Илк мактаб ёшидаги ўувчилар билан ишлашнинг ўзига хос педагогик жиатлари

Автор: Султанов Т.М., Эшманова Н.Н.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 2-2 (93), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада илк мактаб ёшидаги ўқувчилар билан ишлашнинг ўзига хос педагогик жиҳатлари. Умумий ўрта таҳлим муассасалари ўқувчиларининг ёши ва психофизиологик хусусиятлари ҳақида қисқача маҳлумот берилган.

Короткий адрес: https://sciup.org/140291144

IDR: 140291144

Текст научной статьи Илк мактаб ёшидаги ўувчилар билан ишлашнинг ўзига хос педагогик жиатлари

Бугунги глобаллашув жараенлари, фан –техника тараккиети инновацион жамиятга булган эхтиёж ёшлар учун кўплаб имкониятлар яратмокда.Ёшлар олдига бугунги замон билан хам нафас бўлиб тезкор қарорлар қабул килиш иннивацион тафаккурни шакллантириш билим олиш касб-ҳунар танлаш жамият ва ўз келажаги учун онгли равишда фаолият юритишлари изланишлари лозим. Умумий ўрта таҳлим муассасалари ўқувчиларининг ёши ва психофизиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларнинг онгига умуминсоний қадриятлар ва юксак манавиятни янада чуқур сингдириш, уларни ватанпарварлик ва инсонпарарлик руҳида тарбиялаш лозим.

Демак болани неча ёшдан бошлаб ўқитиш керак деган муаммо педагогика учун муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Ота -онанинг кизиқишлари,орзу ниятлари асосида болани ўқишни уддалайдиган даражага етказмасдан мактабга бериши унинг соғлигига зарар етказади, бола машғулот мазмунини тушуниб ўзлаштира олмай қийналади ва ниҳоят ўқишдан орқада қолади. Аксинча, ўқиши лозим бўлган пайтдан кеч мактабга берилса, боланинг соғлом фаоллик талаб этувчи руҳий кучлари номақбул томонга бурилади, у қийналиб ўқийди. Ота-она ва тарбиячилар болани ўқишга беришдан аввал унинг ақлий қобилиятини, диққатини, мустақил фикрлаш даражасини, сўзларни ифодалай олиш борасидаги фаоллиги сифатларини пухта ўрганиб, тегишли хулоса чиқаришлари тавсия этилади. Агар юқоридаги омиллар кучли ва ижобий бўлса, болани 6— 7 ёшдан мактабга бериш маҳқул. Шунда болалар ўз ҳаётининг янги даврига қадам қўядилар. Энди боғчадаги ўйин фаолияти ўрнини тизимли мажбурий вақт билан боғлиқ ўқиш фаолияти эгаллайди. Албатта, бу даврдаги болалар учун ўйиндан мажбурий риоя этиладиган фаолиятга ўтиш қийин, буни ҳисобга олиш лозим. Ўзбекистон таолим тизимида шахсни ривожлантириш асосий вазифалардан бири ҳисобланади ва у бошланьич таолимдан бошланади. Шу жиҳатдан шахс ривожида умумий конуниятлар деганда индивидни тахлим ва тарбия воситасида ижтимоий шахсга айлантириш асослари тушунилади.

БошланFич тахлим давридаёк укувчилар шахси умумий конуниятлар асосида ривожлантирила бошлайди. Бу борадаги асосий конуниятлар тизимини куйидагилар ташкил килади:

  •    аклни ривожлантириш;

  •    естетик хис-туЙFуларни ривожлантириш;

  •    жисмоний ривожлантириш;

  •    турли стрессларга бардошликни ривожлантириш;

  •    уз-узига ишончни ривожлантириш;

  •    мустакиллик куникмасини ривожлантириш;

  •    шахсий фаолликни ривожлантириш;

  •    узгаларга ва атроф-мухитга муносабатни ривожлантириш.

Мазкур конуниятлар асосида тахлим ва тарбия жараёнида укувчилар шахси изчил ривожлантириб борилади.

БошланFич тахлимнинг маданий контекстини кучайтириш жараёнида 7-11 ёшли укувчиларга халкнинг миллий ва оилавий кадриятлари асосида билим бериш, уларнинг ахлокий ва фаолият куникмасини умуминсоний кадриятлар асосида шакллантиришнга асосий эотибор каратилмокда. Мисол учун, Узбекистонда халк анханалари, инсонпарварлик, халкпарварлик, ватанпарварлик, оилапарварлик кабилар миллий кадриятлар, багрикенглик, демократлик, биродарлик сингарилар умуминсоний кадриятлар хисобланади. Шу сабабли бошланFич тахлимнинг маданий контекстини кучайтиришда миллий ва умуминсоний кадриятлар уйгунлигига асосланиш такозо этилади. Айни пайтда, шахс ривожида ирсиятнинг ахамияти деганда куйидагилар назарда тутилади:

  • а)    хар бир бола шахсининг физиологик жихатдан узига хослиги;

  • б)    хар бир бола шахсининг турлича аклий ва хиссий имкониятларга

эгалиги;

  • в)    бахзи бир болалар шахсида туьма истеододнинг устуворлиги.

Шу тарика укувчи шахси ривожида ирсият омили физиологик ва социологик вазифаларини бажаради. Бунда педагогик жихатдан бола шахсини ривожлантиришда унинг физиологик, психологик ва специфик хусусиятларига эхтибор каратилади.

  •    Укувчиларнинг ёш хусусиятларини хисобга олиш. Бунда куйидагиларга эътибор каратилади:

  •    укувчининг неча ёшдалиги;

  •    укувчи буйининг ёшига мослиги;

  •    укувчи вазнининг ёшига мослиги;

укувчи жисмоний ривожланишининг ёшига мослиги.

Укувчиларнинг аклий ривожини хисобга олиш. Бунда куйидагиларга ахамият берилади:

  •    укувчининг билим даражаси;

  •    укувчининг тушуниш даражаси;

  •    укувчининг фикрлаш даражаси;

  •    укувчининг кизикиш даражаси.

Укувчиларнинг ижтимоий фаоллигини хисобга олиш. Бунда куйидагиларга эътибор каратилади:

  •    укувчининг ахлокий фазилатга эгалиги;

  •    укувчининг узгаларга муносабати ривожланганлиги;

  •    укувчининг ташаббускорлиги;

  •    укувчининг фаоллиги.

Кичик ёшдаги болалар жисмоний жиҳатдан нисбатан текис ўсадилар, ўғил ва қиз болалар ташқи кўринишлари билан бирбирларидан деярли фарқ қилмайдилар. Бўйи ўртача 120 см, оғирлиги 25 кг атрофида бўлади.

Кукрак кафаслари ва умуртка поFоналари суякларининг етарлича қотмаганлиги туфайли улар тез шикастланишлари мумкин. Суяк ва мускуллари тез ўсади. Бу даврдаги ўқувчиларнинг бош мияси оғирлиги жиҳатидан ~ катталарникига тенглашса ҳам, тузилиши жиҳатидан фарқланади. Ўпка, қон томирлари ўсишда давом этади. Нафас йўли ва диафрагма бўш ривожланган бўлади, шу туфайли кичик ёшдаги ўқувчилар ҳаракатсиз қолсалар нафас олишлари сустроқ бўлиб, тана аҳзоларининг кислород билан таҳминланиши ёмонлашади. Кичик ёшдаги ўқувчиларнинг юраги ўзидан катталарникига нисбатан икки марта кўп қон чиқаради. Юрак уриши минутига 90—92 мартага тўғри келади. Жисмоний ўсишга хос бу хусусиятлар кичик ёшдаги ўқувчиларга нисбатан ўқитувчи— тарбиячидан эҳтиёткорликни талаб қилади. Уларни асабийлашишдан сақлаш, кўпроқ ҳаракат қилишлари, очиқ ҳаводан фойдаланишлари ҳақида ғамхўрлик қилиш лозим. Стол, партада тўғри ўтиришларига, ручкани ўнг қўлда тутиш, дарс пайтларида қаттиқ ҳаракат қилмасликни назорат этмоқ даркор. Укиш мехнатининг таъсири остида боланинг барча ру^ий фаолияти ихтиёрий диққат, ихтиёрий хотира (ёдда қолдириш, эсга тушириш), ихтиёрий идрок (маълум мақсад асосида вокеа ва ҳодисаларни кузатиш), тафаккурни ихтиёрий идора этиш ва у билан 31 боғлиқ бўлган нутк, хис-туйгу, ирода каби рух,ий жараёнлар ривожланади. БошланFич мактаб ўқувчилари ўқиш даврида буюмларнинг шакллари, яъни доира, учбурчак, туFри бурчак, квадрат, купбурчакларни, х,ажмли фигуралар — шар, куб, параллелепипед, цилиндр, призма, конусларнинг шаклларини аниқ билиб оладилар. Мактаб ёшига етган болалар кичик вакт муддатларини (кун, соат, ярим соат, чорак соат, дақиқаларни) аниқ тасаввур қиладилар. Бу ёшдаги болалар узоқ вақт муддатларининг фаркини сезмайдилар. Боланинг хоҳишини 2 ҳафтадан кейин бажаришга ваъда берсангиз ҳам, 3 ойдан сўнг ёки ярим йилдан сўнг бажаришга ваъда берсангиз ҳам, у кўнаверади. Болаларни вақтнинг қадрига етишга, вақтни аниқлаш ва уни бекор ўтказмасликка ўргатишни уларни дарсга кечикмай келишга ўргатишдан бошлаган маҳқул. Кейинчалик кундалик ички тартибга риоя қилиш, секин ва тез, оз вақт ва кўп вақтнинг нима эканлиги ўргатиб борилади ва ҳоказо. Болаларни яхши ўқишлари учун уларда кузатиш қобилиятини ўстириш, кузатувчанликни тарбиялаш даркор. Чунки кузатишлар буткул сезилмай келган ҳодисалар моҳиятини очиб беради. Кичик мактаб ёшидаги болалар эшитган ва ўқиганларини кўпинча харфма-харф, тyппа-тyFpи махнода англайдилар. Шу сабабли болалар юқори синфларга чиққан сари улардаги тасаввур ва тушунчаларнинг кенгайишига, фахм-фаросатнинг усишига цараб ацлий ишларнинг хаммаси тобора мураккаблаштириб, такомиллаштириб борган махцул. 6—7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг хотираси жуда кучли тараққий этган ва хотирага олиш, уқиб олиш қобилияти анча ўсган бўлади. Иккинчи томондан эса, мактаб фаолияти, ўқув иши улардан маҳлум мақсад билан олдиндан хотирга олиши, онгли ва фаол равишда айтиб беришни, асосли равишда ўрганишни талаб қилади. Тажрибалардан маҳлумки, бу ёшдаги болаларнинг талаб ва қизиқишлари, одат ва сезгилари, тасаввур ва тушунчалари, хаёлий фаолиятлари, диццат-эхтиборлари, тиришцоцликлари ва бошца жихатлари борасида бир-бирларидан фарц циладилар. Айримлари бирон-бир сохада истехдодли, цобилиятли булсалар, бошқалари иккинчи бир соҳада истеҳдодлидирлар. Баҳзиларида истеҳдод кўпроқ, баҳзиларида камроқ бўлади. Шу билан бирга, улар орасида турли кўринишдаги камчиликли, жумладан, дудуқ, кўзи яхши кўрмайдиган, қулоғи яхши эшитмайдиган, овози хаста, хотираси паст ва ҳоказо нуқсонли болалар хам учрайди. Уцитувчи — тарбиячиларнинг вазифаси— болалардаги хамма ижобий майл ва интилишларни уз вацтида англаш, уларни камол топтириш, салбий сифатларини йўқотиш, истеъдод ва кобилиятларини тобора ривожлантириш, камчилик ва нуқсонларни тиббиёт ходимлари ёрдамида йуцотиш, умуман, тахлим-тарбия ишига тускинлик киладиган томонларини йукотишдан иборатдир. Умумий таълим ва ҳунар мактабини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари амалга оширилаётган ҳозирги шароитда бошланғич таълим болаларни ҳар томонлама камол топтиришнинг асосини вужудга келтиради, уларда тез тушуниб, ифодали ўқиш, ҳисоблаш, ёзиш, равон сўзлаш ва маданий хулқ малакаларининг мустаҳкам шаклланишини таъминлайди. Бошланғич мактаб укишга ва ижтимоий-фойдали мех,натга ^алол муносабатни, Ватанга муҳаббатни тарбиялайди. Бошланғич синфларда ана шу вазиф аларни бажаришнинг йўлларидан бири ўқитишнинг таҳлимий, тарбиявий ва камол топтириш функцияларини амалга оширишдан иборатдир. Бошланғич мактабнинг ўқув дастурларида ўқитувчи ишининг ана шу йуналишлари накида ран боради. Давлат дастурини бажариш — х,ар бир ўқув предметининг, таҳлимий, тарбиявий ва камол топтириш имкониятларини рўёбга чиқаришдир. Она тили дастурида саводхонлик, ўқиш, фонетика, грамматика ва чиройли ёзишни ўргатиш орқали болаларнинг нутқини ўстириш, инсон, табиат, ва жамият тўғрисидаги тасаввурини бойитиш, уларда Fоявий-сиёсий, ахлокий ва эстетик тушунчаларни шакллантириш, мантиқий ва муайян образли фикрлашни ривожлантириш, ўқув машғулотлари ва китобга қизиқиш уйғотиш вазифалари қўйилади. Математиканинг таҳлимий имкониятлари ўкувчиларни тарбиялаш билан узвий боғлиқдир. Математика билан шуғулланиш болаларда илмий дунёқарашнинг асосларини таркиб топтиради, билиш қобилиятларини ривожлантиради, ўқишга ва меҳнатга ҳалол муносабатни, Ватанга муҳаббат туйғуларини тарбиялайди. Табиатшунослик курсининг мазмуни кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда жонсиз ва жонли табиат, меҳнат аҳли тўғрисида, табиатнинг йил фаслларидаги ўзгаришлар, ундаги нарсалар ва ходисаларнинг ўзаро боғлиқлиги тўғрисида жузҳий билимларни ҳосил қилади, уларни жонсиз ва жонли табиатини мунтазам равишда кузатишга ўргатади. Шахсий ва ижтимоий гигиеник малакалар билан таништиради. Табиатшунослик болаларда табиатга мухаббат уйғотади ва уни муҳофаза қилишга интилишни вужудга келтиради, мантиқий фикрлаш ва нутқини ривожлантиради, кўникма ва малакаларни, меҳнах қилиш истагини, интизомлиликни, қатҳиятлиликни ва ўзаро ёрдам каби фазилатларни шакллантиради, ватанпарварлик тарбиясида ёрдам беради. Бошланғич синфлардаги «Меҳнат таҳлими» ўқув предмети ўқувчиларга таҳлим ва тарбия бериш, уларни камол топтириш тизимининг таркибий кисми ҳисобланади. Меҳнат таҳлими дастури техник, маиший хўжалик меҳнатини ва турли материалларга бадиий ишлов бериш асосларини уз ичига олади. Мана шу ўқув предмети меҳнат маданияти асосларини, ижтимоий-фойдали ме^нат буйича дастлабки куникма ва малакаларни шакллантиради, мех,нат севарликни, мех,натга тyFри муносабатни, тежамкорликни, табиатга ва ижтимоий мулкка эҳтиёткорона ёндошиш туЙFуларини тарбиялайди, гоявий-сиёсий, эстетик, жисмоний тарбияни амалга оширишда ёрдам беради, ижрочилик фаолиятига тайёргарлик билан бирга ижодкорлик қобилиятларини такомиллаштиради. Жисмоний тарбия дарсларида ўқитиш, тарбиялаш ва камол топтиришнинг ўзаро боғлиқ масалалари куйидагилардан иборат: - усаётган организмнинг уйгун ривожланишига, соFлигини мустах,камлашга, чиникишига ёрдам бериш; — ахлокий ва иродавий фазилатларини, хулк маданиятини тарбиялаш; — ўқувчиларни жисмоний маданият бўйича зарур билимлар билан қуроллантириш, уларда энг муҳим ҳаракат кўникмалари ва малакаларини ҳамда физкультура комплекси нормаларини топширишга тайёргарликни таркиб топтириш; — укувчиларда асосий жисмоний сифатларни ривожлантириш, кундалик ўйинларга, жисмоний машқларга, спортга барқарор қизиқиш ҳосил килиш, ўзини жисмоний баркамол этишга эҳтиёжни тарбиялаш. Ўқитиш жараёнида таҳлимий, тарбиявий ва камол топтириш функцияларини ажратиш билимларини ўзлаштириш ҳамда зарур шахсий сифатларни ш акллантириш учун яхши ш ароитларни вужудга келтиради. Дарсда билимларни ўзлаштириш жараёнида қарашлар ва маҳнавий сифатлар ҳам шаклланади, албатта, яҳни мазкур функцияларнинг бирлиги ва ўзаро боғлиқлиги кузатилади. Масалан, агар бола дастур материалини ўзлаштирса, мустақил фикрлаши етарли даражада ривожланмаганидан қатҳи назар, унга юқори баҳо қўямиз. Ва аксинча, мустақил ҳолда ва ишонч билан мушоҳада юрита оладиган ўқувчи дастур материалини етарлича ўзлаштирмаган бўлса, ижобий баҳо ололмайди. Ўқитувчининг ўқитиш функциялари ўзаро боғлиқлигини чуқур тушуниш унга дарснинг таҳлимий, тарбиявий ва камол топтириш вазифаларини ижодий йўсинда қўйиш ва ҳал қилиш имконини беради

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  • 1.    Ш.Мирзиёев. “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз”. Тошкент – “Ўзбекистон” – 2016.

  • 2.    Ш.Мирзиёев. “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб xхалқимиз билан бирга қурамиз”. Тошкент – “Ўзбекистон” – 2016.

  • 3.    Ш.Мирзиёев. “Танқиди таҳлил, тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”. Тошкент – “Ўзбекистон” – 2017.

  • 4.    Жумаев M.E. Болаларда математика тушунчаларни шакллантириш назарияси.-T.: “Илм-Зиё”, 2005

  • 5.    Тошкент Молия институти “Касбий педагогика” ўқув-услубий мажмуа 451б

  • 6.    Бошланғич таълим журнали 11-сон, 2017-йил.

"Экономика и социум" №2(93) 2022

Список литературы Илк мактаб ёшидаги ўувчилар билан ишлашнинг ўзига хос педагогик жиатлари

  • Ш.Мирзиёев. "Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз". Тошкент - "Ўзбекистон" - 2016.
  • Ш.Мирзиёев. "Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб xхалқимиз билан бирга қурамиз". Тошкент - "Ўзбекистон" - 2016.
  • Ш.Мирзиёев. "Танқиди таҳлил, тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак". Тошкент - "Ўзбекистон" - 2017.
  • Жумаев M.E. Болаларда математика тушунчаларни шакллантириш назарияси.-T.: "Илм-Зиё", 2005.
  • Тошкент Молия институти "Касбий педагогика" ўқув-услубий мажмуа 451б.
  • Бошланғич таълим журнали 11-сон, 2017-йил.
Статья научная