Олий бошланғич таълимда мажбурий ва танлов фанларини ўқитишнинг кластер усули
Автор: Жабборова О.М.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 8 (87), 2021 года.
Бесплатный доступ
мақолада олий бошланғич таълимда мажбурий ва танлов фанларини ўқитишнинг кластер усули таҳлил этилган
Олий, бошланғич, таълим, мажбурий, танлов, фан, ўқитиш, кластер, усул, кўникма
Короткий адрес: https://sciup.org/140254868
IDR: 140254868
Текст научной статьи Олий бошланғич таълимда мажбурий ва танлов фанларини ўқитишнинг кластер усули
Ўзбекистон олий педагогик таълим жараёнида ўқитишнинг кредит- модул тизимини жорий этиш амалга оширилмоқда[1]. Бу тизимда ўқитиш фанлари мажбурий ва танлов гуруҳларига бўлинади. Шу жиҳатдан олий бошланғич таълим жараёнида мазкур фанларни ўқитишнинг кластер усули илмий-амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Мазкур ўринда эътиборингизни ана шу масаланинг таҳлилига тортамиз:
-
1 . Олий бошланғич таълим жараёнида мажбурий фанлар гуруҳи . Олий педагогик таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда ўқитиладиган мажбурий фанлар ўзига хос туркумлардан иборат. Мазкур туркумларнинг асосийларини қуйидаги фанлар ташкил этади:
-
- “Умумий педагогика”;
-
- “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграция”;
-
- “Болалар педагогикаси”;
-
- “Педагогик маҳорат”.
Эътибор берилса, олий бошланғич таълим жараёнида ўқитиладиган мажбурий фанлар мутахассислик фанлари таркибини ташкил қилади. Шу сабабли уларни ўқитишда кластер методига асосланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу борада қуйидагиларга асосланиш кутилган самарани беради:
-
- мажбурий фанларни ўқитиш жараёнига илмий ва ўқув муассасаларининг етук мутахассисларини ҳамкорлик асосида жалб этиш;
-
- мажбурий фанлар буйича укув фадабиётларини электрон-модулли укитиш ва дидактик технология асосида тайёрлаш хамда нашр этиш;
-
- мажбурий фанларни укитишнинг амалий машFулотлар жараёнига умумтаълим мактабларининг фаол бошланғич синф ўқитувчиларини хамкорлик асосида жалб этиш;
-
- мажбурий фанларни укитишга доир профессор-укитувчиларнинг илгор тажрибаларини оммалаштириб бориш.
Бундай ёндашув мажбурий фанлар бўйича қуйидагиларни узлаштиришда кутилган самарани беради:
-
- педагогика тарихи, назарияси ва педагогик махоратнинг илмий-назарий асосларини узлаштириш;
-
- укитишнинг замонавий методлари ва технологиялари билан куролланиш;
-
- педагог касбига куйиладиган талаблар ва мезонлар асосида фаолият юритиш;
-
- хар кандай мураккаб вазият ва шароитларда таълим-тарбия жараёнини талаб даражасида амалга оширишнинг механизмларини эгаллаш.
-
2 . Олий бошланFич таълим жараёнида танлов фанлар гурухи . Олий педагогик таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда танлов фанларини ўқитиш ҳам муҳим ўрин тутади. Танлов фанлари- бу мутахассислик фанлари куламини кенгайтирувчи, мавзулар ва модуллар бўйича маълумотлар доирасини кучайтирувчи хамда амалий-касбий фаолиятда фойдаланишга йўналтирилган компетенцияларни шакллантирувчи фанлар туркумидир [2]. Бугунги кунда олий педагогик таълим жараёнининг олий бошланғич таълим йуналишида куйидаги асосий танлов фанлари амал килмокда:
-
- “Педагогик технологиялар”; “Замонавий ахборот технологиялари”; “Педагогик менежмент”; “БошланFич таълим менежменти”.
Олий бошланғич таълим жараёнида мажбурий фанларни кластер усулида ўқитишнинг асослари, воситалари, методлари ва технологияларини ишлаб чиқиш тақозо этилади. Бундай ишланмаларни яратишда укитишнинг электрон-модулли тизими талабларига таяниш максадга мувофик булади.
Мазкур танлов фанлари бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини куйидаги илмий, назарий ва амалий компетенциялар билан куроллантиради:
-
- таълим ва тарбиянинг самарали педагогик технологияларини ўзлаштириш; касбий фаолиятда замонавий ахборот технологияларига асосланиш кўникмасига эга бўлиш; бошланғич таълим жараёнини талаб даражасида ташкил этиш ва бошқариш; касбий фаолият жараёнида индивидуал укитиш тажрибасига эга булиш.
Эътибор берилса, танлов фанларининг бўлажак бошланҳич синф ўқитувчиларини касбий тайёрлашда муҳим ўрни мавжуд. Шу сабабли мазкур фанлар гуруҳини кластер усули асосида ўқитиш ва унда куйидагиларга амал килиш кутилган самарани беради:
-
- танлов фанлари машFулотларининг тажрибали профессор-укитувчилар томонидан утказилишига эришиш; танлов фанлари машғулотларига илғор тажрибали бошланғич синф ўқитувчилари иштирокини таъминлаш; танлов фанларини ўқитишда халқаро таълим дастурлари талабларига амал қилиш; танлов фанларини ўқитишнинг миллий тажрибаларини кенг куламли микёсда тарFибот килиб бориш.
Бундай ёндашув бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий компетенция билан таъминлаш имконини беради. Шу сабабли кейинги пайтларда Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида ўқитишнинг кластер усули бўйича аниқ тажрибалар тўпланганлиги эслатиб утиш жоиз.
Укитишнинг электрон-модулли тизимида мажбурий ва танлов фанларини талаб даражасида укитиш учун энг тажрибали профессор -ўқитувчилар таркибини танлаш муҳим ҳисобланади. Шу сабабли бундай танловни амалга оширишда қуйидагиларга эътибор бериш кутилган самарани бериши тажрибадан утган:
-
- профессор-укитувчиларнинг мажбурий ва танлов фанлари буйича тайёрлаган ўқув материаллари сифати, мазмуни ҳамда ўқитиш технологиялари самарадорлигига эътибор бериш;
-
- профессор-укитувчиларнинг илмий, касбий ва амалий фаоллигини урганиш; талабаларнинг профессор-укитувчиларга нисбатан муносабатларини аниклаш; профессор-укитувчиларнинг уз укув юкламаларини бдажариш сифатини бауолаш.
Айнан мана шундай ёндашув мажбурий ва танлов фанларини ўқитишда керакли мутахассисларни танлаш ҳамда улар билан ҳамкорликда ишлаш имконини беради.
Олий педагогик таълим жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда мажбурий ва танлов фанларини ўқитиш бўйича бир қатор хорижий мамлакатларда ўзига хос тажрибалар тўпланган. Мисол учун, АҚШда танлов фанларини ўқитиш жараёнига профессор унвонига эга бўлган педагоглар жалб этилади. Германия олий таълим тизимида энг фаол ва билимдон педагог кадрлар мажбурий фанларни ўқитишга жалб этилади, бунда илмий даража ёки унвон ҳисобга олинмайди. Шу жиҳатдан мажбурий ва танлов фанларини ўқитишнинг хорижий тажрибаларини урганиб бориш максадга мувофик булади.
Шундай қилиб, олий бошланғич таълим жараёнида мажбурий ва танлов фанларини ўқитишнинг кластер усули амалиётга йўналтирилганлиги билан муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли олий педагогик таълим жараёнида мазкур фанларни кластер усули асосида
ўқитишнинг методологик асосларини ишлаб чиқиш долзарб бўлиб турибди. Чунки ўқитишнинг кластер усулида асосий эътибор бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий-амалий компетенцияларини ривожлантиришга қаратилади[3].
Адабиётлар:
-
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. // www. ziyonet.uz
-
2. Воҳидов Ў. ECTS: асосий тушунчалар, қоидалар ва тамойиллар. – Тошкент, 2020
-
3. Мардонов Ш.Қ., Жабборова О.М. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда ўқитишнинг инновацион кластер усули. Педагогик таълим кластери: муаммо ва ечимлар. Халқаро илмий-амалий анжуман, ТВЧДПИ, 2021. Б. 142-145
"Экономика и социум" №8(87) 2021
Список литературы Олий бошланғич таълимда мажбурий ва танлов фанларини ўқитишнинг кластер усули
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. // www. ziyonet.uz
- Воҳидов Ў. ECTS: асосий тушунчалар, қоидалар ва тамойиллар. – Тошкент, 2020
- Мардонов Ш.Қ., Жабборова О.М. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда ўқитишнинг инновацион кластер усули. Педагогик таълим кластери: муаммо ва ечимлар. Халқаро илмий-амалий анжуман, ТВЧДПИ, 2021. Б. 142-145