Исохон Ибратнинг “Замон этиёжлари”асари
Автор: Анибаева Б.Ш.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 11-2 (90), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада жадид педагоги Исҳоқхон Ибратнинг “Замон эҳтиёжлари” асари таҳлил этилган ва бу асарнинг ҳозирги кундаги аҳамияти кўрсатилган.
Короткий адрес: https://sciup.org/140262361
IDR: 140262361
Текст научной статьи Исохон Ибратнинг “Замон этиёжлари”асари
Ўзбекистон жадид маърифатпарвар педагоглари ўтган асрнинг бошларида маданият масаласига асосий эътиборни қаратишган. Улардан бири Исхоқхон Ибрат (1862-1937) бўлиб, у 1917 йилда ёзилган “Мезон уз-замон” (Замон эҳтиёжлари) асарида ўзбек педагогикасида биринчи бўлиб маданият масаласини таҳлил қилиб берган[1]. Унинг фикрича, маданият-бу замонавий билим, ҳунар ва турмуш тарз мажмуидир. Таъкидлаш лозимки, Ибрат биринчилардан бўлиб маданият тушунчасини замонавий ва Ғарбий ёндашувлар асосида изоҳлаб тушунтиради.
Педагог олимнинг фикрича, мактаб таълимида шахс маданиятли инсон сифатида вояга етказилиши керак. Шу жиҳатдан педагог маданиятли инсоннинг сифатларини қуйидаги эҳтиёжлар воситасида кўрсатади:
-
1. Замонавий билимлилик ва ҳунарлилик . Бу эҳтиёжга кўра, мактаб таълимида шахс замонавий билим ва ҳунар билан қуроллантирилиши керак. Шу сабабли педагог олим ислом таълим-тарбиясида машҳур бўлган ҳазрати Алининг қуйидаги сўзларини келтиради: “Фарзандларингизни келажак замони билими билан тарбияланг”. Бунинг маъноси шуки, мактаб таълимида бериладиган билим ва ҳунар шахснинг кейинги ҳаётида фойда келтириши керак. Мазкур эҳтиёжни педагог олим Қуръони карим ва Ҳадиси шарифларда кўчирмалар келтириб асослаб беради.
-
2. Биродарлик . Мазкур эҳтиёжга кўра, мактаб таълими шахсни биродарлик руҳида вояга етказиши керак. Педагог олим биродарлик деганда ҳар бир шахснинг ўз миллатини севиши ва ўзга миллатларни ҳурмат қилишини назарда тутади. Шу жиҳатдан биродарлик эҳтиёжи маданиятли шахснинг эҳтиёжларидан бири сифатида кўрсатилади. Мазкур эҳтиёж бугунги кунда ҳам педагог нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга бўлиб, халқаро таълим дастурларида унга урғу берилмоқда[2]. Демак, бундан 100 йил муқаддам жадид педагоги Исхоқхон Ибрат биродарлик эҳтиёжи тўғрисида сўзлаганида мактаб таълимининг энг муҳим негизларидан бирини белгилаб кўрсатган.
-
3. Иллатлардан холи бўлиш . Бу эҳтиёжга кўра, мактаб таълими маданиятли шахсни вояга етказишда уни турли иллатлардан муҳофаза қилиши керак. Педагог олим мазкур масалада билимсизлик, ҳунарсизлик, исрофгарчилик, замондан ортдан қолиш, фикрсизлик каби иллатларни алоҳида таъкидлаб кўрсатади. Мазкур ёндашув бугунги кунда ҳам долзарб бўлиб, унга кўра, маданиятли шахс ҳар қандай инсоний ва ижтимоий иллатлардан холи бўлиши керак.
-
4. Билимдонлик . Педагог олимнинг фикрича, маданиятли шахснинг илк белгиси билимдонликдир. “Замонимиз,-деб ёзади у, - янги билим ўрганмоқ замонидир”. Бу ўринда янги билим деганда замонавий тушунчалар, ёндашувлар ва қарашларни ўзлаштириш назарда тутилади. Бу
-
5. Замонавийлик . Жадид мутафаккирининг фикрича, замонавийлик маданиятлилик белгиси бўлиб, унда энг сўнгги ютуқлар ўзлаштирилиши керак. Шу сабабли педагог олим бундай деб ёзади: “Ҳозирги замонда маданият деб аталмиш замонавийлик зарурият бўлиб турибди”. Эътибор берилса, замонавийлик деганда ўзгаларга тақлид эмас, балки ўзгаларнинг энг яхши ютуқларини ўзлаштириш тушунилиши лозим. Шу жиҳатдан жадид педагоглари замонавийликни шахс маданиятининг белгиларидан бири сифатида кўрсатган.
-
6. Одатларга меъёрли амал қилиш . Исхоқхон Ибрат жадид педагоги сифатида ўз давридаги иллатли одатларни танқид қилади ва одатларга риоя қилишда меъёрли йўл тутиш кераклигини таъкидлайди. Мисол учун, жадид педагоги танқид қилган меъёрсиз тўй хашамлар, маракалар, никоҳ тўйлари каби одатлар бугун ҳам долзарб бўлиб турибди. Педагог айнан ана шу одатларда миллатимиз меъёрига амал қилмаслиги ва бу хол маданиятсизликнинг белгиси эканлигини кўрсатиб ўтади. Қизиғи шундаки, бундан 100 йил муқаддам ҳам чойхона, гап каби одатлар мавжуд бўлганлиги ва улар меъёрсиз даражада ўтказилиши танқид қилинган. Шу жиҳатдан маданиятлиликнинг белгиларидан бири одатларга меъёрли амал қилишдир.
-
7. Замонавий ютуқларни ўзлаштириш . Бу борада педагог олим эндигина пайдо бўлган кино санъати, матбуотчилик ва дунё бўйлаб саёҳат кабиларни ўзлаштириш замонавий ютуқларни тушуниш сифатида талқин қилади. Унинг айниқса, кино санъати тўғрисидаги фикрлари ўша давр учун муҳим эди. Чунки ўтган асрнинг бошларида кино, театр каби санъатларга ислом динига тўғри келмайди мазмунидаги ёндашув мавжуд
-
8. Аҳлоқийлик . Педагог олимнинг фикрича, аҳлоқ-маданиятнинг
-
9. Фаоллик . Педагог олим фаолликни маданиятлиликнинг
эҳтиёж ўтган асрнинг бошлари учун ғоятда муҳим эди. Шу сабабли жадид маърифатпарварлари билим масаласини ва ва билимдонликни илк режага қўйганлар.
бўлганлиги маълум. Ибрат эса айнан мана шу санъатларни тушуниш ва эгаллаш маданиятлиликнинг намунаси сифатида кўрсатади.
амалий кўринишидир. Шу жиҳатдан у урф бўла бошлаган европача кийиниш ислом динига зид эмаслигини асослаб кўрсатади. Педагогнинг ёндашувига кўра, инсоннинг либоси эмас, ботиний дунёси муҳимдир. Айнан мана шундай ёндашув аҳлоқийликнинг мезонидир.
кўринишларидан бири сифатида белгилаб, уни батафсил таҳлил қилиб кўрсатган. Унинг фикрича, фаоллик- онгли харакат, билимли ёндашув ва фойдали амалиётдан иборатдир. Инсон фаоллик туфайли жамиятни ўзгартиришини педагог олим алоҳида таъкидлайди.
Эътибор берилса, бундан 100 йил муқаддам Исхоқхон Ибрат маданиятли шахсни вояга етказиш муаммосини кун тартибига қўяди. Бу масала ўша давр ва ҳозирги кун учун ҳам долзарб бўлиб турибди. Мисол учун, кейинги йилларда ҳалқаро таълим дастурларида маданиятли шахсни вояга етказиш қайтадан кун тартибига қўйилмоқда[3]. Шу жиҳатдан жадид педагоглари жаҳон Педагогика тарихида биринчилардан бўлиб маданиятли шахсларни вояга етказиш ва унинг йўлларини талқин қилиб берганлар. Мазкур масалаларни ўрганиш ва таълим тизимида фойдаланиш самарали ҳисобланади[4].
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Исҳоқхон Ибрат. Танланган асарлар. –Тошкент., 2005
-
2. STEAM. // www. ziyonet.uz
-
3. Бордовская Н., Реан А. Педагогика. – Санкт-Петербург, 2001
-
4. Жабборова О.М., Умарова З.А. Болалар педагогикаси мазмуни ва уни кластер усулида ўқитиш. Педагогик таълим кластери: муаммо ва ечимлар. Халқаро илмий-амалий анжуман, ТВЧДПИ, 2021, Б. 59-62
"Экономика и социум" №11(90) 2021
Список литературы Исохон Ибратнинг “Замон этиёжлари”асари
- Исҳоқхон Ибрат. Танланган асарлар. -Тошкент., 2005
- STEAM. //www.ziyonet.uz
- Бордовская Н., Реан А. Педагогика. - Санкт-Петербург, 2001
- Жабборова О.М., Умарова З.А. Болалар педагогикаси мазмуни ва уни кластер усулида ўқитиш. Педагогик таълим кластери: муаммо ва ечимлар. Халқаро илмий-амалий анжуман, ТВЧДПИ, 2021, Б. 59-62