Мактабгача таълим ташкилотларида кун тартибини ташкил этиш
Автор: Холназарова Х.Х.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 5-2 (84), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мактабгача ёшдаги болалар учун мўлжалланган кун тартибининг тўғри режалаштирилиш ва куннинг биринчи ва иккинчи ярмида тарбиячи болаларга тарбия беришда ҳамма ижодий, дидактик ўйинлар, тинч ҳаракатли ўйинлар, кузатиш, қўл меҳнати, болаларнинг мустақил тасвирий фаолиятлар баён этилган
Болалар, тарбиячи, тиббий кўрик, ўйинлар, сайр
Короткий адрес: https://sciup.org/140260562
IDR: 140260562
Текст научной статьи Мактабгача таълим ташкилотларида кун тартибини ташкил этиш
Мактабгача ёшдаги болалар учун мўлжалланган кун тартибининг тўғри режалаштирилиши ҳамда ташкил этилиши бола саломатлигининг гарови ҳисобланади. Болалар ҳаётини ташкил этишга қўйиладиган талаблар . Куннинг биринчи ярмида болалар ҳаётини ташкил этиш, болаларнинг МТТда 9-10 соат бўлиши кун тартибида белгилаб қўйилган. Бунда эрталабки қабул мухим роль ўйнайди. Тарбиячи болаларнинг МТТдаги вақти қизиқарли, сермазмун ўтишини таъминлайди.
Бунинг учун эрталаб болаларни очиқ чеҳра билан кутиб олади, ота-оналари билан хушмуомала, хайрихох муносабатда бўлади. Эрталабки қабул вақтида ижодий ўйиннинг ҳамма турлари ташкил этилади, табиат бурчагида кузатиш, болаларнинг гуруҳ хонасидаги, овқат ва машғулотлардаги навбатчиликлари, нонуштадан олдин эрталабки гимнастика ва ювиниш ташкил этилади. Нонушта вақтида тарбиячи болаларнинг овқатланиш маданиятини назорат қилиб туради.
Машғулотгача ва машғулот ўртасида ўйинлар ташкил этилади. Қандай ўйин ўтказилиши машғулотнинг мазмуни ва хусусиятига боғлиқ. Болалар ўтириб шуғулланадиган машғулотдан олдин ҳаракатли ўйинлар, жисмоний тарбия ва мусиқавий машғулотдан олдин тинч ўйинлар ўйнашади. Машғулотдан кейин сайр ўтказилади. Тарбиячи теварак-атрофдаги табиатни, катталар меҳнатини, ижтимоий ҳаёт воқеаларини кузатишни ташкил этади. Ҳаракатли ўйинлар ўтказади, мустақил ўйин ўтказишни таклиф этади. Мана шу вақт ичида болаларнинг мустақил фаолиятлари, меҳнат, дидактик ўйинлар, ижодий ўйин турлари билан шуғуланишлари учун катта эътибор берилади. Мақсадли сайрлар уюштирилади. Спорт ўйинлари ва машқлар, жисмоний дам олиш ва шунга ўхшашлар болаларнинг ҳаракат фаоллигини ўстиришга ҳам катта аҳамият берилади.
Болаларнинг сайрдан қайтишлари, ечиниб ювинишлари, тушки овқат ва кундузги уйқу ҳам жуда уюшқоклик билан ўтиши керак.
Куннинг иккинчи ярмида тарбиячи болаларни уйғотиб, фаолиятга киришларини таъминлайди ва кечки нонушта ташкил этилади. Кейин мусиқавий ёки жисмоний тарбия машғулоти ўтказилиши мумкин. Кечки сайрга қуйидагилар киради: ҳамма ижодий, дидактик ўйинлар, тинч ҳаракатли ўйинлар, кузатиш, қўл меҳнати, болаларнинг мустақил тасвирий фаолияти, кўнгил очишлар (ҳафтада бир марта). Куннинг биринчи ва иккинчи ярмида болалар ҳаётини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаб ҳар бир боланинг мазмунли ва қизиқарли фаолият билан шуғулланишини, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши ва бахтли болалигикни таъминлашдир.
Шундай қилиб, кун давомида болалар ҳаётини ташкил этишга қуйидаги талаблар қўйилади:
-
1. Болаларнинг ҳамма фаолият турлари билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш.
-
2. Ҳар бир ёш гуруҳда фаолият турларини алмаштириб бориш
-
3. Болаларнинг ҳаракат фаоллигини етарлича таъминлаш.
-
4. Машғулот, ўйин, меҳнат, маиший фаолият ўртасида алоқа ўрнатиш.
-
5. Болаларнинг олган билим, малака, кўникмаларини мустақил фаолиятларида қўллай олишга ўргатиш.
-
6. Болани фаол бўлишга, ҳар доим бирон нарса билан машғул бўлишга ўргатиш.
-
7. Ҳар бир болани ижобий хохиш ва қизиқишларини диққат билан кузатиб бориш ва унинг янада ривожланиши учун шарт-шароит яратиш.
-
8. Болаларнинг бутун фаолиятига тарбиячининг раҳбарлиги.
-
9. Кун тартибига қатъий риоя қилиш.
МТТларда қулай шароитлар яратилган тақдирдагина болалар турмуш фаолиятида хар томонлама камол топиши ҳақида сўз юритиш мумкин.
Болаларнинг ҳаёт фаолиятини ташкил этишни анализ қилишнинг тахминий схемаси қуйидагича бўлиши мумкин:
-
1. Кузатиш объекти (уйқу, овқатланиш, ювиниш, ечиниш, чиниқтириш, кундалик режимга риоя килиш ва хоказо).
-
2. Ҳаётий фаолиятини ташкил этиш учун шароитлар (моддий муҳит, талабларнинг бирлиги ва хоказолар).
Тарбиячи ҳар куни эрталабки соатда болаларни бирламчи тиббий кўрик асосида қабул қилади (бу кундалик режада ёзилмай, алоҳида дафтарда қайд этилади), ота-оналар билан сухбат олиб боради, бадантарбия машкларини ўтказади (ҳар ойда 2 комплекс бадантарбия машғулотлари ёзилади). Кундалик фаолият баёни (режа)да эрталабки соатда тарбиячи болалар билан белгиланган мавзу юзасидан сухбат уюштириши курсатилади.
Асосий ўрин болаларнинг ўйин фаолияти учун ажратилади. Ижодий ўйинлар, таьлимий ўйинлар, тинч ўйинлар (мозаика, лего, домино, лото, пазл, куриш-ясаш)ни ташкил этиш режалаштирилади.
Болаларнинг мустақил фаолияти мазмуни режада тўлиқ очиб берилмайди, у боланинг қизиқиши ва кайфиятига боғлиқ. Ҳар бир бола эркин холда узи истаган фаоллик марказини танлаши ва у ерда ишлаши мумкин, тарбиячи болаларни кузатади ва зарур холларда ёрдам курсатади.
Меҳнатда кундалик навбатчиликдан ташқари меҳнатсеварликни тарбиялашнинг турт хил вазифаси (уз-узига хизмат, маиший мехнат, табиатдаги мехнат, кул мехнати)дан бири режалаштирилади.
Болалар билан якка тартибда ишлаш машғулотда ўзлаштиролмай колган болалар билан ишлаш демакдир. Болалар билан якка ишлаш учун тарбиячилар таьлимий ўйинлар, амалий машқлар тўпламларини тайёрлашлари керак. Бу материалларга асосланиб, болалар билан якка ишлаш яхши самара беради.
Режада қайси болалар билан, қандай мавзуларда якка тартибда ишлаш аник курсатилади.
^ар кандай тарбиячи эрталаб ишга келганида болаларнинг уйларига таассуротлари, ютуқлари ва ҳиссиётлари, дилдаги гапларини кимгадир айтиш истаклари тулиб-тошиб бораётганлигини сезадилар.
Кўп ҳолларда болалар ушбу янгиликларни тарбиячиларига юрган йўлларида гапириб берадилар. Бу ҳолатни беэътиборга олиб, эрталабки давра суҳбатларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга деб ўйлаймиз. Режада суҳбатларнинг мавзулари аниқ кўрсатилиши ва маьнавиятга йўналтирилган бўлиши мақсадга мувофиқ.
Адабиётлар рўйхати:
-
1. Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентабрдаги ПҚ-3261-сонли Қарори.
-
2. “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентабрдаги ПҚ-3276-сонли Қарори.
-
3. “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 сентабрдаги ПҚ-3305-сонли Қарори.
"Экономика и социум" №5(84) 2021
Список литературы Мактабгача таълим ташкилотларида кун тартибини ташкил этиш
- Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида". Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентабрдаги ПҚ-3261-сонли Қарори.
- "Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида". Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентабрдаги ПҚ-3276-сонли Қарори.
- "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида". Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 сентабрдаги ПҚ-3305-сонли Қарори.