Замонавий глобаллашув жараёнлари ва янги Ўзбекистон тараиётининг айрим жиатлари

Автор: Мамаюнусова М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 3-1 (94), 2022 года.

Бесплатный доступ

Maзкур мақолада мамлакатимиз ўз тараққиётида жуда ижобий ўзгаришларни бошдан кечираётгани, жумладан, глобаллашув жараёнлари дунё миқёсида авж олаётган бир даврда хавфсизликни таъминлаш давримизнинг долзарб масалаларидан бири эканлиги тўғрисида фикр юритилган.

Янги ўзбекистон, учиничи ренессанс, тараққиёт стратегияси, глобаллашув, хавфсизлик, миллий хавфсизлик, жамият ва шахс хавфсизлиги, хавфсизликка таҳдидлар, терроризм

Короткий адрес: https://sciup.org/140293055

IDR: 140293055

Текст научной статьи Замонавий глобаллашув жараёнлари ва янги Ўзбекистон тараиётининг айрим жиатлари

Кейинги йиллар мобайнида Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан юртимиз тараққиётида рўй бераётган кенг қамровли ижобий ўзгаришлар ьарча юртдоларимизнинг диққат эътиборини тортмоқда. Бу ўзгаришлар Биринчи Президентимиз И.Каримов томонидан бошланган ислоҳотларни янги давр талаблари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда давом эттиришнинг ўзига хос кўриниши ва намунаси бўлмоқда, дейилса мантиқан тўғри бўлади. Айниқса, янги президентимиз томонидан Ўзбекистон тараққиётини таъминлашда Ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг изчиллик билан амалга оширилаётганлиги давлат ва жамият бошқарувида ҳам, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳимоя қилинишида ҳам, иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини оширишда ҳам, ижтимоий соҳадаги янгиланишларни жадаллаштиришда ҳам, узоқни кўзланган ташқи сиёсатни амалга ошириш, халқимизни рози қилиб яшаш учун барча имкониятларни яратиб бериш борасида ҳам ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Ўйлаймизки, буларнинг барчаси мамлакатимизнинг бугунги кундаги қиёфаси, салоҳияти ҳамда нуфузига нисбатан “Янги Ўзбекистон” дея таъриф бериш учун тўлиқ асос бўлиб хизмат қилмоқда. Эндиликда эса Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини яқин беш йил мобайнидаги вазифаларини аниқлаб олиш саъй-ҳаракатлари авж олдирилган ҳозирги даврда мамлакатимиз равнақи муаммолари ҳеч кимни бефарқ қолдирмаётганлиги бир томондан тушунарли ҳол бўлса, бошқа томондан эса ғоят

қувонарли ҳолдир.

Ушбу ўринда шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, бутун дунё давлатлари қатори Янги Ўзбекистон ҳам жаҳон тараққиётининг ҳозирги босқичдаги глобаллашув жараёнларининг авж олиши шароитида жамият ва шахс хавфсизлиги ҳамда мамлакат барқарорлигини таъминлаш масалалари долзарб муаммога айланганлигини чуқур ҳис этган ҳолда тараққиёт силсиласида ўзига муносиб йўл топишга уринмоқда.

Айниқса, кейинги ўн йилликларда сайёрамизда глобаллашув жараёнларининг кучайиши натижасида авж олиб бораётган маънавий ҳуружлар, ёт ғоя ва мафкуралар таъсирида инсон қалби ва онгини забт этиш учун амалга оширилаётган астойдил уринишлар бутун инсониятда катта ташвиш уйғотмоқда. Муаммонинг энг эътиборталаб жиҳати шундаки, кўп ҳолларда турлича геополитик мақсадлар устиворлигига эришишни мақсад қилиб олган бу кучларнинг уринишлари терроризм иллатлари билан узвий боғлиқлик касб этмоқда. Охирги ўн йилликларда эса турли диний ақидапарстлик кучларининг бу жараёнга фаол қўшилишаётганликлари глобаллашув жараёнларига хос мураккаб муаммолар ўзига хос диний-ғоявий ва мафкуравий таҳдид сифатида намоён бўлмоқда.

Бошқача қилиб айтганда, глобаллашув жараёнлари туфайли вужудга келаётган терроризм хавфи ва таҳдидлари одамзотни ҳар қачонгидан кўра кўпроқ ўйлаш ва ҳимояланишга ва айни пайтда у билан боғлиқ муаммоларни атрофлича таҳлил қилиш асосида олдини олишнинг илмий ечимлари тўғрисида бош котиришга мажбур килмокда.

Замонавий адабиётларда баъзи мутахассислар глобаллашув жараёнларининг вужудга келиши муаммоларининг заминларини XV -XVII асрларда рўй берган буюк географик кашфиётлар билан боғлашга уринишлар учрайди. Уларнинг фикрича, ХХ асрга келиб бу жараёнлар тобора кенгайиб борган ва дунё тараққиётини тезлаштириш учун сезиларли таъсир эта бошлаган. Ана шундай фикр тарафдорларидан бири проф. А.Очилдиевнинг гувоҳлик беришича:”... бугун ўзини ёрқин намоён қилаётган глобаллашув бир неча асрлик илдизларга эга. XVXVII асрлардаги географик кашфиётлар кўплаб мамлакатлар ва минтақаларнинг халқаро савдо доирасига тортилишига, саноат революцияси эса умумий алоқаларнинг янада кучаювчи, кенг қамровли бўлишига иқтисодий замин яратган эди. Кейинги даврларда бундай муносабатлар янада чуқурлашиб борди. ХХ аср бошларига келиб янги сифатий характер касб этган ва ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олган мазкур жараён глобаллашув тушунчаси орқали ифодалана бошланди” [1;64] .

Бизнингча, бугунги кунга келиб терроризм инсоният учун аллақачон янги ижтимоий ҳодиса бўлмай қолди. Чунки оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ҳар куни ва ҳар дақиқада сайёрамизнинг гоҳ у нуқтасида, гоҳ бу ҳудудида содир этилаётган террористик ҳодисалар тўғрисидаги “янгиликлар”нинг ўзи кишиларнинг ижтимоий онгида ушбу даҳшатли жараёнларнинг оддий воқеа сифатидаги стереотипни шакллантириб қўйди.

Аслида терроризм - мураккаб ва купжи^атли уодисадир, унинг универсал таърифи мавжуд эмас. Баъзи муаллифлар фикрича, терроризм “бошца одамларни қўрқитишга, террорчилар тарафдорлари бўлган мафкура томонидан талаб этилаётган тартиб ўрнатиш мақсадида ўз иродасига бўйсундиришга қаратилган шахс ёки шахслар гуруҳининг ҳаракатлари” бўлиб, “бунда мазкур жамиятда қабул цилинган чегаралардан ташцари булган усуллардан фойдаланилади, яъни биринчи навбатда аниқ, ажратилмайдиган характерга эга психологик, ахлоқий ва жисмоний зуравонлик” [2;24]. Ушбу фикр эгасининг даъво цилишича, одатда тасодифий одамлар терроризмнинг объекти ва цурбонларига айланади.

Терроризмга таъриф беришга уринувчилар орасида унинг уеч нарса ихтиро цилмаганлиги боис креатив уодиса эмаслигини, балки “шунчаки уаммасини уаддан ортиц уолатгача етказадиган”, ”муайян нарсаларнинг тартибини, зуравонлик ва иккиланиш мантиFини кескинлаштиради” [3;136] ган уодиса сифатида тавсифлайдиганлар уам бор. Албатта, узининг мацсади, моуияти ва мазмунига кура терроризм тинчлик давридаги уруш булганлиги боис, терроризмга Ален де Бенуа томонидан берилган “...ауолини цурцитиш ва тушкунликка солиш, сиёсий маъмуриятнинг цулларини боFлаб уни таслим булишга мажбурлаш учун цулланилаётган, айбсиз цурбонларга мудуиш зарар келтириш, тасодифий инсонларни мацсадли улдириш усулидир” [4;95] , деган таърифига цушилмаслик мумкин эмас.

Глобаллашув жараёнлари уз моуияти ва мазмунига кура, бир томондан, ижобий жараён эканлиги боис, терроризмни глобаллашув жараёнларининг маусули, деб тушуниш нотугридир. Чунки айнан ушбу жараёнлар таъсирида халқлар ва давлатлар тараққиётида ҳамкорликда ривожланиш ғоялари устиворлик касб этмоцда, интеграцион жараёнлар ижтимоий-ицтисодий тарацциётнинг замини бўлиб хизмат қилмоқда, кўпгина муаммоларнинг оқилона ечим тўғрисида халцлар ва давлатлар биргаликда бош цотириш ва саъй-уаракатларни амалга оширишга мажбур бўлмоқда. Пировард оқибатда одамзот тараққиёт ва ривожланишда, алоҳида таъкидлаш мумкинки, мисли кўрилмаган ютуқ ва муваффақиятларни ҳам қўлга киритмоқда. Бу бевосита одазотнинг кўз ўнгида рўй бераётган ва инкор этишнинг имкони бўлмаган реал воқеиликдир. Ана шу таъкидлар эса, назаримизда, юқоридаги фикрни келтириш ва уқтириш учун мантиқий асос бўлади.

Терроризмга берилаётган барча таърифлар билан яқиндан танишиш уларнинг ҳаммасида бир гносеологик умумийлик мавжудлигини пайқаш имконини беради, яъни уларда терроризмда ижтимоий ҳодиса сифатида нафақат ижтимоий ва ҳуқуқий тартибнинг бузилиши таъкидланган, балки маълум даражада бутун инсониятни ташвишга солаётган глобал характердаги жаҳон ва маҳаллий муаммоларини ҳал этишнинг ўзига хос усули ҳам таъкидланган.

Албатта, терроризмнинг гносеологик вужудга келиш жиҳатлари билан бир вақтда муайян онтологик асослари борлигини ҳам айрим мутахассислар алоҳида таъкидлашмоқда. Ана шу тоифадаги ёндашувларда таъкидланишича, терроризмнинг амалга оширилиши инсон шахсига тегишли бўлган “Мен кимман?”, “Нималарга қодирман?”, “Сен кимсан?”, “Биз киммиз?”, “Сиз кимсиз?” [5;6] , каби саволларга жавобларнинг мантиFи билан хам бевосита боғлиқ. Тушунарлироқ қилиб айтганда, ушбу фикр тарафдори таъкидлашича, террористик ҳаракатлар “инсоннинг ўзи томонидан танланган ва унга нисбат берилган ҳолатлар, ўзи ва ўз шахсий фазилатлар ҳақида тасаввурлар ва ишончлар бирлиги” [5;7] , дан хам иборатдир.

Ҳозирга келиб жамият ўз тараққиётида ўта саноатлашган даврга ўтиши натижасида замонавий ахборот жамиятига қадам босиши маданиятни ҳам янада мураккаблаштирди. Интернет даври туфайли ахборот майдони ва борлиғининг аҳамияти жуда фаоллашди ва бу, айтиш мумкинки, инсон шахсининг мураккаблашуви сабаблари орасида етакчи ўрин тутмоқда . Бунинг учун таниқли олим А.П.Краснопольскаянинг тўғри таъкидлашича, ҳозирги пайтда “шахсиятни шакллантиришга жавоб берадиган асосий ижтимоий институтлар етарлича ўзгартирилиб борилади, ҳамда ҳаттоки парчаланиб кетади ва ўз вазифаларини тулих равишда бажара олмайди” [6;110-111]. Бу эса уз навбатида замонавий ахборот жамиятида бузуқлик, девиация, руҳий зўриқиш, ахлоқий меъёрлардан четга чиқиш, ўз ҳатти-ҳаракатлари учун шахсий жавобгарлик масъулиятини унутиш сингари хусусиятларни тез-тез учратиш мумкинлигига олиб келмоқда. Ушбу хусусиятлар ўз-ўзидан равшанки террористик ҳатти-ҳаракатлар учун ҳам инкор этиб бўлмайдиган даражада омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Шахснинг терроризмга мойиллиги ижтимоий воқеилик ва маърифатли дунёга оммавий равишда таҳдид қилмоқда. Бунинг сабаби глобаллашув жараёнларининг жамият субъекти бўлган шахсларгаа бузғунчи таъсиридан иборат. Чунки ушбу таъсир туфайли барқарор ижтимоий стереотипларда издан чиқиш, умумий бузилиш ва қадриятлар тизимининг қадрсизланиши юзага келмоқда. Катта таъсир кучига эга бўлган замонавий террористик ташкилотлар (мисол учун, ИШИД) қаттиқ туриб ушбу глобал жараёнларда шахс хусусиятидаги ана шу заифликлардан унумли фойдаланиш учун ҳаракат қилишаётгани ҳам ана шунда. Ушбу таъсир натижасида амалда “тирик мурда”га айланиб қолаётган террорчи шахс фанатларча бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкиш эвазига ўзига жаннатдан жой изламоқда.

Албатта, ана шундай мураккаб шароитда мавжуд муаммонинг ечимини излаш биринчи навбатда тарбияга бориб тақалади. Ушбу ўринда назарда тутилаётган тарбия деганда иқтисод эмас, балки болалар боғчасидан бошланиши лозим бўлган педагогика назарда тутилмоқда. Зеро, бола қанча ёш бўлса ёши катталарга кўра янги нарсаларни тезроқ англайди. Шундай экан болага ниманидир ўргатиш биз катталарнинг вазифамиз экан, барча нарсани эмас, балки керак нарсани ўргатишни ўзимизнинг асосий бурчимиз деб билишимиз даркор.

Маълумки, терроризм мафкурасида кўп ҳолларда ёшлардан террорчилик актларини амалга оширишда восита сифатида фойдаланиш амалиёти кенг тарқалган. Бунда террорчилар ёшлар онгига таъсир этиш механизми сифатида замонавий ахборот технологияларини кенг қўллашади. Натижада террорчилар томонидан таъсир этиш кучини ошириш мақсадида ўйлаб топилган жозибадор

“юксак Fоялар” муайян тоифадаги ёшлар вакилларининг эътиборини тортмасдан колмайди.

Террорчилар ихтиёридаги бундай усул ва воситалар инсон онгига замонавий технологиялар ёрдамида самарали таъсири этиш имкониятларига асосланган булиб, таъбир жоиз булса, “заифга нисбатан кучли одамнинг сиёсати” сифатида содир булади. Бу усул ало^ида хусусиятга эга булиб, асосан, ёшлар учун мўлжалланган бўлиб, ҳали ақлий ва маънавий жиҳатдан етилмаган, қатъий ҳаётий позицияси шаклланиб улгурмаган, мафкуравий иммунитети суст бўлган ёшлар радикал, миллий, ижтимоий ёки диний ғоялар тузоғига жуда тез “илинадилар”. Буни мамлакатимиз тараккиётининг 90-йиллари яккол тасдикдайди. Айнан уша даврларда купинча диний ёки гоявий мазхаб ва секталар оркали Узбекистон ёшларининг ваххобийлик, хизбут-тахрир, акромийлар, “нурчи”лар каби оқимларга кириб кетиши, уларнинг эрки ва руҳияти “йўлбошчи”, “муаллимлар” билан бошкариладиган нукталарда амалга оширилиши кузатилди.

Террорчилик харакатларини амалга ошириш учун аксарият холларда ёшларни жалб этиш ва бунда асосан диний хис-туЙFулардан фойдаланиш тажрибаси кул келганлиги жуда эътиборли жихатларидандир. Зеро, террорчилар террорчилар янги ахборот технологиялардан, авваламбор, Интернет тармоғининг имкониятларидан фойдаланган холда, гуёки, туб ислом таълимотини таргиб килишади, ёшларни исломга даъват киладилар ва уларнинг “халоскори”га айланадилар. Улар уз “халоскорлик роли”дан халкаро микёсда хам кенг фойдаланган ҳолда, террорни “ғайридинларга” қарши тотал уруш олиб бориш усули сифатида хам ташвикот килишмокда. Бу эса халкаро майдондаги вазиятни беқарорлаштириш, зиддият ва келишмовчиликларнинг авж олиши, турли халқлар ва давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатларга рахна солиш учун хизмат қилмоқда. Вазиятнинг бундай мураккаблашувига интернетдан фойдаланишнинг осон ва кулайлиги, ахборот микдорининг Fоят куплиги ва хилма-хиллиги, жозибадорлиги ва қизиқарлилиги, замон ва макон чегараларининг деярли мавжуд эмаслиги сингари жихатлар эса узига хос туртки буляпти. Буларнинг барчаси асосан ёшларни терроризм технологияларининг ҳақиқий ва мумкин бўлган қурбонларига айлантирмоқда.

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, терроризм бугунги кунда замонамизнинг долзарб, аммо ҳанузгача енгиб бўлмайдиган муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Шундай экан, мақсад ва моҳиятига кўра ўта мураккаб ҳодиса бўлган терроризм кўп қиёфали, унинг муаммолари методологик, тизимли, изчил ва ўзаро узвий бўлган соҳалараро ўрганишни тақозо этади.

Минг афсуски, бу кучларнинг асл қиёфаси, мақсад-муддаолари ва имкониятларини тўла ва аниқ-равшан тасаввур қилиш осон эмас. Чунки улар кўпинча турли ниқоблар, жозибали шиор ва ғоялар пардаси остида иш кўришади. Бундай кучларнинг ихтиёрида жуда катта моддий, молиявий ресурслар ва имкониятлар мавжуд бўлиб, уларнинг пухта ўйланган, узоқ ва давомли ёвуз мақсадлари акс эттирилган режа ва дастурларига хизмат қилишини ҳам эътибордан соқит қилиб бўлмайди. Бинобарин, дунё миқёсида, тинчлик ва барқарорликка рахна солишга интилаётган терроризм таҳдидларини ўз вақтида англаш, улардан доимо огоҳ бўлиш, мазкур ҳаракатларни ўз вақтида бартараф этиш Учинчи Ренессанс пойдеворига замин қўйилаётган бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлигини ҳар биримиз чуқур англашимиз лозим.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Tuhtarov I. et al. Kant’s pedagogy and contemporaneity //Turkish Journal of Physiotherapy and Rehabilitation. – 2021. – Т. 32. – №. 2. – С. 1633-1636.

  • 2.    Эргашов У. О., Мамасиддиков А. А. ОТНОШЕНИЕ ЦАРСКОЙ РОССИИ К ШКОЛАМ ДЖАДИДОВ //Современная наука: актуальные проблемы, достижения и инновации. – 2020. – С. 122-130.

  • 3.    Maxmudova A. N. ALOUDDIN ATOMALIK JUVAYNIYNING “TARIXI JAHONGUSHOY” ASARI XORAZMSHOHLAR DAVLATI TARIXIGA OID MUHIM MANBA //Oriental renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences. – 2021. – Т. 1. – №. 11. – С. 322-329.

  • 4.    Олтмишева Насибахон Гуламжоновна, Мамаюнусова Матлюба Исмаиловна Особенности формирования личности // Проблемы Науки. 2020. №1 (146). URL:

  • 5.    Мамаюнусова Матлюба Исмаиловна, Олтмишева Насибахон Гуламжановна Место

    экологического воспитания в семье // Вестник науки и образования. 2019. №20-3 (74). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/mesto-ekologicheskogo-vospitaniya-v-semie (дата обращения: 06.01.2022).

  • 6.     Эргашев Улугбек Адхамович, Уринбаева Мафтуна Садиковна, Умурзаков Ахмаджон

    Махамадович Рынок и нравственность // Проблемы Науки. 2019. №10 (143). URL:

  • 7.    Умурзаков А. М. ФИЛОСОФСКИЙ АНАЛИЗ ВЕРЫ //Экономика и социум. – 2021. – №.

  • 8.    corners Tojiboev U. U. et al. PROBLEMS OF DEVELOPMENT OF RECREATIONAL

    TOURISM IN THE FERGANA VALLEY //Scientific Bulletin of Namangan State University. – 2020. – Т. 2. – №. 1. – С. 169-172.

  • 9.   Санжарбек Султонбекович Хошимов “ВАН ЯН МИН ФАЛСАФИЙ

    ТАЪЛИМОТИНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ВА ГНОСЕОЛОГИК ҚИРРАЛАРИ” // Academic research in educational sciences. 2020. №3.

  • 10.    Abdukhamidov I., Tojiboyev U. OBJECTIVE REASONS OF THE MIGRATION PROCESS IN THE FERGHANA ECONOMIC REGION. EPRA International Journal of Economic Growth and Environmental Issues ISSN: 2321-6247. Volume: 8. Issue: 5. December 2020, 16-19.

  • 11.    Abdukhamidov I. PROCESSES OF POPULATION MIGRATION IN FERGANA REGION // INTERNATIONAL CONFERENCE. "THE HISTORY OF THE FERGANA VALLEY IN NEW RESEARCHES". Section 4. 2021, 3-10.

  • 12.    Тожибоев У. У. Процесс формирования туризма в Ферганской долине в годы Советского Союза //Актуальная наука. – 2019. – №. 9. – С. 57-59.

  • 13.    Тожибоев У. У., Рахимов И. А. ДУХОВНЫЕ ОСНОВЫ ГРАЖДАНСКОГО ОБЩЕСТВА //Актуальная наука. – 2019. – №. 11. – С. 137-140.

  • 14.    Умурзаков А. М. ФИЛОСОФСКИЙ АНАЛИЗ ВЕРЫ //Экономика и социум. – 2021. – №. 4-2. – С. 507-510.

  • 15.    Ergashev U. A. Relationship with religion in Uzbekistan //Экономика и социум. – 2020. – №. 51. – С. 37-39.

  • 16.    Эргашов У. О., Нуриддинов М. А. ИСТОРИЯ РАЗВИТИЯ ЭЛЕКТРОННОГО ПРАВИТЕЛЬСТВА //Современная наука: актуальные проблемы, достижения и инновации. – 2020. – С. 212-215.

(дата обращения: 06.01.2022).

(дата обращения: 06.01.2022).

4-2. – С. 507-510.

23          Мамаюнусова Матлюба Исмаиловна, Олтмишева Насибахон Гуламжановна

Место экологического воспитания в семье // Вестник науки и образования. 2019. №20-3 (74). URL: (дата обращения: 06.01.2022).

"Экономика и социум" №3(94) 2022

Список литературы Замонавий глобаллашув жараёнлари ва янги Ўзбекистон тараиётининг айрим жиатлари

  • Tuhtarov I. et al. Kant’s pedagogy and contemporaneity //Turkish Journal of Physiotherapy and Rehabilitation. – 2021. – Т. 32. – №. 2. – С. 1633-1636.
  • Эргашов У. О., Мамасиддиков А. А. ОТНОШЕНИЕ ЦАРСКОЙ РОССИИ К ШКОЛАМ ДЖАДИДОВ //Современная наука: актуальные проблемы, достижения и инновации. – 2020. – С. 122-130.
  • Maxmudova A. N. ALOUDDIN ATOMALIK JUVAYNIYNING “TARIXI JAHONGUSHOY” ASARI XORAZMSHOHLAR DAVLATI TARIXIGA OID MUHIM MANBA //Oriental renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences. – 2021. – Т. 1. – №. 11. – С. 322-329.
  • Олтмишева Насибахон Гуламжоновна, Мамаюнусова Матлюба Исмаиловна Особенности формирования личности // Проблемы Науки. 2020. №1 (146). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/osobennosti-formirovaniya-lichnosti (дата обращения: 06.01.2022).
  • Мамаюнусова Матлюба Исмаиловна, Олтмишева Насибахон Гуламжановна Место экологического воспитания в семье // Вестник науки и образования. 2019. №20-3 (74). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/mesto-ekologicheskogo-vospitaniya-v-semie (дата обращения: 06.01.2022).
  • Эргашев Улугбек Адхамович, Уринбаева Мафтуна Садиковна, Умурзаков Ахмаджон Махамадович Рынок и нравственность // Проблемы Науки. 2019. №10 (143). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/rynok-i-nravstvennost (дата обращения: 06.01.2022).
  • Умурзаков А. М. ФИЛОСОФСКИЙ АНАЛИЗ ВЕРЫ //Экономика и социум. – 2021. – №. 4-2. – С. 507-510.
  • corners Tojiboev U. U. et al. PROBLEMS OF DEVELOPMENT OF RECREATIONAL TOURISM IN THE FERGANA VALLEY //Scientific Bulletin of Namangan State University. – 2020. – Т. 2. – №. 1. – С. 169-172.
  • Санжарбек Султонбекович Хошимов “ВАН ЯН МИН ФАЛСАФИЙ ТАЪЛИМОТИНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ВА ГНОСЕОЛОГИК ҚИРРАЛАРИ” // Academic research in educational sciences. 2020. №3.
  • Abdukhamidov I., Tojiboyev U. OBJECTIVE REASONS OF THE MIGRATION PROCESS IN THE FERGHANA ECONOMIC REGION. EPRA International Journal of Economic Growth and Environmental Issues ISSN: 2321-6247. Volume: 8. Issue: 5. December 2020, 16-19.
  • Abdukhamidov I. PROCESSES OF POPULATION MIGRATION IN FERGANA REGION // INTERNATIONAL CONFERENCE. "THE HISTORY OF THE FERGANA VALLEY IN NEW RESEARCHES". Section 4. 2021, 3-10.
  • Тожибоев У. У. Процесс формирования туризма в Ферганской долине в годы Советского Союза //Актуальная наука. – 2019. – №. 9. – С. 57-59.
  • Тожибоев У. У., Рахимов И. А. ДУХОВНЫЕ ОСНОВЫ ГРАЖДАНСКОГО ОБЩЕСТВА //Актуальная наука. – 2019. – №. 11. – С. 137-140.
  • Умурзаков А. М. ФИЛОСОФСКИЙ АНАЛИЗ ВЕРЫ //Экономика и социум. – 2021. – №. 4-2. – С. 507-510.
  • Ergashev U. A. Relationship with religion in Uzbekistan //Экономика и социум. – 2020. – №. 5-1. – С. 37-39.
  • Эргашов У. О., Нуриддинов М. А. ИСТОРИЯ РАЗВИТИЯ ЭЛЕКТРОННОГО ПРАВИТЕЛЬСТВА //Современная наука: актуальные проблемы, достижения и инновации. – 2020. – С. 212-215.
  • 23 Мамаюнусова Матлюба Исмаиловна, Олтмишева Насибахон Гуламжановна Место экологического воспитания в семье // Вестник науки и образования. 2019. №20-3 (74). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/mesto-ekologicheskogo-vospitaniya-v-semie (дата обращения: 06.01.2022).
Еще
Статья научная