Олий таьлимда талабаларни тарбиялаш тизимида тўгараклар фаьолиятининг аамияти
Автор: Юлдашева Г.Т.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 11-2 (90), 2021 года.
Бесплатный доступ
Тўгараклар -талабаларнинг қизиқишлари асосида ташкил этиладиган гуруҳлар бўлиб,улар талабаларнинг бўш вақтларини мақсадли ташкил этиш,фаьол ижтимойи муносабатларга жалб этиш,маьнавий, ғоявий-эстетик ,илмий дунёқарашларини шакллантириш, ёшларнинг ўз ички имкониятларини рўёбга чиқаришга шароит яратиш, шунингдек тарбия, тарғибот, ташвиқот функцияларини амалга оширишга йўналтирилган ,ихтиёрий, баҳоланмайдиган маҳсулдор (ижодий)фаьолият шаклидир. Ўқув жараёнида техник ижодкорликдан фойдаланиш талабани таьлимий ва психологик жиҳатдан мослаштириш жараёнини тезлаштиради.
Короткий адрес: https://sciup.org/140262212
IDR: 140262212
Текст научной статьи Олий таьлимда талабаларни тарбиялаш тизимида тўгараклар фаьолиятининг аамияти
Таьлим тизимининг асосий вазифаларидан бири ўз касбини яхши биладиган ва ўз касбий маҳоратини доимий ошириб боришга тайёр бўлган малакали ходимларни тайёрлашдан иборатдир. Ушбу тайёргарлик узлуксиз равишда тўлдирилиши ва такомиллаштирилиши ва тўгараклар фаьолияти орқали амалга оширилиши керак.
Замонавий талабларни қондириш учун,бўлғуси мутахассис ўз соҳаси учун зарур бўлган касбий билимларни ўзлаштиришдан ташқари тизимли фикрлашни ўрганинши, фикрлаш интеграциясини енгиши , янги ғояларни яратиши ва обьектив баҳолаш кўникмаларига эга бўлиши керак.Албатта у тўгарак иш фаьолияти билан таниш бўлиши лозим.Тўгараклар талабанинг фикр доирасини кенгайтиришга ва ижодий фикрини уйғотишга хизмат қилади.Тўгарак аьзолари албатта ўз ишлари натижасини кўришлари ва ишларидан фахрланиш хиссини сезишлари жуда муҳимдир.
Баьзи бир тўгарак раҳбарлари ишни олдиндан берилган тавсифларга мувофиқ тузиш тарзида ташкил этадилар ва натижада талабаларда ижодий фикрлаш имкониятлари йўқолади, биз эса бунга йўл қўймаслигимиз керак.Талабалар албатта ўзларининг мустақил фикрига суянган ҳолда ижод қилишлиги лозим деб ўйлайман. Бундай машғулотлар тўгарак аьзоларининг билимларини кенгайтиради ва талабалар учун конструкторлик кўникмаларини ривожлантиради. Тўгарак раҳбари тўгарак аьзоларини асосий назарий масалалар, ( робототехника модельларининг) модельларнинг лойиҳалаш элементлари билан таништиради.Тўгаракдаги машғулот дарсдаги ўқув дастурини ҳеч қачон такрорламаслиги керак.Тўгарак аьзолари ўзлари ўрганаётган технология соҳасининг тарихини,унинг хозирги холати ва қўлланилиш соҳаси билан танишиб чиқишлари керак.Тўгарак машғулотлари давомида амалий машғулотларнинг назарий тушунчалари суҳбат тарзида берилиши лозим бўлади.Тўгарак машғулотлари давомидаги назарий билимлар ўқув дастурларидан олдинлаб кетади,сабаби тўгаракларда дастур тўгарак аьзолари билиши керак бўлган назарий маьлумотларни ўз ичига олган амалий ишлардан ташкил топади.Яьни,фақатгина мўлжалланган амалий иш учунгина зарур булган маьлумотлар берилади.
Юқорида таькидлаганимдек,талабаларнинг тўгараклардаги фаьолияти уларда ижодий, мустакил фикрлашларини ривожлантиради. Тўгараклардаги ижодий ишлар талабаларда муаммоли вазиятларни тўғри таҳлил қилиш, натижаларни олдиндан билиш, олинган маьлумотларни интеграциялаш ва синтез қилиш қобилиятини ривожлантиради.Уларда фикрлаш ,тасаввур ривожланади ва фаьолият натижаларидан қониқиш ^исси пайдо булади.
Ўқув жараёнида техник ижодкорликдан фойдаланиш талабани таьлимий ва психологик жиҳатдан мослаштириш жараёнини тезлаштиради.Ижодий жараён эса доимо ижобий x,ис-туЙFулар билан бирга келади. Бу эса проффесионал қизиқишни ривожлантиради,ишда яхши кайфият ва ғайратга эга бўлишга ёрдам беради, умуман олганда талаба тарбиясига, унинг маьнавиятининг шаклланишига хам ижобий таьсир курсатади.Уз-узини кадрлаш ва бош^аларни уурмат ^илиш кобилиятига эга бўлган ижодий, мустақил, инсоний шахсни шакллантиради.Бунда тугаракларни техник ижодкорлик билан олиб бориш ёрдам беради.
Талабаларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш орқали уларда коллективизм туйғусини ривожлантириш ва шу билан биргаликда чидамлилик,интизом,қатьятлилик,маьсулият каби шахсий фазилатларни хам шакллантиришга ўз хиссамизни қўшган бўламиз.Талабаларда ижодкорлик қачонки у ўз меҳнатининг унумдорлиги ва сифатини оширишга қаратилган кандайдир бир янгиликни киритишга интилганда бошланади.Талабаларда ижодий қобилиятларни ривожлантириш учун қулай муҳит қачонки улар машғулот,ярмарка ёки кўргазмалар учун қандайдир бир ўзига хос вазифани бажаришда пайдо бўлади.
Информатика фанидан ташкил этилган тўгаракларда: талабаларда дастур ва дастурлаш тиллари ҳақидаги билим ва кўникмаларни шакллантириш,дастур ва дастурлаш тилларини ўргатиш орқали ўз касбига бўлган қизиқишини орттириш,дастурлаш тиллари ҳақидаги билим ва тассаввурларини кенгайтириш имкониятларини яратиш лозимдир. Талабаларда “Робототехника”ва “Конструкторлик” соҳаларига бўлган қизиқишларни ривожлантириш мумкин бўлади. Кўргазмалар учун намойиш моделларини тайёрлаш ва уларни намойиш этиш ҳар бир талабада ўзгача завқ ва ўз ишидан аьлоҳида қониқиш ҳосил қилади.
Кўргазмали моделлар ва макетлар тайёрлашда талабалар ўзлари бажарадиган ишларнинг сифатини ўзлари назорат қилишлари ва баҳолашлари мумкин, бу эса уларда раҳбарлик кўникмалари ва фаьолият натижаларини мустақил равишда баҳолаш кўникмаларини ривожлантиради. Талабаларнинг тўгараклардаги ижодий фаолиятларининг натижалари қуйидагилардан иборат:
-
1 .Талабаларнинг кўпчилигида танлаган касбларига қизиқиши ортиб боради.Уларнинг илмий изланишлари асосан дастурлаш ва техник ижодкорлик билан шуғулланадиган талабалар орасида юқори бўлади.
-
2 .Техник ижод билан шуғулланувчи битирувчиларнинг проффессионал тоифаси юқори бўлади.
-
3 . Техник ижод билан шуғулланувчи талабаларнинг ўқишга бўлган истаги юқори бўлади,таьлимга ижобий муносабатда бўлишади.
-
4 .Талабалар китоблар ва маьлумотлар билан
ишлашни
-
5 .Талабалар ўқиш жараёнида ўз курсдошларига нисбатан илгарилаб кетадилар.
ўрганадилар,уларда илмий –оммабоп адабиётларни ўқишга қизиқиш ортади.
Фойдаланилган адабиётлар руйхати:
-
1. Makhmudova, D. M., Tadjibaev, B. R., Kholboevna, G., Yuldasheva, G. T. (2020). Information and communication technologies for developing creative competence in the process of open teaching physics and maths. International Journal of Psychosocial Rehabilitation, 24(09).
-
2. Юлдашева, Г. Т. (2021). Методологические основы использования медиа технологий в повышении эффективности обучения. Экономика и социум, 5-2, 1129-1133.
-
3. Юлдашева, Г. Т. (2021). Тенденции развития навыков интерактивных онлайн-курсов в дистанционных условиях современного общества. Экономика и социум, 5-2, 1134-1141.
-
4. Tileuovna, G. Y. (2020). Organization of creative activity of students based on innovative technologies. European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences, 8 (5), 140-144.
-
5. Нуралиев, У. А. (2021). Исскуственный интеллект в образовании. Academic Research in Educational Sciences, 2(11).
-
6. Нуралиев, У. А. (2021). Информатика ва ахборот технологилари фанини ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш тамойиллари. Экономика и социум, 11.
-
7. Ахмеджонов Дилмурод Гуломович, Нодиржон Носиржонович.Гадаев (2020). Development of irrigation water saving technology using an interpolymer complex screen. Наука и Мир, 6(82), 44-47.
-
8. Ахмеджонов Дилмурод Гуломович, Нодиржон Носиржонович.Гадаев (2020). IOP Conf. Series: Journal of Physics: Conf. Series 1425.
-
9. Мухамедов, Г. И., Ахмеджонов, Д. Г., Гадаев, Н. Н. (2019). Оросительный лоток из интерполимерных композиционных материалов. Водоочистка. Водоподготовка. Водоснабжение. 5, 66-68.
"Экономика и социум" №11(90) 2021
Список литературы Олий таьлимда талабаларни тарбиялаш тизимида тўгараклар фаьолиятининг аамияти
- Makhmudova, D. M., Tadjibaev, B. R., Kholboevna, G., Yuldasheva, G. T. (2020). Information and communication technologies for developing creative competence in the process of open teaching physics and maths.International Journal of Psychosocial Rehabilitation, 24(09).
- Юлдашева, Г. Т. (2021). Методологические основы использования медиа технологий в повышении эффективности обучения. Экономика и социум, 5-2, 1129-1133.
- Юлдашева, Г. Т. (2021). Тенденции развития навыков интерактивных онлайн-курсов в дистанционных условиях современного общества. Экономика и социум, 5-2, 1134-1141.
- Tileuovna, G. Y. (2020). Organization of creative activity of students based on innovative technologies. European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences, 8 (5), 140-144.
- Нуралиев, У. А. (2021). Исскуственный интеллект в образовании. Academic Research in Educational Sciences, 2(11).
- Нуралиев, У. А. (2021). Информатика ва ахборот технологилари фанини ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш тамойиллари. Экономика и социум, 11.
- Ахмеджонов Дилмурод Гуломович, Нодиржон Носиржонович.Гадаев (2020). Development of irrigation water saving technology using an interpolymer complex screen. Наука и Мир, 6(82), 44-47.
- Ахмеджонов Дилмурод Гуломович, Нодиржон Носиржонович.Гадаев (2020). IOP Conf. Series: Journal of Physics: Conf. Series 1425.
- Мухамедов, Г. И., Ахмеджонов, Д. Г., Гадаев, Н. Н. (2019). Оросительный лоток из интерполимерных композиционных материалов. Водоочистка. Водоподготовка. Водоснабжение. 5, 66-68.