Глобаллашувнинг ёшлар маънавий онгига таъсири

Автор: Хусанова Н., Агзамходжаева С.

Журнал: Мировая наука @science-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4 (49), 2021 года.

Бесплатный доступ

Глобаллашув шароитида ёшлар маънавий онгини юксалтириш ҳақидаги тасаввурларнинг ўзгариб бориши уларнинг моҳияти, намоён бўлиш шакллари тўғрисидаги турлича баҳс-мунозарали фикр-мулоҳазаларни келтириб чиқармоқда.

Глобаллашув, ёшлар, махнавият, маънавий онг

Короткий адрес: https://sciup.org/140289257

IDR: 140289257

Текст научной статьи Глобаллашувнинг ёшлар маънавий онгига таъсири

Калит сўзлар: глобаллашув, ёшлар, махнавият, маънавий онг.

THE IMPACT OF GLOBALIZATION ON THE SPIRITUAL

CONSCIOUSNESS OF YOUNG PEOPLE

Глобаллашув шароитида ёшлар маънавий онгини шакллантириш муаммоларини кенг кўламда тадқиқ этиш долзарб масалага айланиб бормоқда. Бу борада илмий-назарий аҳамиятга эга монографиялар, рисолалар, тўпламлар чоп этиш, докторлик ва номзодлик диссертацияларини ёқлаш истиқболда ўз самарасини беради, албатта. Шу боисдан глобаллашувнинг ёшлармаънавий онгига таъсирининг концептуал асосларини тадқиқ қилиш муҳим. Чунки, илмий-назарий ва услубий адабиётларда мазкур муаммонинг турли қирралари ҳар томонлама ва мукаммал таҳлил этилмаган. Мазкур ҳолат фалсафа ва этика фани доирасида эришилган илмий изланишлар натижаларига таянган ҳолда, ушбу тушунчалар мазмунига аниқлик киритиш, илмий асосланган таърифларини ишлаб чиқишни тақозо қилмоқда.

Бугунги глобаллашув жараёни ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини кўрсатмоқда, хусусан, ёшлар ҳам бу жараёндан ҳоли эмас. Бу бир томондан умумий, табиий жараён. Чунки ҳозирги ахборотлашган жамият муҳитидан ёшларҳам турли омиллар орқали хабардор бўлмоқда. Лекин уларнинг мафкуравий иммунитет даражаси қадриятларга нисбатан турлича булиши мумкин. Айрим ёшлар онгида халцнинг миллий-маънавий цадриятларга мос булмаган хатти-харакат, носоFлом гоялар, цадриятларга мойиллик пайдо булишининг олдини олишда маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, сухбатларнинг тез-тез утказилиб туришига эхтиёж сезилади. Бу қуйидагилар билан боғлиқ: Биринчидан, глобаллашув жараёнида жамиятимиз маънавий ҳаётига хавф солаётган хатарлар, тахдидлар узига хос шаклда намоён булиб, уларнинг таъсир кучи кундан -кунга ортиб бормоцда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва сохани ривожлантиришни янги босцичга кутариш тугрисида”ги №3160-сонли қарорида таъкидланганидек, “Бугунги кунда дунёда глобаллашув жараёнлари кучайиб, тинчлик ва барқарорликка қарши янги таҳдид ва хатарлар тобора кўпайиб бормоқда. Бундай мураккаб ва таҳликали вазият соҳада амалга оширилган ишларни танқидий баҳолаб, унинг фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштиришни тақозо этмоқда”. Шунингдек, Президентнинг халқаро тинчликни таъминлаш соҳасидаги фаолиятини таъкидлаб утишимиз жоиз. “Биз ташаббус тарицасида АфFOнистонда таълимни цуллаб-цувватлаш буйича махсус халцаро фонд ташкил этишни таклиф циламиз. Бундан кузланадиган асосий мацсад -мамлакатда талаб катта бўлган соҳалар бўйича миллий кадрлар тайёрлаш, истеъдодли Ёшлар ва ёш олимлар учун стипендия ва грантлар ажратиш борасида афғон томонига кўмаклашишдан иборат. Буларнинг барчаси, ҳеч шубхасиз, униб-усиб келаётган ёш авлодни зуровонлик ва радикализм мафкурасидан ҳимоя қилишда ёрдам беради”. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Барчангизга аён, хозирги кунда дунё мицёсида бешафцат рацобат, царама-царшилик ва зиддиятлар тобора кескин тус олмоқда. Диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноцонуний миграция, “оммавий маданият” каби хавф-хатарлар кучайиб, одамзот асрлар давомида амал қилиб келган эътиқодлар, оилавий цадриятларга путур етказмоцда. Мана шундай ва бошца куплаб тахдидлар инсоният хаётида жиддий муаммоларни келтириб чицараётгани - айни хацицат ва буни хеч ким инкор этолмайди”.

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев БМТ фаолиятига тўхталиб ўтар экан, унинг келгусида барқарор иш олиб бориши учун Хавфсизлик Кенгашига аъзо давлатлар сонини оширишни таклиф қилди. Шунингдек, давлатимиз раҳбари бугунги кунда инсоният тарихидаги энг кўп ёшлар қатлами мавжудлигини инобатга олган ҳолда БМТ минбарида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилишни таклиф қилди. Мамлакат президенти бунга асос қилиб, ёшларнинг сони икки миллиарддан ортиб қолгани, халқаро терроризм ва эсктремизм шиддат билан ўсиб бораётган бир пайтда ёшларга ҳимоя зарурлигини муҳим масала сифатида кўрсатди. Зеро, глобаллашув воситалари “оммавий маданият”ни кенг ёйилишига имконият яратмоқда. У ўзбек халқининг тафаккурига, мусиқаси, кийиниши, ўзаро муомаласи, оиласи, оилавий муносабатларига, ҳатто орзуларига ҳам чанг солмоқда. Бизга қарши маънавий қўпорувчилик олиб бораётган мафкура полигонлари ўз мақсадига эришиш учун ҳеч нарсани аямаяпти, ҳамма воситаларни ишга солмоқда, кўплаб маблаг сарфламоқда, энг замонавий усул-услубларни цуллаган холда, ёшларни узига ром этадиган турли томошалар, кўнгилочар кўрсатувлар, мусиқий каналлар ташкил этмоқда. Бундай манбалар орқали бузғунчи ғоялар тарғиб этилмоқда, энг ёмони уларни хали оц-цоранинг фарцига бормайдиган, ишонувчан, таъсирга берилувчан ёшларимиз кўряпти, томоша қиляпти. Бу эса “оммавий маданият” тизими, маҳсулотлари, ёшларимизни аврашнинг ўзига хос усули шакллангани, демак, уларга қарши кураш ҳар биримизнинг кундалик амалий ишимизга айланиши зарурлигини тақозо этмоқда. Шундай экан талаба-ёшларимиз уз дунёцарашида миллий цадриятларга таянмаса, уларнинг онги ва тафаккуридан мутлоқо бегона қадриятлар жой олади. Ўзининг миллий қадриятларига нисбатан беписандлик билан қараш шаклланади. Шунинг учун ҳам бу ёш авлод билан ишлаш жараёнида айни шу ҳолатларни ҳам алоҳида ҳисобга олиш керак. Айниқса, ёшларнинг миллий ва умуминсоний қадриятларга бўлган муносабатининг бугунги ҳолатини рационал ўрганиш, уларнинг амалий фаолиятларида кўпроқ кайси кадрятлар устивор булиб бораётганини аниклашга ёрдам беради.

Глобаллашув жараёнларида ёшлар“оммавий маданият”, миллат ва юрт учун бутунлай бегона бўлган салбий ахборот таъсирларига тушиб қолмоқда. Бундай таҳдидларни олдини олиш учун “...маданият ва маърифат, - деб таъкидлайди Узбекистан Президенти Ш.М.Мирзиёев, -ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш соҳасидаги ишларни янада кучайтириши зарур. Бу бугун бизнинг барчамиз учун ҳаётий муҳим вазифадир”. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 72 сессиясидаги нутқида “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги халқаро конвенцияни ишлаб чикиш заруратини асослаб, “Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз - ёшларнинг уз салохиятини намоён килиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси “вируси” тарқалишининг олдини олишдир”, - деб таъкидлаган эди. Бугунги куннинг асосий вазифаси - ёш авлодни миллий ва умуминсоний кадриятлар асосида тарбиялаш, улар калбида уз халки, ватанига мехр-садокат туЙFуларини шакллантириш, уларни ҳар хил бузғунчи кучларнинг ахборот хуружларидан огох этиш хамда химоя килишдан иборат.

Маънавий тахдидларнинг мазмун-мохияти, намоён булиш шакллари ва ижтимоий оқибатларини бугунги давр нуқтаи назаридан ўрганиш, илмий таҳлил қилишда янгича ёндашувлар тақозо қилмоқда; Иккинчидан, хозирги инсоният тараккиёти даврида ахборот-коммуникация воситалари маънавий, мафкуравий таъсир кўрсатишнинг замонавий қуролига айланиб, улар глобаллашув жараёнида тезкор, хилма-хил шаклларда намоён бўлмоқда. Шу боис, бузғунчи ва вайронкор ғояларнинг бугунги даврда намоён бўлиш хусусиятларини ижтимоий-сиёсий жиҳатдан илмий тадқиқ этиш аҳамият касб этади; Учинчидан, бугунги кунда ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифадир. Ёшлар турли объектив ва субъектив омиллар таъсирида маънавий таҳдидларнинг асосий объектига айланиб, бугун ёшлар кучли ғоявий, мафкуравий ва информацион босим остида яшашга мажбур бўлмоқда Бу маънавий таҳдидларнинг олдини олишнинг асосий йўналишларидан бири сифатида ёшларимизнинг ҳаётий мақсадларини, орзу-идеалларини билиш, маънавий ҳаётидаги устувор йўналишларни аниқлашни талаб этади; Тўртинчидан, юртимизда ўзининг маънавий-мафкуравий таъсир кучига кўра оила, маҳалла, таълим-тарбия тизими ва ОАВ ғоявий-мафкуравий тарбия жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги пайтда, ушбу фуқаролик жамияти институтлари маънавий таҳдидларнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда муҳим ўринга эга. Шу сабабли, уларнинг фаолиятида жамият маънавий хавфсизлиги масалалари уйғунлигини таъминлашни тизимли таҳлил қилиш орқали мавжуд муаммо ва камчиликларнинг оқилона ечимларини топишга хизмат қилади.

Адабиётлар:

  • 1 .Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида ўтказилган халқаро конференциядаги нутқи. Халқ сўзи газетаси 2018 йил 28 март, № 59-60.

  • 2 . Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқи // “Халқ сўзи” газетаси, 2017 йил 1 июль.

  • 3 . Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 72 сессиясидаги нутқи. “Халқ сўзи”, 2017 йил, 19 сентябр.

Список литературы Глобаллашувнинг ёшлар маънавий онгига таъсири

  • Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзусида ўтказилган халқаро конференциядаги нутқи. Халқ сўзи газетаси 2018 йил 28 март, № 59-60.
  • Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқи // "Халқ сўзи" газетаси, 2017 йил 1 июль.
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 72 сессиясидаги нутқи. "Халқ сўзи", 2017 йил, 19 сентябр.
Статья научная