Чўкишда аъзолардаги патоморфологик ўзгаришларни тахлиллари

Автор: Раззаков Бахтир Юсупович, Маматалиев Авазбек Розувалиевич, Маматалиева Мавлюда Алижоновна

Журнал: Re-health journal.

Рубрика: Медико-биологические науки

Статья в выпуске: 3,2 (7), 2020 года.

Бесплатный доступ

2009-2013йилларида Андижон вилоятида чўкиб ўлганларни архив материалларида статистик ва патоморфологик ўзгаришлар ўрганилди. Андижон вилоятида чўкишлар механик асфиксияларни 31%ни ташкил этган. Чўкишлар ўғил болалар ўртасида 21%, қизлар ўртасида 8%, эркаклар орасида 52%, аёллари орасида эса 19%ни ташкил этган.

Чўкиш, механик асфиксия, патоморфологик ўзгаришлар

Короткий адрес: https://sciup.org/14125483

IDR: 14125483   |   DOI: 10.24411/2181-0443/2020-10152

Текст научной статьи Чўкишда аъзолардаги патоморфологик ўзгаришларни тахлиллари

Мавзунинг долзарблиги : Чўкишлардан ўлим ҳолатлари жамиятда муҳим ўрин тутиб, у кўпчилик ҳолатларида ёш болалар ва балоғат ёшидаги ёш инсонлар ўлимига сабаб бўлади.

Чўкиш кўпроқ ёш эркакларда (15-30 ёш) кузатилади. Чўкишдаги асфиксия тўсатдан ўлим сабаблари ичидан 3 - ўринни эгаллайди. Йилда дунё бўйича 0,5 млн. кўпроқ инсон чўкиб ҳалок бўлишади, уларнинг кўпчилиги сузишни билишади [2].

Ишнинг мақсади : Андижон вилояти ахолисида чўкишдан ўлим ҳолатларида суд тиббий экспертиза текширувларининг статистик натижалари ва аъзолардаги патоморфологик ўзгаришларини ўрганиш.

Материал ва усуллар:

Андижон вилояти суд тиббиёти экспертизаси бюросида рўйхатдан ўтган 2009-2013 йиллардаги чўкишлардан ўлган 360 нафар инсонлар мурдаларини (2 таси 1 ёшгача, 99 таси 14 ёшгача, 259 таси 14 ёшдан юқори) архив материаллари (суд тиббий хулосалар, фотоиловалар, суд-гистологик текширув материаллари)дан фойдаланилган ҳолатда чўкишлар статистикаси ва патоморфологик ўзгаришлари ўрганилди (1).

Натижалар ва мухокама : Ушбу йилларда 14 ёшгача бўлган ўғил болалар - чўкишнинг 21% - ни, қиз болалар 8% - ни, эркаклар 52% - ни, аёллар 19% - ни ташкил этди.

Андижон вилоятидаги шаҳарлар ва туманларидаги сув ҳавзаларида чўкишдан ўлим

ҳолатлари ўрганилганда - 2009 йилда дарёларда чўкиш ҳолати жами 20та кузатилиб 2010 йилда бу кўрсаткич баланд бўлди. Каналларда жами 86та чўкиш кузатилиб, 2012 – 2013 йилларида бу кўрсаткичларни юқори бўлиши қайд этилди. Сойларда чўкиш жами 63та холатда кузатилиб,

2011йилда чўкишдан ўлим ҳолатлари юқори бўлди. Заканларда чўкишдан ўлим 17та ҳолатда кузатилиб, 2010йилда бу кўрсаткич баланд бўлди. Бошқа сув ҳавзаларида чўкиш жами 25 ҳолатда кузатилиб, 2010-2011 йилларда кўрсаткичлар баланд бўлди.

1-диаграмма

Андижон вилояти шаҳар ва туманларида жойлашган сув ҳавзаларида 2009-2013 йиллардаги чўкишлардан ўлим кўрсаткичлари

2 – диаграмма

Андижон вилояти шаҳар ва туманларида жойлашган сув ҳавзаларида 2009-2013 йиллардаги чўкиш турлари кўрсаткичлари (%)

Аралаш чўкиш Синкопал чўкиш Қуруқ чўкиш Чин чўкиш

3 – диаграмма

Чўкишлардан ўлган инсонлар мурдаларининг аутопсиясидаги макроскопик ўзгаришлари кўрсаткичлари

Чукишнинг ривожланиш

Аралаш чўкиш

Синкопал чўкиш

Қуруқ чўкиш

Чин чўкиш

механизмлари ўрганилганда чин чукиш 23%-ни, КУРУК чукиш 32%-ни, синкопал чукиш 11%-ни, аралаш типдаги чукиш 34%-ни ташкил этди. Дарёларда чўкишда чин чўкиш, каналлар, сой ва кўлларда аралаш чукиш, закан ва б. жойларда КУРУК чукиш нисбатан купрок кузатилди.

4 – диаграмма

Чўкишлардан ўлган инсонлар мурдаларининг гистологик текширишдаги ўзгаришларни кўрсаткичлари

Чўкишларнинг асосий қисми ёз-куз фаслида (85%), қолгани қиш-баҳор фаслларига тўғри келди. Мурдаларнинг топилиши 90% ҳолатларда 1-кунида, 8% ҳолатларда 1-ҳафтасида, 2% ҳолатларда 2-4 ҳафтада қайд этилди.

Патогенетик макроскопик ўзгаришлар чин ва аралаш чўкишларда чўкиш белгилари ёрқин, қуруқ ва синкопал чўкишларда сустроқ намоён бўлди. Микроскопик ўзгаришлар эса чўкишларнинг қуруқ ва аралаш кўринишларида ёрқин, чин ҳамда синкопал кўринишларида эса сустроқ намоён бўлди.

Хулоса: Андижон вилояти аҳолиси ўртасидаги чўкишлар - механик асфиксияларнинг 31%-ини ташкил этиб, у 14 ёшгача бўлган ўғил болаларда 21%, қиз болаларда 8%, эркакларда 52%, аёлларда 19% ҳолатда кузатилди.

Чўкиб ўлган 14 ёшдан катта ёшдаги инсонлар мурдалари СТЭ-да 15%-ида ЮКТК (14ёшдан кичикда 5%-ида), 20%-ида алкоголь таъсирида, 15%-ида бош мия шикасти, эпилептик тутқаноқлар, умуртқа поғонаси шикастланиши (14 ёшдан кичикда 25%-ида), 15%-ида қасддан ўлдирилиш (14 ёшдан кичикда 2%-ида), 35%-ида хавфсизлик қоидаларида амал қилмаганлиги оқибатида (14 ёшдан кичикда 68%-ида) юзага келганлиги цайд этилди.

Фойдаланилган адабиётлар:

Медицина, 1990.

Список литературы Чўкишда аъзолардаги патоморфологик ўзгаришларни тахлиллари

  • Автандилов Г.Г. Медицинская морфометрия. Руководство.- М.: Медицина, 1990.
  • Пермяков А.В. и др. Судебно-медицинская гистология. Рук- во для врачей.: Ижевск-Екатеринбург. 2003.
Статья научная