Мактабгача таълим ташкилотларида таълимий фаолиятини тўри ташкил этишнинг аамияти
Автор: Мансурова .Ш.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 5-2 (84), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мактабгача таълим ташкилотларида таълимий фаолиятини тўғри ташкил этиш ва болаларнинг хаёт фаолиятини тўғри ташкил этиш шартларидан бири тарбиячилар ва ота-оналар қўядиган талабларнинг бир хил бўлиши хақида баён этилган.
Соғлом турмуш тарзи, болалар, тарбия, ўкув, ўйин, меҳнат
Короткий адрес: https://sciup.org/140260569
IDR: 140260569
Текст научной статьи Мактабгача таълим ташкилотларида таълимий фаолиятини тўри ташкил этишнинг аамияти
Ҳaётнинг ҳар бир дaври, ривожланиш хусусиятлари ва эҳтиёжларига кўра ўзига хос босқичларга эга. Боланинг ўсиб, улғайишида мaктaбгача бўлган дaврни шулар сирасига киритиш мумкин. Бoлaлaр оҳанграболи олам хисобланиб, жуда тез усиш, ривожланиш ва узгаришлар ичида яшайдилар. Бу фарзанд тарбиясида айнан шу палла қанчалик aҳaмиятли эканининг яна бир исботидир.
СоFлом турмуш тарзи - бу окилона кун тартиби коидаларига риоя қилиш, тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, зарарли одатлардан сакланиш ва чиникишдан иборат.
Мактабгача ёшдаги бўлган давр боланинг ривожланишида муҳим боскич хисобланади. Бу даврда унинг саломатлиги ва жисмоний ривожланишига, харакат маданиятига замин яратилади. Шунинг учун хам болаларнинг ривожланишида кун тартиби, чиниктириш, харакатли ўйинлардан оқилона фойдаланиш каби масалаларга жиддий эътибор бериш лозим.
Кун тартиб эрталабки соатдан бошланади. Эрталабки соатда килинадиган педагогик ишнинг асосий вазифаси болаларда, тетик, кувнок кайфият уйготишдир. Болалар фаолиятининг бошка турлари (укув, уйин, меҳнат) билан бир қаторда хаётий фаолият мактабгача тарбия ёшдаги бола шахсининг таркиб топишида катта ўрин эгалловчи катор хусусиятларга эга. Бу фаолият тури тарбиявий таъсирнинг доимий соҳасидир. Болалар жамоаси билан, катталар билан узаро муносабатда, хатти-харакатларда, кечинмаларда бола шахси яққол намоён бўлади. Хаётий фаолият болани ахлокий хатти-харакатлар буйича системали ва давомли машк килдириш, уларда одат хамда маданий-гигиена малакаларини тарбиялаш, кобилиятларни юзага чикариш ва такомиллаштириш, хулк ва характернинг у ёки бу салбий хислатларини бартараф этиш учун хилма-хил шароитлар яратади.
Моддий муҳитни ташкил этиш муҳим момент ҳисобланади. МТТда ҳамма нарса болаларнинг мустақиллигини ривожлантиришга, уларнинг фаоллигидан фойдаланишга ва илк ёшдан ўз-ўзига хизмат қилишга ўргатиб боришга мослаштирилган бўлиши керак.
Болаларнинг ҳаёт фаолиятини тўғри ташкил этишнинг тўғри шартларидан бири кундалик режимга аниқ риоя қилишдир.
МТТдаги кун тартиби болалар ҳаётининг мазмунли ўтишини, уларнинг хилма-хил харакатердаги фаолиятининг аниқ ташкил этилишини ҳамда изчиллик билан алмашиниб туришини таъминлаши мумкин.
Фақат педагогик нуқтаи назаридан ташкил этилган барча режим жараёнларигина маданий хулк-атворни шакллантиришга нерв системасини эҳтиёт қилишга ёрдам беради.
Вазмин шароитга ташқи тақиқлар билан эмас, балки гуруҳдаги хаёт услуби, муомала оҳанги орқали эришилади. Шунинг учун тарбиячи болаларнинг хатти-ҳаракати кандай чоралар билан тартибга солиниб туришига эътибор бериши керак: Тарбиячи улар оқилона талаблар, системаси ёрдамида уюшқоқликка, ўзини тия билишга намуна кўрсата олишга ўргатиб боради. Тарбиячининг қўйган талаблари болаларнинг ёшига мос бўлиши лозим. Бироқ “режим асло саф бўлиб маршировка қилиш билан маҳкамланмаслиги керак. Шеренга команда, марш билан юриш... булар ҳаммаси энг кам фойда келтирадиган формалардир ва улар жамоани жипслаштиришдан кўра кўпроқ болаларни жисмоний ҳам психик жиҳатдан толиқтиради”.
Болаларнинг турмуш тартиби доимий бўлиши керак. МТТдаги режанинг бузилиши одат тусини олган хулқ ситемасининг бузилишига олиб келади. Бу уларда жуда оғир кечади.
Болаларнинг ҳаёт фаолиятини ташкил этиш шароитларини муҳокама қилганда энага ва тарбиячиларнинг гуруҳдаги вазифасини (овқатланиш, уйқу, сув процедуралари ва ҳоказаларни ташкил этиш) тўгри таксимлашга алоҳида эътибор бериш керак.
Ходимлар вазифаларининг аниқ тақсимланиши режимнинг бажарилишини таъминлайди.
Адабиётлар рўйхати:
-
1. Абдиев.А. “ Kitob dunyosi” – маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета. 2017 йил 24 май
-
2 ЗапорожецА. В. Психология восприятия сказки ребенком —
дошкольником. — Дошкольное воспитание , 1948, No 9, с. 34 — 41.
-
3. Мещеряков Б. Г, Зинченко В.П . Большой психологический словарь. Прайм-Еврознак, 2003. — 632 с.
"Экономика и социум" №5(84) 2021
Список литературы Мактабгача таълим ташкилотларида таълимий фаолиятини тўри ташкил этишнинг аамияти
- Абдиев.А. "Kitob dunyosi" - маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета. 2017 йил 24 май
- Запорожец А. В. Психология восприятия сказки ребенком - дошкольником. - Дошкольное воспитание, 1948, No 9, с. 34 - 41.
- Мещеряков Б. Г, Зинченко В.П. Большой психологический словарь. Прайм-Еврознак, 2003. - 632 с.