Волейбол ўйинида мусобаа олдидан ўтказиладиган чигилёзди (разминка) машларининг самарадорлигини анилаш
Автор: Хабибуллаев С.Х., Мирзакулова Д.А.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 11-2 (90), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада волейбол мусобақасида ғалаба қозониш учун олдиндан ўтказиладиган чигилёзди машқларнинг самарадорлигини аниқлаш ўрганилган. Шу асосида илмий тадқиқот ўтказилган ва хулоса амалий тавсиялар берилган.
Короткий адрес: https://sciup.org/140262207
IDR: 140262207
Текст научной статьи Волейбол ўйинида мусобаа олдидан ўтказиладиган чигилёзди (разминка) машларининг самарадорлигини анилаш
-
1. Волейбол мусобақалари олдидан қўлланиладиган чигилёзди машқлари моҳиятини ўрганиш.
-
2. Мусобақа олдидан ўтказиладиган чигилёзди машқларининг оптимал вариантини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини аниқлаш.
Тадқиқотнинг ташкил этилиши. Волейбол мусобақаси ўйинлари олдидан ўтказиладиган анъанавий мазмунли чигилёзди машқлар самарадорлигини аниқлаш учун Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида ўтказилган “Универсиада” 2022 спорт мусобақаларининг “Волейбол” тури бўйича саралаш ва ўртоқлик ўйинларида иштирок этган “Спорт ва чақириққача ҳарбий таълим факультети” (ўғил болалар) жамоасининг мусобақа ўйинлари олдидан
ўтказиладиган анъанавий мазмунли чигилёзди машқлари визуал кузатилиб таҳлил қилиб борилди.
“Спорт ва чақириққача ҳарбий таълим факультети” жамоасининг жами 6 та яъни “Универсиада” 2022 спорт мусобақаларининг саралаш ўйинида 4 та, ўртоқлик учрашувларидаги 2 та ўйинида чигилёзди машқлари таҳлил қилинди. Ўтказилган визуал кузатув натижалари 1- жадвалда келтирилган.
1-жадвал
5 со со и :^ а Ч S S s и я г г Ч а я И Ю ^ я 9 М 8 а 2 я ц |
а я © Я я и |
а а © © я Ч © © Я S |
а Я ч я S £ а н |
а ^ ^ а а я Ч я S |
« и ч © 5 в 5 з ■ СО и ч & is |
Я ^ |
|
1 |
Ўртоқлик |
10 |
8 |
8 |
26 |
20 мин |
3:2 |
2 |
Ўртоқлик |
8 |
8 |
4 |
20 |
15 мин |
2:3 |
1 |
Саралаш |
8 |
6 |
4 |
18 |
10 мин |
2:1 |
2 |
Саралаш |
10 |
8 |
6 |
24 |
18 мин |
2:0 |
3 |
Саралаш |
12 |
10 |
8 |
30 |
20 мин |
2:0 |
4 |
Саралаш |
8 |
6 |
6 |
20 |
12 мин |
2:1 |
“Спорт ва чақириққача ҳарбий таълим факультети” волейболчилар жамоаси билан ўтказилган 6 та мусобақани визуал кузатиш натижаларидан шу нарса аниқландики, 1-ўртоқлик ўйинида жами 26 та машқ бажарилган, чигалёзди машқларни бажариш учун 20 минут вақт кетган ўйин натижаси 3-2 жамоа ғалаба қозонган. 2-ўртоқлик ўйинида жами 20 та машқ бажарилган, чигалёзди машқларни бажариш учун 15 минут вақт кетган ўйин натижаси 2-3 жамоа мағлуб бўлган. 1-саралаш ўйинида жами 18 та машқ бажарилган, чигалёзди машқларни бажариш учун 10 минут вақт кетган ўйин натижаси 2-1 жамоа ғалаба қозонган. 2-саралаш ўйинида жами 24 та машқ бажарилган, чигалёзди машқларни бажариш учун 18 минут вақт кетган ўйин натижаси 2-0 жамоа ғалаба қозонган. 3-саралаш ўйинида жами 30 та машқ бажарилган, чигалёзди машқларни бажариш учун 20 минут вақт кетган ўйин натижаси 2-0 жамоа ғалаба қозонган. 4-саралаш ўйинида жами 20 та машқ бажарилган, чигалёзди машқларни бажариш учун 12 минут вақт кетган ўйин натижаси 2-1 жамоа ғалаба қозонган.
Мусобақалардан аввал қўлланилган чигилёзди машқларининг умумий сони ва бажариш учун кетган вақтларида фарқлар қайд этилди. Чунончи,
1-жадвалдан кўриниб турибдики жамоа ғалаба қозонган ўйинларда чигалёзди машқларнинг умумий сони ва уларни бажаришга кетган вақтининг кўплиги сабабли жамоа ғалаба қозонган. Мусобақалар олдидан етарлича чигилёзди машқларни бажармаслик ўйин давомида шикастланиш ёки жамоанинг мағлубиятига сабабчи бўлиши мумкин.
Биз томондан мусобақадан олдин ўтказиладиган чигилёзди машқларнинг универсал модели ишлаб чиқилиб волейбол мураббийига тавсия этилди.
Хулоса. Жорий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, волейболчилар билан ўтказилган мусобақаларда чигилёзди машқларнинг сифати ва мақсади, унда қўлланиладиган машқлар ҳажми ҳамда шиддати ва рақиб жамоанинг ўйин тактикасига мос тартибда қўлланилмас экан, мусобақа давомида
ўйинчилар техник усулларни ноаник бажариши ёки шикастланиши маълум бўлди. Мусобақалар олдидан чигилёзди умумий ривожлантирувчи, махсус ва техник-тактик машқларни тартибли кетма-кетликда қўллаш психологик жанговор ҳолатни оширишга, ҳаяжонланишни камайтиришга, ўйинда ғалаба қозонишга ёрдам беради. Чигилёзди машқларнинг давомийлиги 1520 дақиқадан кам бўлмаслигини тавчия этамиз.
Адабиётлар:
-
1 .Умбетова М.А. “Фан-спортга ”.- №3/2021. -38-39 бет.
-
2 .Айрапетянц Л.Р. Волейбол. //Учебник для высших учебных заведений.Т.: Зар қалам. 2006. - 240 с.
-
3 .Л.П.Матвеев, 1999, 2005; В.Н.Плотонов, 2004, 2013; Л.П.Волков,
2002; М.А.Годик, 2006; В.М.Зациорский, 2009; Ю.В.Верхошанский, 2014; Ж.К.Холодов, В.С.Кузнецов, 2008
-
4 .Пулатов А.А., Исроилов Ш.Х., Қурбанова М.А. Волейбол. // ЖТИ 2-курс талабалари учун ихтисослик фанидан маъруза матнлари. Т.: 2003. - 44 б.
-
5 .Пулатов А.А., Исраилов Ш.Х. Волейбол назарияси ва услубияти. //Ўқув қўлланма. Т.: 2007. – 148 б.
"Экономика и социум" №11(90) 2021
Список литературы Волейбол ўйинида мусобаа олдидан ўтказиладиган чигилёзди (разминка) машларининг самарадорлигини анилаш
- Умбетова М.А. "Фан-спортга ".- №3/2021. -38-39 бет.
- Айрапетянц Л.Р. Волейбол. //Учебник для высших учебных заведений.Т.: Зар қалам. 2006. - 240 с.
- Л.П.Матвеев, 1999, 2005; В.Н.Плотонов, 2004, 2013; Л.П.Волков, 2002; М.А.Годик, 2006; В.М.Зациорский, 2009; Ю.В.Верхошанский, 2014; Ж.К.Холодов, В.С.Кузнецов, 2008
- Пулатов А.А., Исроилов Ш.Х., Қурбанова М.А. Волейбол. // ЖТИ 2-курс талабалари учун ихтисослик фанидан маъруза матнлари. Т.: 2003. - 44 б.
- Пулатов А.А., Исраилов Ш.Х. Волейбол назарияси ва услубияти. //Ўқув қўлланма. Т.: 2007. - 148 б.