Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари мажбуриятлари исобини халаро стандартларга мувофилаштириш
Автор: Неъматов О.И.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 7 (98), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мазкур мақолада нодавлат нотижорат ташкилот (ННТ)ларида мажбуриятлар ҳисобини халқаро стандартларга муфофиқлаштириш масалалари келтирилган.
Қисқа ва узоқ муддатли мажбуриятлар, молиявий ва номолиявий мажбуриятлар, савдо ва носавдо мажбуриятлар, шартли ва шартли бўлмаган мажбуриятлар
Короткий адрес: https://sciup.org/140300549
IDR: 140300549
Текст научной статьи Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари мажбуриятлари исобини халаро стандартларга мувофилаштириш
ННТлар фаолиятини молиялаштиришнинг муҳим манбалари қаторига уларнинг бухгалтерия ҳисоби маъносидаги мажбуриятлари киради. Барча корхоналар каби ННТларда ҳам мажбуриятларни халқаро стандартлар асосида тан олиш, баҳолаш ва молиявий ҳисоботларда акс эттириши ўта долзарб масала ҳисобланади.
Соҳага доир манбаларда мажбуриятларга ҳуқуқий жиҳатдан тавсифловчи таърифларни кузатиш мумкин, масалан «мажбуриятлар бу -корхона томонидан ҳар қандай битимларни амалга ошириш натижасида юзага келувчи кредиторлик қарздорлиги бўлиб, товарлар, тақдим этилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун кейинги тўловларга юридик асос бўлиб ҳисобланади»1 деб таъриф берилган. Халқаро стандартлар жорий қилиниши бошлангандан сўнг, унга мувофиқ келадаган таърифлар ишлаб чиқила бошлади, жумладан Россия адабиётларида қуйидаги таърифни келтириш мумкин: «мажбуриятлар - корхонанинг қарздорлиги бўлиб, ўтган ҳодисалар оқибатида юза келади ва унинг сўндирилиши ўзида келгусида олинадиган иқтисодий нафни мужассамлантирган ресурсларнинг чиқиб кетишига олиб келади»2 - деб таъриф келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси бешинчи хатбошида «мажбуриятлар тарафларнинг келишувига мувофиқ пулда ифодаланган ҳолда акс эттирилади»3 деб қайд қилинган. Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддаси учинчи хатбошида ўз мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиши, шу жумладан молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаши»4 лозимлиги таъкидланган.
Бугунги кунда халқаро концептуал асосларнинг янги таҳририда активлар ва мажуриятларга берган таърифлар асосида миллий концептуал асосларимизни такомиллаштириш лозим, деб ҳисоблаймиз. Халқаро концептуал асослари ва миллий концептуал асосларидаги қоидаларни солиштириш натижаларини қуйидаги жадвалда расмийлаштирамиз (1-жадвал):
1-жадвал
Молиявий ҳисоботнинг халқаро концептуал асослари ва миллий 5 концептуал асосларини солиштириш жадвали
«Молиявий ҳисоботни тақдим қилишнинг концептуал асослари»нинг янги таҳририда (2018)6 |
Ўзбекистон Республикаси «Молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим қилишнинг концептуал асослари»7да |
Мажбуриятлар – бу ташкилотнинг ўтган ҳодисалар натижасида юзага келган иқтисодий ресурсларни узатиш бўйича мавжуд бўлган ҳуқуқий мажбуриятларидир |
38.2. Мажбуриятлар - шахснинг (қарздорнинг) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ишни амалга ошириш, масалан, мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, пул тўлаш ва бошқа мажбуриятларидир ёхуд муайян хатти-ҳаракатдан тийилиб туриш мажбуриятидир, кредитор эса қарздордан ўз мажбуриятларини |
2 Учет обязательств.
3 Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни. 2016 йил 13 апрель, ЎРҚ-404-сон.
4 Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун. 1999 йил 14 апрель, ЎРҚ-763-I-сон.
5 Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси
6 О.Б. Фомина. Изменение концептуальных основ МСФО. file:///C:/Users/SamISI-ATM/Desktop/34%20- %20Фомина%20Фомин.pdf
7 «Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун» концептуал асос. //АВ томонидан 09.09.2016 й. 4751-сон билан рўйхатга олинган.
бажаришини талаб қилишга ҳақлидир |
Ушбу таърифлардан кўриниб турибдики, миллий стандартларда мажбуриятларга берилган таърифлар халқаро стандартларга мувофиқ келмайди. Миллий стандартда бухгалтерия маъносида эмас, балки ҳуқуқий маънода таъриф келтирилган. Ҳуқуқий мажбурият шартнома тузилган пайтдан юзага келади. Одатда, бухгалтерия мажбуриятлари ўтган даврдаги ҳодисалар ва операциялар бўйича юзага келади. Масалан, товар ва хом-ашёлар харид қилинганда унинг пулини тўлаш бўйича мажбурият туғилади.
Ушбу таърифдан келиб чиқиб, мажбуриятларнинг қуйидаги иккита хусусиятини таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
-
• корхонанинг мавжуд мажбурияти, уни фақат кимга ва қандай шартларда амалга оширилишини кўрсатиш орқали келгусида активларни узатиш ёки хизматларни кўрсатиш орқали бажариш мумкин бўлади;
-
• ушбу мажбуриятни юзага келтирувчи ҳодиса юз берган бўлиб, яъни шу моментда бу мажбурият амал қилади ва ҳали тугалланмаган битимлар натижасида юзага келмайди.
Мажбуриятлар маълум белгиларига кўра таснифланади. Уларнинг таснифланишини қуйидаги жадвалда акс эттирамиз (2-жадвал):
2-жадвал
Мажбуриятларнинг турли мезонлар бўйича таснифланиши8
Таснифлаш мезонлари |
Мажбуриятларнинг турлари |
Қарздорликнинг тўлов муддати давомийлиги бўйича |
Қисқа муддатли мажбуриятлар |
Узоқ муддатли мажбуриятлар |
|
Молиявий инструмент сифатидаги тавсифига кўра |
Молиявий мажбуриятлар |
Номолиявий мажбуриятлар |
|
Асосий жараёнга боғлиқ ҳолда юзага келишига кўра |
Савдо мажбуриятлари |
Носавдо (бошқа) мажбуриятлар |
|
Шартлилик мезонига кўра |
Шартли мажбуриятлар |
Шартли бўлмаган мажбуриятлар |
|
Фаолиятга оидлигига кўра |
Операцион фаолият билан боғлиқ мажбуриятлар |
Молиявий фаолият билан боғлиқ мажбуриятлар |
|
Инвестициявий фаолият билан боғлиқ мажбуриятлар |
|
Томонларнинг боғлиқлигига қараб |
Боғлиқ томонлар (шўъба, қарам ва алоҳида ажратилган бўлинмалар) билан юзага келган мажбуриятлар |
Боғлиқ бўлмаган томонлар билан юзага келган мажбуриятлар |
8 Тадқиқотлар асосида муаллифлик ишланмаси
Муддати бажарилишига қараб |
Муддатидаги қарздорликлар |
Муддати ўтган қарздорлик |
|
Муддати узайтирилган қарздорлик |
|
Юзага келиш эҳтимоли баҳоланишига қараб |
Ҳақиқий (соф аниқланадиган) мажбуриятлар |
Баҳоланадиган мажбуриятлар |
|
Тасодифий мажбуриятлар |
Бизнинг фикримизча, юқоридаги мажбуриятларнинг барча таснифий асоларини ҳисобга олган ҳолда мажбуриятларга оид ахборотларни бухгалтерия балансида жойлаштиришда маълум тартиб қоидаларга риоя қилишимиз лозим бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
-
1. Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни. 2016 йил 13 апрель, ЎРҚ-404-сон. https://www.lex.uz/acts/2931253.
-
2. Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун. 1999 йил 14 апрель, ЎРҚ-763-I-сон. https://lex.uz/docs/11360.
-
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарори. 2020 йил 24 февраль. ПҚ-4611-сон.
-
4. «Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун» концептуал асос. //АВ томонидан 09.09.2016 й. 475-1-сон билан рўйхатга олинган.
-
5 . https://nrm.uz/contentf?doc=344345_1_majburiyatlar_va_ularning_turlari
-
6. Учет обязательств.
-
7. О.Б. Фомина. Изменение концептуальных основ МСФО. file:///C:/Users/SamISI-ATM/Desktop/34%20-%20Фомина%20Фомин.pdf.
"Экономика и социум" №7(98) 2022
Список литературы Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари мажбуриятлари исобини халаро стандартларга мувофилаштириш
- Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни. 2016 йил 13 апрель, ЎРҚ-404-сон. https://www.lex.uz/acts/2931253.
- Ўзбекистон Республикаси "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Қонун. 1999 йил 14 апрель, ЎРҚ-763-I-сон. https://lex.uz/docs/11360.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Қарори. 2020 йил 24 февраль. ПҚ-4611-сон.
- "Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун" концептуал асос. //АВ томонидан 09.09.2016 й. 475-1-сон билан рўйхатга олинган.
- https://nrm.uz/contentf?doc=344345_1_majburiyatlar_va_ularning_turlari&products=3_prakticheskaya_buhgalteriya.
- Учет обязательств. https://studbooks.net/1320925/buhgalterskiy_uchet_i_audit/uchet_obyazatelstv.
- О.Б. Фомина. Изменение концептуальных основ МСФО. file:///C:/Users/SamISI-ATM/Desktop/34%20-%20Фомина%20Фомин.pdf.