-
• корхоналарнинг зарурий моддий ресурслари билан таъминланганлик даражасини аниқлаш;
-
• моддий ресурсларни корхонага етказиб бериш хажмини, комплекслилиги, сифатлилиги ҳамда маромийлигининг даражасини белгилаш;
-
• моддий ресурсларни етказиб бериш борасида корхоналараро тузиладиган шартномаларнинг ўз вақтида тузилганлигини аниқлаш (бунинг учун электрон платформа ташкил қилиш);
-
• моддий техника таъминоти белгиланган режасининг хақиқатга яқинлигини текшириш;
-
• транспорт тайёрлов харажатларини ҳисоблаш;
-
• материаллардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларини аниқлаш ва уларнинг кўрсатилаётган хизматлар хажмига ҳамда таннархига таъсирини миқдор жиҳатдан ҳисоблаш;
-
• фойдаланилмай колган ички имкониятларини аниқлаш, таҳлил этиш ва бошқалар.
Хулоса. Юқорида келтириб ўтилган фикр-мулоҳазалар ва изланишлар натижасида шундай хулосага келиш мумкинки, мамлакатимиз иқтисодиёти учун зарур бўлган хизмат кўрсатувчи корхоналарда маркетинг фаолиятини тўғри ташкил қилиш ва самарадорлигини ошириш орқали кўзланган натижаларга эришиш бугунги кунда корхоналар олдида турган асосий вазифалардан биридир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
-
1. Соатова Ш. / Рақамли иқтисодиёт ҳақида нималарни билиш керак? / (https://sof.uz/uz/post/raqamli-iqtisodiyot-haqida-nimalarni-bilish-kerak 01.27.2020)
-
2. Муаллиф ишланмаси.
-
3. Абдукаримов Б.А., ва бошқалар. Корхона иқтисодиёти. Т.: “Фан ва технология” нашриёти. 2013 й. 367 б.
-
4. Абдукаримов Б.А.Ички савдо иктисоди. -Т.: Фан ва технология, 2007 й.
-
5. Макконнелл К.Р, БРЮ С.Л. Экономикс: Принципы, проблемы и политика. В 2 Т.: Пер. С анг. Т. 2. - Таллин, 1993 й.
-
6. Пардаев М.Қ., Очилов И.С. Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида самарадорликни ошириш йўллари. –Т:. Иқтисод-молия, 2011 й.
"Экономика и социум" №6(97) 2022
Список литературы Раамли итисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш корхоналари самарадорлигини ошириш йўллари
- Соатова Ш. / Рақамли иқтисодиёт ҳақида нималарни билиш керак? / (https://sof.uz/uz/post/raqamli-iqtisodiyot-haqida-nimalarni-bilish-kerak 01.27.2020).
- Муаллиф ишланмаси.
- Абдукаримов Б.А., ва бошқалар. Корхона иқтисодиёти. Т.: "Фан ва технология" нашриёти. 2013 й. 367 б.
- Абдукаримов Б.А.Ички савдо иктисоди. -Т.: Фан ва технология, 2007 й.
- Макконнелл К.Р, БРЮ С.Л. Экономикс: Принципы, проблемы и политика. В 2 Т.: Пер. С анг. Т. 2. - Таллин, 1993 й.
- Пардаев М.Қ., Очилов И.С. Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида самарадорликни ошириш йўллари. -Т:. Иқтисод-молия, 2011 й.