Ўзбекистонда молиявий исоботнинг халаро стандартларига ўтишнинг ўзига хос хусусиятлари

Автор: Эралиев Эралиев

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш, унинг трансформацияси. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишдаги юзага келадиган муаммолар. Молиявий ҳисоботни тузиш усуллари ва кетма-кетлиги ўрганилган.

Ҳисобот, молиявий ҳисобот, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (мҳхс), бухгалтерия баланси, молиявий натижалар, трансформация, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот

Короткий адрес: https://sciup.org/140300519

IDR: 140300519

Текст научной статьи Ўзбекистонда молиявий исоботнинг халаро стандартларига ўтишнинг ўзига хос хусусиятлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармонида “Корпоратив бошқарувнинг замонавий стандарт ва усулларини жорий этиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш, тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик тармоқларига уланиши бўйича тартиб-таомил ва механизмларни такомиллаштириш ва соддалаштириш” жумлалари келтириб ўтилган. Бундан кўриниб турибдики, ахборот фойдаланувчиларга маълумотларни шу жумладан, молиявий ҳисобот маълумотларини шаффоф ва ишончли тарзда етказиб бериш, иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Шу билан бир қаторда, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг биз учун яна бир афзалликларидан бири мамлакатимиздаги йирик корхоналарга халқаро молия бозорларида иштирок этиш имкони яратилади. Масалан, республикамиздаги йирик корхоналарнинг чет эл фуқаролари ёки юридик шахслари томонидан уларнинг акция ва облигацияларини сотиб олиши эвазига ушбу корхоналарга инвестиция киритиш, пировардида корхонани ривожлантириш натижасида Давлат бюджетига тушумнинг ошишига олиб келади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили. Молиявий ҳисоботлар бутун дунёда ташқи фойдаланувчилар учун кўпгина тадбиркорлик субъектлари томонидан тайёрланади ва такдим қилинади. Бундай молиявий ҳисоботлар турли давлатларда бир-бирига ўхшаш бўлиб туюлса ҳам, улар ўртасида турли ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар ҳамда ҳар хил давлатларда миллий талаблар ўрнатилганида молиявий ҳисоботнинг турли фойдаланувчиларининг талаблари ҳисобга олинганлиги сабабли юзага келиши мумкин бўлган фарқлар мавжуддир.

Бундай турли шароитлар молиявий ҳисобот элементларининг турлича таърифлари ишлатилишига олиб келди: масалан активлар, мажбуриятлар, капитал, даромад ва харажатлар. Улар, шунингдек, молиявий ҳисобот моддаларини тан олишда ҳар хил мезонлардан фойдаланиш ҳамда ушбу моддаларни баҳолаш учун ҳар хил асосларни маъқул деб ҳисоблашга сабаб бўлди. Бу эса молиявий ҳисоботни қўллаш доираси ва уларда очиб бериладиган маълумотларга ҳам таъсир кўрсатди.

«Агар компания халқаро миқёсда ҳисобот берса, у халқаро ҳисобот стандартлари кенгашининг молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (International Financial Reporting Standards) (IFRS) кўрсатмаларига мувофиқ тузиши керак».

Иқтисодчи олим С.Н.Ташназаровнинг таъкидлашича молиявий ҳисоботларни МҲХС (молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари) бўйича трансформация қилиш зарурияти ошиб бормоқда.

Тадқиқот методологияси. Тадқиқот давомида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш ва трансформациясини методологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида илмий-тадқиқот фаолияти олиб боришнинг анализ ва синтез, таққослаш каби усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари деганда нимани тушунамиз? Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари – молиявий ҳисоботларни тузиш учун ҳужжатлар тўплами, молиявий ҳисоботларнинг тузилишини тартибга солувчи регламент бўлиб, ташқи фойдаланувчилар томонидан бирор-бир ташкилотга нисбатан иқтисодий қарор қабул қилиш учун фойдаланилади. Яъни, оддий мисол тариқасида келтирсак, бу хорижий инвесторларни мамлакатимизда фаолият юритаётган ташкилотларнинг (компания, корпорация, акциядорлик жамиятлари) акциялари, қимматли қоғозлари ва бошқа турдаги инвестиция жалб қилиши мумкин бўлган моддий бойликларнинг истиқболда ўсиши ёки пасайишини таҳлил қилиши учун зарур ахборотлар билан таъминлаш мумкин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4611-сон Қарорига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишига ўтиши белгиланган.

Қарор лойиҳасида МҲХСни босқичма-босқич амалга оширишни назарда тутувчи қуйидаги нормалар таклиф қилинган:

  • 1)    МҲХСга ўтиш санаси 2021 йил 1 январ этиб белгиланган, шунингдек молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тузадиган ташкилотлар рўйхатини тасдиқлаш;

  • 2)    МҲХСга ўтиш санаси 2021 йил 1 январ этиб белгиланган ташкилотлар томонидан молиявий ҳисоботларни қуйидаги ҳажмларда тайёрлаш:

2021 йил якуни бўйича МҲХСга ўтиш даврининг дастлабки йили учун мавжуд маълумотларни шакллантириш мақсадида, дастлабки молиявий ҳисоботни тузиш, бу ерда ўтиш санаси (2021 йил 1 январ) бўйича қиёсий маълумотлар фақат молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этиш;

2022 йил якуни бўйича МҲХС асосидаги биринчи йиллик молиявий ҳисобот ва ундан кейинги йилларда МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламини тузиш;

МҲХСга ўтишнинг эртароқ муддатлари (2021 йилга қадар) назарда тутилган ташкилотлар 2021 йил якуни бўйича МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламини тузиш.

  • 3)    Молиявий ҳисоботни ихтиёрий равишда МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий ҳисоботларни камида икки календар йил учун тайёрлаш ва фақат ушбу белгиланган муддат ўтгандан кейин бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ молиявий ҳисобот тузишга ўтиш ҳуқуқига эга бўлиш.

  • 4)    МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботни тузиш бўйича талаб консолидациялашган молиявий ҳисоботга киритилган ташкилотларга тааллуқли эмаслигини белгилаш, бундан ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатдаги ташкилотлар мустасно.

  • 5)    Қуйидаги тартибни ўрнатиш, унга мувофиқ:

  • а)    МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботларни тузувчи ташкилотлар, ҳисобот йилининг 1 мартига қадар солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали давлат солиқ органларига МҲХСга ўтиш тўғрисида хабарнома юбориш (МҲХСга ўтиш санасини кўрсатган ҳолда);

  • б)    МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботлар давлат солиқ органларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга қуйидаги муддатларда тақдим этиш:

чораклик ҳисобот учун ҳисобот чораги тугаганидан кейин қирқ кун ичида -2023 йилнинг биринчи чораги якунидан бошлаб;

йиллик ҳисобот учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай, кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш.

  • в)    МҲХС асосидаги йиллик молиявий ҳисобот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон қилиш.

  • 6)    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги масофадан ўқитиш технологияларидан фойдаланган ҳолда 2025 йилга қадар ҳар йили янгиланиб борадиган, “МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисобот” махсус курси бўйича бепул таълим платформасини ташкил этиш.

Албатта, ҳар қандай ислоҳотнинг тўғри, ўз вақтида юритилиши кадрлар масаласига, уларнинг сифатига боғлиқ. Шу боис, давлатимиз раҳбарининг қарорида МҲХС бўйича кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Дарҳақиқат, бу борада энг асосийси, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчиларини 2021 йил якунига қадар бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд “Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPA)”,

“Сертификатланган дипломли бухгалтер (АССА)”, “Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (СРА)” ва “Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR)” сертификатларидан бирига эга камида уч нафар мутахассис миқдорида МҲХСни сифатли қўллаш учун етарли бўлган бухгалтерия хизмати ходимлари билан таъминлаш масаласидир. Ана шу ўта залворли ва ҳал қилувчи масала ҳал этилса, қўйилаётган вазифа сифатли уддаланади. Шунингдек, молиявий ҳисоботни ихтиёрий равишда молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тақдим этишдан озод этилиши белгилаб қўйилаётгани ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Бундан ташқари, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари соҳасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича жаҳоннинг муваффақиятли тажрибаларини оммалаштириш ҳамда соҳага оид олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларини босқичма-босқич халқаро аккредитация-дан ўтказиш юзасидан бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам устувор вазифа сифатида қаралади.

Мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторига киритиш учун ялпи ички маҳсулотнинг барқарор ўсиш суръатларига эришиш, бюджет барқарорлиги, ишлаб чиқариш маҳсулотлари рақобатбардошлигини таъминлаш, бунинг учун эса, чет эл инвестицияларини кўпроқ киритиш муҳим роль ўйнайди.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, молиявий ҳисоботларни миллий стандартлар асосида тузиш, айрим нуқсонларни келтириб чиқармоқда. Бу эса ўз навбатида ахборотларнинг шаффофлиги ва ишончлилигини йўқотишига сабаб бўлмоқда. Шу сабабдан, молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузиш ва халқаро тажрибалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Хулоса ўрнида яна шуни айтиш мумкинки, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4611-сон қарори корхоналаримизнинг жаҳон бозорларида ўз ўрнига эга бўлиши учун мустаҳкам замин яратади. Бунинг учун эса миллий ҳисоб тизимимиздан тўлиқ воз кечмаган ҳолда, аксинча трансформациялаш орқали молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларга мослашиш мақсадга мувофиқроқдир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

  • 1.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар

    стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда, 20-сон, 354-модда

    • 2.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4611-сон Қарори.

    • 3.    Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси , Концепутал асос Бухгалтерия Ҳисобининг Халкаро Стандартлари бўйича Кенгаш томонидан 2010 йил сентябрда чоп этилган.

    • 4.    Ташназаров С.Н. “Молиявий ҳисоботнинг МҲХС бўйича транс-формацияси зарурати, моҳияти ва босқичлари”, “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

    • 5.    Қурбонбоев М. “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш афзаллиги нимада?”, “Адолат” электрон журнали. №9 2020 йил

    • 6.     https://www.ifrs.org/use-around-the-world/use-of-ifrs-standards-by-jurisdiction/israe

      "Экономика и социум" №6(97) 2022

Список литературы Ўзбекистонда молиявий исоботнинг халаро стандартларига ўтишнинг ўзига хос хусусиятлари

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги ПФ-4947-сон Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда, 20-сон, 354-модда.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида" ПҚ-4611-сон Қарори.
  • Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси, Концепутал асос Бухгалтерия Ҳисобининг Халкаро Стандартлари бўйича Кенгаш томонидан 2010 йил сентябрда чоп этилган.
  • Ташназаров С.Н. "Молиявий ҳисоботнинг МҲХС бўйича трансформацияси зарурати, моҳияти ва босқичлари", "Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил.
  • Қурбонбоев М. "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш афзаллиги нимада?", "Адолат" электрон журнали. №9 2020 йил.
  • https://www.ifrs.org/use-around-the-world/use-of-ifrs-standards-by-jurisdiction/israe.
Статья научная