Кичик мактаб ёши ўувчиларининг тафаккур хусусиятларини шакллантиришда интерфаол усулларнинг ахамияти

Автор: Платова Н.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-1 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мазкур мақолада бугунги глобаллашув жараёнига хос кичик мактаб ёши болаларининг тафаккур жараёнларини шакллантиришда интерфаол усуллардан фойдаланиш фойдаланиш масалалари ёритилган.

Глобаллашув, педагогик технология, инновация, интерфаол метод, дунёқараш, ишбилармонлар ўйини

Короткий адрес: https://sciup.org/140300433

IDR: 140300433

Текст научной статьи Кичик мактаб ёши ўувчиларининг тафаккур хусусиятларини шакллантиришда интерфаол усулларнинг ахамияти

Таълим-тарбияга бўлган замонавий талаблар ҳамда уларнинг сифатини ошириш муаммосига янгича ёндашув, уни мунтазам равишда такомиллаштиришнинг инновацион услубларини ишлаб чиқиш ва уларни таълим-тарбия жараёнига кенг жорий этишлардан иборат.

Бу талабни таъминлаш эса педагогик илмий тидқиқотларни замон талаблари асосида олиб боришни тақозо этади.Бу борада бугунги кунда дунёдаги қатор мамлакатлар мазкур муаммо ечимини топишга ҳаракат қилмоқдалар. Улар: Японияда 1984 йилда қабул қилинган «XXI аср учун таълим модели, таълим ва жамият равнақи, изланишлар»; Францияда 1985 йилда қабул қилинган «Келажак таълими»; Германияда «2000 йилда таълим»; АҚШ да 1985 йилда қабул қилинган «Фан барча америкаликлар учун» ва 1984 йилда қабул қилинган «Америкаликлар учун XXI аср таълими» каби дастурлар жаҳон таълими тизимидаги ислоҳотларни ўтказишга кенг йўл очди. Бу эса мазкур соҳада кенгроқ илмий тадқиқот ишларини олиб бориш лозимлигини таъкидламоқда. Бу борада Республикамизда қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, «Таълим тўғрисида» ги Қонун (29.08.1997 й ), «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» (29.08.1997 й) ва жаҳон таълими андозалари талабларига мос келувчи «Давлат таълим стандартлари»да давр билан ҳамнафас, яъни «Интеллектуал аср» нинг фаол иштирокчиларини тайёрлаш кўзда тутилган. Айниқса, кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таълим муассасаларида янги педагогик технологияларни яратишга йўналтирилган илмий тадқиқот ишлар салмоғини кенгайтиришга алохида эътибор каратилган.

Демак, таълим тизимига янгиликларни олиб кириш педагогик технологияларидан унумли фойдаланиш бугунги кун таълими олдига куйилган мухим вазифалардан биридирМаълумки, таълим-тарбияга булган замонавий талаблар ҳамда уларнинг сифатини ошириш муаммосига янгича ёндашув, уни мунтазам равишда такомиллаштиришнинг инновацион услубларини ишлаб чикиш ва уларни таълим-тарбия жараёнига кенг жорий этишлардан иборат. Бу холат жамиятни ахборотлаштириш сари бораётган бир пайтда бошланғич синф ўқувчиларнинг компьютерли саводхонлигини оширишнинг оптимал йулларини яратиш ва улардан амалий фаолиятда мунтазам фойдаланишни хам амалга ошира олади.

Турли ёш ва ҳар хил жинсдаги бола ривожланиши, дунёқараши ахлоқий ва жисмоний камол топишига ижобий таъсир қиладиган омил ҳамда шарт-шароитларини билиш ва улардан унумли фойдаланиш шахс камолотида муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Тарбия тизимида, ишлаб чиқаришда билимсизлик, саводсизликни йўқотиш учун болалар руҳиятидан қариялар маънавиятигача назарий ва амалий билимларни эгаллаш давримиз талабидир. Маълумки, инсон дунёга келган давридаги оддий сезишдан бошлаб мантиқий фикр юритишгача ўтадиган давр она учун жуда узоқ ва машаққатлидир. Янги туғилган чақалоқ дастлабки дақиқалардан бошлаб сезги органи ёрдамида атроф муҳитни акс эттиришга киришади.Унинг тафаккури бир неча ойлар ҳатто йиллар давомида вужудга келади, нутқ ва тафаккур орқали илк ривожланиш амалга оширилади. Нутқнинг ривожи бола шахсининг ривожини тезлаштиради. Шахслараро муносабатларни юкори даражага кутаради.

Бола хаётининг хар дакикаси хар бир ойи жисмоний ва рухий жихатдан шаклланишдаги мухим даврдир

Шуни таъқидлаш керакки тафаккур жараёни инсон билиш фаолиятининг энг мураккаб турларидан бири бўлиб,индивидуал психик ривожланишни ва билимларни ўзлаштиришни анча тезлаштиради. Ўқитувчи таълим жараёнида фақат билим бериш билан чегараланмайди,балки бу жараёнда кичик мактаб ёши ўқувчиларига таъсир кўрсатади. Бу эса уларнинг билим олишларини янада фаоллаштиради. Натижада, кичик мактаб ёши ўқувчилари таълим жараёнининг фаол иштирокчисига айланади. Таълимдаги ютуклар,энг аввало, укитувчига боFлик.[2.65,]

Бугунги кунда таълим жараёнига инновацион технологияларни қўлланилиши жадаллашмоқда ва бу таълим жараёнини янада сифатли ташкил этишга таъсир кўрсатаётгани кўзга ташланмоқда. Шунинг учун хам таълим жараёнида интерфаол методларни қўллаш,таълим самарадорлигини ошириш учун тинимсиз изланиш бугунги куннинг эхтиёжига айланди,талабаларнинг укиш мотивларини устиради

Демак,таълим тизимига янгиликларни олиб кириш замонавий педагогик технологияларидан унумли фойдаланиш бугунги кун таълими олдига куйилган мухим вазифалардан биридир

Дарҳақиқат, интерфаол усуллар таълим жараёнининг унумдорлигини оширади, ўқувчиларнинг мустақил фиклаш жараёнини шакллантиради, талабаларда билимга иштиёқ ва қизиқишни оширади, билимларни мустаҳкам узлаштириш, улардан амалиётда эркин фойдаланиш куникма ва малакаларни шакллантиради.

Инновция (Innovation ) янгилик яратиш,янгиликдир.Демак анъанавий таълимдаги каби бир кил шаблонлар асосида эмас балки, янгиликлар асосида таълим жараёнининг таъсирчанлигини оширишга қаратилган иш шаклидан фойдаланиш инновация демакдир. Таълимда педагогик технологяларга асосланиш ва инновацияга интилиш,укувчиларни тафаккур хусусиятларини шакллантиришга қаратилган турли интерактив методлардан фойдаланиш таълим мақсадини самарали амалга оширишга ёрдам беради.[4.84,]

Интерфаол усуллар таълим жараёнининг унумдорлигини оширади, кичик мактаб ёши    ўқувчиларнинг мустақил фиклаш жараёнини шакллантиради,кичик мактаб ёши ўқувчиларида билимга иштиёқ ва кизикишни оширади, билимларни мустаккам узлаштириш, улардан амалиётда эркин фойдаланиш куникма ва малакаларни шакллантиради.

Таълим ва тарбия жараёнида ўқитувчи (педагог)лар томонидан интерфаол методларнинг ўринли, мақсадли, самарали қўлланилиши таълим олувчи кичик мактаб ёши ўқувчиларида(ўқувчи, талабалар)да мулоқотга киришувчанлик, жамоавий фаолият юритиш, мантиқий фикрлаш, мавжуд ғояларни синтезлаш, таҳлил қилиш, турли қарашлар орасидаги мантиқий боғлиқликни топа олиш қобилиятларини тарбиялаш учун кенг имконият яратади.

Инновациялар уз навбатида куйидагилар билан боFлик булади:

  • - Янги мавзуни кабул килиш;

  • - Янги жараёнларни олиб кириш;

  • - Ривожланиш майдониниг янги мазмуни;

  • - Биргаликдаги харакатнинг янги ташкилий шакллари;

  • - Янги бошкарув;

    -Янги максулот кабилар.

Шу сабабли кам козирда педагогик инновацияни яхлит мураккаб жараён сифатида қаралиб, унинг интерфаол сифатлари, тарбиявий қисмлари, функционал тавсифи ва узвийлиги изчил тадқиқ қилинмоқда. Бу борада биз инновацион таълим технологияларидан психология фанларини ўқитишда фойдалансак кичик мактаб ёшидагиукувчилар          тафаккурини ривожлантириш белгиланган талаблар даражасида шакллантириш имконини беради.

Демак, кичик мактаб ёши ўқувчиларининг сензитив ривожланиши укиш фаолиятига берилади шунинг учун уларнинг тафаккурини - илм-фан, техника-технология, маънавият, маориф, санъат ва шу кабиларини ривожлантириш, уларнинг ҳозирги ҳолатини янги сифат босқичига кўтариш дегани экан.

Бунинг учун таълим жараёнини ташкил этишда ўқувчилар фан асосларини мукаммал ўзлаштиришлари учун таълим жараёнида фаол иштирок этишлари ва уларни қизиқиз билан ишлашларига имкон берувчи самарали усулларидан фойдалансак мақсадга мувофиқ бўлади.

Ўқувчилар тафаккур хусусиятларини шакллантиришда ишбилармон ўйиндан фойдаланиш юқори натижаларни беради. Педагогик технологиянинг асосий жараёни ўқув-тарбия машғулотлари,яъни ўқитувчи билан ўқувчи ўртасидаги педагогик мулоқот кўринишида амалга оширилади.[4.29,]

Таълим жараёнида инновацион технологиялардан фойдаланиш кичик мактаб ёши ўқувчиларининг хар томонлама шакллантиришга қаратилган бўлиб,метод орқали ўқув мақсадларига эришилади, объект фаолиятини субъект муносабатига алмашиниш, фаоллаштириш ва натижани олдиндан кафолатини белгилашни таъминлаб беради.“Кластер” (ғунча, тўплам, боғлам) график органайзери пухта ўйланган стратегия бўлиб, уни ўқувчи (талаба)лар билан якка тартибда, гуруҳ асосида ташкил этиладиган машғулотларда қўллаш мумкин. Кластерлар илгари сурилган ғояларни умумлаштириш, улар ўртасидаги алоқаларни топиш имкониятини яратади.[5.2,]

Бу метод бирор мавзуни чукур урганишдан аввал кичик мактаб ёши ўқувчиларининг фикрлаш фаолиятини жадаллаштириш хамда укувчиларни шу мавзу буйича тасаввурларини чизма шаклда ифодалашга ундайди.

Бундай усулнинг диққатга сазовор томони шундаки,мактаб ёши ўқувчиларининг фикрлаш фаолиятини шакиллантиришда ижобий самара беради.

Демак, юқоридаги фикрларни умумлаштирган ҳолда шуни таъкидлаш жойизки, ҳар томонлама етук шахсни шакллантириш бугунги кунинг асосий мақсад вазифаларидан бир бўлиб келмоқда.Албатта хар бир таълим олаётган мактаб ёши ўқувчиларига фан асосларидан келиб чиққан ҳолда қўлланилган, интерфаол метод тармоқлар усулидан фойдаланиш ижодийташкилий-педагогик фаолиятбўлиб, унинг ёрдамида таълим-тарбия жараёнининг истиқболли ва самарали услубиятини яратиш ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да қайд этилган рақобатбардош замонавий кадрларни тайёрлашга эришиш мумкин экан.

Адабиётлар рўйҳати:

  • 1 .Каримов И.А. “Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз ” – 7 чи том. –Toшкент: Ўзбекистон, 48…б.

  • 2 .Ш.М.Мирзиёев “Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур” Тошкент:23. 08.2019 йил йиғилиш материалларидан 4.б.

  • 3 ..«Kadrlar tayyorlash milliy dasturi» G`G` Oliy ta'lim (mе'yoriy huquqiy va uslubiy hujjatlar to’plami). – Toshkеnt: 2004. – 12 b.

  • 4 .Т.Ғаффорова “Бошланғич таълимда замонавий педагогик технологиялар”.-Тошкент 2011й-4б-84б

  • 5 .Shirin Kamolova, ИСПОЛЬЗОВАНИЕ ИНТЕРАКТИВНЫХ МЕТОДОВ В ОБРАЗОВАНИИ ЯВЛЯЕТСЯ ТРЕБОВАНИЕМ СЕГОДНЯШНЕГО ДНЯ , Журнал Педагогики и психологии в современном образовании: № 2 (2021): Журнал педагогики и психологии в современном образовании

  • 6 .Ra'no Mamaraimova, КИЧИК МАКТАБ ЁШИ ЎҚУВЧИЛАР КОМПЕТЕНТЛИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ БАЪЗИ ЖИҲАТЛАРИ , Журнал Педагогики и психологии в современном образовании: № 2 (2021): Журнал педагогики и психологии в современном образовании

    "Экономика и социум" №6(97) 2022

Список литературы Кичик мактаб ёши ўувчиларининг тафаккур хусусиятларини шакллантиришда интерфаол усулларнинг ахамияти

  • Каримов И.А. "Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз " - 7 чи том. -Toшкент: Ўзбекистон, 48…б.
  • Ш.М.Мирзиёев "Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур" Тошкент:23. 08.2019 йил йиғилиш материалларидан 4.б.
  • "Kadrlar tayyorlash milliy dasturi" G'G' Oliy ta'lim (mе'yoriy huquqiy va uslubiy hujjatlar to'plami). - Toshkеnt: 2004. - 12 b.
  • Т.Ғаффорова "Бошланғич таълимда замонавий педагогик технологиялар".-Тошкент 2011й-4б-84б.
  • Shirin Kamolova, ИСПОЛЬЗОВАНИЕ ИНТЕРАКТИВНЫХ МЕТОДОВ В ОБРАЗОВАНИИ ЯВЛЯЕТСЯ ТРЕБОВАНИЕМ СЕГОДНЯШНЕГО ДНЯ, Журнал Педагогики и психологии в современном образовании: № 2 (2021): Журнал педагогики и психологии в современном образовании.
  • Ra'no Mamaraimova, КИЧИК МАКТАБ ЁШИ ЎҚУВЧИЛАР КОМПЕТЕНТЛИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ БАЪЗИ ЖИҲАТЛАРИ, Журнал Педагогики и психологии в современном образовании: № 2 (2021): Журнал педагогики и психологии в современном образовании.
Статья научная