Ёшлар уулари бўйича халаро конвенциянинг абул илинишида Ўзбекстоннинг роли

Автор: Зардинова Д.Х.

Журнал: Мировая наука @science-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 2 (59), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мазкур мақолада Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Халқаро конвенциянинг ишлаб чиқилиши, қабул қилиниши ва амалиётга тадбиқ этилишида Ўзбекистоннинг муҳим роли таҳлил этилган.

Бирлашган миллатлар ташкилоти, конвенция, ёшлар ҳуқуқлари, ёшларнинг ривожланиш индекси (ydi), бош ассамблея

Короткий адрес: https://sciup.org/140293152

IDR: 140293152

Текст научной статьи Ёшлар уулари бўйича халаро конвенциянинг абул илинишида Ўзбекстоннинг роли

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни қабул қилиш бўйича илгари сурилган ташаббус Ёшлар ўртасида ишсизликнинг кўпайганини коронавирус пандемияси салбий оқибатларидан бири дейиш мумкин. Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотига кўра, дунё бўйича иш ўринлари 6,7 фоизга қисқариши кутилмоқда. Бу 295 миллион иш ўрни демакдир. Уларнинг 70 миллиондан ортиғини 24 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Шу билан бирга, ишчи ёшларнинг 40 фоизга яқини ўта қашшоқликда кун кечирмоқда. Марказий Осиё дунёдаги энг ёш минтақа ҳисобланиб, бу ердаги ўртача кўрсаткич 28,6 ёшни ташкил этади. Хусусан, минтақа аҳолисининг 50 фоизга яқини яшайдиган Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган ёшлар аҳолининг 60

фоизини ташкил этади. Сунгги йилларда мамлакат рахбариятининг ташаббуси туфайли ёшлар сиёсатини такомиллаштириш соҳасида улкан ишлар амалга оширилди. Жумладан, турли сохаларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган фидойи ёшларни рағбатлантириш мақсадида “Мард ўғлон” давлат мукофоти ва “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилди. Узбекистонда - 30 июнь Узбекистонда Ёшлар куни деб эълон килинган.

Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилиб, унинг зиммасига ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, замонавий касб-ҳунар ва рақамли иқтисодиёт кўникмаларини чуқур эгаллашлари учун ёшларга қўшимча шароит яратиш ҳамда уларни ишга жойлаштириш жараёнига кумаклашиш каби вазифалар юклатилган.

Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантириш буйича кушимча чора-тадбирлар дастури амалга оширилмокда. 2018 йилдан бошлаб Узбекистан ёшлари умумжахон ассоциацияси фаолият юритиб келмоқда. Уюшманинг асосий мақсади хорижда таълим олаётган ва мехнат килаётган ёшлар манфаатларини куллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишдан иборат. Бугунги кунга келиб дунёнинг 13 дан ортиқ мамлакатида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси аъзолари мавжуд. БМТ Ёшлар хукуклари туFрисидаги конвенциясининг кабул қилиниши ва тан олиниши давлатларнинг ёш авлод ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга, ёшларни муҳим қарорлар қабул қилиш жараёнларига кенгроқ жалб этишга, зўравонлик ва шафқатсизлик, терроризм, экстремизм, сепаратизм ғоялари таъсиридан ҳимоя қилишга ва шу каби бошқа масалаларда саъй-харакатларни бирлаштиришга, шунингдек, дунё ёш ахолисини хар томонлама куллаб-кувватлашнинг халкаро стандартлари ва мезонларини ишлаб чикишга ёрдам беради.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ёшлар хукуклари тўғрисидаги конвенцияни қабул қилиш таклифи берилган эди. Ушбу таклиф бутун дунёда кутаринки рухда карши олинган. Ушбу тарихий хужжатни

қабул қилиш йўлида жорий йилда Самарқанд форуми ўтказилди. Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан тайёрланган Ёшлар хуқуқлари тўғрисидаги Халқаро Конвенция лойиҳаси атрофида жуда қизғин бахс-мунозаралар кечди. Конвенция лойихаси буйича 150 дан зиёд таклифлар ўртага ташланди. Турли хорижий мамлакатлар, тузилмалар, ёшлар ташкилотлари, илмий доира вакилларининг аксарияти томонидан билдирилган ижобий фикрлар муштарак бўлиб, конвенциянинг истиқболи порлоц эканлигидан дарак беради.

Давлатимиз раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутцида “Мамлакатимиз ахолисининг ярмидан купини ёшлар ташкил этади. Республикамизда хар бир йигит-қизнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда ёшлар парламенти, ёшлар ишлари агентлиги фаолият курсатмоцда” деб таъкидлаб утди.

Дарҳақиқат, Ёшлар парламенти депутатлари томонидан ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади, шунингдек қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг долзарб муаммоларини ёшлар иштирокида муҳокама қилиш ва уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар шакллантирилади. “Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боFлиц. Бизнинг асосий вазифамиз - ёшларнинг уз салохиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат” деб таъкидлагани бежиз эмас. Мазкур ташаббус ахамияти COVID-19 пандемияси даврида янада кучли намоён булмоцда. Бугун инсоният пандемия ортида озиц-овцат хавфсизлиги, ишсизлик даражаси ошиши, камбағалликнинг кескин ошиб кетиши каби муаммолар гирдобида қолди. Бу муаммоларга қарши курашда ёшлар ташаббуслари ва саъй-харакатларини бирлаштириш билан бир цаторда ёшлар ҳаётига пандемия таъсирини юмшатиш зарурияти тобора кучли сезилмоцда. Шу мацсадда, БМТнинг Ёшлар хукуклари буйича конвенцияси лойиҳаси нафақат жаҳоннинг етакчи экспертлари, балки кенг жамоатчилик муҳокамаси учун форумнинг расмий сайти да жойлаштирилди. 2020 йилнинг 12-13 август кунлари азим Самарқандда “Ёшлар 2020: глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми ўтказилди.

Самарқанд форуми ёшларнинг ўзаро мулоқот ва тажриба алмашиш, COVID-19 пандемияси шароитида истиқболли режаларни келишиб олиш, Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича конвенцияси лойиҳаси муҳокама қилиш каби муҳим мақсадларга хизмат қилди. Қайд этиш жоизки, форумда инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ва ҳудудий ташкилотлар ҳамда 20 дан ортиқ миллий институтлар вакиллари 50 дан ортиқ муҳим масалаларга оид маърузалар билан иштирок этишди. Алоҳида қайд этиш жоизки, форумда мамлакатимизнинг 10 дан ортиқ ёш эксперт ва мутахассислари маърузалар билан иштирок этишди.

Веб-форумда Ёшлар ҳуқуқларининг халқаро стандартларини ривожлантириш, ёшлар ҳуқуқлари ва Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ), инсон ҳуқуқлари бўйича ёшлар таълими, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда ёшларнинг роли, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича конвенцияси лойиҳаси каби масалалар каби муҳим масалалар бўйича аниқ механизмлар белгиланди. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбарининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми иштирокчиларига табриги ўқиб эшиттирилди. Унда Президентимиз ёшларни Халқаро ёшлар куни билан билан самимий муборакбод этган ҳолда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришга мазкур форумни ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. Давлатимиз раҳбари COVID-19 пандемияси билан боғлиқ оғир вазиятда ёшларнинг овозига қулоқ тутиш жуда муҳим ва ёшларнинг долзарб эҳтиёжларини таъминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга

қаратилган миллий, минтақавий ва глобал стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда бевосита иштирок этишлари учун ёшларга имконият яратиб бериш зарурлигини таъкидлади. Давлат раҳбари Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилиниши кутилаётган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси ёш авлодни маърифий руҳда тарбиялаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратишдек эзгу мақсадларга хизмат қилишига умид билдириб, форум иштирокчиларига мувафаққият тилади. Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинишида ижтимоий-сиёсий факторлар қуйидагилардан иборат:

Биринчидан, Ёшларнинг ривожланиш индекси (YDI) беш асосий соҳа таълим, соғлиқни сақлаш ва фаровонлик, бандлик, фуқаровий ва сиёсий иштирок бўйича аниқланади. Мазкур индикаторлар бўйича дунёдаги салбий манзара ёшларга оид давлат сиёсати халқаро ҳамжамиятнинг доимий эътиборида бўлиш лозимлиги яна бир бор кўрсатмоқда.

Иккинчидан, бугун ёш авлод саломатлиги умумий даражасининг пасайиши, соғлом турмуш тарзи маданияти шаклланишининг оқсаши, наркотик ва спиртли ичимликлар истеъмоли, чекиш, ёшлар касалликлари юқори даражасининг сақланиши, абортлар сонининг кўплиги ва репродуктив муносабатларнинг паст даражаси каби тизимли муаммолар халқаро ҳамжамиятни ташвишга солиб келмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан қабул қилиниши кутилаётган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси жаҳон миқёсида ёшлар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга яхлит тизим яратишга хизмат қилади. Самарқанд ёшлар форуми каби халқаро анжуманлар янгиланаётган Ўзбекистон ёшларининг глобал ҳамкорлик жараёнида янада фаолликка ундашига ишонамиз.

Адабиётлар:

  • 1.    Халқ сўзи. 2020 йил 15 август. №33-сон.

  • 2.    Ш.М. Мирзиёев Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Т., 2018 й. “Ўзбекистон”. 436 б.

  • 3.    “Янги Ўзбекистон” газетаси сайти. https://yuz.uz/news/soz-erkinligi- barqaror-taraqqiyot-masalalariga-hamnafas

  • 4.    Туляков Э. Давлат бошқаруви тизимидаги ислоҳотлар учинчи ренессанс сари дадил қадам. https://strategy.uz/index.php?news=1070

  • 5.    Қонун        ҳужжатлари        маълумотлари        миллий

    базаси. https://lex.uz/mobileact/3107036 Ўзбекистон            Республикаси

    Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сонли Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., -№6.

Список литературы Ёшлар уулари бўйича халаро конвенциянинг абул илинишида Ўзбекстоннинг роли

  • Халқ сўзи. 2020 йил 15 август. №33-сон.
  • Ш.М. Мирзиёев Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Т., 2018 й. "Ўзбекистон". 436 б.
  • "Янги Ўзбекистон" газетаси сайти. https://yuz.uz/news/soz-erkinligi-barqaror-taraqqiyot-masalalariga-hamnafas.
  • Туляков Э. Давлат бошқаруви тизимидаги ислоҳотлар учинчи ренессанс сари дадил қадам. https://strategy.uz/index.php?news=1070.
  • Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. https://lex.uz/mobileact/3107036 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги ПФ-4947-сонли Фармони //Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., -№6.
Статья научная