ўза осилдорлигига фузикокцин препаратининг таъсири

Автор: Ботиров А., Тхтабоев А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4-2 (95), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада Фузикокцин препаратининг ғўза ҳосилдорлигига таъсирини ўрганиш бўйича дала тажрибаларининг натижаси кўрсатилган. Тажрибалардан маълум бўлдики, фузикокцин ғўзанинг униб чиқиши, ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиб, ҳосилдорлик кўтарилишига ёрдам беради.

Ғўза, чигит, препарат, биостимулятор, фузикокцин, дала тажрибаси, ўсиш, ривожланиш, кўсак, ҳосилдорлик

Короткий адрес: https://sciup.org/140292916

IDR: 140292916

Текст научной статьи ўза осилдорлигига фузикокцин препаратининг таъсири

Ўсимликларни гормонал бошқариш ҳақидаги таълимот машҳур олимлар

В.Вент, Н. Холодной, К.Тиманн, М.Чайлахянлар томонидан ривожлантирилиб, 20-асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб амалиётда кенг қўлланила бошланди. Гормонал хусусиятга эга моддалар ўсимликлар ҳаёт фаолиятини кимёвий бошқариш имконини беради. Қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш талаб қилинаётган шароитда бундай моддаларга бўлган эътибор ортиб бормоқда.

Хозирги даврда юксак ўсимликларнинг морфофизиологик жараёнларига фаол таъсир этувчи жуда кўп синтетик бирикмалар маълум. Бундай моддаларнинг кўпчилиги микроорганизмларнинг ёки ўсимликларнинг хаёт фаолияти туфайли хосил бўлган махсулотлар ичида учрайди. Улар ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланишига таъсир қилиб, ўсишни бошқарувчи биостимулятор хисобланади. Ушбу физиологик фаол моддаларнинг мухим хусусияти шундаки, улар жуда кичик дозаларда ўсимликларга таъсир қилиб, характерли морфофизиологик ўзгаришларни вужудга келтиради, ўсимлик танаси бўйлаб харакатланиб, кимёвий бошқарувни амалга оширади.

Ана шундай биостимуляторлардан бири фузикокцин бўлиб, у Fusicoccum amygdali замбуруғининг хосиласи хисобланади. Кимёвий формуласи - C36 H56 O12 . Фузикокцин биостимулятор сифатида қишлоқ хўжалик экинларининг хосилдорлигини ошириши кузатилган.

Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб биз фузикокцинни қўллаб ғўза билан дала тажрибалари ўтказдик. Бунинг учун ғўза чигитига экишдан олдин фузикокциннинг 0,68 мг/л концентрацияли эритмаси билан ишлов берилди.

Тажрибалар Андижон вилояти, Избоскан тумани Охунбобоев массивидаги

“Ахмадулло Омади” фермер хўжалигида ўтказилди. Иқлим ёзда нисбатан барқарор, куз ва бахорда ўзгарувчан, ўртача йиллик харорат 12-14,5 0С орасида бўлади. Қишда совуқ харорат илиқ хавога кескин ўзгариши мумкин. Ўртача минимал кўрсаткич

қишки даврда -2, -9 0С атрофида ўзгариб туради. Умуман вегетация даврида эффектив харорат 2250-24000 С ни ташкил этиб, ғўза ўстириш учун қулай хисобланади. Тажриба майдони аввалдан суғориладиган, шўрланмаган, типик бўз тупроқ.

Тажрибалар 2018-йили Андижон-37 нави билан 2 та вариантда, 4 қайтариқда ўтказилди. Минерал ўғитлар меъёри хўжаликда қабул қилинган меъёрларга мувофиқ бўлди.(250-N,150-P,100-K kg|ga) .Экиш схемаси 60х10-1.

Тажрибалар ишлаб чиқариш шароитида ўтказилди. Тажриба майдони 8 га ни ташкил этди. Ундан ҳисобга олиш майдони ва ўсимликлари ажратиб олинди. Ҳисобга олиш ва кузатишлар ПСУЕАИТИ услубияти бўйича олиб борилди.

Избоскан тумани Охунбобоев массивидаги “Ахмадулло омади” фермер хўжалигида олиб борилган тажриба жараёнида қуйидаги асосий ҳисоблаш ва кузатиш ишлари олиб борилди:

уруғларнинг униши, ҳақиқий барглар сони, ҳосил шохлари сони, ғунча ва гуллар сони, асосий поя баландлиги, , ҳосил элементлари , шу жумладан кўсаклар-нинг очилиши, ҳосилдорлик ҳисобга олиб борилди.

Булардан ташқари гуллаши ва мева хосил бўлиш динамикаси алоҳида ўрганилди. Уруғ сарфи гектарига 86 кг.

Тажриба натижалари:

Тажрибада олиб борилган фенологик кузатишлар шуни кўрсатдики, фузикокцин ғўзанинг ўсиш ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади, ғўзанинг униб чиқиши, ўсиши, ривожланишини тезлаштиради, ҳосил элементлари кўпаяди. Олинган ҳосил ҳисоблаб кўрилганда фузикокцин қўлланилган тажриба вариантида назоратга нисбатан ҳосилдорлик юқори бўлганлиги аниқланди. Натижалар қуйида жадвалларда кўрсатилди.

1-жадвал

Фузикокциннинг кўсакларнинг очилиш динамикасига таъсири

Вариантлар

Кузатиш муддатлари

I.09.18

I.I0.18

Кўсаклар-нинг умумий сони

Шу жумладан

Кўсаклар-нинг умумий

Шу жумладан

Очилган

Очилма-ган

сони

Очилган

Очилма-ган

1

Назорат (Фузикокцинсиз)

II,5

8

3.5

I2.4

12,4

-

2

Тажриба (Фузикокцин билан)

13.6

9,0

4,6

I4,5

I3,0

1,5

Юкорида келтирилган жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, фузикокцин қўлланилган вариантда кўсаклар сони назоратга нисбатан кўп бўлган. Демак, фузикокцин ҳосил элементлари кўпайишига таъсир қилади ва уларнинг сонини орттиради.

Тадқиқот натижасига кўра ишонч хосил қилдикки, фузикокцин таъсирида фақатгина вегетатив органлар эмас, балки генератив органлар-симподиал шохлар, шона, гул ва кўсаклар хам тажриба вариантида кўпайиб борди. Бу эса ҳосилдорлик бўйича олинган маълумотларда ўз аксини топди.

2-жадвал

Фузикокциннинг ғўза ҳосилдорлигига таъсири.

Вариантлар

Қайтариқлар

Ўртача

Қўшимча ҳосил,ц/га

I

II

III

IV

1

Назорат (Фузикокцинсиз)

32

30,2

30,5

31.3

31,0

-

2

Тажриба (Фузикокцин билан)

36.5

35.9

35.2

37.2

36.2

5,2

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, фузикокцин ғўза ҳосилдорлигини оширади, бизнинг тажрибамизда ҳосилдорлик назоратга нисбатан 5.2 ц\га юқори бўлганлиги кузатилди.

Хулоса қилиб айтганда, фузикокцин препарати ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратиш орқали ғўза ҳосилдорлигини оширишга ёрдам беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  • 1.    Мананков М.К., Отрудина И.П. Влияние фузикокцина на некоторые показатели водообмена культурных растений. ВНИИСБ. 1989

  • 2.   Муромцев Г.С и другие. Эффективность действия фузикокцина на с/х

    культур. Достижения науки и техники АПК. 1990. №2

  • 3.   Муромцева Д.Г Механизм действия и особенности физиологической

    активности фузикокцина. Авторефарат. Ташкент. 1990

  • 4.    Галина Дмитриева, Владимир Кузнецов. Физиология растения Том 2 1997

  • 5.    Максимова Р.А, Аббасова К.А, Полин А.Н Фузикокцин-регулятор роста растений 1987

  • 6.    Волынец А.П, Шуканов В.П, Полянская С.Н, Манжелесова Н.Е, Корытько Л.А, Литвиновская Р.П Эндогенные фиторегуляторы роста: свойства, физиологическое действие и практическое использование. 2019 год.

  • 7.    Бабаков А.В Рецептор фузикокцина в плазматических мембранах выших растений 1998 год

    "Экономика и социум" №4(95) 2022

Список литературы ўза осилдорлигига фузикокцин препаратининг таъсири

  • Мананков М.К., Отрудина И.П. Влияние фузикокцина на некоторые показатели водообмена культурных растений. ВНИИСБ. 1989.
  • Муромцев Г.С и другие. Эффективность действия фузикокцина на с/х культур. Достижения науки и техники АПК. 1990. №2.
  • Муромцева Д.Г Механизм действия и особенности физиологической активности фузикокцина. Авторефарат. Ташкент. 1990.
  • Галина Дмитриева, Владимир Кузнецов. Физиология растения Том 2 1997.
  • Максимова Р.А, Аббасова К.А, Полин А.Н Фузикокцин-регулятор роста растений 1987.
  • Волынец А.П, Шуканов В.П, Полянская С.Н, Манжелесова Н.Е, Корытько Л.А, Литвиновская Р.П Эндогенные фиторегуляторы роста: свойства, физиологическое действие и практическое использование. 2019 год.
  • EDN: FEEEKQ
  • Бабаков А.В Рецептор фузикокцина в плазматических мембранах выших растений 1998 год.
Статья научная