Нутида нусони бўлган болалар билан олиб бориладиган машулотлар

Автор: Пулатова Д.И.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4-3 (95), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада ақли заиф болаларнинг билиш фаолиятининг бузилишлари натижасида нутқидаги нуқсонлари ҳамда ақли заиф болаларда нутқ ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ёритилган.

Ақли заиф, нутқ нуқсони, логопед, коррексион ишлар

Короткий адрес: https://sciup.org/140292935

IDR: 140292935

Текст научной статьи Нутида нусони бўлган болалар билан олиб бориладиган машулотлар

Бола шахсининг ҳар томонлама ривожида нутқ бенуқсонлигининг аҳамияти катта. Чунки нутқ - кишилараро алоқа қуроли, барча соҳаларда қудратли муомала воситасидир. Нутқ болаларда аста секин ривожланади. Болалар ўсиб ривожланган сари нутқи ҳам ривожланиб боради. Болаларнинг нутқи маромида бўлиши учун бош мия пўстидаги нутқ маркази тўлиқ ривожланган бўлиши, уларнинг сезги органлари-эшитиш, кўриш, таъм билиш, хид билиш, тери сезгиси ҳам етарли даражада ривожланган бўлиши керак. Айниқса нутқни харакатга келтирувчи ва нутқни эшитувчи анализаторларнинг ривожланиши жуда муҳимдир. Агар бола янги, аник таассуротлар олиб турмаса, унинг ҳаракатлари ва нутқининг ривожланиши учун зарур шароит яратиб берилмаса, унда боладаги жисмоний ва руҳий ривожланиш тормозланади. Болани жуда ёшлигидан бошлаб нарсаларни танишга, атрофдагиларнинг овозини эшитишга ўргатиб бориш керак. Бу билан эса биз бола нутқининг ривожланишига ёрдам берган бўламиз.

Бола икки ёшга кирганда, унинг луғат бойлиги 250-300 тага етади. Баъзи болаларда 400 тага ҳам етиши мумкин. Бу даврда боланинг маъноли нутқи ҳам ривожлана бошлайди. Энди уларнинг гапи биргина сўздан иборат бўлмай, балки бир неча сўзлардан иборат бўлиб, содда гап шаклида ифодаланади. Бола нутқининг ривожланиш жараёни ўз вақтида тўғри кечиши учун махсус шароитлар лозим бўлади, бола психик ва соматик жиҳатдан соғ бўлиши; нормал аклий қобилиятга эга бўлиши, нормал эшитиши ва кўриши керак; етарли даражада психик фаолликка эга бўлиши, гаплашишга эҳтиёж сезиш ва тўғри нутқ мухити шароитида бўлиши лозим.

Демак, нутқнинг тўғри таркиб топиши атрофдагилар нутқига, нутқий тажрибага, тўғри нутқ мухити ва таълим-тарбияга боғлиқ. Лекин баъзи сабаблар туфайли бола нутқи ривожланиши сустлашади, оркада колади.

Болалик шундай даврки, бу вактда шахснинг энг мухим сифатлар юзага келишига ҳамда унинг муносабатларини шаклланишига замин яратилади. Болалар боғчасининг таълим-тарбия дастурида оғзаки нутқнинг, яъни луғат бойлигининг ошиб боришини, нутқнинг грамматик жиҳатдан тўғри тузилишини, товуш талаффузини хар томонлама ривожлантириш назарда тутилади. Ривожланишида нуқсони бўлган болалар орасида нутқ бузилишларига эга бўлган болалар кўпчиликни ташкил этади. Шунин учун болалардаги нутқ нуксонларини ўрганиш катта аҳамият касб этади. Чунки нутқий патология - бу инсоннинг муҳим психик функцияларини бузилишидир. Нутқ ривожланиши оркада колган болалар (HPOҚБ) ташхиси 2-3 ёшгача бўлган болаларга кўйилади. Бу давр - диагностик давр бўлиб, унда боланинг нутқи ривожланмаслигини олдини олиш мақсадида махсус мактабгача таълим муассасаларида диагностик гуруҳдар ташкил этилади. Бу гуруҳдаги болалар ёш даврига кўра нутқ тараккиётининг бир мунча орқада қолиш, луғат бойлиги камлиги, фонематик идрокни ривожланишида бўзилишни мавжудлиги, сенсор ривожланишнинг сустлиги, жумлалар тузилишида қўпол бузилишлар, келишик қўшимчаларини аралаштириб юборишни, гаплардаги сўзларни охиригача гапирмаслик каби грамматик хатолар учрайди (1-расм).

Диагностик гуруҳдаги нуқсони бор болаларни таҳминий ташхиси

Бу ташхисдаги болалар билан олиб бориладиган таълимий-тарбиявий ишлар куйдагилардан иборат:

  • -    болаларнинг атроф-мухит ^акидаги билимларини кенгайтириш, чуқурлаштириш, табиат ҳодисалари ҳакидаги билимларини, элементар математик тасаввурларни устириш, теварак-атроф, мухитдаги нарсаларни расм, лойдан ясаш, аппликация, куриш-ясаш йули билан тасвирлаш, мех,нат кўникмаларини шакллантириш, жисмоний тарбия машғулотларида харакат куринишларини мусика машFулотларида ривожлантириш керак.

Логопедик ишнинг бошланFич даврида:

  • -    Нутк камчиликлари тузилишини анализ килиш асосида нутк камчиликларини имкони борича уз вактида аниклаш.

  • -    НРО^Б ташхисидаги болалар билан олиб бориладиган логопедик ишда дифференциал ёндошиш.

  • -    Нутк жараёнини шакллантириш билан биргаликда бола тафаккурини ва билиш активлигини, сенсор интеллектини, диққат ва хотирани ривожлантириш машғулотларда турли машқлар вариантидан фойдаланилади.

Бунда асосан диққат бола диққатини ривожлантиришга, ўзига қаратилган нуткни эшитишга каратилгандир.

Логопед 2-4 сузлардан иборат булган киска жумлаларни гапиради. Жумлалардаги сўзлар турли грамматик формаларда бўлади. Асосий эътибор от ва феълларда бирлик ва кўплик грамматик формаларни ажратишга каратилади (калам-каламлар, копток-коптоклар, уйинчок-уйинчоклар).

Бу даврда нуткнинг товуш томонини шакллантириш устида олиб бориладиган ишлардан аввал болада фонематик идрокни ривожлантириш асосий мақсад қилиб олинади. Бунинг учун турли махсус машқларни бажариш тавсия этилади. Берилган махсус сўзни бир қатор сўзлар ичидан топиш. Логопед машина, осмон, сичқон, мушук, кучук сўзларини айтиб боради, бола эса кучук сўзини эшитганда байрокчани кутаради. Товушлар талаффузини шакллантириш бу даврнинг асосий мақсади хисобланмайди. Лекин бу даврда айрим артикуляцион машкларни утказиш, товушларни туFри талаффузини аниклаш, кейинчалик якка машгулотларга қулай вазият яратган бўлади. Расмлар асосида ишлаш болаларда нутқ малакаларини диққат ва тафаккурини ривожлантиради, логопед томонидан бола нуткига куйилган товушлар эса мустахкамланади. Проф. Л.Р.Муминова рахбарликларида илк ёшдаги диагностик гурухдаги нуксони бор болаларни тахминий ташхисларга булиб чикдик.

Нутк - инсонинг мураккаб психологик фаолиятидир. Нуткнинг ривожланишида биологик ва ижтимоий омил асос булади. Нутқ фаолиятини амалга оширишда энг мухим орган - бош мия, унинг барча анализаторлари ва переферик нутк органларидир. Бола нутки шаклланишида узига хос кетма-кетлик мавжуд ва у бир неча босқичлардан иборат. Агар боланинг сенсор, мотор (харакат) ва интелектуал имкониятлари чегараланган, ривожланишида муаммолар мавжуд булса, бу камчиликлар нутк ривожига хам уз таъсирларини кўрсатади. В И.Лубовкинанинг нуқсонли ривожланиш конуниятлари назариясига кўра, ҳар бир боланинг қандай нуқсонга эга булишидан катъий назар (эшитишида, куришида, интеллектида, таянч апарати ва х.к.), уларнинг нуткий шаклланишида хам камчилик мавжуд бўлади. Бундай болаларни “хавф-хатар гуруҳига киритиш мумкин, шунинг учун болани илк бор (О-Зёшгача) нутқий ривожланиш” логопедик кўрикдан ўтказиб, унинг нутқий ривожланмаганлик даражасини аниқлаб, эртарок; логопедик ёрдам курсатиш долзарб масала деб билишимиз лозим. Илк ёшдаги болаларни нутқий ривожланиш даражасини логопедик текшириш натижасининг илмий-назарий асосини қуйидаги мезонлар ташкил этади:

  • -    катталарни нутқини идрок этиш даражасини аниклаш;

  • -    катталарни нутқини тушуниш даражасини аниклаш;

  • -    пассив ва актив луғат захирасининг даражасини аниклаш;

  • -    товуш талаффузининг ҳолатини аниклаш;

  • -    грамматик тузумини текшириш.

Мазкур мезонларни аниклаш учун проф. Л.Р.Мўминова ишлаб чиққан «Илк ёшдаги болаларни логопедик кўрикдан ўтказиш методикалари буйича ҳар чоракда 20 та бола текширилиб, болалардаги ўзгаршлар белгилаб борилмокда. Олинган натижалар асосида болани нутқий ривожланиши ҳакида хулоса чикарилади ва коррекцион-ривожлантирувчи логопедик дастур тузилади. Боланинг ота-оналарига (ёки тарбиячиларига) маслаҳатлар берилади. Боланинг ёшига, эга бўлган нутқ нуқсонларига ҳамда ривожланмаганлик даражасига караб, махсус мактабгача муассасаларга йулланма ооиш бўйича тавсиялар қилинади.

Фойдаланилган адабиётлар.

  • 1.    Бабаева Д.Р. Нутқ ўстириш назарияси ва методикаси. – Т.: 2018

  • 2.    Содиқова Ш. Мактабгача педагогика. – Т.: 2017

  • 3.    Қодирова Ф.Р., Қодирова Р.М. Болалар нутқини ривожлантириш назарияси ва методикаси. –Т.: 2006

  • 4.    Асқарова М. ва бошқалар. Кичик ёшдаги болалар нутқини ўстириш. – Т.: 2001

  • 5.    Ayupova. M Y. Logopediya. – T.: 2007

"Экономика и социум" №4(95) 2022

Список литературы Нутида нусони бўлган болалар билан олиб бориладиган машулотлар

  • Бабаева Д.Р. Нутқ ўстириш назарияси ва методикаси. - Т.: 2018.
  • Содиқова Ш. Мактабгача педагогика. - Т.: 2017.
  • Қодирова Ф.Р., Қодирова Р.М. Болалар нутқини ривожлантириш назарияси ва методикаси. -Т.: 2006.
  • Асқарова М. ва бошқалар. Кичик ёшдаги болалар нутқини ўстириш. -Т.: 2001.
  • Ayupova. M Y. Logopediya. - T.: 2007.
Статья научная