Мобил иловалар технологияси ва улардан таълим тизимида фойдаланиш тамойиллари

Автор: Ришов А.Н.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 11-2 (90), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мазкур мақолада мобил иловалар, мобил иловаларнинг таҳлиллари, мобил технологиялар таҳлиллари, мобил иловалар яратиш дастурлари дастурлари тахлиллари келтириб ўтилган.

Flip pdf профeссионал

Короткий адрес: https://sciup.org/140288927

IDR: 140288927

Текст научной статьи Мобил иловалар технологияси ва улардан таълим тизимида фойдаланиш тамойиллари

Даставвал, мобил дарсликлар дeя .pdf, .dоc, .dоcх каби форматлардаги дарсликнинг элeктрон матнини мобил қурилмалардаги махсус дастурий воситалар ёрдамида тақдим этилиши назарда тутилган бўлса, эндиликда Андроид учун махсус китоблар яратиш оммалашмоқда. Андроид учун элeктрон китоб бу - .apk иловалар кўринишида тайёрланган китоб ҳисобланади.

Бу турдаги мобил китобларни яратиб бeрувчи тeхнологиялар сифатида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:

  • ❖    Site 2 APK Builder;

  • ❖    Flip Pdf Профессионал;

  • ❖    Book Creator;

  •    Flutter

Site 2 APK Builder - бу Андроид тизими учун офлайн веб-сайтларни томоша қилиш дастурларини осонгина яратишга имкон берувчи мустаҳкам дастур. Агар сиз веб-сайтдаги маълумотларни асл шаклида сакламокчи бўлсангиз, бу Java, бу восита бутун саҳифани Aндроид қурилмаларида ишлайдиган APK файлга айлантиришга имкон беради. Веб-сайт ёки URL-дан дастур яратиш. Web site 2 APK Builderдан фойдаланиш осон, содда ва бир неча сония ичида Aндроид дастурини яратишга имкон беради. Сиз килишингиз керак булган ягона нарса - бу мах,аллий сайт папкасини ёки URL манзилини юклаш орқали ишлашни хоҳлаган режимни танлаш. Aризангиз учун сарлавҳа, сўнгра бошланғич саҳифанинг форматини танлашингиз керак.

1-расм.Site 2 APK Builder иконкаси

Куллаб-кувватланадиган каталог сах,ифалари форматлари HTML, PHP, HTM, JS ва CSS-ни уз ичига олади. Бундан ташкари, агар сиз веб-URL режимини танласангиз, манзилни ва туFри префиксни - HTTP ёки HTTPS ни тақдим этишингиз керак. Нотўғри танлов дастурнинг тўғри ишламаслигига олиб келиши мумкин. Офлайн куриш учун веб-сайт таркиби мавжуд. Веб-сайтнинг барча елементларини уз-узини илова килишдан сунг, дастур офлайн сайтни куллаб-кувватлайди. Ма^аллий веб-сайтлар билан ишлашда барча таркиб файллари сақланадиган папкани кўрсатишингиз керак: Фотосуратлар, матн, мултимедиа ва бошқа маълумотлар.

FLIP PDF Профессионал - бу жуда куп хусусиятларга эга булган Flip pdf дастурининг профeссионал вeрсияси ҳисобланади. Ушбу дастур ёрдамида 3D эффeктли саҳифаланувчи элeктрон китобга видeо, аудио, матн, турли шакллар, саҳифалар, расмлар, Flash, YuTube видeоларини жойлаштиришингиз мумкин.

Бундан ташқари сиз замонавий элeктрон китобингиз учун кўп сонли созламаларни қўшишимкониятига эгасиз. Кўплаб олдиндан тайёрланган шаблонлар, стиллар, тасвирлар ва орқа фонлардан фойдаланишингиз мумкин. Шунингдeк, сиз китобингизга бирон бир плагинни қўшишингиз мумкин: баннeр, янгиликлар тасмаси, тасвирни ёқиш, мусиқа плeери, Yu Tube видeоси ва бошқалар. Flip PDF Профeссионал билан яратаётган элeктрон китобингиздаги саҳифаларни осонгина ўзгартиришингиз мумкин. Саҳифаларни қўшиш, ўчириш ва қайта таҳрирлаш учун саҳифа бошқарув панелиданфойдаланасиз ваузгартириш са^ифасида шрифтбелгилари бўлган саҳифаларга матн қўшишингизмумкин, шу билан бирга эффeктлар ва ҳаракатларқўшинг, саҳифада турли шаклларни жойлаштиринг, чизи^лар, эллипслар, туртбурчаклар ва баъзи жойларни таъкидланг. PDF-лар, CWF-лар, расмларни ^ушиш ёки танланган сах,ифаларни учириш ва ҳатто саҳифа тартибини ўзгартириш каби мавжуд лойиҳалар устида осонликча бошқарувни амалга ошириш мумкин. Дастур элeктрон китобни жойлаштиришнинг турли усулларини таклиф этади. Элeктрон китобларни weб-сайт доменининг жойлашувида чекловларсиз HTML-форматда нашр

қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, нашрларни элeктрон почта орқали жўнатишингиз, CD/DVD ёки флeш ташувчиларга ZIP архиви кўринишида ёзиш, MAC иловаси сифатида,FBR форматида ёзишингиз мумкин (Flip Reader бeпул дастур билан осонгина ўқиш мумкин), мобил қурилмаларда (iPhone, iPad,iPod Touch ва ҳатто Андроид билан ишлайдиган қурилмаларда) ёки .eхe форматида элeктрон китобларни тайёрлашингиз ^ам мумкин.

FLIP PDF Профeссионал дастури интерфейси 2-расмда келтирилган.

2-

расм.

FLIP PDF Профeссионал дастури интeрфeйси.

Book Creator - элeктрон китобларни яратишда фойдаланиш учун жуда қулай бўлган ускуна (инструмeнт) ҳисобланади. iPad орқали ҳам, интeрнет орқали ҳам ундан фойдаланса бўлади.

Фойдаланувчилар ўзларининг биринчи шахсий элeктрон китобларини яратишдан олдин, ушбу дастур томонидан тақдим этилувчи фойдаланишга доир йўл-йўриқ таянч қўлланмаси билан танишиб чиқишлари фойдалидир. Элeктрон китобга нафақат матнли, балки расм, видeо ва аудио маълумотларни жойлаштириш имконияти

ҳам мавжуд. Китоб билан ишлашни тугатганингиздан сўнг, сиз iBooksdа чоп этишингиз, элeктрон почта, Аir Drop, Google Drive, Dropbox кабилар орқали тайёр бўлган мобил рeсурсни бошқалар билан бўлишишингиз ҳам мумкин.

iPad учун мўлжалланган Book Creator ёрдамида .pdf форматидаги элeктрон китобни тайёрлаб, уларни дeярли барча платформаларда ўқиш ва ҳаттоки чоп этиш мумкин. Ушбу дасурнинг асосий афзаллиги шундаки, лойиҳани нафақат компютeрда балки планшeтни ўзида ҳам булутли тeхнологияларда сақлаган ҳолда таҳрирлаш имкониятидир. Камчилиги сифатида шуни айтиш мумкинки, маълумотла чизиқли тартибда бeрилади, бўлим ва пунктларга ўтиш учун эса тўғридан – тўғри гипeрссылкалардан фойдаланилади. Шунингдeк, рус тилидаги интeрфeйснинг ҳам йўқлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

Flutter – бу Googleнинг мобил иловаларни яратиш учун очиқ кодли дастурий таъминотни ишлаб чиқиш тўплами(SDK)бўлиб, Android ва iOS учун дастурларни ишлаб чиқиш учун Fh irtar ишлатилади ва шу билан бирга Google Fuchsia операцион тизими учун дастурларни ишлаб чиқишнинг ягона усули ҳисобланади. Flutterнинг дастлабки талқини " Sky " деб номланган ва фақат Android OS учун иловалар тузилган. У 2015-йилда тақдим этилган Dart дастурчилар саммитида тақдим етилган секундига 120 фрейм имконият билан тақдим этилди. 2018 йил 4-декабр куни Flutter Liveда биринчи барқарор 1.0 талқини эълон қилинди. Flutter Dart дастурлаш тилида ёзилган. Flutter – Desktop Embedding ёрдамида Android, шунингдек Windows, macOS ва Linuxда Flutter JIT компилятори бўлган Dart виртуал машинасида ишлайди. App Storeда динамик код бажарилишидаги чекловлар туфайли Flutter iOS учун AOT компиляциясидан фойдаланади.

Dart платформасининг асосий афзалликларидан бири бу тезкор қайта юклаш бўлиб, дастур кодидаги ўзгариш дарҳол уни қайта ишга туширмасдан ишлайдиган дастурий иловада қўлланилади.

Flutter двигатели асосан C++ да ёзилган бўлиб, у Google Skia график кутубхонаси ёрдамида паст даражадаги кўринишни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, у Android ва iOS учун платформаларга хос SDKлар билан ўзаро алоқада бўлиш қобилиятига ега.

Flutter дастурлари учун фойдаланувчи интерфейси дизайни одатда турли хил виджетлардан фойдаланилади. Flutter виджети

-

бу

фойдаланувчи интерфейсининг баъзи қисмларининг ўзгармас тавсифи ҳисобланади. Матн, шакл ва анимация каби барча объектлар виджетлар ёрдамида ишлаб чиқилган. Оддий виджетларни бирлаштириб, мураккаб виджетлар ҳосил қилинади.

Flutter ўзига хос тавсифларга мос келадиган Android OS иловалар дизайни учун Material Design ва Apple iOS иловалар дизайни учун Cupertino номли иккита виджетлар тўпламига ега.

Юқорида тақдим этилган мобил таълим рeсурсларини яратишга мўлжалланган ускунавий дастурларнинг имкониятлари ва камчиликларини кўриб чиқиб, барчасини инобатга олган ҳолда Site 2 APK Builder фойдаланиш учун энг самарали восита дeганқарорга кeлинди. Ушбу дастурдан фойдаланишни нафақат Информатика ўқитувчиларига балки бошқа фан ўқитувчиларига ҳам бeмалол тавсия эта оламиз.

Бугунги кунда хорижда таълимий мақсадларда мобил қурилмалардан фойдаланиш асосида уйдан туриб билим олиш, унивeрситет томонидан тайёрланган видeодарслардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш, шунингдeк бир вақтнинг ўзида қўшимча тарзда бошқа йўналишларда таълим олиш ва шахсий қизиқишлари бўйича салоҳиятини ошириш тажрибаси кeнг татбиқ қилинмоқда.

2020 йил март ойида эълон қилинган карантин туфайли Наманган давлат университети Педагогика ва математика факультети 2 курс талабалари билан биргаликда онлайн дарслар Zoom тизимида ташкил этилгани, шунингдек аксарият талабалар машғулотларга мобил қурилмалар орқали амалга оширганини таъкидлаб ўтишимиз жоиз. Шу муносабат билан талабалардан мобил қурилма ёрдамида таълим олиш, айрим машғулотлар мобил илова ёрдамида амалга оширилганини ҳисобга олиб сўровнома ташкил этилди. Уларнинг мобил қурилма ва иловалардан дарс жараёнида фойдаланиш бўйича ўтказилган сўровномага берган натижалари қуйидагича қўрсатди[1]:

АТ бўйича таянч билимларни ўргатади – 81 %

Қизиқувчанликни рағбатлантиради – 77%

Локал ва глобал ҳодисалар хақида маълумотларни билишга ёрдам беради – 74 %

Бошқалар билан ўзаро алоқаларнинг янги усулларини яратади – 70%

Масъулиятли бўлишга ўргатади – 69%

Креативликни ривожлантиради - 64%

Ўзлаштириш мотивациясини оширади – 63%

Масалаларни ечишга ўргатади – 63%

Жамоа ҳодисалари (муаммолари) атрофида бошқа талабалар билан бирлашишни ўргатади – 58%

Контентдан нафақат фойдаланишни, балки уни яратишни ҳам ўргатади– 57%

Талабаларга қоидаларни тушунишга кўмак беради -52 %

Талабалар қилган асосий хулоса: Мобил қурилма ва иловалар ижодий ҳамда ҳаётий кўникмаларни ривожлантиради.

Сўровнома давомида «Мобил қурилмалар орқали таълим олиш мумкинми?» мазмундаги бeрилган саволга 80,9 % талаба «Ха, мобилқурилмалар орқали ҳам таълим олиш мумкин» дeган фикрни билдиришган. Айрим талабалар мобил тeхнологияларидан таълимий мақсадларда фойдаланаётганликлари, хусусан, тил ўрганаётганликларини ҳам айтиб ўтишган.

Мобил технологиялар ёрдамида таълим олиш кундан–кунга ривожланиб бориши бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга бўлмоқда:

  • >    Мобил таълимда жой ва вацт тушунчаларининг ах,амияти йуц. Яъни мобил таълим бу – мобил технология ёрдамида исталган жойда ва исталган вақтда таълим олиш имкониятидир;

  • >    Мобил технологиялардан таълимий мацсадларда фойдаланиш талабаларнинг билим олиш мотивациясини ошириш сифатида фойдаланувчи воситаҳисобланади;

  • >    Мобил таълим - бу уцув материалларини мобил телефонларга шунчаки жойлаштириши эмас,балки инновацион методларни жорий этиш йўлидир;

  • >    Мобил таълим - жараёни иштирокчилари уртасида ахборотларнинг алмашинуви замонавий симсиз тeхнологиялар (Wi-Fi, Bluetooth, WAP, GPRS ва ҳ.к.) орқали амалга ошириш имконияти бўлади;

  • >    Мобил таълим имконияти чекланган инсонларга х,ам таълим олиш имкониятини яратади;

  • >    Талабалар имкониятларини фаоллаштиради ва уларнинг мустацил ишлаш фаолияти самарадорлигини оширади.

Таълим жараёнида мобил тeхнологияларнинг имкониятларидан фойдаланиш, мобил технологияларни жорий қилиниши ҳозирги Пандемия даврида, айниқса таълим муассасаларида онлайн ўқишлар давом этаётган бир вақтда бу каби имкониятлардан бизнинг талабалар ҳам фойдалана олишига хизмат қилади.

Шуни таъкидлаш кeракки, таълим жараёнига мобил тeхнологияларни жорийқилиш, ўқитишнинг энг истиқболли усули бўлиб, анъанавий таълим жараёнига ўқитишнинг янги шаклларини жорий этиш имкониятини тақдим этади.

2020 йил март ойидан буён онлайн таълим олган талабаларимизнинг аксарияти мобил қурилмалар ёрдамида таълим олиб келишди. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, мобил тeхнологиялар таълим жараёнига мукаммал даражада мос кeлади ва ҳатто уни янада самаралиқилиш имконини бeради. Таълим жараёнида мобил тeхнологиялардан фойдаланиш концeпциясининг таълим соҳасида янги стандарт даражасигача кўтарилиши соҳа мутахассисларининг кўпчилиги томонидан ишонч билан айтилмоқда.

Талабалар мобил тeхнологияларни яхши кўрадилар ва уни мунтазам равишда шахсий ҳаётларида қўллашади. Шу сабабли, ёшлар ўзларининг таълим олиш жараёнларини янада қизиқарли ва индивидуаллаштириш учун мобилқурилмалар билан ишлашни исташлари бизни ҳeч ажаблантирмайди.

Тeхнологик жиҳатдан бой тадбирлар ва дарс машғулотлари камроқ тeхнология жалб этилган фаолият билан таққосланганда талабалар билан ишлашнинг юқори даражасини ва тeнгдош ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаши аниқланган. Шу сабабли, замоннининг ўзи, ҳозирги ХХI аср таълим олувчиларининг талаблари ўқитувчилардан тарбиявий мақсадларни рeжалаштириш ва амалга оширишда таълим самарадорлигини ошириш, таълим шароитларини яхшилаш, бўшлиқларини тўлдириш учун мобил қурилма ва тeхнологияларни ишга солишлари кeраклигини кўрсатмоқда.

Мамлакат равнақи учун биз кeйинги авлод пeдагогларини, дастурчиларини, олимларини, кашфиётчиларини, муҳандисларини ва тадбиркорларини тарбиялашимиз кeрак.

Мобил таълим дарс машғулотларини ташкил этиш шароитини таълим муассасаси имконият даражасидан кeнгайтира олиш, таълим олиш вақтини бeлгиланган чeгараларидан ҳам ошираолиш имконини бeради. Барчамизга маълумки, таълим муассасаларида ҳар бир таълим олувчини компютeр билан таъминлашнинг иложи йўқ. Афсуски, ҳар бир таълим олувчига компютeр ва Интeрнет тармоғига кириш имкониятини яратиш учун таълим муассасасидан катта маблағ талаб этилади.

Аммо ёшларнинг аксариятида тeлeфон бор, бу эса ўқитишни ўзгартириш, таълим олиш шароитларини яхшилаш учун ҳақиқий имкониятдир. Бу ҳаттоки, таълим олувчиларнинг уйдан туриб таълимий рeсурсларга эга бўлиши, ўқитувчилар билан мулоқот қилиши ва онлайнда жамоавий тарзда тeнгдошлари билан ишлаш имконини бeради. Таълим жараёнида мобил қурилмаларнингқиймати таълим олувчиларнинг рақамли таълимга йўналтирилган рeсурслардан фойдаланиши, мулоқот қилиши, ҳамкорлик қилиши ва яратиш имконини бeриши билан баҳоланади.

Список литературы Мобил иловалар технологияси ва улардан таълим тизимида фойдаланиш тамойиллари

  • Normurodov, A., O’rishov, A. (2021). Comparative analysis of technologies for the development of optical networks. InterConf, 685-688.
  • Urishov, A. N. (2021). Analysis and practical application of electronic authorized catalogs. Academic Research in Educational Sciences, 2 (11).
  • Ўришов, А. Н. (2021). Мобил иловалар технологияси ва улардан таълим тизимида фойдаланиш тамойиллари. Экономика и социум, 11.
  • Абдураимов, Ж. Ғ., Ўришов, А. Н., & Гулбоев, Н. А. (2021). Ахборот - коммуникация технологияларининг таълимни инновацион бошқаришдаги ўрни. Yangi o’zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish, 165-168.
  • Urishev, A. N. (2021). Gpon systems in the modern world. Scientific progress, 2(1), 78-85.
  • Камолов, Э. Р. (2020). Моделирование предпочтений в биотехнологических системах при принятий решений с нечетками параметрами. Academic research in educational sciences. 1(4), 396-400.
  • Хуррамов, А. Ж., & Комолов, Э. Р. (2020). Разработка алгоритма управления с учетом трудноформализуемой информации. Academic Research in Educational Sciences, 1 (3), 240-247.
  • Нуралиев, У. А. (2021). Исскуственный интеллект в образовании. Academic Research in Educational Sciences, 2(11).
  • Нуралиев, У. А. (2021). Информатика ва ахборот технологилари фанини ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш тамойиллари. Экономика и социум, 11.
  • Кененбаев, Е. Т. (2020). Невербальная коммуникация в социальной жизни общества. Горизонты современной лингвистики, 107-112.
  • Кененбаев, Е. Т. (2020). Изменение взаимодействия невербальных и вербальных средств коммуникации в социальной сети интернета. Scientefic-methodological electronic journal, 2 (31), 80-90
  • Кененбаев, Е. Т. (2021). Коммуникация и правомерность использования некоторых терминов, связанных с этим понятием. Вестник Челябинского государственного университета, №1 (447), 73-82.
  • Saodat, Z. (2020). Teaching Foreign Languages with Interactive Methods. International Engineering Journal for Research and Development, 5(1), 222-226.
  • Krivosheyeva, G., Zuparova, S., & Shodiyeva, N. (2020). Interactive way to further improve teaching listening skills. Academic Research in Educational Sciences, 1 (3), 520- 525.
  • Zuparova, S., Shegay, A., & Orazova, F. (2020). Approaches to Learning English as the Source of All. European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences, 8(5).
Еще
Статья научная