Кузги буғдойни пахта қатор ораларига экиш қурилмаси
Автор: Я.Ж.Ражабов, Д.Қ.Нажимов, Ҳамроев Илхомжон Файзулло ўғли
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 11 (78), 2020 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақола“МУҲАНДИС” ва уни қишлоқ хўжалигидаги ўрни вадала деҳқончилигидан донли экинларни экиб,самарали ҳосил олиш ва бунинг учун механизациядан самарали фойдаланиш орқали ресурс тежамкорликка эришишга қаратилди.
Буғдой, пахта, қатор, тирмана, дон, сепиш, вертикал, диск, бункер, текислик, трактор
Короткий адрес: https://sciup.org/140253067
IDR: 140253067
Текст научной статьи Кузги буғдойни пахта қатор ораларига экиш қурилмаси
Дунё ҳамжамиятининг барча соҳалар бўйича жадал ривожланишига қишлоқ хўжалиги ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб бормоқда. Республикамизда аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаби тўлиқ қаноатлантирилган десак муболаға бўлмайди! Бу борада Президентимиз Ш.М. Мирзиёев томонидан чиқарилаётган қонун ва қарорлар сўзимизнинг исботи бўлиб хизмат қилади. Бозорларимизни тўлдириб турган, турли-туман мевалар орасида хориждан келтирилган бир неча хиллари кўзни қамаштирсада, ўзимизда етиштирилганлари ўзига хос таъми ва нархининг арзонлиги билан кўнгилни тўлдиради.
Қишлоқ хўжалиги муҳандиси – дунё тургунча зарур бўладиган ва халққа хизмат қиладиган касблардан биридир. Инсон бор эканки, унга озуқа етказиб бериш, кунлик эҳтиёжини қондирадиган маҳсулотлар билан таъминлашдек буюк ишни бажариш айнан “МУҲАНДИС” зиммасига тушадиган юкдир! Ғўза қатор ораларида кузги буғдойни экиш агрегати асосий рама, унга ўрнатилган беш қаторга ишлов берувчи ишчи ускунага ҳаракат берувчи редуктор, экиш учун мўлжалланган дон бункери, тупроқ билан уруғни аралаштирувчи тирмадан иборат бўлиб, шу билан фарқланадики , кузги буғдой оддий агрегатда KХУ-2.4 култиваторида ер юмшатилиб, ўғит сепгич РМУ- 0.75 агрегатидан фойдаланиб сепилган. Таклиф қилинаётган фойдали модель эса, экишга тайёрланган ерга буғдойни экиш билан бирга тупроққа аралаштиради.
Таклиф этилаётган фойдали модел қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасига хусусан пахта қатор ораларига кузги буғдойни экишга таалуқлидир. Маълумки, мамлакатимизнинг асосий бойликларидан бири бўлган ғаллачиликда кузги буғдойни сифатли қилиб экиш,тўлиқ кўчат ундириб олишда табиат инжиқликлари бир мунча ноқулайликларни туғдиради. Деҳқонларимизни қўл меҳнатини механизацияга юклаб,ўз вақтида кўчатни тўлиқ ундириб олиш муаммосини ечишда пахта қатор оралари КХУ- 2.4 култиваторида ишлов берилиб экишга тайёрланиб келинаётир. Тайёрланилган пахтазорга НРУ-0,75,НРУ-0,50 русумидаги ўғит сепгичлардан дон сепишда қатор камчиликлар мавжуд бўлиб, экиш мавсумида табиат инжиқликлари инсон омилига катта таъсири бўлган. Юқоридаги операцияларни бажариш технологиясини такомиллаштириш, етиштирилган пахта ҳосилини нобудгарчилигига йўл қўймаслик мақсадида фойдали моделни ишлаб чиқилди.
Фойдали модель асосий рама ва унга бириктирилган 5 та қаторга ишлов бериш имкониятига эга бўлган гряделлар,бункер,редуктор ва уруғни тупроққа аралаштирувчи тирмадан иборат. Қурилма пахта қатор ораларига ишлов берувчи чопиқ тракторга агрегатланади,тракторни қувват олиш валидан редукторга ҳаракат берилиб, донни контур бўйлаб сепиш, тирма билан тупроққа аралаштириш амалга оширилади. Ушбу технологияда етиштирилган пахта нобудгарчилиги олди олинади, экиладиган дон текис экилади ва ғалла ниҳоллари майдон бўйлаб тўлиқ ўниб чиқади.
Қурилма қуйидаги тартибда ишлайди.
Кузги буғдойни пахта қатор ораларига экиш қурилмаси қуввати 80-100 от кучига эга бўлган тракторга агрегатланади. Трактор агрегат ёрдамида эгат бўйлаб ҳаракатланганда асосий рамага маҳкамланган гряделлар пахта қатор ораларидан боради. Қурилмани агрегатлаганда грядделларни орасидаги масофа ва тирмана ботиш чуқурлиги,уруғни сепиш масофаси каби кўрсаткичларга алоҳида эътибор бериш керак. Гряделлардаги донни сепишга мўлжалланган вертикал дисклар бункердан келаётган донни бир текисда сепиб беради. Вертикал дискларга тракторни ҚОВ(қувват олиш вали)идан ҳаракат берилади бунинг учун поғонали редуктор ўрнатамиз. Қурилманинг ишга тушириб экиш учун юмшатилган майдонда сифатли дон экиш имкониятига эга бўламиз.Юқорида баён этилган технологик жараён орқали пахта қатор ораларига кузги буғдой экишда самарадорлик билан бир қаторда етиштирилган пахта нобудгарчилиги олди олинади. Ёқилғи сарфини 30 % гача камайтириш ва иш унумдорлигини 2 баробар ошириш имконини беради.
Кузги буғдойни пахта қатор ораларига экиш қурилмаси.

1.Бункер 2.Рама 3. Грядель 4.Тирма 5.Вертикал диск 6.Шкиф. 7.Редуктор
-
8.Ҳимоя шити.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони “ Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”. 2019.17.04.
-
2. Муродов М.М., Байметов Р.И., Бибутов Н.С. Механико-технологические основы и параметры орудий для разуплотнения почвы. Тошкент, «Фан», 1988, -100б.
-
3. ГОСТ 20915-2011 Испытания сельскохозяйственной техники. Методы определения условий испытаний – М.: Стандартинформ, 2013. 34 с.
-
4. З.А.Артукметов, Ҳ.Ш. Шералиев. Экинларни суғориш асослари. ―Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти. Т. 2007 й. ОТМ талабалари учун ўқув қўлланма. 312 б.
-
5. Доспехов Б.А. Методика полевого опыта. – Москва: Колос, 1979. – 416 с.
-
6. Хамроев Гиёсжон Файзулло yгли, Тураев Саидали Сохиб yгли. Выбор Рабочего Оборудования Гидроцилиндра, Установленного В Комбинированном Агрегате // Столица Науки статья в журнале - научная статья 2020. - №5 (22). – c. 96 - 104.
-
7. Ҳамроев Ғиёсжон Файзулло ўғли, Тўраев Саидали Соҳиб ўғли. ЭФФИCИЕНТ УСЕ ОФ ПРЕПАРАТИОН АГГРЕГАТЕС ФОР ПЛАНТИНГ ЛАНДС ИН А СИНГЛЕ ПАСС WИТҲ А СТРАИГҲТЕНИНГ ТОРСИОН WОРК // МАТЕРІАЛИ МІЖНАРОДНОЇ НАУКОВОЇ КОНФЕРЕНЦІЇ. (Т. 1), 12 червня, 2020 рік. Київ, Україна: МЦНД. - c. 119-121.
-
8. Х Нуров, ГФ Хамроев, Ж Сирожев, О Зайниев, М Мардонов, С Асадов ПРЕИМУЩЕСТВА ТЕХНОЛОГИИ ПРИМЕНЕНИЯ ПОСЕВНЫХ МАШИН УНИВЕРСАЛ В БУХАРСКОЙ ОБЛАСТИ // The Way of Science. 2019. № 12 (70). Vol. II. – c. 62-64.
"Экономика и социум" №11(78) 2020
Список литературы Кузги буғдойни пахта қатор ораларига экиш қурилмаси
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони " Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида". 2019.17.04.
- Муродов М.М., Байметов Р.И., Бибутов Н.С. Механико-технологические основы и параметры орудий для разуплотнения почвы. Тошкент, "Фан", 1988, -100б.
- ГОСТ 20915-2011 Испытания сельскохозяйственной техники. Методы определения условий испытаний - М.: Стандартинформ, 2013. 34 с.
- З.А.Артукметов, Ҳ.Ш. Шералиев. Экинларни суғориш асослари. -Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти. Т. 2007 й. ОТМ талабалари учун ўқув қўлланма. 312 б.
- Доспехов Б.А. Методика полевого опыта. - Москва: Колос, 1979. - 416 с.
- Хамроев Гиёсжон Файзулло yгли, Тураев Саидали Сохиб yгли. Выбор Рабочего Оборудования Гидроцилиндра, Установленного В Комбинированном Агрегате // Столица Науки статья в журнале - научная статья 2020. - №5 (22). - c. 96 - 104.
- Ҳамроев Ғиёсжон Файзулло ўғли, Тўраев Саидали Соҳиб ўғли. ЭФФИCИЕНТ УСЕ ОФ ПРЕПАРАТИОН АГГРЕГАТЕС ФОР ПЛАНТИНГ ЛАНДС ИН А СИНГЛЕ ПАСС WИТҲ А СТРАИГҲТЕНИНГ ТОРСИОН WОРК // МАТЕРIАЛИ МIЖНАРОДНОЇ НАУКОВОЇ КОНФЕРЕНЦIЇ. (Т. 1), 12 червня, 2020 рiк. Київ, Україна: МЦНД. - c. 119-121.
- Х Нуров, ГФ Хамроев, Ж Сирожев, О Зайниев, М Мардонов, С Асадов ПРЕИМУЩЕСТВА ТЕХНОЛОГИИ ПРИМЕНЕНИЯ ПОСЕВНЫХ МАШИН УНИВЕРСАЛ В БУХАРСКОЙ ОБЛАСТИ // The Way of Science. 2019. № 12 (70). Vol. II. - c. 62-64.