“Тарбия иши педагоги” касбининг мазмуни

Автор: Исмоилова Д.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 2-2 (93), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада “Тарбия иши педагоги” касбининг мазмуни тўғрисида фикр юритилган ва методик тавсиялар берилган.

Тарбия, педагог, қонун, профессионал, профессионализм, прагматизм, компетенциявийлик, кредит - модул, классификатор, мутахассис, методологик, таълим стандарт

Короткий адрес: https://sciup.org/140293042

IDR: 140293042

Текст научной статьи “Тарбия иши педагоги” касбининг мазмуни

Ўзбекистонда олий педагогик таълим жараёни воситасида юксак малакали педагог кадрларни тайёрлаш ишлари миллий педагогик тажриба ва халқаро таълим дастурлари асосида амалга оширилмоқда. Шу жиҳатдан тарбия иши педагоги кадрларини ҳам тайёрлаш долзарб бўлиб турибди.

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида” ги Қонунида тарбия тушунчасига қуйидагича изоҳ берилган: “тарбия – аниқ мақсадли ҳамда ижтимоий – тарихий тажриба асосида ёш авлодни ҳар томонлама камол топдиришга, уларнинг онгини, маънавий-аҳлоқий

қадриятлари ва дунёқарашини шакллантиришга қаратилган тизимли жараён” дир (1). Шу маънода мамлакатимизда мактабгача таълим муассасаларидан тортиб олий таълимгача бўлган жараёнда ёш авлод тарбияси амалга оширилмоқда. Бунда қуйидагилар асосий вазифа ҳисобланади:

  •    ёш авлодни мақсадли тарбиялаш;

  •    тарбияда ижтимоий – педагогик тажрибаларга таяниш;

  •    ёш авлодни жисмоний, ақлий, эстетик, экологик ва аҳлоқий жиҳатдан тарбиялаш;

  •    ёш авлод онгида маънавий – аҳлоқий қадриятларни шакллантириш.

Буларнинг барчаси ўқув фанларини ўқитиш ва махсус тарбиявий тадбирлар воситасида амалга оширилади. Шу сабабли бугунги кунда олий маълумотли, профессионал тарбия иши педагогларини тайёрлаш муҳим масалалардан бири бўлиб турибди. Чунки бундай касб эгалари ёш авлод тарбиясини қуйидагилар асосида амалга оширади:

  •    профессионализм;

  •    прагматизм;

  •    компетенциявийлик.

Бундай тамойиллар асосида амалга ошириладиган тарбия иши кутилган самарани беради ва бу ҳол махсус тайёргарликка эга тарбия иши педагогларини тақазо этади.

Бугунги кунда мамлакатимиз олий таълим муассасалари ўқитишнинг кредит – модулли тизими асосида фаолият юритмоқда (2). Ўқитишнинг бу тизимида асосий эътибор ўқув фанларини ўқитишга қаратилади, тарбиявий тадбирлар масаласи иккинчи даражада қолади. Шунингдек, 2020 -2021 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларининг 1-11 синфларида “Тарбия” фани ўқитила бошланди (3). Эътибор берилса, ўқитишнинг кредит- модулли тизимида тарбиявий ишларни амалга ошириш механизми ва тарбия иши педагогларини тайёрлаш муаммоларини ҳал этишимиз долзарб бўлиб турибди.

Бизнинг ёндашувмизга кўра, келгусида таълим тизимимиз ўқитишнинг кредит-модул тизимига тўлиқ ўтиш эҳтимоли бор. Шу сабабли биз ўқитишнинг мазкур тизимида тарбия ишларини Тарбия иши педагоглари воситасида қуйидаги механизмлар асосида амалга ошириш мумкин деб ҳисоблаймиз:

  •    тарбия жараёни ва тарбиявий тадбирларни ўқув фанларини ўқитиш жараёнида амалга ошириш;

  •    “Тарбия” фанини ўқитиш жараёнида;

  •    мустақил таълим машғулотлари жараёнида;

  •    тарбияланганлик даражасини мониторинг қилиб бориш воситасида.

Бу ҳол махсус маълумотли, профессионал тарбия иши педагогларини тайёрлашни тақазо этади. Шу сабабли бу борада қуйидаги ишларни амалга оширишимиз лозим бўлади:

  •    тарбия иши педагоги касбининг давлат таълим стандартлари ва талабларини ишлаб чиқиш;

  •    мутахассисликлар классификаторига қўшимчалар киритиш;

  •    тарбия иши педагогларини тайёрлашга йўналтирилган ўқув режа, дастурлар ва адабиётларни яратиш;

  •    тарбия иши педагогларини тайёрлашнинг назарий – методологик асосларини ишлаб чиқиш;

  •    тарбия иши педагогларини тайёрлаш механизмларини йўлга қўйиш.

Буларнинг барчаси тарбия ишини жамият талабалари асосида ва профессионал даражада амалга оширадиган тарбия иши педагогларини мақсадли тарбиялаш асосларини беради.

Тарбия иши педагогларини тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш билан қуйидагиларга эриши мумкин:

  •    тарбия иши билан профессионал даражада шуғулланувчи педагогларга эга бўлиш;

  •    жамиятнинг тарбия ишига бўлган эҳтиёжларини юксак даражада амалга ошириш;

  •    мактагача таълимдан олий таълимгача бўлган тизимда тизимли тарбия жараёнини йўлга қўйиш;

  •    тарбиявий сифат ва самарадорлигига кутилган даражада эришиш.

Шундай қилиб тарбия иши педагоги касбининг мазмуни назарий, методологик ва амалий жиҳатдан муҳим ҳусусиятларга эга. Бу борада илмий ва методологик ишларни амалга оширишимиз долзарб бўлиб турибди (4).

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонуни.

    //wwwziyonet/uz.

  • 2.    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил

  • 3.    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6

  • 4.    Исмоилова Д. Тарбия- шахс камолотида энг катта куч.

  • 5.     Жабборова, О., Ташпулатова, Д. (2021). Бошланғич синф

  • 6.    Каримжонов, А., Жабборова, О. (2021). Ян Амос

  • 7.    Жабборова, О. М., Ахмедова, Н. Ш. (2021). Бошланғич синф ўқувчиларини миллий ғоя асосида тарбиялаш омиллари. Ekonomika i sotsium, 4(83).

  • 8.    Jabborova, O. M. (2021). Systems for The Development of Primary Education in The Process of Higher Pedagogical Education. The American Journal of Social Science and Education Innovations, 3(04), 449-453.

  • 9.    Жабборова, О. М. (2021). Мураккаб шароитларда бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий тайёрлаш. Ekonomika i sotsium, 4(83).

  • 10.    Жабборова, О. М. (2021). Бошланғич таълимда интеграциялаш масалалари. Academic research in educational sciences, 2(4), 702-706.

  • 11.    Жабборова, О. М., Бахтиёрова, С. Э. (2021). Бошланғич таълим йўналишида хорижий тилларни ўқитишнинг янгича ёндашувлар тизими. Academic research in educational sciences, 2(3), 1040-1045.

  • 12.    Жабборова, О. М., Ташпулатова, Д. М. (2021). Ўзбекистон янги мафкурасининг педагогик талқини. Academic research in educational sciences, 2(3), 584-589.

  • 13.    Жабборова, О. М., Ташпулатова, Д. М. (2021). Бошланғич синф ўқитувчиларига қўйиладиган талаблар. Academic research in educational sciences, 2(2).

  • 14.    Жабборова, О. М., Чимпулатова, Ч. Д. (2021). Бошланғич таълимда Тарбия фанининг кластер усулида ўқитилиши. Academic research in educational sciences, 2(1).

  • 15.    Жабборова, О. М., Умарова, З. А. (2021). “Тарбия” фанини кластер усулида ўқитишда педагогик конфликтларни бартараф этиш. Academic research in educational sciences, 2(1).

31 декабрдаги “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.//wwwziyonet/uz.

июндаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма – босқич амалиётга жорий этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. //wwwziyonet/uz.

“Таълимтизимидаижтимоий-гуманитарфанлар” журнали 5-сон 2020

ўқитувчиларининг малака талаблари. Ekonomika i sotsium, 5(84).

Коменскийнинг таълим-тарбияга оид қарашлари. Ekonomika i sotsium, 5(84).

"Экономика и социум" №2(93) 2022

Список литературы “Тарбия иши педагоги” касбининг мазмуни

  • Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида" ги Қонуни. //wwwziyonet/uz.
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги "Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида"ги Қарори.//wwwziyonet/uz.
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июндаги "Умумий ўрта таълим муассасаларида "Тарбия" фанини босқичма - босқич амалиётга жорий этиш чора - тадбирлари тўғрисида"ги Қарори. //wwwziyonet/uz.
  • Исмоилова Д. Тарбия- шахс камолотида энг катта куч. "Таълимтизимидаижтимоий-гуманитарфанлар" журнали 5-сон 2020.
  • Жабборова, О., Ташпулатова, Д. (2021). Бошланғич синф ўқитувчиларининг малака талаблари. Ekonomika i sotsium, 5(84).
Статья научная