Таълимда фуқаролик жамияти институти мутасаддиларининг ўрни
Автор: Шоюнусова Наргис Шарифовна, Ҷуманова Лола Абдухалиловна, Назирҷонов Орифхуҷа Ҳусанхуҷалилӣ
Журнал: Re-health journal.
Статья в выпуске: 1-2 (17), 2023 года.
Бесплатный доступ
Фуқаролик жамияти кишиларнинг умумий мақсадлари ва вазифалари борасида ўзаро муносабатга киришишлари ҳамда, бу муносабатларни тартибга солиш заруратидан вужудга келган ҳодисадир. Унинг шаклланиши ва ривожланиши ўзини ўзи бошқариш органлари, сиёсий партиялар, ҳаракатлар, касаба уюшмалари, жамоат бирлашмалари ва жамғармалари, мустақил оммавий ахборот воситалари фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлиб, айнан ташкилот, уюшма, бирлашма ва партиялар миллатни, халқни бирлаштириб фаровон жамият қуриш мақсадини амалга оширилган.
Таълим, фуқаролик жамияти институтлари, мутасаддилар, бошқариш органлари, сиёсий партиялар, ҳаракатлар, касаба уюшмалари, жамоат бирлашмалари, муайян ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалар, маҳаллалар, иқтисoдий, ижтимoий вa мaънaвий сoҳaлap, қoнунлap, маданий ҳаёт, ҳамкорлик, ўқувчи ёшлар, баркамол шахс, ҳуқуқий давлат
Короткий адрес: https://sciup.org/14126930
IDR: 14126930
Текст научной статьи Таълимда фуқаролик жамияти институти мутасаддиларининг ўрни
Мавзунинг максади. Фуқаролик жамияти кишиларнинг умумий мақсадлари ва вазифалари борасида ўзаро муносабатга киришишлари ҳамда, бу муносабатларни тартибга солиш заруратидан вужудга келган ҳодисадир. Унинг шаклланиши ва ривожланиши ўзини ўзи бошқариш органлари, сиёсий партиялар, ҳаракатлар, касаба уюшмалари, жамоат бирлашмалари ва жамғармалари, мустақил оммавий ахборот воситалари фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлиб, айнан ташкилот, уюшма, бирлашма ва партиялар миллатни, халқни бирлаштириб фаровон жамият қуриш мақсадини амалга оширилган.
Материал ва услублар: Фуқаролик жамияти – бу шундай ижтимоий тузумки, унда қонун устуворлиги таъминланади, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари қарор топади, сиёсий партиялар ва институтлар, мафкура ва фикрларнинг хилма-хиллиги таъминланади, инсонга унинг иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёти шаклларини эркин танлаш кафолатланади, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мавқеи юксак бўлади.
Фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтиришга, фуқароларнинг энг муҳим социал-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга қаратилган 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилингани ва амалиётга татбиқ этилиб, улар асосида 9000 дан кўпроқ нодавлат нотижорат ташкилотлари, 1500 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари, 10 мингдан зиёд маҳаллалар фаолият кўрсатмоқда, Интернетдан фойдаланувчилар сони 20 миллиондан ошганлиг бу соҳа ривожига бўлган катта эътиборни кўрсатади.
Натижалар ва тахлил. Фуқаролик жамиятини шакллантиришдан асосий мақсад инсон ҳаётини муҳофаза қилиш, унинг мақсадлари, манфаатларини, муайян ташкилотлар, ижтимоий институтлар, гуруҳлар, оила ва бошқа бирлашмалар орқали амалга оширишдир. Мамлакатимизда таълим ҳақидаги қонун ва кадрлар тайёрлаш Миллий Дастурининг қабул қилиниши, маънавият омилининг давлат сиёсатида устивор йўналишига айлантирилиши, бу борада амалга оширилган кенг кўламдаги фаолиятлар миллат феъл-атвори, тафаккури ўзгаришларига жиддий туртки берди. Иккинчи жиҳатдан эса жамиятимизнинг ривожланган давлатлар билан ҳамкорлик доираларининг, илмий – техникавий ,маданий уйғунлашув миқёсларининг мунтазам кенгайиб бориши кишиларимиз дунёқараши, турмуш тарзида янгича ёндашувларни таркиб топтираётир. Бинобарин, ҳар қандай тараққиёт, цивилизациялар турли халқлар маънавияти, маданияти, эришган ютуқлари ва интилишларининг синтезидан туғилади. Демак, фуқаролик жамияти муайян ижтимоий қонунлар асосида шаклланади ва ривожланади. Ўқувчи ёшларнинг фуқаролик маданиятини шакллантириш орқали Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда таълим соҳасининг пировард мақсади - иймон-эътиқоди бутун, иродаси бақувват эркин фуқаро маънавиятини шакллантириш, мустақил дунёқарашга эга, аждодларимизнинг бебаҳо мероси ва замонавий тафаккурига таяниб яшайдиган баркамол шахс–комил инсонни тарбиялаш жараёнида фукаролик жамияти институти мутасаддиларининг роли беқиёсдир. Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида ёшларни кўп асрлик анъаналаримиз, қадриятларимиз асосида тарбиялаш, уларда замонавий янги қадриятларни қарор топтириш, билан биргаликда, ахборот билан ишлаш бўйича билимларини ҳам оширишда эса Фуқаролик институти мутасаддиларнинг фаолияти зарур хисобланади. Фуқаролик жамияти институтларини қуйидагича таснифлаш мумкин. Шу йўл билан жамиятда информацион маданиятни инсоннинг интеллектуал ресурсларини ривожлантирувчи субъектлар илмий ходимлар билан таъминлаш мумкин бўлади. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари жадал шаклланди ва ривожланди. Улар мамлакатимиз аҳолисининг кенг қатламлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Фуқаролик жамияти институтларининг ривожланиб боргани сари уларнинг давлат ва ҳокимият тузилмалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги фаоллиги янада кучайиб бормоқда. Шунинг учун янгиланаётган жамиятимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, эркин фуқаро маънавиятини шакллантиришга эътибор қаратилмоқда. Бу йўлда информацион маданият тамойилларига суяниш ва ундан кенг фойдаланиш лозим.
Фуқаролик жамияти институтларининг таснифи
Иқтисодий
-
> Хусусий мулк асосида фаолият юритадиган нодавлат ташкилотлари;
-
> Ширкат хужаликлари ва уларнинг уюшмалари;
-
> Ижара асосида ишловчи жамоалар;
-
> ^иссадорлик жамоалари;
-
> Молиявий жамFармалар ва уюшмалар;
-
> Ишлаб чицариш корпорастиялари, констернлари ва бирлашмалари;
-
> Тадбиркорлар уюшмалари (палатаси) ва бошцалар.
Ижтимоий соҳада
-
> Оила ва унинг манфаатларини цимоя цилувчи махсус ташкилотлар;
-
> Таълим-тарбия муассасалари (мактаб, урта махсус ва олий таълим муассасалари;
-
> Жамоат бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар;
-
> Фуцароларнинг узини узи бошцариш органлари;
-
> Мустацил оммавий ахборот воситалари;
-
> Диний ташкилотлар;
-
> Миллий-маданий марказлар;
-
> Ихтиёрий кунгилли жамиятлар;
-
> Жамоатчилик фикрини урганиш институтлари;
-
> Турли ижтимоий ихтилофларни ^ал этувчи тузилмалар ва бошцалар.
Сиёсий соҳада
-
> Сиёсий партиялар;
-
> Ижтимоий-сиёсий ^аракатлар;
-
> Инсон ^уцуцларини ^имоя циладиган институтлар ва бошцалар;
Фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг устувор йўналишларидан бири – бу нодавлат ва жамоат ташкилотларини ривожлантиришдир ва уларнинг рахбар ходимларини узлуксиз таълим тизимини такомиллаштиришдаги ўрнини кучайтиришдир. Ҳозирги кунда барча жамоат ташкилотларининг мутасаддилари мамлакатни демократик йўналишда ривожлантириш, муайян соҳалар юзасидан инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан самарали назорат ўрнатиш каби масалаларга ўзларининг асосий фаолият йўналишлари сифатида қарамоқдалар. Умумий эътироф этилган таснифга кўра, Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлари қуйидаги гуруҳларни ўз ичига олади:
Биринчи гуруҳ – аҳолининг муайян йирик тоифаларининг ижтимоий манфаатларига хизмат кўрсатишга ихтисослашган умуммиллий структуралар («Маҳалла» хайрия жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ногиронлар Жамияти, «Камолот» жамғармаси, «Нуроний» жамғармаси ва бошқалар).
Иккинчи гуруҳ – экология, маданият ва саломатликка ихтисослашган миллий-халқаро жамғармалар («ЭКОСАН» жамғармаси, «Олтин мерос» жамғармаси, «Соғлом авлод учун» жамғармаси, Амир Темур маданий- тарихий жамғармаси, Оролни қутқариш жамғармаси, Марказий Осиё мамлакатларининг фан ва маданият ходимлари жамғармаси ва бошқ.).
Учинчи гуруҳ – профессионал манфаатларга оид ижтимоий муассасалар, улардан энг кўзга кўринганлари қуйидагилар: «Ижтимоий фикр» маркази, «Маънавият ва маърифат» маркази, Журналистларни қайта тайёрлаш Халқаро маркази ва бошқ.
Тўртинчи гуруҳ – умуммиллий хайрия жамиятлари, фондлар (Болалар жамғармаси, «Улуғбек» иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ўзбекистон миллий рақс жамғармаси, «Устоз» Республика жамғармаси, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий ҳимоялаш жамғармаси, Республика талабалар жамғармаси ва бошқ.).
Бешинчи гуруҳ – ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ноҳукумат ташкилотлар (Ўзбекистон судялар Ассоциацияси, Ўзбекистон адвокатлар Палатаси, Ўзбекистон аёл юристларнинг Жамоат бирлашмаси, Шахс ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон мустақил ташкилоти ва бошқ.).
Олтинчи гуруҳ – ижодий интеллигенциянинг миллий жамоат ташкилотлари (Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбек химия жамияти, Журналистлар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси, Меъморлар (архитекторлар) жамияти, Кинематографчилар жамияти ва бошқалар).
Еттинчи гуруҳ – Ўзбекистонда истиқомат қилаётган майда миллат вакилларини бирлаштирувчи миллий маданият марказлари – маданият, маънавият, урф-одатлар ва анъаналар, шунингдек хорижий мамлакатлар билан тузилган дўстлик жамиятлари.
Саккизинчи гуруҳ – жойларда ижтимоий аҳамияти ва ижодий қизиқишига кўра ташкил этилган бирлашмалар (Жангчи фахрийлар уюшмаси, Авто-мото ҳаваскорларнинг кўнгилли жамияти, Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти, Сайёҳлар ва ҳаваскорлик қўшиқларининг клублари, Ногирон болалар ота-оналарининг уюшмаси ва бошқ.).
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида фуқаролик жамиятининг муҳим институти бўлган сиёсий партияларнинг демократик тамойиллар асосида фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган барча ҳуқуқий асослар Конституция ва қонунларда ўз ифодасини топди.
Хулоса : 1. Фуқаролик жамияти институти мутасаддиларининг таълим тизимидаги фаолиятида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, аҳолининг ҳуқуқий ва тиббий маданиятини юксалтириш, одам савдосига, гиёҳвандликка қарши курашиш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, имконияти чекланган инсонларнинг ижтимоий мослашувини ташкил қилиш каби устувор вазифалар хисобланади. 2.Фуқаролик жамияти институтининг мутасаддиларининг таълим тизимини ривожланишдаги ўрнини кучайтириш учун барча институтларнинг ( махалла, оила, нодавлат ташкилотлари, Ёшлар иттифоқи, касаба уюшма ва хотин қизлар қўмитасининг ва бошқаларнинг ) фаолиятини ҳар жиҳатдан талаба ёшларни тарбиялаш, интеллектуал қобилияти, ақл-заковатини, ислоҳотлардаги иштирокини фаоллаштириш хисобга олган холда шакллантириш зарур. 3. “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлик механизмини кучайтириш ва фаолиятини ташкил этиш, талаба - ёшлар ўртасида ғайри ижтимоий ҳаракатларнинг вужудга келтириш, уларни бартараф этиш, тарбиялашга доир маънавий-маърифий тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида” Қонуни 2018 йил 12 апрель,ЎРҚ-474-сон.
-
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислохотларда фаол иштироқини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарор. 2018 йил 5 июнь ПҚ-3775.
-
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида 2018 йил 4 май, ПФ-5430-сон.
-
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йил 117-сон “Маҳалла институтининг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарори.
-
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон.
-
6. Салиева М.Х. Профессиональная компетенция врачей – основа профилактики внутрибольничной инфекции// Хоразм Маъмун Академияси Ахборотномаси – 2022. № 3, Хива, С.458-460.
-
7. Салиева М.Х., Мирзаева М.М., Юсупов Қ.М., Минаваров А.А.,
Усманова Г.К., Хажиматов Р.С . Буюк мутафаккир Абу Али Ибн Сино ўгитларининг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти// Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси - 2022, № 3 (3)Бухара,185-186 б.
-
8. Салиева М. Х.,Азизов Ю. Д., Мирзаева М. М. Значение учения великого мыслителя Абу Али Ибн Сино в образовании молодежи сегодня// re-health journal -Выпуск №1(13),2022 , Андижан, С.84-88.
-
9. Фуқаролик жамияти асослари: ўқув қўлланма// А. Жалилов, У. Муҳаммадиев, Қ. Жўраев ва бошқ. — Тошкент, 2015, 264 б.
Список литературы Таълимда фуқаролик жамияти институти мутасаддиларининг ўрни
- Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида” Қонуни 2018 йил 12 апрель,ЎРҚ-474-сон.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислохотларда фаол иштироқини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарор. 2018 йил 5 июнь ПҚ-3775.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чоратадбирлари тўғрисида 2018 йил 4 май, ПФ-5430-сон.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йил 117-сон “Маҳалла институтининг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарори.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон.
- Салиева М.Х. Профессиональная компетенция врачей – основа профилактики внутрибольничной инфекции// Хоразм Маъмун Академияси Ахборотномаси – 2022. № 3, Хива, С.458-460.
- Салиева М.Х., Мирзаева М.М., Юсупов Қ.М., Минаваров А.А., Усманова Г.К., Хажиматов Р.С. Буюк мутафаккир Абу Али Ибн Сино ўгитларининг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти// Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси - 2022, № 3 (3)Бухара,185-186 б.
- Салиева М. Х.,Азизов Ю. Д., Мирзаева М. М. Значение учения великого мыслителя Абу Али Ибн Сино в образовании молодежи сегодня// re-health journal -Выпуск №1(13),2022 , Андижан, С.84-88.
- Фуқаролик жамияти асослари: ўқув қўлланма// А. Жалилов, У. Муҳаммадиев, Қ. Жўраев ва бошқ. — Тошкент, 2015, 264 б.