Ўзбeкистонда раамли итисодиёт истиболлари

Автор: Эргашев .У.

Журнал: Мировая наука @science-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 11 (92), 2024 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада рақамли иқтисодиёт тушунчаси, Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожланиш истиқболлари ёритилган.

Рақамли иқтисодиёт, ахборотлашган жамият, рақамли технологиялар, электрон ҳукумат

Короткий адрес: https://sciup.org/140309043

IDR: 140309043

Текст научной статьи Ўзбeкистонда раамли итисодиёт истиболлари

Кириш. Жамият неъматларини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида электрон ҳамда ахборот-коммуникацион технологияларини кенг жорий этишни кўзда тутадиган иқтисодиёт - бу рақамли иқтисодиётдир. Рақамли иқтисодиётнинг инновацион ғоя эканлиги Жаҳон банки томонидан 2016 йил “Жаҳон тараққиёти ҳақида маъруза – 2016: рақамли дивидендлар” маърузасида маълум қилинган. Рақамли иқтисодиётда бошқарув жараёни - ўзаро алоқаларни бошқаришнинг компъютерли тизими бўлиб, инсониятнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш борасида электрон маълумотлардан фаол фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишларни олиб боради. Рақамли иқтисодиётнинг белгилари юқори даражада автоматлаштирилганлик, электрон ҳужжат алмашинуви, бухгалтерлик ва бошқарув тизимларининг электрон интеграциялашуви, маълумотлар электрон базалари, SRM (мижозлар билан ўзаро муносабат тизими) мавжудлиги, корпоратив тармоқлар кабилардир. Рақамли иқтисодиётда тўловлар учун харажатлар камаяди (масалан, банкка бориш учун йўлкира ва бошқа ресурслар тежалади), товарлар ва хизматлар ҳақида кўпроқ ва тезроқ маълумот олинади, рақамли дунёдаги товар ва хизматларнинг жаҳон бозорига чиқиш имкониятлари катта, фидбек (истеъмолчи фикри)ни тез олиш ҳисобига товар ва хизматлар жадал такомиллаштирилади.

Адабиётлар шарҳи. Дастлаб XXI асрнинг 90 йилларида америкалик дастурчи Николас Негропонте “Рақамли иқтисодиёт” атамасини амалиётга киритди. Ҳозирги кунда бу атамани бутун дунёдаги сиёсатчилар, иқтисодчилар, журналистлар, тадбиркорлар томонидан - деярли барча қўлламоқда. Бу борада, биринчи бўлиб 2016 йилда Бутунжаҳон банки дунёдаги рақамли иқтисодиётнинг аҳволи ҳақида илк марта маъруза эълон қилди. Рақамли иқтисодиёт инсонларнинг турмуш даражасини сезиларли даражада оширади, бу унинг асосий фойдасидир.

Ўзбекистонлик иқтисодчи

олимларимиздан рақамли иқтисодиёт терминига академик С.С.Ғуломов томонидан “Рақамли бизнес бу - жисмоний ва рақамли дунёларни бирлаштирадиган янги бизнес-моделлар пайдо бўлишидир” деб таъриф берилган.[5]

Тадқиқот методлари. Жаҳонда иқтисодиёт шиддат билан ривожланаётган даврда Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши, иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиш имкониятлари иқтисодий таҳлил, таққослаш, гуруҳлаш усуллари ёрдамида ўрганиш орқали республикамизда рақамли иқтисодиётнинг минтақавий хусусиятлари аниқланади. Иқтисодиёт тармоқларида эришилган натижаларни хориж тажрибалари билан таққослаш, истиқболда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган йўлларни танлашдан иборатдир.

Натижалар ва таҳлиллар. Рақамли маълумотлар қимматбаҳо иқтисодий ресурс ҳисобланса-да, у рақамли тафаккурга айланганидагина фойда келтиради. Рақамли иқтисодиёт кириб келиши билан рақамли платформалар яратиш ва тез суръатларда ўсиб бораётган рақамли маълумотларни монетизация қилиш муаммолари вужудга келмоқда. Бунда қиймат ярата олиш йўлларини, мазкур жараёнлардаги тўсиқларни бартараф этиш воситаларини аниқлаш муҳимдир. Бу қийматни яратиш ва тарқатиш салоҳиятини, қийматни янгилаш, бошқариш ҳамда қийматни қўлга киритиш шаклларини тушуниш имконини беради. Замонавий тараққиётнинг кейинги истиқболида катта ҳажмли маълумотлар билан ишлаш технологиялари (Big Data), сунъий интеллект, нейротехнологиялар, квант технологиялари, буюмлар интернети, робототехника ва сенсорика, рақамли электрон платформалар, булутли ва мобил технологиялар, виртуал ва қўшимча реаллик технологиялари, краудсорсинг, блокчейн технологиялари, криптовалюталар, 3Д-технологиялари сингари рақамли технологиялар ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 13 февраль куни ахборот технологияларини ривожлантиришга бағишланган тадбирда келтирган статистик маълумотларига мувофиқ АҚШда рақамли иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 10,9 фоиз, Хитойда 10 фоиз, Ҳиндистонда 5,5 фоизни ташкил этади. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 2 фоиздан ҳам ошмайди[2].

Дунё ҳамжамиятида рўй бераётган бундай жадал ўзгаришлар ва рақобатнинг кескинлашуви жараёнида инновациялар ва рақамли технологияларни кенг жорий этмасдан туриб, яқин ва узоқ келажакда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, унинг рақобатдошлигини таъминлай олмаслигимиз айни ҳақиқат бўлиб, бу эса, ўз навбатида, илмий ва амалий ҳаракатларни кучайтиришни талаб этади. Бу борада, сўнгги йилларда миллий иқтисодиётимизни тубдан модернизация

қилиш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар доирасида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва давлат бошқаруви тизимига рақамли технологияларни жорий этиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон

Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сонли Қарори қабул қилиниши рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг ажралмас таркибий қисми бўлиб, унинг асосий мақсади маъмурий тартиб ва таомиллардан ўтишни соддалаштириш, аҳоли турмуш сифатини ошириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган.

Мамлакатимизда маъмурий тартиботлардан ўтишни соддалаштириш, аҳоли турмуши сифатини ошириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган электрон ҳукуматни, шу жумладан давлат хизматларини кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш борасида изчил чоралар кўрилмоқда. 2018 йил 21 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4022-сонли Қарори қабул қилинди. Қарорда рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш, ундан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, замонавий инфратузилмани қўллаш мақсадида асосий вазифалар белгилаб берилди. [4]

2019 йил 18 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4321-сонли Қарори эълон қилинди. Қарорда рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларини изчил амалга оширишнинг муҳим вазифалари белгилаб берилди. [3]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрда қабул

қилган “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6079-сон Фармони билан ушбу банд ижроси таъминланди. Асосан “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” ҳамда 2020 2022 йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш дастурлари тасдиқланди.

Бунда 2020-2022 йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш доирасида мамлакатимиз аҳоли пунктларини Интернет тармоғига улаш даражаси, шу жумладан кенг полосали уланиш портлари 2,5 миллионгача кўпайтирилиб, 20 минг километр оптик-толали алоқа линияларини қуриш ва мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш орқали 78 фоиздан 95 фоизга етказилиши кўзда тутилган. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг турли соҳаларида 400 дан ортиқ ахборот тизимлари, электрон хизматлар ва бошқа дастурий маҳсулотлар жорий этилиши белгиланган. Айниқса, 587 минг нафар кишини, шу жумладан “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 500 минг нафар ёшларни қамраб олиш орқали компьютер дастурлаш асосларига ўқитиш ташкиллаштирилиши ёшлар учун ҳам кенг имкониятлардан биридир. Шу ўринда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги корхоналарда бошқарув, ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини автоматлаштириш бўйича 280 дан ортиқ ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар жорий этилиши самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Реаллик билан боғлаганда рақамли иқтисодиёт ривожланган давлатларда ЯИМ ҳажми ҳам, ЯИМнинг аҳоли сон бошига улуши ҳам юқорилигини кўришимиз мумкин. Шу жиҳатдан олиб қараганда, мамлакатимизда мазкур масалага эътибор қаратиш ягона мақсадни кўзлайди, у ҳам бўлса, аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, аҳолини реал даромадини ошириш, қолаверса тадбиркорликни ва мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришдир. Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради. Шу билан бирга, энг оғир иллат - коррупция балосини йўқотишда ҳам самарали воситадир. Рақамлаштириш нафақат иқтисодиёт тармоқларида тежамкорлик ва самарадорликни таъминлаши, балки коррупцияга қарши курашиш учун самарали восита сифатида қайд этилиши билан аҳамиятлидир.

Хулоса. Хулоса ўрнида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш иқтисодий-ижтимоий, сиёсий жиҳатдан кучли, бозор иқтисодиёти қонунлари тўлиқ амал қиладиган демократик давлат қуришга ҳамда мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятига кенг қулайлик яратиш ва уни юритишни соддалаштириш, янги инновацион ғоялар реализациясига хизмат қилувчи асосий воситалардан бири эканлиги билан алоҳида аҳамиятга эгадир.

Инсоният тараққиётининг ҳозирги даври ва яқин истиқболида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимининг сифат жиҳатдан ривожланиши рақамли технологияларни кенг жорий этиш билан бевосита боғлиқ бўлиб бормоқда. Мамлакатимиз тараққиётининг истиқболи ҳам рақамли иқтисодиёт ривожланиши ва рақамли технологияларнинг қамров даражасига таянади. Бунга эришиш учун рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг институционал муҳит ва рақамли инфратузилмани яратиш, рақамли технологияларни кенг жорий этиш каби асосий шартлари ва устувор йўналишларини амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  • 1.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги

    Рақамли Ўзбекистон - 2030


  • 2.    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2020 йил 13 февралдаги ахборот технологияларини ривожлантиришга бағишланган тадбирдаги маърузаси // www.lex.uz

  • 3.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги “Рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4321-сонли Қарори // www.lex.uz

  • 4.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4022-сонли Қарори // www.lex.uz

  • 5.    Гулямов С.С. ва бошқалар. Рақамли иқтисодиётда блокчейн технологиялари. - Т.: “Иқтисод-Молия”, 2019й

  • 6.    Shodmonovna F. S., Negmatovich Y. N. THE ROLE OF LIVESTOCK REFORM IN THE DEVELOPMENT OF THE COUNTRY'S ECONOMY. ACADEMICIA:An

  • 7.    Эргашев Р. Х., Курбонов А. Б., Файзиева Ш. Ш. Совершенствование государственной поддержки малого бизнеса и частного предпринимательства в Узбекистане //Феномен рыночного хозяйства: от истоков до наших дней. Бизнес, инновации, информационные технологии, моделирование. – 2019. – С. 544-554.

  • 8.    Fayziyeva S., Samiyiva G., Yuldosheve S. Ensuring food safety in Uzbekistan and its forecasting //BIO Web of Conferences. – EDP Sciences, 2023. – Т. 71. – С. 01072.

  • 9.    zx SHODMONOVNA F. S. Impact of affordable housing construction and housing and communal services on the welfare of the population by typical projects //The journal of contemporary issues in business and government. – 2021. – Т. 27. – №. 2. – С. 4069-4073.

  • 10.    Юлдошева Ш. А. ЗНАЧЕНИЕ ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ В СИСТЕМЕ ЖИЛИЩНО-КОММУНАЛЬНОГО ХОЗЯЙСТВА //Экономика и социум. – 2022. – №. 10-1 (101). – С. 794-800.

  • 11.    Юлдошева Ш. А. САНОАТ КОРХОНАЛАРИ САМАРАЛИЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ //Экономика и социум. – 2023. – №. 11 (114)-1. – С. 1168-1172.

  • 12.    Юлдошева Ш. А. ЭКОНОМИЧЕСКИЙ АНАЛИЗ ФАКТОРОВ, ВЛИЯЮЩИХ НА ОБСЛУЖИВАНИЕ В ЖИЛИЩНО-КОММУНАЛЬНЫХ ПРЕДПРИЯТИЯХ //Экономика и социум. – 2022. – №. 12-1 (103). – С. 11581165

  • 13.    Дустова М. К., Шомуротова С. Роль иностранных инвестиций в развитии экономики //Научный прогресс. – 2022. – Т. 3. – №. 2. – С. 1021-1025.

  • 14.    Dustova M. X., Shomurotova S. O. TIJORAT BANKLARIDA KREDIT RISKLARINI SAMARALI BOSHQARISH //Conferencea. – 2022. –С. 119-121.

  • 15.    Khudayberdievna D. M. Improving the Mechanism of Financial Lending to Agricultural Enterprises. – 2023.

стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли Фармони //

International Multidisciplinary Research Journa [Электронный ресурс].

"Мировая наука" №11 (92) 2024

Список литературы Ўзбeкистонда раамли итисодиёт истиболлари

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ‘"Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6079-сонли Фармони //www.lex.uz.
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2020 йил 13 февралдаги ахборот технологияларини ривожлантиришга бағишланган тадбирдаги маърузаси //www.lex.uz.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги "Рақамли иқтисодиёт ва "Электрон ҳукумат" тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4321-сонли Қарори //www.lex.uz.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги "Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4022-сонли Қарори //www.lex.uz.
  • Гулямов С.С. ва бошқалар. Рақамли иқтисодиётда блокчейн технологиялари. - Т.: "Иқтисод-Молия", 2019й.
Статья научная