Бошланич таълим тизимини ривожлантириш тамойиллари
Автор: Чимирбаева Б.Б.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 4-3 (95), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада бошланғич таълимда кластер усулида фойдаланишнинг механизмлари тахлил этилган ва мазкур масала бўйича методик тавсиялар тақдим қилинган.
Таълим, бошланғич, кластер, усул, механизм, фойдаланиш, асос, метод, методология, назария, амалиёт
Короткий адрес: https://sciup.org/140292974
IDR: 140292974
Текст научной статьи Бошланич таълим тизимини ривожлантириш тамойиллари
Ўзбекистон умумий ўрта таълим тизимининг ҳозирги ривожланиш босқичида ўқитишнинг турли усулларидан фойдаланиш долзарб бўлиб турибди [1]. Шу маънода умумий ўрта таълимнинг негизи бўлган бошланғич таълимни амалга оширишда сифат ва самарадорликка олиб келувчи усуллардан фойдаланиш, бундай усулларнинг методологиясини ишлаб чиқиш долзарб ҳисобланади. Чунки ҳар бир усул замонавийлиги, қулайлиги ва осонлиги билан таълимни ривожлантиришга хизмат қилиши керак. Бу борада бошланғич таълимда кластер усулидан фойдаланиш ва унинг механизмларини ишлаб чиқиш тақозо этилади.
БошланFич таълимнинг укитишнинг кластер усулидан фойдаланиш илмий, инновацион ва методик тажрибаларнинг уйгунлигига таянади. Бунда назария, амлиёт ва истикболли йуналишлар биргаликда укитишнинг сифат ва самарадорлигаг ижобий таъсир этиши билан ахамиятга эга булади. Шу жикатдан бу уринда бошланFич таълимда кластер усулидан фойдаланишнинг механизмларига эътиборингизни тортамиз.
Биринчи механизм-укув дарсликларини янги вариантини тайёрлаш. Бунда бошлангич таълимда укитиладиган укув фанлари куйидаги блоклар буйича электрон-модулли усулда тайёрланиши максадга мувофик булади [2]:
-
- гуманитар фанлар;
-
- табиий фанлар;
-
- аник фанлар.
Мазкур туркумларда тайёрланадиган янги авлод дарсликлари мавзу, матн ва воситалар жи^атидан туркумли-умумий хусусиятга эга булади. Мисол учун, “Ўқиш ва она тили” ўқув фани билан “Тарбия” ўқув фанининг материаллари бир-бирини тулдирувчи ва узвий хусусиятга эга тарзда тузилиши керак. Шу тариқа ҳар бир блокдаги фанлар дарсликлари узаро уЙFунлик тамойили асосида тузилади.
Иккинчи механизм-укув дарсликларини тайёрлаш. Бунда куйидаги механизмларга асосланиш максадга мувофик булади:
-
- фанлар буйича илмий мутахассислар имкониятларидан фойдаланиш;
-
- таникли ва тажрибали педагогларнинг имкониятларидан фойдаланиш;
-
- амалий фаолиятдаги укитувчиларнинг имкониятларидан фойдаланиш.
Мазкур механизмда ҳар бир иштирокчининг вазифаси мавжуд бўлиб, улар куйидагилардан иборат:
Илмий ходимлар вазифалари:
-
- дарсликларнинг мавзуларини илмий асослаш ва улар учун илмий фактларни такдим этиш;
-
- дарсликларнинг илмий аппарати ва абробациясини амалга ошириш;
-
- дарсликларнинг илмий методологиясини ривожлантириб бориш.
Тажрибали педагогларнинг вазифалари:
-
- дарсликларнинг методологик асосларини ишлаб чикиш;
-
- дарсликларнинг матнини ёзиш ва жойлаштириш;
-
- дарсликларнинг методик жих,атларини назорат килиб бориш.
Амалий фаолиятдаги укитувчиларнинг вазифалари:
-
- дарсликларни тажриба-синов ишларидан утказиш;
-
- дарсликларнинг сифати буйича хулосаларни бериш;
-
- дарсликларни такомиллаштиришга дори амалий таклифларни бериб бориш.
Эътибор берилса, бошланғич таълимнинг янги авлод дарсликларини кластер усулида тайёрлашнинг ўзига хос механизми кўпчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги ва тажрибаси асосида яратилади. Шу сабабли бундай дарсликлар назарий, методик ва технологик жи^атдан мукаммал булади.
Учинчи механизм-бошланFич таълимни ривожлантириш. Бунда куйидаги механизмларга асосланиш кутилган самарна беради:
-
- илмий ташкилотилар билан бошлангич таълимни ривожлантиришнинг янги илмий-методологик асосларини ривожлантириб бориш;
-
- педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари профқессорўқитувчилари билан бошланғич таълимнинг муаммоларини урганиб бориш, уларнинг ечимлари буйича назарий-методик ишланмалар яратиш ва амалиётга жорий этиш;
-
- бошлангич синф укитувчилари билан бошлангич таълимнинг ютуқлари ва камчиликларини мониторинг қилиб бориш ҳамда бу борада истикболли йуналишларни белгилаш.
Мазкур механизм воситасида бошланғич таълимни муддатли, истиқболли ва босқичли ривожлантириб бориш имкониятларига эга булинади.
Эътибор берилса, бошланғич таълимда кластер усулидан фойдаланишнинг мухим механизлари мавжуд бўлиб, бугунги кунда мазкур механизмлардан фойдаланишнинг асосларини ишлаб чиқиш долзарб бўлиб турибди. Шу сабабли бу борада бизнингча, қуйидагиларни йўлга қўйиш кутилган самарни беради:
-
- бошланFич таълимда кластер усулидан фойдаланиш муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар мавзуларини белгилаш ва улар бўйича изланишларни йулга куйиш;
-
- бошлангич таълимда кластер усулидан фойдаланиш буйича амалга ошириладиган илмий тадқиқот ишларига талабаларни ҳамда амалий фаолиятдаги олий маълумотли бошланғич синф ўқитувчиларини кенг жалб этиш;
-
- ТВЧДПИнинг “Мактаб-лаборатория” кластер усулини оммалаштириш ва ундан амалий фаолиятда кенг фойдаланиш;
-
- бошлангич таълимда кластер усулидан фойдаланишга доир илмий ишланмалар, ўқув адабиётлари ва технологик жараёнларни мониторинг килиб бориш.
Бу тадбирларни амалга ошириш натижасида бошланғич таълимда кластер усулидан фойдаланишнинг механизмларини такомиллаштириш имкониятига эга булинади.
Кластер усули бошланғич таълимнинг сифатини кучайтириш, ўқув фанлари дарсликларини такомиллаштириш ва бошланғич таълимнинг амалий натижаларига эришишда ҳамк4орлик тамойилига таяниши билан муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли мазкур усулдан фойдаланишнинг механизмларини ишлаб чикишда биз илмий ходимлар, тажрибали педагоглар ва амалий фаолиятдаги бошланғич синф ўқитувчиларининг илмий, амалий ва методик ҳамкорлигини йўлга қўйиш кутилган самарани беради деб ҳисоблаймиз.
Бошланғич таълимда кластер усулидан фойдаланишнинг механизмлари бўйича амалий тажрибалар энди шаклланмоқда. Шу сабабли бу борада илмий ва амалий педагогик тажриба синов ишларини ўтказиб боришдан чўчимаслик лозим. Бунда фақат профессор-ўқитувчилар, талабалар ва бошланғич синф ўқитувчиларининг фаоллиги, ҳамкорлиги ҳамда алоқадорлигини кучайтириш тақозо этилади. Асосий мақсад бошланғич таълимни илмий, методологик ва технологик жиҳатдан ривожлантиришда кластер усулидан фойдаланишдир. Шу сабабли таълимни ташкил этувчилар, таълим олувчилар ва таълимни амалга оширувчиларнинг манфаатлари кластер усулида тенг таъминланади.
Бошланғич таълимда кластер усулидан фойдаланишнинг механизмларини ишлаб чиқишда илмий кузатишлар, индивидуал тажрибалар ва амалий натижаларга асосланиш кутилган самарани беради. Бу борада илмий-амалий тадқиқотчиликни йўлга қўйиш долзарб бўлиб турибди.
Адабиётлар:
-
1. Аметовна, Ю. Т., & Назаровна, К. Х. (2020). Применение интеграции при обучении русскому языку в национальных группах. Суз санъати, (3).
-
2. Yuldasheva, T., & Kadirova, K. (2020). Teaching Russian with Innovative Approach. European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences, 8(7).
-
3. Юлдашева, Т. А. (2021). МЕТОДЫ ИССЛЕДОВАНИЯ В МЕТОДИКЕ ПРЕПОДАВАНИЯ РУССКОГО ЯЗЫКА. Academic research in educational sciences, 2(2).
-
4. Ametovna, Y. T. (2021). FEATURES OF THE METHODOLOGY OF TEACHING RUSSIAN AS A FOREIGN UNIVERSITY. International Engineering Journal for Research & Development, 6(ICDSIIL), 3-3.
-
5. Yuldasheva, T. A. (2020). BOSHLANG ‘ICH SINFDA IZOHLI O ‘QISH JARAYONINI QO ‘LLASH. Science and Education, 1(Special Issue 2).
"Экономика и социум" №4(95) 2022
Список литературы Бошланич таълим тизимини ривожлантириш тамойиллари
- Аметовна, Ю. Т., & Назаровна, К. Х. (2020). Применение интеграции при обучении русскому языку в национальных группах. Суз санъати, (3).
- Yuldasheva, T., & Kadirova, K. (2020). Teaching Russian with Innovative Approach. European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences, 8(7).
- Юлдашева, Т. А. (2021). МЕТОДЫ ИССЛЕДОВАНИЯ В МЕТОДИКЕ ПРЕПОДАВАНИЯ РУССКОГО ЯЗЫКА. Academic research in educational sciences, 2(2).
- Ametovna, Y. T. (2021). FEATURES OF THE METHODOLOGY OF TEACHING RUSSIAN AS A FOREIGN UNIVERSITY.International Engineering Journal for Research & Development, 6(ICDSIIL), 3-3.
- Yuldasheva, T. A. (2020). BOSHLANG ‘ICH SINFDA IZOHLI O ‘QISH JARAYONINI QO ‘LLASH. Science and Education, 1(Special Issue 2).