Баркамол авлодни шакллантиришда оила масъулиятини ошириш - давр талаби

Автор: Аъзамова З., Набижонова С., Суюмова М.

Журнал: Теория и практика современной науки @modern-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 10 (88), 2022 года.

Бесплатный доступ

Бола оила тимсолида жамиятнинг ижтимоий-маънавий қиёфасини кўради, жамият талаблари моҳиятини илк бора шу кичик жамоа орасида англайди. Оилавий муносабатлар фарзандларнинг ақлий, руҳий камолотини таъминлаб қолмасдан, ота-оналарда ўзига хос фаолликни ҳам юзага келтиради.

Оила, жамият, ижтимоий муносабатлар, касб, тўгарак, руҳият

Короткий адрес: https://sciup.org/140295788

IDR: 140295788

Текст научной статьи Баркамол авлодни шакллантиришда оила масъулиятини ошириш - давр талаби

Калит сўзлар: оила, жамият, ижтимоий муносабатлар, касб, тўгарак, руҳият.

Жамият ва оила тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Оила ҳамда жамият ўртасидаги ижтимоий муносабатлар икки томонлама алоқадорлик ҳусусиятига эга. Ҳар бир оила умумжамият талаблари асосида фаолият юритади. Жамият тараққиётининг ривожи эса унинг бағрида мавжуд бўлган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий циёфасининг шаклланганлик даражасига бевосита боFликдир. Чунончи, ижтимоий борлиқнинг оилалар зиммасига қўядиган талаблари уларнинг манфаатларига зид бўлмаса, аксинча, оилалар фаровонлиги, тинчлигини таъминлашга ёрдам берса, оилалар томонидан ижтимоий талабларнинг қўллаб қувватланиши, уларнинг амалдаги ижросини таъминлаш кўрсаткичи вазифаси юқори бўлади. Бола оила тимсолида жамиятнинг ижтимоий–маънавий қиёфасини кўради, жамият талаблари моҳиятини илк бора шу кичик жамоа орасида англайди.

Оилавий муносабатлар фарзандларнинг ақлий, руҳий камолотини таъминлаб колмасдан, ота-оналарда узига хос фаолликни хам юзага келтиради. Хусусан, фарзандларнинг бевосита таъсири туфайли уларнинг қизиқиш ҳамда фаолиятлари доираси кенгаяди, ўзаро алоқалари бойиб боради, реал ҳаёт мазмунини чуқурроқ англаш, яъни фарзандлар камолоти, келажаги тимсолида уз умри давомийлигини куриш холати руй беради.

Оиладаги муҳит, энг аввало, уни ташкил этувчилар ўртасидаги самимий муносабатларнинг характерига боғлиқдир. Оилаларимизда ҳар томонлама соғлом муҳит ҳукмрон экан, фарзандларимиз баркамол вояга етадилар, фуқаролари баркамол жамият эса ҳеч қачон завол топмайди. Жамият таянчи соғлом оила бўлар экан, фарзандлари миллат даражасида тафаккур қилишга қодир бўлган бундай юрт барқарор тараққиёт йўлидан оғишмайди, амалга ошираётган барча ислоҳотларимиз албатта самара беради. Зеро, оилавий тарбия ва ундаги ота ва она масъулияти масаласи бизнинг қонунларимизда ҳам муҳрлаб қўйилган. Мамлакатимизнинг Бош Комуси Конституциямизнинг 64- моддасида Ота-оналар уз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар деган норманинг мавжудлиги хам ота ва оналарга конуний юкланган вазифадир.

Шундай килиб, оила - бу эр-хотин, ота-она ва болалар уртасида шаклланган муносабатларнинг тарихий тизими, унинг аъзолари бир -бирлари билан кариндош-уруFчилик ва никох билан боFланганлар.

Маълумки, оила яхши ва маъқул анъаналар ва қадриятларни бузилмаган холда сацлаб, уларни кейинги авлодга етказиш вазифасини бажариб келган. Шунга кўра, ҳозирги кунда ҳам оиланинг асосий вазифаларидан бири миллатга хос бўлган авлодлар тарбиясидаги узлуксизликни таъминлаб беришдир. Жамиятдаги ўзгаришлар оилага таъсирини кўрсатганидек, оиладаги ўзгаришлар ҳам жамиятга албатта ўз таъсирини курсатади. Оиладаги хайрихохлик, узаро муносабат атроф-мухитга уз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Бу мерос бугунги авлодни инсонпарварлик, мехр-мухаббат, оцибат, мехнатсеварлик, ватанпарварлик, мардлик, юксак ахлоц рухида тарбиялашга хизмат цилади.

Ёшларимиз бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ўқув дастурларидан олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида уларни мактаблардаги фан тўгараклари ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасаларига жалб қилиш жумладан спорт ва мусиқа мактаблари ва мактаблар қошидаги тўгаракларга, шу билан биргаликда миллий халқ ҳунармандчилиги тўгараклари тармоқларини кенгайтириш, халқ усталарини тўгарак ишига жалб этиш, ушбу тўгаракларни кўпроқ мактаблар, маҳаллалар ҳамда ижодий устахоналар қошида ташкил этиш ишларига алоҳида эътибор бериш, маҳаллаларда ҳунармандлар билан болалар тарбиясини боғлаб, нонвойлик, наққошлик, дурадгорлик, каштачилик ва бошқа ҳунарларга болаларни қизиқтириш, шундай касбни билган оилаларга болаларни бириктириш, маҳаллаларда имкони бўлса, ҳунар ўргатадиган марказлар ташкил этиш, ўқувчиларнинг қизиқишларини ўрганиб, ижодий имкониятларини ривожлантиришга мўлжалланган турли тўгараклар, клублар ва секциялар ташкил этиш, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия, спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш, таълим муассасаларидаги кутубхоналарни бадиий адабиётлар билан бойитиш, ўқувчилар қизиқишига қараб, тўгараклар сонини ва ёзги дам олиш оромгоҳларига кўпроқ жалб этишни йўлга қўйиш, барча ўқув фанлари асосида тўгараклар ташкил этиш ва тарбияси оғир болаларни жалб этиш орқали самарага эришиш, ўқувчилар иқтидорини янада такомиллаштириш мақсадида турли оммавий тадбирлар, мусобақалар ва кўрик-танловлар ўтказиш йўли билан маданий меросимизга ҳурмат, она-Ватанга, унинг рамзларига садоқат руҳида тарбиялаш муҳим роль ўйнайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:

  • 1.    Ихтиёр Бахтиёрович Хамрақулов (2021). КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИНИ БАРПО ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ. Scientific progress, 2 (7), 586-592.

  • 2.    Abduraxmonova, M., & A'zamova, Z. (2021). O’ZBEKISTONDA PENSIYA TA’MINOTI TIZIMINI SHAKLLANTIRISHNING MUHIM JIHATLARI. Интернаука, (7-2), 91-93.

  • 3.    Хамрақулов, И. Б. (2022). Кичик саноат зоналарини ривожлантиришнинг моҳияти ва ўзига хос ҳусусиятлари. Scientific progress , 3 (1), 328-334.

  • 4.    A’zamova, Z., & Nuriddinova, Z. (2022). O’ZBEKISTONDA NOGIRONLIGI BO’LGAN SHAXSLARNING HUQUQ VA KAFOLATLARI. INNOVATION IN THE MODERN EDUCATION SYSTEM, 2(18), 176-182.

  • 5.    Хамракулов, И. Б. (2021). Теоретические основы создания и развития малых промышленных зон. ма , 2 , 49.

  • 6.    A’zamova, Z. (2022). ERTA IJTIMOIY YETIMLIK VA UNING OQIBATLARI. INNOVATION IN THE MODERN EDUCATION SYSTEM, 2(18), 172-175.

  • 7.    Хамрақулов, И. Б. (2022). КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ СТРАТЕГИК ИМКОНИЯТЛАРИ. Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS) , 2 (Special Issue 2), 140-146.

  • 8.    Abduraxmonova, M., & A'zamova, Z. (2021). The world in reforming the pension system use of existing pension system models in practice. Наука сегодня: вызовы и решения [Текст]: материалы меж, 50.

  • 9.    Хонкелдиева, К., Рахимова, Х., & Абдусатторова, З. (2020). Проблемы развития социального обеспечения населения. In Наука сегодня: фундаментальные и прикладные исследования (pp. 42-43).

  • 10.    Хамрақулов, И. Б. (2022). Кичик саноат зоналарини ривожлантиришнинг моҳияти ва ўзига хос ҳусусиятлари. Scientific progress , 3 (1), 328-334.

  • 11.    Хонкелдиева, К., & Мўйдинжонова, М. (2020). Необходимые условия обеспечения гендерного равенства. In Наука сегодня: фундаментальные и прикладные исследования (pp. 40-41).

  • 12.    Хонкелдиева, К., & Хўжамбердиев, Ж. (2020). Проблемы развития организации: управленческий и логистический аспекты. In Наука сегодня: история и современность (pp. 17-19).

  • 13.    Хайдаров, Х., Нурматова, И., & Хонкелдиева, К. (2021). Факторы формирования сильного конкурентного рынка в текстильной промышленности. In НАУКА СЕГОДНЯ: ВЫЗОВЫ И РЕШЕНИЯ (pp. 5961).

  • 14.    Хонкелдиева, К., Рахимова, Х., & Хасанхужаева, У. (2021). Предупреждение преступности среди несовершеннолетних. Наука сегодня: факты, тенденции, прогнозы [Текст]: мате , 34.

  • 15.    Xonkeldiyeva, K., & Xo'jamberdiyev, J. (2020). Экономика и социум.

  • 16.    Xonkeldiyeva, K. R. (2021). Features of management of textile industry enterprises based on the cluster approach. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal , 11 (9), 780-783.

  • 17.    Хамракулов, И. Б. (2021). Теоретические основы создания и развития малых промышленных зон. ма , 2 , 49.

Статья научная