Умумий оватланиш корхоналари инновацион стратегиясини ишлаб чиишнинг услубий жиатлари

Автор: Сиддков А.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада умумий овқатланиш соҳасида инновацион стратегиясини ишлаб чиқишнинг услубий жиҳатлари ёритиб берилган. Умумий овқатланиш корхоналари инновацион стратегиясини такомиллаштириш бўйича хулоса ва таклиф ишлаб чиқилган.

Умумий овқатланиш, инновация, ресторан хизмати, стратегия, ресторан бизнеси

Короткий адрес: https://sciup.org/140300499

IDR: 140300499

Текст научной статьи Умумий оватланиш корхоналари инновацион стратегиясини ишлаб чиишнинг услубий жиатлари

Умумий овқатланиш соҳасида инновацион ривожланиш истиқболларини белгилашда стратегик режалаштириш ва бошқариш воситаларидан кенг фойдаланилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида ҳам мамлакатни инновацион ривожлантиришга йуналтирилган цатор меъёрий-хукукий хужжатлар, жумладан “Узбекистон 2030” стратегияси цабул цилинган. Ушбу стратегияда Узбекистон республикаси ва худудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ ва ўрта муддатли истиқболдаги прогноз курсаткичлари ва уларга эришиш чора-тадбирлари келтирилган.

Ушбу стратегияда биз тадқиқ қилаётган умумий овқатланиш соҳасини ривожлантиришга доир қатор хужжатлар ва йўл хариталари ҳам белгиланган:

  • -    Узбекистон Республикасида умумий овцатланиш сохасини 20212023 йилларда ва 2030 йилларгача бўлган даврда стратегик ривожлантириш концепцияси;

  • -    Узбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар сохасини ривожлантиришга доир цушимча чора-тадбирлар туFрисида” царори;

  • -    Узбекистон Республикасида 2030 йилларгача булган даврда цишлоц хужалигини ривожлантириш концепцияси;

  • -    Узбекистон Республикасида цурилиш сохасини ривожлантириш концепцияси;

Албатта, умумий овқатланиш соҳаси корхоналари томонидани ишлаб чицилган стратегиялар, стратегик ривожланиш йуналишлари бир-биридан фарқ қилади. Бироқ, бизнинг фикримизча, стратегик режалаштириш жараёни чуқур таҳлилларга, тадқиқот услубиятига ва масалага илмий ёндашувни талаб этади. Бугунги кунда умумий овқатланиш соҳасида инновацион стратегияни ишлаб чиқишнинг ягона услубий ёндашувини ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан бири сифатида стратегиянинг таркибий тузилиши, режалаштириш услубияти ва усулларини танлаш, фаолиятни прогнозлаш усуллари ва кўрсаткичлари, стратегик режани амалга оширувчи бошқарув тизимининг такомиллашган тузилмаси ҳамда самарали назорат тизимини ташкил қилишга алоҳида эътибор царатилмоцда.

Умумий овқатланиш корхоналарини инновацион ривожлантириш стратегияси бир нечта қисмлардан иборат бўлиб, стратегиянинг мақсади, вазифалари, талаб этиладиган асосий ресурслар, вазифаларни амалга ошириш восита ва усуллари, ривожланишнинг асосий йўналишлари ҳамда кутилаётган натижалар тулаконли акс эттирилиши лозим. Инновацион ривожлантириш стратегиясининг максад ва вазифалари узаро сабаб-окибат боFликлигида тадкик килиниши керак.

Инновацион стратегиянинг ишлаб чиқиш ва амалга ошириш технологияси оддатда инновацион менежмент усулларини ўз ичига олади. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, инновацион стратегияни ишлаб чиқишнинг ягона услубий ёндашуви ишлаб чиқилмаганлиги сабабли умумий овқатланиш соҳаси учун муайян услубий базани шакллантириш ва амалга ошириш максадга мувофик.

Дасаввал стратегия тушунчасига изоҳ берайлик. Илмий адабиётларда “стратегия” атамасининг кўплаб таърифлари мавжуд бўлиб, юнонча “stratos” ва “ago” сўзларидан келиб сиққан ҳамда ҳарбий соҳада қўлланилган. ХХ асрдан бошлаб бу атама бошқарув соҳасида кенг кулланилиб бошланди.

Айрим ҳолларда стратегия тушунчаси биринчи навбатда муайян ижтимоий-иктисодий шарт шароитлардан келиб чиккан х,олда карорлар қабул қилиш билан боғлиқ тушунтирилади. Айрим адабиётларда эса бу аввало узоқ муддатли режалаштириш жараёни бўлиб, корхонанинг бозордаги х,атти-х,аракатини белгилаб беради.

Бу борада менежмент назарияси ривожланишига сезиларли ҳисса қўлшаг Г. Минцбергнинг муаллифлик таърифи ҳам муҳим бўлиб, стратегия - режа, хулк-атвор тамойиллари, маневри, бозордаги позицияси, истиқбол сифатида изоҳланган. Турли иқтисодий адабиётларда ёритилган стратегия тушунчасининг муаллифлик таърифлари ва изоҳлари мазкур диссертация ишининг илова кисмида батафсил келтирилган.

Илмий адабиётларни таҳлил қилиш асосида стратегия тушунчасининг умумий овкатланиш сохасидаги узига хос жихатларидан келиб чиқиб, муаллифлик ёндашувидаги таърифини ишлаб чиқишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Бизнинг фикримизча “умумий овкатланиш сохасини инновацион ривожлантириш стратегияси” бу -:

биринчидан, инновацион ривожланиш йуналишларини аниклаб берувчи ва асословчи дастур;

иккинчидан, умумий овкатланиш сохасини инновацион ривожлантиришнинг узок муддатли истикболдаги максади;

учинчидан, умумий овқатланиш корхонасини инновацион ривожлантириш билан боFлик карорлар кабул килиш жараёни;

тўртинчидан,     умумий овқатланиш соҳасининг стратегик максадларга эришиши учун илгари сурилган бизнес фалсафаси;

бешинчидан, стратегия умумий овқатланиш соҳасининг ташқи муҳит хусусияти ва мавжуд ресурслар нуқтаи назаридан муайян позицияси (миллий иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи, бизнеснинг янги йуналиши).

Бизнинг фикримизча, умумий овқатланиш соҳасини инновацион ривожлантириш стратегияси – соҳада инновацион фаолиятни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг юқори технологик ва техник таъминот даражасини таъминлаш орқали рацобат устунлигига эришишга царатилган ^аракатлар дастуридир .

Инновацион стратегия инновацион масалаларга доир бошқарув карорларини кабул килиш самарадорлиги билан бахоланади.

Инновацион стратегияни амалга ошириш умумий овқатланиш соҳаси ресурслари, таъминотчилари ва истеъмолчиларини яхлит тизим сифатида бирлаштирувчи, уларнинг иқтисодий имкониятларидан юқори даражада фойдаланиш имконини берувчи ягона ташкилий-иктисодий механизмни ўзида акс эттириши лозим. Шу билан бирга бунда молиялаштириш ва инвестициялаш, мацсадли-дастурий ва лойихавий бошқариш ҳам талаб этилади. Стратегияни амалга ошириш механизми кузланган мацсадларга эришиш ва чора-тадбирлар самарадорлиги билан бахоланади.

Стратегик режалаштириш бир томондан илмий ва амалий фаолиятни ўз ичига олади, иккинчи томондан эса бу корхонанинг бозордаги мавқеи, бизнес концепцияси, миссияси, узоқ муддатли истиқболда режалаштирилган мақсад ва вазифаларга эришиш орқали фаолият самарадорлигини ва инновацион йўналтирилганлигини таъминлаш хамдир. Стратегик режалаштириш концепциясига кура “ экстрополяцияга асосланган прогнозлашда барча кўрсаткичлар ўтган давр кўрсаткичларига асосланган холда бахоланади ва унга эришиш буйича чора-тадбирлар белгиланади. Стратегик режалаштириш эса бунга қўшимча равишда прогноз қийматлардан четланишнинг моҳиятини очиб бериш ва уни бартараф этиш, тенденцияни аниқлаш орқали стратегик тузатиш ва цушимчалар киритишга асосланади”.

Умумий овқатланиш соҳасини инновацион риворжлантириш стратегияси стратегик режалаштириш жараёнида шакллланган иш хужжатидир. Бугунги кунда хизматлар соҳаси корхоналарида, шу жумладан биз томонимиздан тадқиқ қилинаётган умумий овқатланиш соҳасида ҳам жуда кўплаб ривожлантириш дастурлари, йўл харитаси ёки ҳаракат дастурлари ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқилмоқда. Бу бир томондан фаолиятнинг келажакка йўналтирилганлигини ҳам изоҳлайди, бошқа томондан эса ушбу режа, дастур ва йўл хариталари ташқи муҳитнинг таъсирларига рақобатбардош бўлиши учун мунтазам равишда тузатишлар киритилиб бориши ҳам талаб этилади. “ташқи муҳит ва технологияларнинг жадал ривожланиб бораётганлиги билан изоҳланадиган бугунги даврда стратегик режани инновацион ривожлантириш стратегиясига уйғунлаштириш мақсадга мувофиқ, чуник ташқи муҳитнинг салбий таъсирлари оқибатида ҳар қандай режанинг “ижобий” жиҳатлари “салбий” кўрсаткичга эришиши, аксинча, “салбий” тенденциялар турли тузатишлар орқали корхона фойдаси учун хизмат цилиши мумкин булади.

Мазкур динамик ва тез ўзгарувчан шароитда умумий овқатланиш соҳасида инновацион ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда алоҳита тизимли ёндашиш мақсадга мувофиқ, шу билан бирга, биз кўзда тутган кўрсаткичларга эриши ҳам соҳага хос бўлган услубий ёндашувни ишлаб чицишни тацозо этади.

Стратегик бошқарув ва режалаштиришга оид услубий ёндашувларни таҳлил қилиш асосида умумий овқатланиш соҳасида инновацион стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёни ушбу ёндашувларни умумлаштириш асосида амалга оширлиши мақсадга мувофиқ деган хулосага келдик. Бизнинг фикримизча, бу бир томондан умумий овқатланиш соҳасида инновацион стратегиянинг истиқболга йўналтирилганлигини таъминлашга, иккинчидан , муайян вақт оралиғида амалга оширилиши, ташқи муҳит омилларининг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида мунтазам равишда қўшимча ва ўзгартиришлар киритиб борилиши лозим.

Умумий овқатланиш соҳасида инновацион стратегиянинг моҳияти узоқ муддатли истиқболда рақобат устунлигига эришишни таъминлашга йуналтирилган таркибий-тузилмавий, сифат узгаришларининг руй бериши билан изоҳланади. Стратегияни амалга ошириш механизми эса соҳани тубдан модернизация қилиниши, хизмат кўрсатиш жараёнларининг янги техника ва технологияларга асосланган ҳолда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, истеъмол ва маркетинг соҳаларида янгиликларнинг киритилиши орцали руй беради.

Инновацион стратегиянинг мух,им жих,атлари сифатида цуйидагиларни келтиришимиз мумкин:

- бизнес портфелини бошкариш ва амалга оширишга йуналтирилганлиги;

  • -    усишга йуналтирилганлиги; мураккаблиги, бошкарувнинг функционал даражаларида амалга оширилиши;

  • -    ракобатбардошликни таъминлашга каратилганлиги;

  • -    фаолиятнинг диверсификациялашувини талаб этиши;

  • -    бозор мухитининг узгаришларига мослашувчанлиги.

Инновацион стратегияни шакллантиришда қуйидаги муҳим омилларни хам эътиборга олиш лозим:

  • -    ресурс омиллар (нау-хау, патент, ихтиро, илмий-техник ишланмалар, технологикжараёнлар, янги хомашё ва материаллар, меҳнат, ахборот ва инвестицион салохият);

  • -    иктисодий омиллар (мамлакат ёки сохадаги макроикдисодий вазият, молия-кредит ва суFурта тизими, иктисодий рагбатлантириш, нархлаштириш. Солик ва соликка тортиш);

  • -    ташкилий омиллар (кооперация ва интеграция, мехнатни ташкил этиш даражаси ва холати, хужалик фаолияти, атроф-мухит мухофазаси ва сифат назорати, коммуникация жараёни, срежалаштириш ва прогнозлаштириш жараёни);

  • -    институционал омиллар (фаолиятнинг ташкилий-хукукий шакли, инновацион, илмий-техник, ТИФ, ижтимоий сиёсат, тадбиркорликка оид конунчилик, мафкуравий жараёнлар);

  • -    бозор омиллари (ракобат даражаси ва изчиллиги, корхонанинг мавкеи, истеъмол таомиллари ва истеъмолчи хулк-атвори, УОК хаётийлик даври);

  • -    инновацион омиллар (илмий-техник тараккиёт даражаси, технологик укладлар).

Бугунги кунда умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган аксарият субъектлар томонидан бозор омиллари ва инновацион омиллар алоҳида аҳамиятга эга деб қаралмоқда. Бу аввало иқтисодиётнинг барча тармоқларида рақобат даражаси ва изчиллигининг ортиб бораётганлиги, истеъмол таомиллари ўзгариш шароитида мижозларнинг қониққанлик даражасини оширишда инновациялар энг самарали воситага айланганлиги билан ҳам изоҳланади. Бундай вазиятда бозор нишасини тўғри баҳолаш ва инновацион стратегияни тўғри йўналтириш лозим.

Тамойиллар

УМУМИЙ ТАМОЙИЛЛАР

  • -    илмийлик, стратегияни шакллантириш жараёнида турли олим ва мутахассисларнинг илмий тадқиқотларига асосланиш ва тегишли хулосага келиш;

  • -    тизимли ёндашув, стратегияни ишлаб чиқишда ташқи муҳит билан узвий алокадорликни таъминлаш;

  • -    максадга йуналтирилганлик, стратегия аниқ кўрсаткичларга ва натижага эришишни кўзда тутиши, муайян муаммони хал этиши лозим;

  • -    мажмуавийлик, стратегик режалаштириш корхонанинг барча бўлим ва бўлинмаларини, ходимларини камраб олиши керак;

  • -    ворслилик, стратегик ррежва курсаткичлар узаро боFлик ва бир-бирини тулдириши;

  • -    стратегиянинг декомпозицияси

СОҲАГА ОИД ТАМОЙИЛЛАР

  • -    соханинг барча йуналишларини боскичма-боскич камраб олишига эришиш;

  • -    соха ёки корхона даражасида инновацион стратегияни ишлаб чикишнинг ягона услубиятини куллаш;

  • -    сохада назарий ва амалий ахамиятга эга стратегик таҳлил тизимининг кулланилиши;

  • -    соханинг инновацион салохиятини янада оширишга хизмат килиши;

  • -    ижтимойи масъулият, стратегия келгусида соҳада аҳоли бандлиги ва ходимлар меҳнатини ҳар томонлама раFбатлантириш шарт;

  • -    экологик хавфсизлиги

1-чизма. Инновацион стратегия тамойиллари.

Ташқи муҳит омилларининг ноаниқлиги ва ўсиш суръатлари чекланган макроиқтисодий вазиятда умумий овқатланиш соҳасини инновацион ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда қуйидаги тамойилларга амал килиниши максадга мувофик хисобланади:

Умумий  овқатланиш соҳасини инновацион ривожлантириш стратегиясини  ишлаб чикишнинг концептуал модели 2-чизмада келтирилган.

Стратегиянинг мохияти

—►

узоқ муддатли истиқболда рақобат устунлигига эришишни таъминлашга йуналтирилган таркибий-тузилмавий, сифат узгаришларининг руй бериши, сохани тубдан модернизация қилиниши, хизмат кўрсатиш жараёнларининг янги техника ва технологияларга асосланган ҳолда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, истеъмол ва маркетинг соҳаларида янгиликларнинг киритилиши

Таъсир этувчи омиллар

—►

Сиёсий,    ихтисодий,   ижтимоий-маданий,   техник-

технологик, экологик, ресурслар

тамойиллар

—►

Умумий тамойиллар; илмийлик, тизимлилик, мақсадга йўналтирилганлик,     мажмуавийлик,     ворсилилик,

декомпозиция

Сохавий тамойиллар: хамраб олишига эришиш, ягона услубиятини  хуллаш,  стратегик тахлил тизимининг

хулланилиши, ижтимойи масъулият, экологик хавфсизлиги соҳанинг инновацион салоҳиятини янада оширишга хизмат хилиши

Мавжуд тусихлар

—►

Моддий-техник, кадрлар, молиявий, техник, ахборот, макроихтисодий

Стратегик ривожланиш йуналишлари

—►

Инновацион,  технологик,  техник,  маҳсулотга  оид,

институционал узгаришлар

2-чизма. Умумий овқатланиш соҳасининг инновацион ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишнинг концептуал модели

Фикримизча, умумий овқатланиш соҳасини инновацион ривожлантириш стратегиясининг асосий йўналишларига биринчидан, соҳанинг энг муҳим корхоналари ва фаолият турлари бўйича ривожланиш прогнозларини ишлаб чиқиш, иккинчидан, иштирокчиларнинг ўзаро инновацион ҳамкорлигини амалга ошириш, соҳа иштирокчиларнинг турдош ва бошқа фаолият турларини режалаштириш мақсадга мувофиқ

Ушбу йўналишлар умумий овқатланиш соҳаси стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш объекти бўлиб хизмат қилади. Инновацион ривожанишни таъминлаш учун барча жабҳаларини симметрик тарзда ташкил килиш ва бошкариш максадга мувофик.

Шу билан бирга атиб ўтишмиз жоизки, умумий овқатланиш соҳаси ривожланиши турлича йўналганлиги билан ҳам ажралиб туради. Шу муносабат билан инновацион стратегияни ишлаб чиқишда бир вақтнинг узида 2-3 та куйи стратегияларни кам ишлаб чикиш максадга мувофикдир. Бунда тезкор стратегия умумий овқатланиш корхоналарининг мижозлар билан ишлаш фаолияти ва ташқи бозорлар билан алоқаларни таъминлашга хизмат қилади. Ишбилармонлик стратегияси эса инновацион жараёнларнинг умумий тамойилларини белгилашга хизмат қилади. Функционал стратегия эса соҳага турдош бўлган бошқа соҳа ва тармоқларнинг ривожланиш ва ҳамкорлик муносабатларини йуналтиришга каратилади.

Умумий овқатланиш соҳасини инновацион ривожлантириш стратегияси овқатланиш маҳсулотлари, ресторанлар тармоғини ривожлантириш бўйича кўзда тутилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини, истеъмол хусусиятиларининг бойитилишини ва харид имкониятини оширишни, шу билан бир вақтда миллий гастрономик туризмини ривожлантиришни ҳам кўзда тутади ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади. Стратегияни шакллантириш ва амалга ошириш стратегик бошқарув тамойилларига асосланган ҳолда амалга оширилади. Мазкур ҳолатда инновацион жараёнларни шакллантириш ва амалга ошириш куйидаги 2-чизмадаги каби тасвирланади. Шуни кам таъкидлаш лозимки, инновацион стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш давлатнинг инвестицион сиёсати доирасида амалга оширилиши, маълум мезон ва параметрларга асосланмоFи лозим.

3-чизма. Умумий овқатланиш соҳасини инновацион ривожлантириш стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш жараёни.

Ушбу тузилмага кўра биринчи босқичда стратегия ўтган давр кўрсаткичларига асосланган ҳолда прогноз қийматларсиз ишлаб чиқилади. Бунда умумий овқатланиш соҳасини инновацион ривожлантиришнинг энг устувор ва долзарб йўналишалари аниқланади. Стратегияни амалга ошириш жараёнида прогноз кийматлар ва унга эришиш чора-тадбирларига аниқлик киритилади. Якунловчи босқичда қисқа муддатли режалаштириш ва прогноз қийматларига асосланган ҳолда бошқарув карорлари кабул ^илинади.

Умумий овқатланиш соҳасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чикиш моддий-техника базаси ва техник курсаткичларни тахдил килиш, иқтисодий ўсиш суръатлари ва тенденцияларини аниқлашга асосланади.

Бугунги кунда соҳад ташқи муҳит омилларининг ноаниқлиги ва ўсиш суръатлари чекланганлиги туфайли юзага келган макроиқтисодий вазиятда барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун аввало технологик ривожланишни ҳамда инновацион фаолиятни жадаллаштириш мақсадга мувофиқ. Ўсиш суръатларининг сусайиши кузатилган даврда аввало инновацион фаолиятни куллаб-кувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, стратегик мақсадларга эришиш йўлларини такомиллаштириш зарур булади.

Таъкидлаш жоизки, умумий овқатланиш соҳасини инновацион ривожлантириш стратегиясини шакллантириш утган даврдаги ижтимоий-иктисодий курсаткичларга, амалдаги техник-технологик имкониятларга асосланади.

Стратегияни амалга оширишда ташқи муҳитнинг салбий таъсирларига, истеъмолчиларнинг янгиликларни қабул қилиш даражаси, ҳудудларда иннновацион фаолиятни рағбатлантириш имкониятининг мавжудлигига, шунингдек, корхонанинг ўзида ҳам инновацион сиёсатнинг амалга оширилишига боғлиқ. Шу боисдан ҳам кутилаётган инновацион ривожланиш даражаси кўп жиҳатдан давлат ва маҳаллий бошқарув органларининг куллаб-кувватлашига, корхонанинг ташки сиёсатига куп жихатдан боFлик булади.

Юқоридагиларни умумлаштирган ҳолда диссертация ишида умумий овқатланиш соҳасини инновацион ривожлантириш стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш алгоритми таклиф килинади.

Кўриниб турибдики, Умумий овқатланиш соҳасини инновацион ривожлантириш стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш алгоритмы:

  • -    турли даражадаги бошцарув буFинларининг стратегик фикрлашини таъминлайди;

  • - сох,анинг турли корхоналари ва бизнес йуналишлари буйича

ресурсларни оцилона тацсимлаш;

  • -    бозор конъюнктураси, ташци му^итнинг салбий таъсирларини юмшатиш мақсадида индикатив режа кўрсаткичларига қўшимча узгартириш ва тузатишлар киритиш;

  • -    бошцарув царорларини цабул цилишда стратегик тах,лилнинг

услубий асосларини такомиллаштириш;

  • -    стратегик назоратнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш;

  • -    янги    интеграцион    тузилмалар,     коммуникацион    ва

мувофиқлаштирувчи тузилмаларнинг такомиллаши туфайли стратегияни оцилона амалга ошириш имконини беради.

Инновацион ривожлантиришнинг мақсад ва взифаларини белгилаш

Умумий овқатланиш соҳаси ривожланишини стратегик таҳлил қилиш

Ташхи мухит тахлили

Стратегик позициялаштириш

Соханинг инновацион салохиятини бахолаш

Уму мий овқа тлан иш соҳа си рив ожл ани шин и таҳл ил қил иш ва прог нозл аш

Соҳани ривожлантиришнинг муқобил дастурлари

Белгиланган мақсад ва вазифалар ўзаро мувофихми?

йўқ

Инновацион стратегияни шакллантириш

Функционал стратегиялар -

Ишбилармонлик стратегияси -

Операцион стратегия -

йух ха

Стратегияни амалга ошириш учун ресурслар етарлими?

Инновацион ривожланишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чихиш

Соҳани модернизациялаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чихиш

Стратегияни амалга ошириш

Стратегиянинг самарадорлигини баҳолаш

4-чизма. Умумий овқатланиш соҳасини инновацион ривожлантириш стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш услубияти1

Бизнинг фикримизча, таклиф қилинаётган инновацион стратегияни шакллантириш услубияти умумий овқатланиш соҳасини инновацион ривожлантириш билан боғлиқ самарали қарорлари қабул қилиш, ташқи

Муаллиф томонидан ишлаб чихилган муҳит омилларининг ноаниқлиги ва ўсиш суръатлари чекланган макроиқтисодий вазиятда соҳада ўсиш суръатларини янада ошириш имконини беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати.

  • 1.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси

    тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 8 феврал, ПФ-4947-сон

    • 2.    Ламбен Ж.-Ж. Менеджмент, ориентированный на рынок / Перев. с англ. под ред. В.Б. Колчанова. – СПб.: Питер, 2004. – 800 с

    • 3.    Ансофф И. Стратегическое управление Текст / И. Ансофф. – Москва: Экономика, 2009. – 331с.

    • 4.    Afuah A. Strategic Innovation. New Game Strategies for Competitive Advantage, 2009

    • 5.    Tashmatov, S. U. (2021). TURIZMNING MAMLAKAT IJTIMOIY-IQTISODIY RIVOJLANISHIDAGI AHAMIYATI. Oriental renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences, 1(4), 1128-1132.

    • 6.    Saydullayevich, M. Q. (2021). Features and Problems of Forming Quality Management Systems in Small and Medium-Sized Businesses. International Journal of Development and Public Policy, 1(3), 11-13.

    • 7.    Saydullayevich, M. Q. (2021). Forms of Quick Management of Manufacturing in the Conditions of Market Relations. Academic Journal of Digital Economics and Stability, 8, 1-4.

"Экономика и социум" №6(97) 2022

Список литературы Умумий оватланиш корхоналари инновацион стратегиясини ишлаб чиишнинг услубий жиатлари

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармони, 2017 йил 8 феврал, ПФ-4947-сон.
  • Ламбен Ж.-Ж. Менеджмент, ориентированный на рынок / Перев. с англ. под ред. В.Б. Колчанова. - СПб.: Питер, 2004. - 800 с.
  • Ансофф И. Стратегическое управление Текст / И. Ансофф. - Москва: Экономика, 2009. - 331с.
  • Afuah A. Strategic Innovation. New Game Strategies for Competitive Advantage, 2009.
  • Tashmatov, S. U. (2021). TURIZMNING MAMLAKAT IJTIMOIY-IQTISODIY RIVOJLANISHIDAGI AHAMIYATI. Oriental renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences, 1(4), 1128-1132.
  • Saydullayevich, M. Q. (2021). Features and Problems of Forming Quality Management Systems in Small and Medium-Sized Businesses.International Journal of Development and Public Policy, 1(3), 11-13.
  • Saydullayevich, M. Q. (2021). Forms of Quick Management of Manufacturing in the Conditions of Market Relations. Academic Journal of Digital Economics and Stability, 8, 1-4.
Статья научная