Мактабгача таълим муассасаларида интерфаол ўйинларни ташкил методикасини ўллаш самарадорлиги

Автор: Касимова Д.Б.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 5-2 (84), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада мактабгача таълим муассасалари сифатини ва самарадорилигини ошириш бўйича усул ва методик тамойиллар кўриб чиқилган.

Интерфаол усуллар, педагогик маҳорат, таълим сифати, ўқитиш технологиялари

Короткий адрес: https://sciup.org/140260587

IDR: 140260587

Текст научной статьи Мактабгача таълим муассасаларида интерфаол ўйинларни ташкил методикасини ўллаш самарадорлиги

Республикамизда баркамол авлод таълим-тарбиясига оид бир катер вазифалар амалга оширилаётган булиб, бу жараён цар томонлама ривожланган интеллектуал салоҳиятли ёшларни тарбиялашга замин козирламокда.

Баркамол авлодни шакллантириш дастлаб оилада, сунгра мактабгача таълим муассасасида амалга оширилади.

Узбекистон Республикасининг «Таълим тлрисида»ги Конунининг 11-моддасида: «Мактабгача таълим бола шахсини соFлом ва етук, мактабда укишга тайёрланган тарзда шакллантириш максадини кўзлайди. Бу таълим олти-етти ёшгача оилада, болалар боFчасида ва мулк шаклидан катъий назар, бошка таълим муассасаларида олиб борилади»[1], дейилган.

Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида мактабгача таълим -узлуксиз таълим тизимининг биринчи тури эканлиги ва мактабгача тарбияни ривожлантириш учун зарур булган вазифалар каторида мактабгача таълимнинг самарали психологик педагогик-услубларини излаш ва жорий этиш кераклиги белгиланган. Шунингдек, 4.9-бандида «Барча боскичдаги таълим жараён-ларини компьютерлаштириш ва ахборотлаш-тириш амалга оширилади» [2], деб таъкидланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туFрисида»ги П^,-2707-сон карори билан «Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш буйича 2017-2021 йилларга мулжалланган дастур» тасдикланди ва мазкур Дастурнинг асосий мақсадли вазифалари ва йуналишлари каторида мактабгача таълим сифатини оши-риш, мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига жах,он амалиётида кенг кулланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш вазифалари белгиланган.

Юкорида баён килинган

далиллар мактабгача таълим

муассасаларининг таълим-тарбия жараёнида инновацион технологияларни татбик этиш, машFулотлар жараёнида интерфаол ўйинлар ва мультимедиа воситаларидан фойдаланиш, тарбияланувчиларнинг компьютер саводхонлигини шакллантириш, уларни компьютердан элементар тарзда фойдаланишга ургатиш ва мактаб таълимига тайёрлаш долзарб вазифалардан бири эканлигини курсатади.

Республикамизда кабул килинган бир катор меъёрий хужжатларда, таълим сохасига янги инновацион технологиялардан, жумладан, мультимедиа технологиясидан фойдаланиш долзарб масала эканлиги кайд этилган. Хозирги кунда таълим сохасида мультимедиага асосланган электрон дарслик, кулланма ва турли электрон дидактик воситалар яра-тилмокда хамда улардан фойдаланиб келинмокда. Аммо мактабгача таълим муассасалари таълим-тарбия жараёнида мультимедиа технологиясидан фойдаланиш ва шу асосда машFулотлар жараёнида инновацион услубларни татбик этиш имкониятлари етарлича ишлаб чикилмаган. Узлуксиз таълим тизимининг биринчи тури булган мактабгача таълимда хам инновацион технологияларни излаш, ишлаб чикиш ва амалиётга татбик этиш бугунги куннинг долзарб вазифаси хисоб-ланади.

Мактабгача таълим муассасаларининг таъ-лим-тарбия жараёнига фойдаланишга мулжалланган инновацион технологияларидан бири таълимий мультимедиа технологияси хисобланади. Мультимедиа технологияси замонавий ахборот технологиясининг тез ривожланаётган йуналишларидан бири булиб, куйидаги ташкил этувчиларидан иборат: матн, жадвал, графика, мусика, безак, анимация, аудио, видео. Муаллифнинг фикрича, таълимда интерфаол ўйинлар, мультимедиа технологияси ва воситаларидан фойдаланиш услуби «мультимедиавий хужум» услуби деб номланди.

Хар бир педагогик, таълим ва бошка технологияларнинг уз услуби булгани каби таълимий мультимедиа технологиясининг хам уз услуби мавжуд. «Мультимедиавий хужум» услуби таълим жараёнида фойдаланишга мул-жалланган булиб, бу услубдан фойдаланишда таълим берувчи аввало урганиладиган материалга тегишли мультимедиали интерфаол дастурий махсулот тайёрлайди. Бола миясига урганиладиган укув материали бир вактнинг узида матн, аудио, видео, графика, мусика ва анимация куринишида таъсир этилса, мате-риални кабул килиш ва хотирада сакланиши ортади. Бу «мультимедиавий хужум» услубининг асосий мазмуни хисобланади.

«Мультимедиавий хужум» услубидан машFулотнинг янги материални ургатиш кисмида кулланилади. «Мультимедиавий хужум» услу-бининг афзаллиги куйидагилардан иборат:

  • -    мультимедиали дидактик восита жози-бали, таъсирчан, харакатчан (динамик холат) самара беради;

  • -    укув материалининг мультимедиали кури-нишда такдим этилиши натижасида бола мия-сининг иккала ярим шари бир вактда ишлайди;

  • -    мультимедиавий хужум натижасида болаларнинг диккатлари баркарорлашади, фикрлашлари ортади ва укув материаллари купрок кабул килинади;

  • -    гурухлардаги болаларнинг фаолликлари ортади;

  • -    мультимедиали дидакдик восита интерфаол дастурий махсулот хисобида маълум бир микдорда вакт тежалади, тежалган вакт хисобига болага кушимча маълумот бериш имконияти яратилади.

Мактабгача ёшдаги болаларга мулжаллан-ган мультимедиали технология фикримизча, анъанавий технологияларга нисбатан куйи-дагилар билан фаркданади:

  • •    болаларнинг психологик жихатлари;

  • •    болаларнинг ёши (6-7 ёш);

  • •    компьютерли машFулотнинг давомий-лиги (15 дакика);

  • •    материалнинг болаларга мослиги (мультимедиа шаклида);

  • •    материалнинг х,ажми (30 дакикага мулжалланган);

  • •    материалнинг мураккаблик даражаси (болалар учун содда материаллар танланади);

  • •    уларнинг фаоллик даражалари.

Мактабгача ёшдаги болалар учун яратилган мультимедиали компьютер технологияси вариантида технологик ёндашув куйидагича кечади:   мактабгача таълим муассасалари тар-бияланувчисининг урганиладиган материални узлаштиришини кулайлаштириш ва осонлаш-тириш максадида материал бир-бири билан боFлик кисмлар, булакларга ажратилади, сунгра таълимдан мулжалланган натижа олиш учун амаллар кетма-кет бажарилиши ва лойих,алаштирилган ишлар поёнига еткази-лиши кузда тутилади. Энг мух,ими, ушбу техно-логияда урганиладиган материал мультимедиа асосида такдим этилади.

Бола миясига бундай «мультимедиавий х,ужум» натижасида боланинг узлаштириш даражаси кутарилиб, машFулот самарадор-лиги ошади. Мультимедианинг юкорида санаб утилган ташкил этувчиларини компьютерда ишлов бериш (технологик жараён) натижасида, уларнинг битта пакетда (дискда) жой-лаштирилиши мультимедиа технологиясининг мазмунини акс эттиради.

Таълимий мультимедиа технологиясида таълим жараёни «мультимедиавий хужум» методи асосида амалга оширилади, яъни бу жараёнда мактабгача таълим муассасалари-нинг тарбияланувчиларининг миясига бир вактнинг узида мультимедианинг камида учта ташкил этувчиси - аудио, видео ва анимация оркали таъсир этилишидан иборат. Шунга кура, таълимий мультимедиа технологиясини мактабгача таълим муассасаларининг таълим-тарбия жараёнида фойдаланишга мулжалланган инновацион технология деб карашимиз мумкин.

Мультимедиали дидактик воситалар тар-бияланувчи таффакурини ривожлантириш, аклий фаолиятини ошириш, диккатини бар-карорлаштириш, идрокларини фаоллаштиришга каратилгандир.

Болалар онгида табиатдаги гузалликдан завк олишни тарбиялаш, теварак-атрофни тоза ва озода саклаш, хайвон ва кушларга озор бермаслик, гуллар, ут-уланларни пайхон килмаслик, дарахт шохларини синдирмаслик, куш уялари, чумолиларнинг инини бузмаслик каби хислатларни шакллантирилиши керак.

Сунгги йиллардаги таълим-тарбия мазмуни, шакли, восита ва методларини янгилашга эътибор бериш, мактабгача таълимга оид иннова-цияларни излаш, уни таълим-тарбия жараёнига, тарбиячиларнинг педагогик фаолиятига киритиб боришда малака ошириш тизимининг ахамияти каттадир. Айникса, педагогик жараёнга илРор педагогик технологияларни татбик этиш, инновацияларни жорий этиш, укитувчи ва тарбиячиларни замонавий усуллардан фойдаланиш, куникма ва малакалари билан курол-лантириш малака ошириш тизими олдига куйилган вазифалар замирида амалга оширил-мокда.

Педагогика йуналишида татбик килиниши лозим булган мухим масала борки, у хам булса тарбиячиларнинг педагогик жараённи замонавий усуллар асосида максадли, тизимли ва натижаларни башорат кила олиш оркали методик жихатдан турри ташкил этишларини таъминлашдир.

Интерфаол уйин усуллари хозирги кунда таълим ислохотларидаги устувор жихати ва педагогик муаммоларни хал этишдаги роли, таълим самарадорлигини таъминловчи мухим омиллардан эканлигини эътироф этиш жоиздир. Педагогик технология назариясининг мухим жихати хар бир педагогнинг уз имконияти даражасида, шунингдек, турли ёшдаги таълим олувчиларнинг узига хос хусусиятларини ино-батга олган холда, укув фаоллигини ошириш максадида таълим жараёнида интерфаол методлардан самарали фойдалана олиш билан белгиланади.

Хозирги вактда дунё психологлари таъкид-лаганидек, «индиго»1 болалар дунёда содир булаётган вокеа-ходисаларни катталарданда тез сезмокдалар. Шунинг учун бугунги кун тарбиячилари олдида бир катор долзарб вазифалар турибди. Шулардан бири таълим жараёнида интерактив усуллардан фойдаланишдир. «МТМ тарбиячилари кайси интерактив уйин усуллардан кандай фойдалана олади?» деган хакли савол тугилади.

«...Педагог болаларимизга замонавий билим берсин деб талаб киламиз. Аммо замонавий билим бериш учун, аввало, мураббийнинг узи ана шундай билимга эга булиши керак»[2].

Тарбиячиларни интерактив oqby усуллардан окилона, максад ва шароитга мувофик тарзда дидактик тамойилларга асосланган холда фойда-ланишга ургатиш бугунги кунда замонавий педагогиканинг мухим масалаларидан бири хисобланади.

МТМ тарбиячилари уз фаолиятларига замонавий усулларни мактабгача таълимга оид ил-мий маколалар, рисолалар, махаллий илFор тажрибаларни урганиш оркали татбик этиб келмокдалар. Баъзан, интерактив усулларнинг мохияти ва максадини тулик англамаган холда кулламокдалар. Шунинг учун малака ошириш жараёнининг узида интерактив укув мухити яратилиб, тарбиячилар унинг бевосита ишти-рокчисига айлансалар, яъни хар бир интерфаол усулни бевосита узларидан утказиб узлаштирсалар, ушбу усулларни мактабгача таълимга мослаштириб, амалиётга татбик этишлари шун-чалик осон ва кулай кечади.

Мактабгача таълим муассасаларида интерактив усуллардан «Аклий хужум», «Ролли уйин», «Кичик гурухларда ишлаш», «Бахс-мунозара», «Галереяга сайр», «Кластер», «Бумеранг», «Энержайзерлар»дан фойдаланиш мумкин. Тарбиячи машFулот утказиш жараёнида машFулотнинг боши ва охирида мавзу юзасидан болаларнинг тушунчаларини аниклаш хамда олган билимларини мустахкамлаш учун аклий хужум усулидан фойдаланиши максадга мувофик. «Кичик гурухларда ишлаш» болаларнинг узаро мулокот ва фикр алмашувига асосланади. Бунда гурухда тахлил килиш, текшириш асосида берилган мавзу ишлаб чикилади. «Ролли уйинлар»да болаларга бирор муаммо- ли вазият берилади. Болалар бу метод ёрдами-да реал хаёт холатларини жонлантирадилар. Бахс-мунозара методида болаларга бир кун олдин мавзу берилади. Болалар саволларга ота-оналаридан сураб жавоб топиб келадилар хамда берилган саволларга жавоблар «бахс-мунозара» асосида олиб борилади.

Хозирги кунда педагогик технология хакидаги аник, тушунча ва тасаввурлар бор булса-да, мактабгача таълим муассасалари педагог-ларида технологияни методикадан фарклай олмаслик каби муаммолар учрайди. Вахоланки, улар орасида жиддий фарклар мавжуд булиб, куйида улар хакида назарий маълумотлар бе-рилган.

Педагогик технология - болани мустакил ижод килиш, билим олиш, фикрлашга ургатишни кафолатлайдиган жараёндир.

Методика - педагогнинг билими, куникмаси, махорати, шахсий сифатлари, темпераментига боFл и к булиб, маълум шахс, педагог учун кулай булган укитиш усуллари ва йуллари мажмуи-дир. У алохида методикаларга ажратилади. Педагогика фани маълум укув фанларини укитиш конуниятларини тадкик килади. Масалан, тиллар методикаси, арифметика методикаси ва шу кабилар.

Методиканинг педагогик технологиядан фаркини тушуниш ва амалда хар иккисидан унумли фойдалана билиш талаб этилади. Улар орасидаги фарклар 1-жадвалда келтирилган.

«Педагогик технология» тушунчаси хусусий фанлар ва махаллий даражалардаги укитиш методикалари тушунчаси билан мос келадиган доллар хусусий даражадаги педагогик техноло-гияларга тегишли.

Технологияларда купрок процессуал, микдорий ва хисоб-китоб компонентлари ифодаланса, методикаларда максад, мазмун, сифат ва вариантли йуналтирувчи томонлари купрок ифодаланади. Технология методикалардан узининг кайта тикланувчанлиги, натижаларининг турғунлиги, куплаб «агар»лар (агар тарбиячи истеъдодли, агар болалар кобилиятли булса, агар яхши ота-оналар булса...) йуклиги билан фарк килади. Яъни, технология тегишли тайёргарликка эга булган хамма мутахассислар то-монидан кайта тиклаш ва куллаш мумкинлиги билан жуда хам индивидуал булган методдан фарк килади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, таълим самарадорлиги ва сифати борасидаги турли мулоҳазалар ҳам бизни яна бир бор тафаккур қилишимизга асос бўла олади. Замонавий интерфаол ўйин технологияларидан фойдаланиш ҳозирги замон талаби бўлиб, бундан мунтазаи равишда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Юқорида айтилганларнинг ^аммаси уз-узидан амалга ошмайди албатта. Бу ишларнинг, ютуқларнинг замирида чуқур изланиш, катта меҳнат турибди. Булар миннат учун эмас, вазиятни туFри бах,олаш мацсадида айтилмоцда.

Адабиётлар:

  • 1.    Баркамол авлод орзуси. Туплам. / Тузувчилар Ш.К,уронов, Х.Саидов, Р.Ахлиддинов. - Т.: «Шарк», 1999.

  • 2.    Рамакаева Е. Одаренные и дети индиго: как их распознать. // «БошланFич таълим», 2016, 3-сон.

  • 3.     «Узбекистонда     мактабгача     таълим     тизимини

  • 4.    Ишмухамедов Р., Абдукодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар. Амалий тавсиялар. - Т.: «Истеъдод», 2008.

  • 5.    Йулдошев Ж., Усмонов С. Замонавий педагогик технологияларни амалиётга жо-рий килиш. - Т.: «Фан ва техника», 2008.

  • 6    Ишмухамедов Р., Абдукодиров А., «Истеъдод», 2008. -96-б. Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар. Амалий тавсиялар. - Т.:

  • 7    Алимтаева М. Мактабгача ёшдаги болалар билан тажриба ишларини ташкил этиш. // «Узбекистонда мактабгача таълим тизимини модернизациялаштириш - юк-сак маънавиятли келажак авлодни тарбиялаш негизи-дир» мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Т., 2009. -80-б.

  • 8.    Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туFрисида»ги ПК-2707-сон карори. // Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2017 й., 1-сон, 11-модда, 35-сон, 923-модда.

  • 9.    Абдукодиров А.А., Бегматова Н.Х. Мактабгача таълим муассасаларида мультимедиа технологиясидан фойдаланиш услубиёти (укув-услубий кулланма). - Карши: «Насаф», 2011. -163-б.

  • 10.    Бегматова Н.Х. Методика проведения компьютерных образовательных игр в дошкольных учреждениях. // Технологии и методики в образовании, Воронеж, 2011, № 3. -С. 4.

модернизациялаштириш - юксак маънавиятли келажак авлодни тарбиялаш негизидир» мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Т., 2009.

"Экономика и социум" №5(84) 2021

Список литературы Мактабгача таълим муассасаларида интерфаол ўйинларни ташкил методикасини ўллаш самарадорлиги

  • Баркамол авлод орзуси. Туплам. / Тузувчилар Ш.К,уронов, Х.Саидов, Р.Ахлиддинов. - Т.: "Шарк", 1999.
  • Рамакаева Е. Одаренные и дети индиго: как их распознать. // "БошланFич таълим", 2016, 3-сон.
  • "Узбекистонда мактабгача таълим тизимини модернизациялаштириш - юксак маънавиятли келажак авлодни тарбиялаш негизидир" мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Т., 2009.
  • Ишмухамедов Р., Абдукодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар. Амалий тавсиялар. - Т.: "Истеъдод", 2008.
  • Йулдошев Ж., Усмонов С. Замонавий педагогик технологияларни амалиётга жо-рий килиш. - Т.: "Фан ва техника", 2008.
  • Ишмухамедов Р., Абдукодиров А., "Истеъдод", 2008. -96-б. Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар. Амалий тавсиялар. - Т.
  • Алимтаева М. Мактабгача ёшдаги болалар билан тажриба ишларини ташкил этиш. // "Узбекистонда мактабгача таълим тизимини модернизациялаштириш - юк-сак маънавиятли келажак авлодни тарбиялаш негизи-дир" мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Т., 2009. -80-б.
  • Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги "2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туFрисида"ги ПК-2707-сон карори. // Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2017 й., 1-сон, 11-модда, 35-сон, 923-модда.
  • Абдукодиров А.А., Бегматова Н.Х. Мактабгача таълим муассасаларида мультимедиа технологиясидан фойдаланиш услубиёти (укув-услубий кулланма). - Карши: "Насаф", 2011. -163-б.
  • Бегматова Н.Х. Методика проведения компьютерных образовательных игр в дошкольных учреждениях. // Технологии и методики в образовании, Воронеж, 2011, № 3. -С. 4.
Еще
Статья научная