Шахсга йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш орқали мактабгача таълим ёшидаги болаларда интеллектуаллигини ривожлантириш

Автор: Х.К.Мухаммадиева

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 12-1 (79), 2020 года.

Бесплатный доступ

Бугунги болаларнинг эртага қандай инсон бўлиши кўп жиҳатдан болалик деб аталган бу даврнинг қандай ўтгани, унинг онги ва қалбига атроф-муҳитдан нималарни олиб кирганига боғлиқдир. мактабгача таълим ёшидаги болаларда интеллектуаллигини ривожлантириш фикр мулоҳазалари ва жаҳон тажрибасини ижобий ўрганган ҳолда мулоҳаза чиқарамиз.

Тадқиқот, конструктор, нерв системаси, сюжет, маърифат, илмий кузатиш, бола тарбияси принциплари, педагогик қараш

Короткий адрес: https://sciup.org/140260214

IDR: 140260214   |   УДК: 004.02:004.5:004.9

Текст научной статьи Шахсга йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш орқали мактабгача таълим ёшидаги болаларда интеллектуаллигини ривожлантириш

Дунё миқёсида мактабгача таълим ва тарбиянинг инновацион моделларини ишлаб чиқиш, амалиётга жорий этиш, педагог-тарбиячиларни инновацион фаолиятга тайёрлаш, тарбияланувчиларнинг интеллектуал, эстетик ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш бўйича тадқиқотлар алоҳида аҳамиятга моликдир. Шу жиҳатдан мактабгача таълим-тарбияда унинг мазмуни, усуллари ва воситаларини инновацион ривожлантириш мақсадида вариатив ёндашув асосида дастурлар, креатив технологияларни ишлаб чиқиш педагог-тарбиячиларнинг ижодкорлик ва технологик компетентлигини такомиллаштириш заруриятини изоҳлайди. Дунё таълим тизимида шахсга йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш, таҳсил олувчиларнинг нодир иқтидорини намоён этишларига кўмаклашиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Болаларни шахс ва субъект сифатида шакллантириш, уларнинг ақлий, руҳий ривожланиши, маънавий-ахлоқий, эстетик ва жисмоний тарбияланишига доир масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жаҳондаги ривожланган мамлакатлар АҚШ, Россия, Жанубий Корея кабиларда мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини замонавий талаблар асосида ташкил қилиш ва бошқариш, педагог кадрларнинг компетентлилигини ошириш, мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг умумий жараёни билан ўзаро алоқадорлигини белгилайдиган дидактик омилларни аниқлашга йўналтирилган кенг кўламдаги тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадқиқотлар замирида давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил қилиш, мактабгача таълим тизими ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга мутлақо янги ёндашувларни қўллаш масалалари етакчилик қилмоқда. Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини шахсга йўналтирилган технологиялар асосида дидактик жараёнлардаги фаоллигини таъминлаш, уларни мактабга тайёрлаш услубларини такомиллаштириш ва ижтимоийлаштириш масалалари алоҳида долзарблик касб этмоқда.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мониторинг қилиш, педагог кадрларнинг салоҳиятини ошириш, тарбияланувчиларда шахсий фазилатларни таркиб топтириш, мактабгача таълим соҳасида болалар қамровини ошириш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди. Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотсидаги дидактик жараёнларда боланинг ривожланиши ва ижтимоий мослашишини таъминловчи шахсга йўналтирилган технологияларни такомиллаштириш вазифалари муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу билан бирга, болаларни мактабга тайёрлаш, тарбияланувчиларнинг интеллектуал, руҳий, эстетик, жисмоний, маънавий ривожланишини таъминлашнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш эҳтиёжи сезилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2707-сонли, 2017 йил 30 сентябрдаги ПФ-5198-сонли Фармони, 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сонли қарори, шунингдек Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 18 июндаги 1-мҳ сонли “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари” ҳамда “Илк қадам” дастури ва бошқа шу каби ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда акс этади.

Шахсга йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш орқали мактабгача таълим ёшидаги болаларда интеллектуаллигини ривожлантириш ўзига хос хусусиятларга эга.

Маълумки, интеллект- (lot. “intellects” — билиш, тушуниш, идрок қилиш) — инсоннинг ақлий қобилияти, борлиқни онгда айнан акс эттириши, дунёни билиш ва ижтимоий тажрибани қабул қилиш қобилиятидир. Демак, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини интеллектуал ривожлантириш деганда, уларнинг фикрлаш, ўқиш, ўрганиш, турли масалаларни ақлан ҳал этиш, теварак-атрофни объектив англаши тушунилади.

Тажрибавий машғулотларда шахсга йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш орқали мактабгача таълим ёшидаги болаларда интеллектуал қобилиятларни ривожлантириш ишлари мунтазам олиб борилиши кузда тутилади. Бунда дидактик топшириқлар орқали болалар диққатини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Болалар диққатининг турғунлиги, кўчувчанлиги, бўлинувчанлиги каби хусусиятларни инобатга олиб, улар ақлий ривожланишини амалга ошириш мумкин бўлади. Маълумки, мактабгача таълим ёшидаги болалар бир фаолиятда диққатини ўзоқ ушлай олмайдилар. Диққатни кўчириш - уни бир фаолиятдан иккинчисига ўтказа олишдир. Диққатнинг бўлинувчанлиги бир вақтнинг ўзида боланинг икки ёки ундан кўпроқ нарса билан шуғуллана олишида намоён бўлади. Педагог болаларда ихтиёрий диққатни ривожлантиришга ҳаракат қилиши керак. Ихтиёрий диққат боланинг ўзи учун қизиқ бўлмаган фаолият билан шуғуллана олишини назарда тутади. Бироқ, бу болаларнинг ўз олдига мақсад қўя олишга ўргатади: бирор нарсани эслаб қолиш, ана шу мақсадни амалга ошириш воситаларини излаб топиш шулар жумласидандир.

Мактабгача таълим ёшидаги болаларда интеллектуал қобилиятларни ривожлантириш учун ўйинлардан фойдаланиш самарали натижалар беради. Чунки, мактабгача таълимда уйин-боланинг асосий фаолият тури ҳисобланади. Мактабгача таълимда боланинг ҳаракат қобилиятлари ва психик жараёнларни мажмуали ривожлантириш вазифасининг амалга оширилишини мақсимал даражада таъминлашини инобатга олиб, ўзгарувчан ўйинлар мажмуаларини ишлаб чиқиш, уларнинг мазмуни, ҳаракат дастурларини шакллантириш ва алмаштиришга йўналтириш муҳимдир. Болаларда сенсор ва мотор таркибий қисмлар, уларнинг тизимидаги турли сатҳлари орасида ўзаро таъсир юзага келишини инобатга олиб, янги ҳаракат дастурларини ишлаб чиқиш муҳимлиги тажриба мобайнида ишлаб чикилган тавсияларда уз аксини топди.

Фойдаланилган адабиётлар руйхати

  • 1.    Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга курамиз. - Тошкент.: 2018 йил.

  • 2.    И.А.Каримов. Юксак маънавият - енгилмас куч, - Тошкент.: Маънавият. 2008 йил

  • 3.    Хайруллаев М.М. Маънавият юлдузлари. –Тошкент.: А.Қодирий номидаги халк мероси нашри, 1999 йил.

"Экономика и социум" №12(79) 2020

Список литературы Шахсга йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш орқали мактабгача таълим ёшидаги болаларда интеллектуаллигини ривожлантириш

  • Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. - Тошкент.: 2018 йил.
  • И.А.Каримов. Юксак маънавият - енгилмас куч, - Тошкент.: Маънавият. 2008 йил
  • Хайруллаев М.М. Маънавият юлдузлари. -Тошкент.: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашри, 1999 йил.