Болаларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш ва аниқлашнинг турли методларини ишлаб чиқиш

Автор: Чориева Д.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 10 (89), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада мактабгача таълим ёшидаги болаларни диагностика қилинаётган белгилари тадқиқот вазифаларидан келиб чиқиб, турлича психологик фарқларни: ёш хусусиятлари, маълумоти, маданий даражаси, психик ҳолатлари, педагогик муаммолар ҳал қила олиш, педагогик психологик диагностика орқали болаларнинг индивидуал- психологик хусусиятларини аниқлашга доир турли хил методларни ишлаб чиқиш ва ушбу методлар ёрдамида психологик ташхис қўйиш масалалари ёритилган.

Педагогик-психологик диагностика, коррекция, дифференциал, индивидуал-психологик хусусиятлар, ривожланиш динамикаси ва қонунларини таҳлил қилиш, педагогик-психологик ташхис қўйиш.

Короткий адрес: https://sciup.org/140260958

IDR: 140260958

Текст научной статьи Болаларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш ва аниқлашнинг турли методларини ишлаб чиқиш

Педагогик фаолиятнинг асосий йўналишларидан бири педагогик-психологик диагностика ҳисобланади. А.Ю.Маленова фикрича, педагогик-психологик диагностика– болаларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш ва аниқлашнинг турли методларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ.

Педагогик психологик диагностика болалардаги у ёки бу муаммо, қийинчиликларнинг сабабларини аниқлаш фаолиятидир. К.М.Гуревич фикрича, педагогик психологик диагностиканинг вазифаси шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари ҳақидаги ахборотни тўплашдир. Педагогик психологик диагностика – шахс индивидуал-психологик хусусиятларини ўлчаш ва аниқлаш методларини ишлаб чиқиш фани соҳаси ҳисобланади. Р.С.Немовнинг таъкидлашича, педагогик психологик диагностика –бу махсус билимларнинг шундай соҳасики, у индивид ёки гуруҳ томонидан эришилган ақлий, жисмоний ва эстетик жиҳатдан ривожланиш даражаси ҳамда психик ҳолат, хусусиятларни аниқ баҳолашнинг назарияси, методология ва методларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Ҳозирги замон педагогик-психологик диагностикасининг мақсади - болалар ва гуруҳлар ўртасидаги педагогик ва психологик фарқларни қайд қилиш ҳамда ёритиб беришдир. Мактабгача таълим ёшидаги болаларни диагностика қилинаётган белгилари тадқиқот вазифаларидан келиб чиқиб, турлича психологик фарқларни: ёш хусусиятлари, маълумоти, маданий даражаси, психик ҳолатларини ўз ичига олади.

Педагогик фаолият турларидан бири сифатида педагогик-психологик диагностика қуйидаги вазифаларни бажаради: 1. Муайян хусусиятнинг ривожланиш ҳолатини аниқлаш. 2. Унинг ривожланиш динамикасини ҳамда маълум вақт оралиғида қайта тузилишини аниқлаш. 3. Индивид ёки жамоа хулқ-атворида ўқув-тарбиявий таъсирот натижасида вужудга келган реал ўзгаришларни аниқлаш. 4. Шахс хусусиятлари ривожланиш динамикаси ва қонунларини таҳлил қилиш асосида унинг ривожланишини аниқлаш. 5. Текширилган болалар ёки жамоани келгусида ривожланишида эришилган натижаларни ҳисобга олган ҳолда дифференциал тарзда иш олиб бориш учун категорияларга ажратиш. 6. Индивид ёки жамоанинг (у ёки бу ишни бажариш, масалан, ўз хизмат вазифаларини бажаришга) меҳнатга тайёргарлигини, лаёқатлилигини аниқлаш. 7. Индивид ёки жамоа хулқ-атворини коррекцион ишларни олиб бориш. 8. Индивид ёки жамоага ҳаётий йўлини танлаш мақсадида тавсиялар ишлаб чиқиш.

Педагогик психологик диагностика-бу болаларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга доир турли хил методларни ишлаб чиқиш ва ушбу методлар ёрдамида психологик ташхис қўйиш билан боғлиқ бўлган фандир. Педагогик психологик диагностика ёрдамида қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қилади: 1. Болаларда у ёки бу хусусият ёки хулқ-атвор хислатлари мавжудлигини аниқлаш; 2.Мазкур хусусиятнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш, уни аниқ миқдор ва сифат кўрсаткичларида ифодалаш; 3. Зарурият туғилган вазиятлардагина болалардаги диагностика қилинаётган психологик ва хулқ-атвор хусусиятларини изоҳлаш; 4. Ўрганилаётган хусусиятларни турли болаларларда ривожланганлик даражасини таққослаш.

Педагогик психологик диагностика фаолияти билан шуғулланувчи шахсга қатор муҳим талаблар қўйилади. Энг оддий ва муқаррар бўлгани-бу ўзига болаларни жалб қила олиш ҳамда фойдаланиладиган педагогик-психологик диагностик методикалар ва уларни қўллаш шартларини мукаммал билишдир. Ўқув муассасасаларида таълим-тарбия жараёни муайян илмий психологик билимлар асосида олиб борилиши учун таълим тизимида педагогик-психологик диагностика ишлари ташкил этилади. Ушбу ишларни амалга ошириш профессионал касбий тайёргарликка эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади, чунки улар болалар тақдири, таълим-тарбия жараёни билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда иштирок этадилар. Педагогик психологик диагностика психологик хизматнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади ва таълим-тарбия жараёнида болаларнинг интеллектуал ва шаҳсий имкониятларини, ундаги лаёқат, қобилиятлар, қизиқиш ва майлларнинг ўз вақтида аниқланиши ҳамда қўлланилишини таъминлайди. Агар бола тараққиётдан орқада қолаётган бўлса, педагог унинг сабаблари ва олдини олиш имкониятларини ўрганиб чиқади. Истеъдодли болалар билан ишлашда педагогнинг вазифаси – лаёқатларнинг намоён бўлишини аниқлаш ва уларнинг юксак даражадаги қобилиятларга айлантириш бўйича иш олиб боришдан иборат. Бунда педагогик психологик диагностика асосий ва энг муҳим йўналиш ҳисобланади, чунки педагогнинг барча ишлари педагогик психологик диагностика бўйича қўлга киритилган маълумотларга таянади. Педагогик психологик диагностика болани психологик жиҳатдан ўрганиш методлари, тестларни профессионал даражада қўллашни кўзда тутади. Педагогнинг вазифаси – ўтказилган текширув жараёнида олинган ишончли ва аниқ натижаларга асосланиб, болалар ҳамда таълим тизимида иштирок этувчи болалар психологияси ва хулқ-атворини баҳолашдан иборат. Шунингдек, ўтказилган методика натижаларини илмий асосда интерпретация қила олиши ҳам талаб этилади. Педагогик психологик диагностик тадқиқот ёш хусусиятларига, у ёки бу ёш даври учун етакчи фаолият турининг таъсирига, индивидуал – типологик тавсифномаларнинг тараққиёт даражасига боғлиқ бўлади. Бола тараққиётининг ҳар – бир ёш даври болалар билан ишлашнинг усуллари ва методларини, экспрементал тадқиқотнинг ўз мақсадлари ва вазифаларини талаб қилади. Кичик ёшдаги болаларни диагностик текширув педагогик психологиянинг соҳаси ҳисобланади. Олинган натижалар ёрдамчи характерга эга бўлиб, педагог томонидан бола психик тараққиёти хусусиятларини аниқлашда қўлланилади, таълим - тарбия дастури, турли ҳаётий шароитларда, фаолият, мулоқот жараёнида шахс хулқ – атвори ҳақида маълумотнома тузишда ҳисобга олинади. Эксприментал тадқиқотдан олинган натижалар оила, таълим-тарбия муассасалари ва жамоат жойларида индивидуал ва гуруҳий тарбиявий педагогик тадбирлар ташкиллаштиришда қўлланилиши мумкин.

Шундай қилиб, педагогик психологик диагностика таълим – тарбия фаолиятида катта аҳамият касб этади. Илмий асосланган диагностик методларсиз боланинг мактабда ўқишга тайёрлигини аниқлаш ва зарур бўлганда уларга керак бўлган ёрдамни бериш мумкин эмас. Шунингдек, диагностик методларсиз, таълимнинг ривожлантирувчи самарасини кузатиш мумкин бўлмайди, таълимнинг турли методлари, шакл ва воситаларининг самарадорлигини таққослаб, баҳолаш мумкин эмас. Диагностик методларсиз турли хил ёш даврларида бола шаҳсий ва интеллектуал тараққиёти даражасини аниқлаш; болаларнинг индивидуал хусусиятлари ҳақидаги маълумотларни қўлга киритиш мумкин эмас. Болаларнинг индивидуал хусусиятларини билиш эса аввалом бор, уларга индивидуал муносабатда бўлиш учун, улар билан коррекция ишларини олиб бориш зарур.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  • 1. А.Ю.Маленова. Введение в профессию в схемах и таблицах. Омск. “Изд-во ОмГУ”. 2004.

  • 2.    М.К.Акимова, К.М.Гуревич. Психологическая диагностика. Москва, 2005.

  • 3.    О.Ҳасанбоева. Оилада маънавий-ахлоқий тарбия. Т.”Алоқачи”. 1998.

  • 4.    Х.Ж.Ҳудойқулов.Одоб-ахлоқ ва тарбия дурдоналари.Т. 2008.

  • 5.    Г.Т.Ядгарова.Тарбияси қийин гуруҳга мансуб болалар билан ишлаш. Услубий қўлланма. Т., 2007.

  • 6.    Э.Ғозиев. Педагогик психология асослари. Т.: “Ўқитувчи”. 2000.

"Экономика и социум" №10(89) 2021

Список литературы Болаларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш ва аниқлашнинг турли методларини ишлаб чиқиш

  • А.Ю.Маленова. Введение в профессию в схемах и таблицах. Омск. “Изд-во ОмГУ”. 2004.
  • М.К.Акимова, К.М.Гуревич. Психологическая диагностика. Москва, 2005.
  • О.Ҳасанбоева. Оилада маънавий-ахлоқий тарбия. Т.”Алоқачи”. 1998.
  • Х.Ж.Ҳудойқулов.Одоб-ахлоқ ва тарбия дурдоналари.Т. 2008.
  • Г.Т.Ядгарова.Тарбияси қийин гуруҳга мансуб болалар билан ишлаш. Услубий қўлланма. Т., 2007.
  • Э.Ғозиев. Педагогик психология асослари. Т.: “Ўқитувчи”. 2000.
Статья научная