Чор россиясининг Туркистондаги миллий маориф соасидаги сиёсати
Автор: Жраев .
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 4-2 (95), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада мустамлака шароитида Туркистон ўлкасидаги маориф тизими, мактаб-мадрасалрнинг аҳволи, чоризм маъмуриятининг миллий маориф тизимига бўлган муносабати, рус-тузем мактаблари уларни ташкил этилишидан кўзланган асл мақсадлар, вақф мулкларига подшо ҳукуматинингг муносабати тўғрисида фикр юритилади.
Мустамлака, маориф, мадраса, чоризм, руслаштириш, вақф, таълим, ислоҳ, миллий, сиёсат, тазйиқ, империя, маҳаллий халқ, бошланғич мактаб
Короткий адрес: https://sciup.org/140292920
IDR: 140292920
Текст научной статьи Чор россиясининг Туркистондаги миллий маориф соасидаги сиёсати
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришуви тарихимизни холис ўрганиш ҳамда ёритиш имконини берди. Шу жиҳатдан Россия империясининг Туркистонни истило қилиши ва унинг ўлкадаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳамда маънавий-маданий, маориф соҳасида пухта ўйланган мустамлакачилик сиёсатини ўрганиш ҳам тарих фани учун долзарб масалалардан ҳисобланади.
Россия босцинига кадар улкада эски мактаб, масжид, цорихона ва мадрасалар кенг тарцалган эди. 1867 йил 14 июлда Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилишидан бошлаб бутун иқтисодий, сиёсий \аётда булганидек, туб халц маънавий маданиятининг таянчлари булмиш мадраса, мактаблар устидан ҳам империя ҳукуматининг назорати урнатилди. Чор хукумати маъмурлари мактаб - мадрасалар фаолиятининг ислох цилиниши мустамлакачилик манфаатларига мутлацо зид эканлигини тушуниб етган эдилар. Туркистон улкасининг барча генерал-губернаторлари улкада маълум тарзда руслаштириш амалиётини олиб бордилар. Бу сиёсат мусулмон таълим сохасидан бошланди. Бу сохада хаттоки империя хукуматининг дастури хам ишлаб чицилди. Империя раҳбариятининг туб жой аҳолисига бўлган муносабати масаласида асосий эътибор уларни илм-маърифатдан четда ушлаб туришга царатилган эди. Ушбу ҳолатни ўз даврининг йирик мансабдор шахслари ҳам тан олган эдилар. Жумладан, «...Улкан руслаштириш режасини амалга оширишда мактаб катта ахамият касб этиши лозим», деган фикр хам айнан шундай рахбарлардан бири, Туркистон генерал-губернатори бири Николай Оттонович Розенбах (1836—1901)га тааллуцли эди [7. 38 б.].
Туркистон генерал-губернатори, К. П. фон Кауфман (1867-1882) диний урф-одат, маросимларга аралашмаслик асосида миллий маорифга нисбатан руслаштириш сиёсатини цуллаб-цувватлади [9. 28 б.]. У мактаблардан хам кура купроц мадрасалар хавфли эканлигини цайд этди. Генерал-губернатор мадрасалар фаолиятига цуйидаги тарзда бахо беради: “Мадрасалар мусулмон диний зодагонлари кучи ва имтиёзларини мухофаза цилувчи муассасалар сифатидаги мухим сиёсий вазифадан ташцари, бугунги кунда хам мусулмон тарFиботининг маркази ва учоги сифатидаги бошца асосий ролни бажариб келмоцда”. Кауфман ана шу сабабдан хам мадрасалар ахамиятини улкада тез орада йуцца чицариш керак”- деб, хисоблаган эди [9. 405 б.].
Туркистоннинг мустамлакачилик тузуми урнатилган худудларида, хусусан, собик Кукон хонлиги ерларида мусулмон ижтимоий хаётида катта урин эгаллаган, “шариати панох” деб каралган козикалон ва шайх-ул-ислом, раис хамда мутаваллибоши лавозимлари Кауфман томонидан тугатилди [8. 12 б.]. Империя хукумати Туркистонда маахаллий ахолига нисбатан руслаштириш сиёсатини доимий равишда куллаб келди. Шунингдек, анъанавий билим масканлари бўлмиш мадрасалар фаолиятига нисбатан хам хукумат амалдорлари томонидан турли хил тазйиклар утказилди. Тошкент шахри 1865 йил 17 июнда империя кушинлари томонидан босиб олингач, мадрасаларни мустамлакачиларнинг манфаатларига мос равишда кайта ташкил этиш масаласи уртага куйилди. 1870 йилда империя марказида махаллий ахолини руслаштириш максадида “Россияда истикомат килувчи мусулмонларга таълим бериш чора-тадбирлари туFрисида” [9. 405 б.]. конун кабул килинди. Мазкур конунда барча туб жой халкларига таълим беришнинг асосий максади -руслаштиришдан иборат булиши таъкидлаб утилди.
Генерал-губернатор Кауфман хукуматга 1873 йилда “Туркистонда халк таълими ва укув ишларини ташкил килиш режаси” ни такдим килди [12. 21 б.]. Унга кура, диний мактаблар фаолиятига карама-карши равишда махаллий ахоли фарзандлари учун рус мактаблари очиладиган булди. Империя амалдорлари ва хукуматнинг эътироф этишига кура, факат шундай мактабларгина махаллий ахолини руслаштиришга кумаклашиши мумкин эди.
Махаллий укув юртларига мухолиф тарзда ташкил этилган рус-тузем мактабларини ахолининг катта кисми куллаб-кувватламаган. Шу боис хам мазкур мактаблар хеч качон оммавий була олмас эди. Буни подшо амалдорларининг ўзлари ҳам яхши англаб етар эдилар. Масалан, Фарғон укув юртларни инспектори Ф. Егоров бу борада “...факат миллий мактабларгина оммавий бўлиши мумкин, рус-тузем мактаблари эса миллий бўлмай, аксинча, сунъий ўйлаб топилгандир” [4. 20 б.], деган эди.
Россия императорининг 1875 йил 17 майдаги қарорига асосан, Туркистон ўқув юртлари бошқармаси ва ўқув юртлари бош инспектори лавозими таъсис этилди [6. 2 с.]. Ушбу бошқарма ваколатига рус мактаблари билан бир қаторда маҳаллий мактаблар (мактаб, мадраса, қорихоналар) устидан ҳам назорат олиб бориш ҳуқуқи берилди. 1877 йили Россия империясидаги руслаштириш сиёсати намояндаларидан бири Н. П. Остроумов Туркистон халқ билим юртлари инспектори лавозимига тайинланди [1. 63 с.]. 1879 йилнинг 13 январда Россия Маориф министри Д. А. Толстой “Туркистон халқ билим юртлари инспекторларига қўлланма”ни тасдиқлади [12. 22 б.]. Унга кўра, ўлкадаги барча диний мактаблар ўқув раҳбарияти томонидан бошқариладиган бўлди. Мазкур қўлланманинг 3-бандида: “Диний мактаблар (мактаб ва мадрасалар)ни назорат остига олиш халқ билим юртлари инспекторларининг ваколатига киради”,-деб ёзиб қўйилган эди.
Генерал губернатор К. П. фон Кауфман диний мактаблар инқирозини тезлаштириш ва уларни тугатиш мақсадида кўплаб тадбирларни амалга ошира борди. Мадрасаларни тугатган ёшларнинг маълум лавозимларда фаолият кўрсатиши чеклаб қўйилди. Улар фақат энг қуйи мансабларгагина ишга олинадиган бўлди. Орадан кўп вақт ўтмай, 1880 йил февралида Россия Империяси Давлат Кенгашида ўлка маҳаллий аҳолиси фарзандларини руслар билан биргаликда ўқитиш масаласи кўрилди. Кенгаш кўриб чиқилган иш юзасидан махсус қарор қабул қилди. Бу қарор К. П. Кауфман томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. У руслар ва маҳаллий аҳоли болаларини биргаликда тарбиялаш масаласини ўртага ташлади [11. 225 б.]. 1880 йилнинг 4 мартида Туркистондаги диний ишлар Оренбург диний бошқармаси назоратидан тўлалигича ажратилди. Чунки, К. П. Кауфман Туркистонни махсус лойиҳа асосида бошқаришни маъқул, деб билди. Ана шу мақсадда “Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги Низом” ишлаб чиқилди. 1882 йил май ойида Кауфман вафотидан сўнг, подшо Александр III нинг “Туркистон ўлкасини тафтиш қилиш ҳақида” ги буйруғига биноан, ўлкани тафтиш қилиш мақсадида келган сенатор Ф. К. Гирснинг маълумотига қараганда, “Сирдарё, Фарғона областлари ҳамда Зарафшон ва Амударё бўлимларидаги 253 қозидан 25 таси бошланғич мактабларни тамомлаган, 3 таси эса умуман мактаб кўрмаган, яъни қозиларнинг 10 фоизи саводи пастлигига қарамай (қолганлари мадраса кўрган одамлар) уезд бошлиқлари томонидан тасдиқланган” [12. 23 б.].
Туркистон генерал-губернатори М. Г. Черняев (1882-1884) ҳам руслаштириш сиёсатининг тарафдори бўлиб, у ўз фаолияти давомида билим юртлари тизимини кенгайтириш ва ривожлантиришга ҳаракат қилди. Генерал Черняев: “Чимкент шаҳар билим юртини кенгайтириш учун 100 минг рубль ажратган ва ана шу билим юртида ўқишни истаган хотин-қизлар учун пул мукофоти таъсис этган” [10. 255 б.]. 1884 йилда генерал-губернатор Черняев шариат масалаларига ҳам ўз ҳукмини ўтказди, яъни “маҳаллий аҳолининг суд қозилари ва бийларини янгидан қайта ташкил этишни” таклиф қилди. Ана шу вақтларда Туркистондаги кўплаб мадрасаларда рус тилининг ўқитилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилган эди [10. 255 б.].
Империя Маориф министрлигининг маслаҳатчиси Н. И. Ильминский мадрасалар фаолиятига баҳо бериб, мадраса дастурларига дунёвий билимларнинг киритилиши аҳолида миллий онгнинг уйғонишига туртки беради, шу сабабдан ҳам “мадрасаларни ислоҳ этиш керак эмас, аксинча ҳеч қандай эътибор бермасдан ва уларга қарама-қарши ҳолда замонавий билим берадиган рус мактабларини очиш лозим”, -деб таъкидлайди [3. 67 б.].
Анъанавий мактаб-мадрасалар асосан диний тарбия бериш билан чекланган бўлиб, замонавий илм-фанларнинг ўқитилиши мазкур мактаблар 5
учун ёт ходиса эди. Шу боис хам улар мустамлакачилар учун унчалик хавф TyFgupMac эди [4. 21 б.]. Мустамлакачилар олдида махаллий халк таълим тизимини издан чиқаришнинг 2 та муҳим шарти бор эди. Биринчиси, ташкил топиб, ривожланиб бораётган янги усул мактабларнинг тараққиётига йўл қўймаслик, иккинчиси ўлкада империя манфаатларига хизмат килувчи рус-тузем мактабларини ривожлантириш.
Шундан сунг ушбу масала давлат сиёсати даражасига кутарилди ва улкада рус-тузем мактаблари очила бошланди. Рус-тузем мактаблари Fоясигa генерал-губернатор Н.О. Розенбах (1884-1889) асос солди. Биринчи рус-тузем мактаби 1884 йил 19 декабрда Тошкентнинг Эски шахар кисмида очилди [5. 74 б.]. Россия империяси амалдорлари айни пайтда мактаб, мадрасаларнинг иктисодий асоси булган вакф мулкларини чеклашга хамда уларни тугатишга доир сиёсат хам олиб борди. Ана шу максадда Туркистонда вакф ислохотлари утказилиб, илохотлар асосан вакф мулкларини тугатишга каратилган эди. Шу сабабдан хам мустамлака маъмурлари вакф мулкларини кучли назорат остига олдилар.
Туркистонда вақф мулклари билан боғлиқ масалалар 1886 йилда хукумат томонидан тасдикланган “Туркистон улкасини бошкариш хакидаги Низом”да уз ифодасини топди [2. 24 б.]. Мана шу мазмундаги вакф ислохотларининг утказилиши Туркистондаги диний укув юртлари, дин уламоларини иктисодий жихатдан огир ахволга тушиб колишига сабаб бўлди. Диний мактабларга тегишли бўлган вақф мулклари даромадларининг тенг ярмини ҳукуматга тўланиши, мусулмон рухонийларида норозиликни кучайтириб юборди. Бунинг окибати уларок, мадрасаларда диний таълим-тарбия бериш хам сусайиб кетди.
Хулоса килиш мумкинки, Чоризмнинг маориф сиёсати улкадаги таълим тизимига салбий таъсир курсатди. Хукумат томонидан миллий маорифни ривожлантирилишига йул куймасликка карши доимий равишда кураш олиб борилди. Бунинг натижасида анъанавий миллий мактаб ва мадрасалар камайиб кетишига олиб келди.
Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати :
-
1. Бендриков К.Е. Очерки по истории народного образования в Туркестане (18651924 гг).-М.: Академ.пед.наук РСФСР, 1960.-С.63.
-
2. Болтабоев С. Туркистондаги вақф мулклари тарихи.-Наманган: Наманган, 2005.-Б.24.
-
3. Исмоилова Д. Мустабид тузумнинг Туркистондаги диний сиёсати // O ’ zbekiston tarixi.-Тошкент, 2003.-№1.-Б.67.
-
4. Козаков Т. К. Общественно-политическое положение в Ферганской долине и джадидское движение в начале ХХ века. Автореф. дис....канд. ист. наук.-Т., 2001.-20 с.
-
5. Остроумов Н.П. Сарты. Этнографические материалы.-Т.: Среднеазиатская жизнь, 1908.-С. 74.
-
6. Пален К.К. Отчет по ревизии учебного дела Туркестанского края. - СПб.: 1910.-С.2.
-
7. Ризаев Ш. Жадид драмаси.-Т.: Шарқ, 1997.-Б.38.
-
8. Савицкий А.П. Некоторые данные об исламских учреждениях и политика царских властей в Туркестане //Труды СаГУ. -Ташкент, 1956.-№6.-С.12.
-
9. Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари: чоризм ва совет мустамлакачилиги даврида Ўзбекистон миллий бойликларининг ўзлаштирилиши /Лойиҳа раҳбари, масъул муҳаррир Д.А.Алимова –Т.: Шарқ, 2001.-Б.28.
-
10. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб. Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида /Ҳ.Содиқов, Р.Шамсутдинов, П.Равшанов, Қ.Усмонов.-Т.: Шарқ, 2000.-Б.255.
-
11. Шамсутдинов Р., Каримов Ш., Убайдуллаев Ў. Ватан тарихи (XVI-XIX аср бошлари). Иккинчи китоб.-Т.: Шарқ, 2003.-Б.225.
-
12. Шамсутдинов Р., Расулов Б.Туркистон мактаб ва мадрасалари тарихи (XIX аср охири ва XX аср бошлари).-Андижон: Андижон, 1995.-Б.21.
-
13. Олимов А., Хошимова Р. JOINT WORK OF SCHOOL, FAMILY AND SELF-GOVERNMENT BODIES (MAHALLI) IN THE DEVELOPMENT OF THE EDUCATION SYSTEM //Экономика и социум. – 2021. – №. 4-1. – С. 268-272.
-
14. Mamurova F. T., Abdullayeva N. K., Qahhorovna S. M. Innovative approach and modern trends in the development of science and education //Journal of Critical Reviews. – 2020. – Т. 7. – №. 7. – С. 1061-1063.
-
15. Mamurova F. T., Abdullaeva N. K. CHOOSE A SPECIAL STUDENT PSYCHOLOGICAL METHODS //Scientific Bulletin of Namangan State University. – 2020. – Т. 2. – №. 3. – С. 525-529.
-
16. Mamurova F., Yuldashev J. METHODS OF FORMING STUDENTS'INTELLECTUAL CAPACITY //Экономика и социум. – 2020. – №. 4. – С. 66-68.
-
17. Akbarov B. A. Pedagogical system of formation of professional thinking in secondary school students.: Author. dis.... DcS. – 2020.
-
18. Abduxamidovna M. D., Abdurahmonovich A. B. Analysis of the results of psychological and pedagogical research of labor migrants and their families //Middle European Scientific Bulletin. – 2021. – Т. 12. – С. 440-443.
-
19. Abdurakhmonovich A. B. FACTORS INFLUENCING THE FORMATION OF PROFESSIONAL THINKING IN PUPILS //European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences Vol. – 2020. – Т. 8. – №. 2.
-
20. Akbarov B. A. Forming Pupils’ Professional Thinking Model //Eastern European Scientific Journal. – 2019. – №. 1.
"Экономика и социум" №4(95) 2022
Список литературы Чор россиясининг Туркистондаги миллий маориф соасидаги сиёсати
- Бендриков К.Е. Очерки по истории народного образования в Туркестане (1865-1924 гг).-М.: Академ.пед.наук РСФСР, 1960.-С.63.
- Болтабоев С. Туркистондаги вақф мулклари тарихи.-Наманган: Наманган, 2005.-Б.24.
- Исмоилова Д. Мустабид тузумнинг Туркистондаги диний сиёсати // O᾽zbekiston tarixi.-Тошкент, 2003.-№1.-Б.67.
- Козаков Т. К. Общественно-политическое положение в Ферганской долине и джадидское движение в начале ХХ века. Автореф. дис. ... канд. ист. наук.-Т., 2001.-20 с.
- Остроумов Н.П. Сарты. Этнографические материалы.-Т.: Среднеазиатская жизнь, 1908.-С. 74.
- Пален К.К. Отчет по ревизии учебного дела Туркестанского края. - СПб.: 1910.-С.2.
- Ризаев Ш. Жадид драмаси.-Т.: Шарқ, 1997.-Б.38.
- Савицкий А.П. Некоторые данные об исламских учреждениях и политика царских властей в Туркестане //Труды СаГУ. -Ташкент, 1956.-№6.-С.12.
- Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари: чоризм ва совет мустамлакачилиги даврида Ўзбекистон миллий бойликларининг ўзлаштирилиши /Лойиҳа раҳбари, масъул муҳаррир Д.А.Алимова –Т.: Шарқ, 2001.-Б.28.
- Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб. Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида /Ҳ.Содиқов, Р.Шамсутдинов, П.Равшанов, Қ.Усмонов.-Т.: Шарқ, 2000.-Б.255.
- Шамсутдинов Р., Каримов Ш., Убайдуллаев Ў. Ватан тарихи (XVI-XIX аср бошлари). Иккинчи китоб.-Т.: Шарқ, 2003.-Б.225.
- Шамсутдинов Р., Расулов Б.Туркистон мактаб ва мадрасалари тарихи (XIX аср охири ва XX аср бошлари).-Андижон: Андижон, 1995.-Б.21.
- Олимов А., Хошимова Р. JOINT WORK OF SCHOOL, FAMILY AND SELF-GOVERNMENT BODIES (MAHALLI) IN THE DEVELOPMENT OF THE EDUCATION SYSTEM //Экономика и социум. – 2021. – №. 4-1. – С. 268-272.
- Mamurova F. T., Abdullayeva N. K., Qahhorovna S. M. Innovative approach and modern trends in the development of science and education //Journal of Critical Reviews. – 2020. – Т. 7. – №. 7. – С. 1061-1063.
- Mamurova F. T., Abdullaeva N. K. CHOOSE A SPECIAL STUDENT PSYCHOLOGICAL METHODS //Scientific Bulletin of Namangan State University. – 2020. – Т. 2. – №. 3. – С. 525-529.
- Mamurova F., Yuldashev J. METHODS OF FORMING STUDENTS'INTELLECTUAL CAPACITY //Экономика и социум. – 2020. – №. 4. – С. 66-68.
- Akbarov B. A. Pedagogical system of formation of professional thinking in secondary school students.: Author. dis.... DcS. – 2020.
- Abduxamidovna M. D., Abdurahmonovich A. B. Analysis of the results of psychological and pedagogical research of labor migrants and their families //Middle European Scientific Bulletin. – 2021. – Т. 12. – С. 440-443.
- Abdurakhmonovich A. B. FACTORS INFLUENCING THE FORMATION OF PROFESSIONAL THINKING IN PUPILS //European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences Vol. – 2020. – Т. 8. – №. 2.
- Akbarov B. A. Forming Pupils’ Professional Thinking Model //Eastern European Scientific Journal. – 2019. – №. 1.