Олий талим муассасаларида ииновацион ёндашувлар асосида “Урилиш физикаси” фанини ўитишда технологик компетентликни шакллантириш методикаси
Автор: Худойкулов Р..
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 12-2 (91), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада олий таълим муассасаларида “Қурилиш физикаси” фанини инновацион ёндашувлар асосида ўқитиш методикасига доир таклиф ва тавсиялар келтирилган. Шунингдек мақолада “Қурилиш физикаси” фанини ўқитишда талабаларда технологик компетентликни шакллантириш методикаси бўйича кўрсатмалар келтирилган ва таҳлил этилган.
Технологик компетентлик, замонавий ёндашув, лойиҳалаш, акустика, ёруғлик нурланиши, энергосамарадорлик, касбий компетенция, ўқув амалиёти
Короткий адрес: https://sciup.org/140289107
IDR: 140289107
Текст научной статьи Олий талим муассасаларида ииновацион ёндашувлар асосида “Урилиш физикаси” фанини ўитишда технологик компетентликни шакллантириш методикаси
Ҳозирги пайтда узлуксиз таълим тизимида техника йўналишидаги фанларни ўқитиш жараёнида интерфаол метод ва усулларнинг қўлланилиши билан бир вақтда технологик компетентликни ҳам ривожлантиришга эътибор каратилмокда. Мисол учун бино-иншоотлар курилиши сокасини куриб чиқайлик. Бу соҳадаги ўзгаришлар, янгиликлар албатта фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси ютуқ ва натижалари асосида баҳоланади. Дунё миқиёсида қурилиш соҳасининг бугунги кундаги ҳолати мисли кўрилмаган замонавий конструкциялар, инновацион технологиялар асосида мустаҳкам бино-иншоотлар барпо этилаётганлиги билан ажралиб туради. Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида қурилиш физикаси соҳасидаги инновацион ёндашувлар, янгиликлар, ихтиро ва ютуқлари деб баҳолаш мумкин. Мисол учун бино-иншоотларни лойикалашда курилиш кудудларининг иклими параметрларини аниқлашнинг замонавий усул ва методларидан фойдаланишга оид замонавий ёндошувларнинг жорий этилиши катта самаралар бермоқда. Бунинг яна бир сабаби қурилиш соҳасидаги мутахассис кадрларнинг замонавий билим ва амалий кўникмаларининг ривожланиб бораётганлиги билан боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан ушбу мақолада қурилиш физикаси фанини олий таълим муассаларида ўқитишда талабаларда касбий ва технологик компетентликни ривожлантириш масалаларига доир методик таклиф ва тавсиялар келтирилади.
Олий таълим тизимида ишлаб чикилган дастур асосида “курилиш физикаси” фанида талабалар асосан қуйидаги билим, кўникма ва малакаларга эга булиши керак[1]:
-
- Биноларда содир буладиган физикавий жараёнлар ва бу жараёнларнинг инсон ва биноларга таъсири;
-
- Бинолар микроиклимига меъёрий талаблар ва уларни таъминлашнинг архитектуравий-конструктив усуллари;
-
- Биноларни лойикалашда курилиш кудудларининг иклими
параметрларини кисобга олиш;
-
- Биноларда содир буладиган иссиклик масса алмашинуви жараёнларини баколаш;
-
- Биноларни лойи^алашда инсоляция, табиий ва сунъий ёруFлик меъёрий микдорларини таъминлаш;
-
- Бинолар энерготежамкорлигини ошириш;
-
- Бинолар акустикаси ва шовкиндан химоялаш принциплари;
-
- Бинолар ташки химоя конструкцияларинии худудлар иклими ва норматив талаблар асосида лойихалаш
-
- Биноларда табиий ёритилганлик меъёрлари таъминланадиган дераза параметрларини танлаш;
-
- Биноларнинг энергосамарадорлиги таъминланадиган хажмий-тарихий ва конструктив ечимларини лойиҳалаш, энергосамарадор қурилиш материаллари ва инженерлик курилмаларидан фойдаланиш.
Талабаларнинг қурилиш физикаси фанидан етарлича билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари учун тўлиқ касбий компетентлик сифатларига эга бўлишлари керак [2]. Касбий компетенцияга эга мутахассис биринчидан, ўз билимларини изчил бойитиб бориши, янги ахборотларни ўзлаштириши, давр талабларини чуқур англаши, янги билимларни излаб топиши, иккинчидан эса олган билимларини қайта ишлаш ва ўз амалий фаолиятида самарали қўллай олиши керак. Бу жараёнларда касбий компетентлик асосий сифатлари технологик компетентлик шаклланишига хам боFликдир. Маълумки, технологик компетентлик - касбий педагогик билим, куникма ва малакаларни бойитадиган илғор технологияларни ўзлаштириш қобилиятига эга бўлиши билан боғлиқдир. Шунингдек, технологик компетентлик замонавий дидактик воситалар (техник воситалар, ўқув қуроллари) дан фойдаланиш малакасига ҳам эга булишни хам уз ичига олади.
Курилиш физикасини укитишда технологик компетентликни таълим йўналишиларин эътиборга олиш керак. Архитектура йўналишидаги талабаларга курилиш физикасини укитишда бино иншоотларни лойихалашга оид илгор технологияларни киритиш, шунингдек, ушбу йўналишга доир техник воситалар ва ишчи ҳолатдаги макетлардан фойдаланиш дарс самарадорлиги ортишига хизмат қилади. Талабаларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини янада ривожлантиришда ўқитишда индивидуал ёндошиш принципларидан фойдаланиш керак. Яъни касбий қобилиятларнинг ривожланишида имкони борича талабалар билан алоҳида индивидуал шуғулланиш катта натижаларга эришиш имконини беради. Қурилиш физикаси фанини ўқитишда талабаларда технологик компетентликни ривожлантириш асосида қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:
-
- Талабаларнинг курилиш физикасига оид олган билим, куникма ва малакалари илFор технологияларни узлаштириш асосида бойитилади;
-
- Талабаларнинг замонавий асбоб ва курилмалардан самарали, окилона ва тежамкор фойдаланиш малакаси шакллантирилади.
Олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳатлар шуни кўрсатадики, талабаларнинг етарлича билимга эга бўлишларида мультимедиали таълим воситаларидан фойдаланиш катта ижобий таъсир кўрсатади. Қурилиш физикасида бино ва иншоотларни олдиндан лойиҳалаштириш, уларнинг ташқи ва ички кўринишлари бўйича аниқ тасаввурлар ҳосил қилиш кўникмаларининг пайдо бўлишида мультимедиали таълим воситаларидан видеороликлар, аудиоёзувлар, анимациялар, графиклардан фойдаланиш катта самара беради. Мисол учун энерготежамкор биноларни қуриш лойиҳаларини кўриб чиқайлик. Бунда бинонинг ички қисмида ёруғлик ва товушнинг тарқалиш жараёнлари, турли ташқи деформациялар, Ер силкиниши даражаларига чидамлигиги муфассал ўрганишни талаб этилади. Бу ҳодисаларни аниқлашнинг физик усул ва методлари мавжуд бўлсада, талабаларда замонавий биноларни қуришда етарлича тажрибаларини бойитиб бориш учун янгиликларни киритиб бориш максадга мувофик.
Олий таълим муассасаларида “курилиш физикаси” фанини укитиш жараёнида фан, таълим ва ишлаб чиқаришни ўзаро алоқадорлигини етарлича таъминлаш буйича куйидаги таклиф ва тавсиялар келтирилади:
-
- “курилиш физикаси” фани укитишда амалий машгулотларни таълим
йўналишлари бўйича Жаҳон стандартларига мос тажриба майдонларида олиб бориш;
-
- Қурилиш соҳасида таълим олаётган талабаларнинг амалий билим,
кўникма ва малакаларини шакллантиришга доир ўқув амалиётларини ташкил этишнинг методик ва дидактик таъминотини ишлаб чиқиш;
-
- талабаларнинг ўқув амалиётида эгаллаган билим, кўникма ва
малакаларини қатъий тартибда баҳолаш, назорат қилиш тартибини ишлаб чиқиш. (ўқув амалиёти давомида етарлича билим, кўникма ва малакаларга эга бўлмаган талабаларни қайта амалиётни ўташ чора-тадбирларини ишлаб чиқиш назарда тутилади);
-
- ўқув муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида ўқув
амалиётларини ташкил этиш билан боғлиқ инновацион - истиқболли дастурлар ишлаб чиқиш;
Ушбу келтирилган босқичлар амалга оширилганда “Қурилиш физикаси” фанини ўқитишни такомиллаштириш ва талабаларда технологик компетентликнинг шаклланишига хизмат қилиши мумкин.
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, талабаларда технологик компетентликни шакллантириш ва ривожлантириш етук мутахассис кадрларни тайёрлашда жуда катта амалий аҳамият касб этади.
Фойдаланилган адабиётлар
-
1 .“Қурилиш физикаси” фан дастури. 5340200 – бино ва иншоотлар қурилиши
(саноат ва фуқаро бинолари) таълим йўналиши учун. Тошкент. 2019 й.
-
2 .Р.Мавлонова, О.Тўраева, К.Холиқбердиев. Педагогика. Дарслик. Тошкент.
-
3 .Abdiev Umirbek Begmatovich, Xudoyqulov Rustam Qo‘chqorovich http://www.idpublications.org/wp-content/uploads/2020/12/Full-Paper-
- INNOVATIVE-APPROACH-TO-THE-DEVELOPMENT-OF-TECHNOLOGICAL-COMPETENCE-IN-STUDENTS.pdf
"Экономика и социум" №12(91) 2021
Ўқитувчи” 2001.
Список литературы Олий талим муассасаларида ииновацион ёндашувлар асосида “Урилиш физикаси” фанини ўитишда технологик компетентликни шакллантириш методикаси
- “Қурилиш физикаси” фан дастури. 5340200 - бино ва иншоотлар қурилиши (саноат ва фуқаро бинолари) таълим йўналиши учун. Тошкент. 2019 й.
- Р.Мавлонова, О.Тўраева, К.Холиқбердиев. Педагогика. Дарслик. Тошкент. “Ўқитувчи” 2001.
- Abdiev Umirbek Begmatovich, Xudoyqulov Rustam Qo‘chqorovich http://www.idpublications.org/wp-content/uploads/2020/12/Full-Paper-INNOVATIVE-APPROACH-TO-THE-DEVELOPMENT-OF-TECHNOLOGICAL-COMPETENCE-IN-STUDENTS.pdf