Урбанизацион тараиёт ривожида кимё саноати омили

Автор: Холмирзаев Н.Н.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 11-2 (90), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада урбанизацион тараққиёт ривожида кимё саноатининг ўрни, у юзага келтирган омиллар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ёритилган.

Короткий адрес: https://sciup.org/140262308

IDR: 140262308

Текст научной статьи Урбанизацион тараиёт ривожида кимё саноати омили

Бугунги кунда дунё ҳамжамияти глобал исишнинг салбий экологик оқибатларини олдини олиш учун кураш олиб бормоқда. Ўтган асрнинг охирига келиб ўртача йиллик ҳарорат кўтарилишини саноатгача бўлган даражага нисбатан + 2°C даражагача чеклаш асосий вазифага айланди. Ҳозирги вақтда йирик шаҳар ва саноат агломерацияларида ўртача йиллик ҳароратнинг юқори ўсиши кузатилмоқда. Шаҳарлар устидан ўтказилган термал космик тадқиқотлар натижасида ернинг узоқ тўлқинли нурланишининг юқори қийматлари – “иссиқлик ороллари” аниқланмоқда.

Бу эса айнан шу омилларга сабаб бўлувчи саноатга инновацион таълим методларини эгаллаган ёш кадрларни жалб этишни тақазо этади. Улар энергия сарфи ортиши, оптик фаол газлар ва аэрозоллар контсентрациясининг ортиши, конструктив материаллар ва йўл қопламаларининг юқори иссиқлик инертцияси ва буғланишнинг пасайиши натижалари билан тўлиқ таниш бўлиш даркор.

Шаҳар атроф-муҳит ҳароратининг бундай сезиларли ўсиши аҳоли саломатлигига ва урбанизацион тараққиётга салбий таъсир қилади. Бунга қўшимча равишда, бу иқлимни бошқариш тизимлари томонидан қўшимча энергия сарфланишига олиб келади, металларнинг коррозиясини ва экотоксикантлар чиқиши билан бирга кимёвий реакциялар тезлигини тезлаштиради. Аслини олганда юқоридаги каби муаммолар урбанизацион тараққиёт натижасида юзага келади ва кимё саноати мутахасисларидан инновацион методлар билан муаммога ечим топишни талаб этади.

Шундай қилиб, йирик шаҳарларда иқлим ўзгариши натижасида атроф-мухит хавфсизлиги даражасининг пасайиши билан боFлик вазият бутун сайёрага қараганда анча кескин бўлиб, сўнгги ўн йилликларда шаҳар атроф-мухитининг сирт хароратидаги фазовий ва вактинчалик узгаришларни ва шахар атроф-мухит хароратини ошириш механизмларини синчковлик билан урганишни талаб килади.

Бунинг учун қатор инновацион методларни қўллаш мумкин. Хусусан хозирги вактда ушбу муаммони хал килишнинг энг самарали воситаси - бу

  • -    метеорологик станциялардаги хароратни анъанавий режимдаги улчовлари

  • -    инфракизил термометрлар билан ер усти улчовлари билан биргаликда термик аэрокосмик тасвирлаш.

Ишчи гипотеза сифатида икки йирик шахарлар худудларида узок муддатли ҳарорат ўзгаришини таҳлил қилиш тахмин қилинган. Иссиқлик ҳаракатсизлиги, иссиқлик оқими, сиртдан намликнинг буғланиш тезлиги хариталарини тузиш ва бу хусусиятларнинг иккала шаҳар ва уларнинг чеккалари ҳудудлари учун статистик тақсимотларини тузиш ва таққослаш кўп сонли термал космик тасвир натижалари асосида тескари масалани ечиш асосида амалга оширилади. Бу жараёнлар уз навбатида урбанизацион тараккиёт келтириб чикарган муаммо булиб уларни ечишда кимё саноати мутахасисларининг масалага инновацион ёндошуви мухим роль уйнайди.

Таъкидлаш жоиз кимё саноати урбанизациион тараққиёт учун хизмат қилади. Жумладан саноат шаҳарининг пайдо бўлиши ён атрофда яшовчи аҳолини шу шаҳарга иш излаб кўчишига хизмат қилади. Ўз навбатида шаҳарда турли дам олиш масканларининг пайдо бўлишига ҳам олиб келади. Бу яхши албатта, аммо кимё саноати шаҳарда юқорида санаб ўтилганлардан бошқа яна қатор муаммоларни юзага келтиради. Юқоридаги таъкидланганидек хаво хароратининг исиб кетишидан ташқари хавонинг заҳарланиши, сувнинг ифлосланиши, ернинг шўрланиши, дарахтларнинг зарарланиши каби омилларга олиб келади. Булар кимё саноати учун ёш мутахасислар тайёрлашда янгича инновацион усуллардан фойдаланиш заруриятини келтириб чиқаради. Ўз-ўзидан маълумки ёш кадрларга соҳа билан боғлиқ фанни ўқитишда янги инновацион педагогик технологияларни касб малакаси сифатида шакллантиришни талаб этади.

Урбанизацион тараққиёт кимё саноати олдига чиқиндидан унумли фойдаланиш ва чиқиндиларни ўз вақтида самарали йўқ қилиш вазифасини ҳам қўяди. Бу ҳолат кимё саноати ёш ходимларидан замонавий билимларни пухта эгаллаш ва соҳа билан боғлиқ сўнгги янгиликларни соҳага тарғиб этишни назарда тутади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки урбанизацион тараққиёт барча соҳалар каби кимё саноати олдига ҳам қатор долзарб муаммоларни келтириб чиқарди. Бу каби муаммоларни бартараф этишга инсон омили ва унинг интелектуал салоҳияти орқали эришиш мумкин экан бундан инновацион ғоялар асосида халос бўлиш йўлларини қўллаш тараққиётга хизмат қилади.

Список литературы Урбанизацион тараиёт ривожида кимё саноати омили

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлига Мурожаатномаси. 2018 й. 28 декабр.
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлига Мурожаатномаси. 2020 й. 24 январ.
  • https://www.rfbr.ru/rffi/ru/project_search/o_1925999 Исследование влияния урбанизации на микроклимат городов (по материалам тепловых аэрокосмических съемок).
  • Абдувахабжан Ахмаджанович Мадаминов. Политическая культура студенческой молодежи в современном обществе. Вопросы науки и образования. 2018. 1 (13).
  • https://scholar.google.com/citations?view_op=view_citation&hl=ru&user=_3waDc4AAAAJ&citation_for_view=_3waDc4AAAAJ:3s1wT3WcHBgC
Статья научная