Талабаларни спорт машулотларига ар томонлама тайёрлашнинг назарий асослари

Автор: Даниева Я.Ч.

Журнал: Мировая наука @science-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 8 (77), 2023 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада талабаларни спорт машғулотларига ҳар томонлама тайёрлашнинг назарий асослари ҳақида сўз боради. Глобаллашув шароитида таълим шахсни ҳар томонлама вояга етказиш, унда комиллик ва малакали мутахассисга хос сифатларни шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Бугунги тезкор давр таълим олувчилар, шу жумладан ўқувчиларни ҳам қисқа муддатда ва асосли маълумотлар билан қуроллантириш, улар томонидан турли фан асосларини пухта ўзлаштирилиши учун зарур шарт-шароитларни яратишни тақозо этмоқда.

Инновация, инновацион таълим, инновацион фаолият, инновацион жараѐн

Короткий адрес: https://sciup.org/140301323

IDR: 140301323

Текст научной статьи Талабаларни спорт машулотларига ар томонлама тайёрлашнинг назарий асослари

XX асрнинг техника тараққиёт даврида жисмоний тарбия ва спортга катта ўрин ажратилмоқда. Айниқса, охирги йилларда (17 январ 1996 й.). «Футбол» турини ривожлантиришга каратилган Узбекистан Презедентининг фармони ҳаммани қувонтиради. Инсон саломатлиги жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланишидан ажралмаган ҳол бўлиб қолди. Чунки, техник тараққиёт даврида инсоният жисмоний меҳнатдан озод бўлиб, энг хавфли касалликка «Гиподинамия»га учрамоқда, яъни ҳаракатсизлик, Бу эса XX асрнинг жуда хавфли кон-томир тизимининг касаллигига олиб келади.

Шунинг учун, айниқса, охирги йилларда севимла мустақил жумҳуриятимизда давлатимиз раҳбарлари томонидан «Жисмоний тарбия ва спорт» бўйича чикарилган конун ва «СоFлом авлод учун» фармон болаларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши, уларнинг соғлом, меҳнатсевар, бахтли бўлишлари тўғрисидаги    ғамкорликни    кўрсатади.    Мустакил    Ўзбекистон

Республикасининг стратегик вазифаларидан бири -келажакдаги барча эзгу ишларни амалга оширишга қадар бўлган жисмоний соғлом ва маънавий баркамол шахсни вояга етказишдан иборат. Бу вазифаларни амалга ошириш учун ўқув ишларини режалаштиришда ва самарали олиб боришда янгича ҳамда ижодий қарашимизнинг лозимлиги, ишга ташаббускорлик билан ёндошишимиз кераклиги таъкидланмокда. Демак, мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар хамда академик лицей, касб-хунар коллеж усмирлари жисмоний тарбия тизимини ривожантириш зарур, уларнинг ҳаракат махоратини ошириш чора тадбирларини ишлаб чиқиш керак. Мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар, успирин ва усмирлар тарбиясида, уларни жисмоний бақувват, ақлан баркамол бўлиб етишишларида жисмоний тарбия етакчи ролни ўйнайди. Бу муаммоларни хал этишда асосий ўрин болалар ва катталар орасида, ўқитувчилар, ота-оналар ўртасида организмни чиниқтириш, гинетик қоидалари ва талабларни ўргатиш ва тарбиялаш соғлом турмуш тарзини таркиб этиш эгаллайди. Шу сабабли биринчи навбатдаги вазифа болаларнинг ҳар тамонлама тўлиққон ривожланишига ёрдам беради, саломатлигини мустахкамлаш, ҳаётга тайёрлаш, фойдали меҳнатга тайёрлаш, етук шахс бўлишига хисса қўшади. Ўқувчи-ёшларни (болаларни) жисмоний тарбиялашнинг турли хил шаклларидан фойдаланиш богчада, мактабда нафақат жисмоний тарбия мутахассиси, ўқитувчисининг вазифаси, балки тарбиячилар хамда бошланғич синф ўқитувчиларининг, богча, мактаб жамоатчилигининг ва мактаб ёшлар уюшмаси фаолларининг ҳам бевосита вазифасидир. Аммо кўпгина укув муассасаларда жисмоний тарбия давлат дастурида кўзда тутилганидек ташкил қилинмайди. Бунинг биринчи сабаби мактаб ўқувчиларининг жисмоний тарбиясига маъсул бўлганларнинг барчасига жисмоний тарбия назариясига оид ва методикасига оид билимлари етарли эмас. Бу муаммоларни ҳал қилишга қаратилган методик адабиётлар ва қўлланмалар ҳам жуда кам. Биз республикамизнинг ижтимоий асосларини мустахкамлашда, унинг барқарорлигида, мамлакатимизнинг эртанги тақдири боғлиқ бўлган жисмонан соғлом, маънавий жихатдан етук ёш авлодни тарбиялашда оиланинг мухим ўрин тутишига катта аҳамият беришимиз ва амалга оширишда ўз хиссамизни қўшишни бахт деб биламиз. Қазилмалар натижасида топилган хар хил уй - рyзFOр буюмлар, турли ёдгорликлар, гоялардаги расмлар, ва тасвирлар, авлоддан авлодга утган достон ва афсоналар, қадимдаги авлодларнинг маданияти, жумладан жисмоний маданияти ҳақида фикр юритишга олиб келади. Қадимги қабилаларнинг ҳаёти хозирги вацтгача сацлаб келиш бизлар учун цизиц ахборотларни беради. Урта Осиё халқлари тўғрисида маълумотлардан улар ўзларининг кўп асрлик тарихлари давомида иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг барча асосий босқичларни босиб ўтганлар. Ўзбекистон худудига маданият ўчоқлари жуда цадимий давлатларга бориб тацалади. Самарканд, Бухоро, Тошкент, Термез каби қадимий ўчоқларга эга. Энг ўадим даврда бу ерда яшаган ахолининг асосий машFулоти купчилик булиб «ов» цилишдан иборат булган. Жисмоний тарбия билан шуғулланиш тарихи шуни кўрсатадики жамоада, овчилик билан шуғулланиш учун инсонда чаққонликни, эгилувчан ва жисмонан соғлом, тез харакат цилишни талаб этганлигини билдиради. Мехнат цилиш ва турли хил харбий урушлар инсонда уз-узидан жисмоний тайёргарликларни, жисмоний машқлар билан шуғулланишни талаб этган, инсон «ов» қилиш урушлар учун махсус жисмоний машқлар билан тайёргарлик қўрган. Шундай қилиб жамият, ходисаси булиб жисмоний тарбиянинг вужудга келиши ва дастлабки ривожланишда мехнат фаолиятлари яъни йиғилишлар ва «ов» қилишлар катта аҳамиятга эга. Бундай мехнат фаолияти жараёнида жисмоний маданият ва тарбия алохида ўрин олган. Бу ҳақда Қадимий Скарта Афроосиёдаги ёдгорликлар, археология қазилмалар маълум қилади. Бу ёдгорликлар ўзларида жисмоний маданиятнинг турли элементларининг изларини сақлаб, улар цадимий элатлардаги маданият ва тадбирлар белгилари билан боглицдир. Мустаҳкам шаклланган ҳаракат малака ва кўникмаларидан фойдаланиш харакат жараёнида, айницса уйин фаолиятида куникмаган холатларда вужудга келадиган вазифаларни тушуниб олишга имкон беради. Масалан: югуриб келиб узунликка сакрашни ўрганиб олган бола Fовурдаги Бўри ўйинида чуқур устида қандай сакраш ҳақида ўйламасдан, балки Бўридан қандай қутилиш кераклигини ўйлайди. 7 ёшгача болаларда шаклланиб олинган ҳаракат малака ва кўникмалари мактабда уни такомиллиштириб бориш учун фундамент бўлади, мураккаброқ ҳаракатларни эгаллашни енгиллаштиради ва келажакда спорт соҳасида юқорироқ натижага эришишга имкон беради. Ўқувчиларда

шакллантириб бориш зарур бўлган ҳаракат малака ва кўникмаларни ҳажми барча жисмоний тарбия дастурида берилган, лекин у тарбия муассасаларидаги шароит, болаларнинг тайёргарлигига, тарбиячилар тажрибалари ва билимларини ҳисобга олиб кенгайтирилиши мумкин. Эрта ёшдан бошлаб болаларда жимоний сифатларни (чаққонлик, тезкорлик, эгилувчанлик, куч, чидамлилик, ҳаракат координацияси, кўз билан чамалаш ва шу каби)

ривожлантириб бориш зарур. Агар болада у ёки бу асосий жисмоний сифатлар у ёки бу даражада ривожланмаган бўлса, у ҳатто оддий машқлар ҳам бажара олмас эди. Ўқувчиларда ўтирган, турган ва югурган вақтда танани тўғри шакллантириб бориш жуда муҳимдир. Тўғри қадди-қомат бутун ички органлар ва ўқувчи организми тизимининг бир меъёрдаги фаолияти учун катта аҳамиятга эга. Муассаса ва оилада шахсий ва жамоа гигиенаси малака ва одатларини (қўлларни ювиш, жисмоний машқларни бажаришдан олдин зарур хонага бориш, тана, кийим, оёқ кийим, ўйинчоқ, жиҳозлар, хона ва ҳ.к. тозалиги ҳақида ғамҳўрлик қилиш) сингдириб боришга катта эътибор бериш зарур. Ёшларнинг соғлиги кўп жиҳатдан шуларга ҳам боғлиқ. Фойдаланилган адабиётлар

  • 1.    Chorievna, D. Y. (2022). Efficiency of Using Exercises Used in Leading Countries for Short-Distance Running Youth Rapid Force. EUROPEAN JOURNAL OF INNOVATION IN NONFORMAL EDUCATION, 2(4), 246-250.

  • 2.    Chorievna, D. Y. (2022). The Educational and Pedagogical Significance of Movement Games in Athletics. EUROPEAN JOURNAL OF INNOVATION IN NONFORMAL EDUCATION, 2(4), 183-185.

  • 3.    Chorievna, D. Y., & Mamarajaboglu, S. D. (2022). To Develop Students' Jumping and Landing Skills in Volleyball. EUROPEAN JOURNAL OF INNOVATION IN NONFORMAL EDUCATION, 2(4), 180-182.

Список литературы Талабаларни спорт машулотларига ар томонлама тайёрлашнинг назарий асослари

  • Chorievna, D. Y. (2022). Efficiency of Using Exercises Used in Leading Countries for Short-Distance Running Youth Rapid Force. EUROPEAN JOURNAL OF INNOVATION IN NONFORMAL EDUCATION, 2(4), 246-250.
  • Chorievna, D. Y. (2022). The Educational and Pedagogical Significance of Movement Games in Athletics. EUROPEAN JOURNAL OF INNOVATION IN NONFORMAL EDUCATION, 2(4), 183-185.
  • Chorievna, D. Y., & Mamarajaboglu, S. D. (2022). To Develop Students' Jumping and Landing Skills in Volleyball. EUROPEAN JOURNAL OF INNOVATION IN NONFORMAL EDUCATION, 2(4), 180-182.
Статья научная