Бошланич синф ўувчиларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига тайёрлаш амалиёти

Автор: Умарова З.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 1-2 (92), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада бошланғич синф ўқувчиларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига тайёрлаш амалиёти таҳлил қилинган.

Короткий адрес: https://sciup.org/140291021

IDR: 140291021

Текст научной статьи Бошланич синф ўувчиларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига тайёрлаш амалиёти

Бошланғич таълимнинг бугунги кундаги асосий вазифаларидан бири бу таълим ва тарбия жараёнининг амалий асосларига эришишдир. Шу жиҳатдан бошланғич синф ўқувчиларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига тайёрлаш амалиёти муҳим аҳамиятга эга. Бунда асосий мақсад–бошланғич синф ўқувчиларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига амалий тайёрлашдан иборат[1].

Бошланғич синф ўқувчиларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига тайёрлашнинг амалиёти асосларини бизнинг ёндашувимизга кўра, қуйидагилар ташкил этади:

  • 1)    ўқувчиларни йўналтириш;

  • 2)    ўқувчиларни қизиқтириш;

  • 3)    укувчиларни тайёрлаш ишини мониторинг килиб бориш.

Бошланғич таълим жараёнида ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига амалий жиҳатдан йўналтириш муҳим аҳамиятга эга. Бунда куйидагиларга эътибор бериш кутилган самарани беради:

  • -    укувчиларнинг лаёкатини аниклаш;

  • -    укувчиларнинг лаёкатини ривожлантириш;

  • -    укувчиларни лаёкатли шахслар сифатида вояга етказиш.

Ўқувчиларнинг лаёқатини аниқлашда улар билан суҳбатлашиш ва берилган топшириқларни қандай бажарганлигини таҳлил қилиш методлари муҳим ҳисобланади, бу икки метод асосида ўқувчиларнинг лаёқати ва унинг даражасини кутилган даражада аниқлаш мумкин; ўқувчиларнинг лаёқатини ривожлантиришда ўқув фанлари ва тарбия жараёни имкониятларидан фойдаланиш методлари самарали ҳисобланади, мазкур икки метод асосида укувчиларнинг лаёкатини илмий-педагогик жиҳатдан ривожлантириш имкониятлари мавжуд; ўқувчиларни лаёқатли шахслар сифатида вояга етказишда уларни мустақил фикрлашга ўргатиш ва фикрини ифодалай олишга кўниктириш методлари жуда самарали ҳисобланади, ушбу икки меетод воситасида ўқувчиларни лаёқатли шахслар сифатида тайёрлаш имкониятлари кенг[2]. Эътибор берилса, ўқувчиларнинг лаёқатини аниқлаш, ривожлантириш ва уларни лаёқатли шахс сифатида вояга етказиш билан ихтисослаштирилган таълим муассасаларига амалий тайёрлашга эришилади. Бунинг учун ўқув фанлари укитувчилари ва синф рах,бари фаол булиши керак.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига бошланғич синф укувчиларини тайёрлашда цизицтириш омили мух,им ах,амиятга эга. Бу омилдан кўп ҳолларда фақат билим олиш жараёнида фойдаланилади. Аслида бошланғич таълим жараёнида ўқувчиларнип барча масалаларга қизиқтириш омилидан муваффақиятли фойдаланиш кутилган самарани беради. Шу жиҳатдан бошланғич синф ўқувчиларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига амалий тайёрлаш жараёнида қизиқтириш омилидан куйидагича фойдаланиш ма^салга мувофик булади:

  • -    укувчиларнинг кизикишларини аниклаш;

  • -    укувчиларни кизикишлари буйича укитувчиларга бириктириш;

  • -    укувчиларда кизикиш туЙFусини муносиб таркиб топтириш.

Ўқувчиларнинг қизиқишларини аниқлашда “Мен яхши кўрган касб” мавзусида баён ва иншо ёздириш методи муҳим аҳамиятга эга, чунки укувчилар 3-4 синфларда баён ва иншо ёзиш билан кенг шуFулланишади; ўқувчиларни қизиқишлари бўйича ўқитувчиларга бириктиришда ўқув фанларини аниқ, табиий ва гуманитар туркумларга бўлиш методи муҳим аҳамиятга эга, чунки ўқувчиларнинг қизиқиш доираси айнан ана шу туркумли фанларга мос равишда намоён бўлади; ўқувчиларда қизиқиш туйғусини муносиб таркиб топтиришда уларни гуруҳларга бўлиб ишлаш методи кутилган самарани беради, негаки ўқувчилар ўз қизиқишлари нуктаи назаридан бир-бирларига ижобий таъсир курсатади. Диккат қилинса, қизиқиш омилининг имкониятларидан фойдаланиш билан бошланғич синф ўқувчиларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига амалий жих,атдан самарали тайёрлашга эришиш мумкин.

Бошланғич синф ўқувчимларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига тайёрлаш амалиётида мониторинг механизми му^им урин тутади. Бунинг учун куйидагиларга амал килиш максадга мувофик булади:

  • -    амалий режага эга булиш;

  • -    тайёрлаш жараёнини кузатиб бориш;

  • -    х,ар бир синф охирида тайёрлаш натижаларини тах,лил килиш.

Ўқув фанлари ўқитувчилари ва синф раҳбарининг бошланғич синф ўқувчиларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига тайёрлаш учун амалий режага эга бўлиши тақоза этилади, чунки режасиз бу ишни амалга ошириш мураккаб кечади; ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига режали тайёрлаб бориш жараёни кузатилиши керак, чунки тайёрлаш жараёнининг самарадорлиги айнан кузатув воситасида аниқланади ва юзага келган муаммолар бартараф этилади; ҳар бир синф якунида бошланғич синф ўқувчиларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига тайёрлаш натижалари таҳлил қилиниши керак, бу билан амалга оширилган ишлар тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлинади ва келгуси синфда амалга ошириладиган режанинг йўналишларига эга бўлинади. Диққат қилинса, мониторинг механизми бошланғич синф ўқувчиларида ихтисослаштирилган таълим муассасаларига тайёрлашда муҳим амалий омилларни беради [3].

Шундай қилиб бошланғич синф ўқувчиларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига тайёрлаш амалиёти ўзига хос хусусиятларга эгадир. Уларга амал қилиши билан қўйилган мақсадга эришиш мумкин. Эътибор беринг:

1-расм. Бошланғич синф ўқувчиларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига тайёрлаш амалиёти асослари

Мазкур масала бўйича қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:

  • 1.    Бошланғич синф ўқувчиларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига амалий тайёрлаш муҳим ўрин тутади.

  • 2.    Мазкур жараёнда ўқувчиларни йўналтиритш ва қизиқтириш ҳамда амалга ошириладиган ишларни мониторинг қилиб бориш муҳим аҳамиятга эга.

  • 3.    Ушбу масалаларни илмий таҳлил қилиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади.

Адабиётлар:

"Экономика и социум" №1(92) 2022

Список литературы Бошланич синф ўувчиларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига тайёрлаш амалиёти

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги "Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори.//www.ziyonet.uz.
  • Педагогик фанидан изоҳли луғат. Ж.Хасанбоев ва бошқ. - Т.: "Фан ва технология". 2009.
  • Умарова З. Бошланғич синф ўқувчиларида педагогик конфликтларни бартараф этиш. Т., 2021.
  • Umarova Z.A. Types Of Pedagogical Conflict In Primary School Students AndWays To Overcome Them. The American Journal of Social Science and Education Innovations (ISSN - 2689-100x)Published: April 30, 2021 | Pages: 454-460.
  • DOI: 10.37547/tajssei/Volume03Issue04-72
  • UmarovaZ.A. Meaningofmanagementprimaryeducation. ЭЛЕКТРОННОЕ НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКОЕПЕРИОДИЧЕСКОЕ ИЗДАНИЕ www.iupr.ru"Экономика и социум" №11(90)2021.
  • Umarova Z.A. "Boshlang'ichta'limpedagogikasi" mazmuni. ЭЛЕКТРОННОЕ НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКОЕ ПЕРИОДИЧЕСКОЕ ИЗДАНИЕ http://www.iupr.ru"Экономика и социум"ISSN: 2225-1545 №4 (83) 2021 С-933-938.
Статья научная