Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари активлари исобини халаро стандартларга мувофилаштириш

Автор: Неъматов О.И.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 7 (98), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мазкур мақолада нодавлат нотижорат ташкилот (ННТ) ларида активлар ҳисобини халқаро стандартларга муфофиқлаштириш масалалари келтирилган.

Узоқ муддатли активлар, қисқа муддатли активлар, биологик активлар, узоқ ва қисқа муддатли инвестициялар, савдо ва бошқа дебиторлик қарзлар

Короткий адрес: https://sciup.org/140300548

IDR: 140300548

Текст научной статьи Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари активлари исобини халаро стандартларга мувофилаштириш

Халқаро стандартларга ўтишда даставвал халқаро концептуал асослар бўйича умумий қоидаларни мувофиқлаштириш ўта муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда халқаро концептуал асосларнинг янги таҳририда активларга берган таърифлар асосида миллий концептуал асосларимизни такомиллаштириш лозим, деб ҳисоблаймиз. Халқаро концептуал асослари ва миллий концептуал асосларидаги қоидаларни солиштириш натижаларини қуйидаги жадвалда расмийлаштирамиз (1-жадвал):

1-жадвал

Молиявий ҳисоботнинг халқаро концептуал асослари ва миллий концептуал асосларини солиштириш жадвали1

«Молиявий ҳисоботни тақдим қилишнинг концептуал асослари»2нинг янги таҳририда (2018)

Ўзбекистон        Республикаси

«Молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим қилишнинг концептуал

1 Халқаро ва миллий стандартлар асосида муаллиф ишланмаси

асослари»3да

Активлар – бу ташкилот томонидан ўтган ҳодисалар натижасида назорат қилинадиган мавжуд бўлган иқтисодий ресурсдир. Иқтисодий ресурс деганда, иқтисодий нафни яратиш потенциалига эга бўлган ҳуқуқ тушунилади

38.1. Активлар - субъект назорат қиладиган, келгусида улардан даромад олиш мақсадида аввалги фаолият натижасида олинган иқтисодий ресурслардир.

Ушбу таърифлардан кўриниб турибдики, халқаро ва миллий стандартларда активларга ўтган ҳодисалар натижасида юзга келган ва назорат қилинадиган иқтисодий ресурслар сифатида таъриф берилган. Миллий стандартдаги таснифида келгусида улардан фойдаланиш деб эмас, балки «улардан фойдаланиш келгусида иқтисодий нафни таъминлайди»4 таҳририда ёритилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бундан ташқари, иқтисодий русурслар тушунчасига ҳам таъриф бериб ўтиб кетиш ўринлидир. Юқорида стандарт талабларни ҳисобга олиб, бухгалтерия ҳисоби маъносида молиявий ҳисоботнинг асосий элементлари сифатида активларга қуйидагича таъриф беришни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:

Активлар – бу ташкилотнинг ўтган ходисалари натижасида юза келган ва назорат қилинадиган ҳамда ундан фойдаланиш корхонага келгусида иқтисодий нафни келтирадиган иқтисодий ресурслардир. Иқтисодий ресурс деганда, иқтисодий нафни яратиш потенциалига эга бўлган мол-мулкка бўлган ҳуқуқнинг баҳоланган суммасига айтилади5.

Халқаро стандартларга6 мувофиқ, активларни бухгалтерия балансида тан олиниши учун (а) у билан боғлиқ бўлган иқтисодий нафнинг олиниши ёки йўқотилиши эҳтимоли амал қилади; (б) объект қиймат ёки баҳога эга бўлади, қайсики у ишончли ўлчанилиши мумкин. Халқаро стандартларда активларни қичқа муддатли деб тан олишнинг мезонлари ҳам берилган. Қисқа муддатли активлар мезонларига жавоб бермайдиган активлар узоқ муддатли активлар деб тан олинади.

Халқаро стандартлар мувофиқ бухгалтерия балансини такомиллаштиришда даставвал активларнинг умум тан олинган таснифини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

1-сон БҲХС «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш» талабларига мувофиқ равишда корхоналарда, жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларида автивларнинг қуйидаги таснифидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади (1-расм):

Ушбу тасниф асосида амалдаги бухгалтерия балансининг шаклида маълум бир ўзгартиришларни киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ушбу ўзгартиришларнинг бир қанча зарурияти мавжуд.

Биринчидан, нодавлат нотижорат корхоналарида асосий ташқи ахборот фойдаланувчиларга ушбу ташкилотнинг аъзолари, хомийлик ва бошқа молиявий ёрдамларни амалга оширган шахслар, банклар, аудиторлик ташкилотлари, давлат солиқ органлари ва бошқа ахборот фойдаланувчиларни киритиш мумкин. Ушбу ахборот фойдаланувчилар учун қарорлар қабул қилишлари учун ННТларнинг мол-мулк тўғрисида нафақат умумий маълумотлар, балки уларнинг таркибий қисмлари бўйича ҳам маълумотлар керак бўлади. ННТларнинг асосий воситаларига таркибига кирувчи бино ва иншоатлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, компьютер техникалари ҳолати тўғрисидаги ахборотлар ҳам фойдали ҳисобланади. Бу ахборотлар уларнинг молиявий ҳолатини кенгроқ тавсифлайди.

1-расм. Корхона активларининг халқаро стандартларга мувофиқ таснифи7

  • 7 Халқаро стандартлар асосида муаллиф ишланмаси

Иккинчидан, 1-сон БҲХС «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш» стандартининг 78-бандида асосий воситалар 16-сон БҲХС «Асосий воситалар» стандартига8 мувофиқ турлари (класслари) бўйича деталлаштирилиши лозимлиги кўрсатилган. Бу халқаро стандартнинг талаби. Бугун мамлакатимизда халқаро стандартларга ўтиш жорий қилинаётган экан, демак биз бухгалтерия ҳисоби таркибини ҳам такомиллаштиришимиз лозим.

Учинчидан, асосий воситаларнинг 16-сон БҲХС «Асосий воситалар» стандартида келтирилган турлари (класслари) бўйича ахборотлар албатта тўғридан-тўғри молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда (бухгалтерия балансида) ёки ҳисоботларга бериладиган очиқлашларда акс эттирилиш шарт эканлиги қайд қилинган.

Тўртинчидан, амалдаги бухгалтерия балансида айрим моддалар киритилмаган. Масалан, инвестициявий мулклар, узоқ муддатли солиқ активлари ва бошқалар. Сотишга мўлжалланган деб таснифланган узоқ муддатли активлар узоқ муддатли активлар таркибида акс эттирилмаслиги лозим, деб ўйлаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  • 1.    Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни. 2016 йил 13 апрель, № ЎРҚ-404.

  • 2.    Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни, 1999 йил 14-апрель, 763-I-сон. Ўзбекистон

    Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 115-модда.

  • 3.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарори. 2020 йил 24 февраль. ПҚ-4611-сон.

  • 4.    «Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун» концептуал асос. //АВ томонидан 09.09.2016 й. 475-1-сон билан рўйхатга олинган.

  • 5.       Признание       активов       согласно       МСФО.

  • 6.        16-сон        БҲХС        «Асосий        воситалар»

  • 7.    О.Б. Фомина. Изменение концептуальных основ МСФО. file:///C:/Users/SamISI-ATM/Desktop/34%20-%20Фомина%20Фомин.pdf.

(ias)_16_osnovnye_sredstva

"Экономика и социум" №7(98) 2022

Список литературы Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари активлари исобини халаро стандартларга мувофилаштириш

  • Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни. 2016 йил 13 апрель, № ЎРҚ-404.
  • Ўзбекистон Республикаси "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Қонуни, 1999 йил 14-апрель, 763-I-сон. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 115-модда.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Қарори. 2020 йил 24 февраль. ПҚ-4611-сон.
  • "Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун" концептуал асос. //АВ томонидан 09.09.2016 й. 475-1-сон билан рўйхатга олинган.
  • Признание активов согласно МСФО. https://www.klerk.ru/buh/articles/97184/.
  • 16-сон БҲХС "Асосий воситалар" https://nrm.uz/contentf?doc=468065_(ias)_16_osnovnye_sredstva.
  • О.Б. Фомина. Изменение концептуальных основ МСФО. file:///C:/Users/SamISI-ATM/Desktop/34%20-%20Фомина%20Фомин.pdf.
Статья научная