Ўитишнинг кредит-модуль тизими асосида олий бошланич таълимни ташкил этиш

Автор: Ташпулатова Д.М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 11-2 (90), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада олий бошланғич таълимни ўқитишнинг кредит-модуль тизими асосида ташкил этиш хусусиятлари таҳлил қилинган ва амалий тавсиялар берилган.

Короткий адрес: https://sciup.org/140262202

IDR: 140262202

Текст научной статьи Ўитишнинг кредит-модуль тизими асосида олий бошланич таълимни ташкил этиш

Ўзбекистон олий таълим жараёнида ўқитишнинг ECTS кредит-модуль тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда. Бу борада “Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида”ги Низомда кўрсатилганидек, ҳар бир олий таълим йўналиши янги ўқув йилининг бошланишидан бир ой олдин ўқув материаллари, ўқув жараёни ва машғулотларни аниқ асосларини тайёрлаши лозим[1]. Шу жиҳатдан олий педагогик таълим муассасаларининг Бошланғич таълим ўқув жараёнини таълимнинг кредит-модуль тизими асосида ташкил этишга тайёрлаш муҳим ҳисобланади. Бунда қуйидаги босқичли ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади:

  • 1.     Фанлар каталогини тайёрлаш . Бунда қуйидаги ташкилий ва

меъёрий ишлар янги ўқув йилининг бошланишидан бир ой олдин амалга оширилиши керак:

  • -    ўқув фанларининг режаси ва дастурларини тайёрлаш;

  • -    мажбурий ва танлов ўқув фанларини белгилаш ҳамда уларнинг ўқув материалларини тайёрлаш;

  • -    мажбурий ва танлов ўқув фанларининг тақдимотларини ўтказиш.

Ўқув фанларининг режаси ва дастурини тайёрлашда бир академик ўқув йилига 60 кредит мос келишини ҳисобга олиниши керак. Бунда ўқув режаси ва дастурларида талабаларнинг кредит тўплашига кенг ўрин ажратилади ва ўқитувчи томонидан унинг назорат турлари белгиланади.

Мажбурий ва танлов ўқув фанларини белгилашда мутахассисликка тайёрлашнинг асослари ва методологиясига бирламчи аҳамият берилади. Унга кўра, ўқув фанлари курслар тизимида мажбурий ва танлов фанлари шаклида белгиланиб, бунда ўқув фанларини ўзлаштиришнинг мантиқий изчиллиги, узвийлиги ҳамда узлуксизлиги ҳисобга олинади. Шуни таъкидлаш лозимки, мажбурий ўқув фанлари мутахассисликнинг негизини ташкил қилгани ҳолда ўқитишнинг бирламчи асоси ҳисобланади. Айни пайтда, танлов ўқув фанлари мутахассисликнинг чуқурлашувига хизмат қилувчи фанлар туркумидан иборатдир. Шу сабабли мажбурий ва танлов ўқув фанларини белгилашда тенг ҳуқуқлик тамойилига таяниш мақсадга мувофиқ бўлади.

Мажбурий ва танлов ўқув фанларининг тақдимотларини ташкилий жиҳатдан самарали ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун фанлар бўйича таълим берувчи профессор-ўқитувчилар қуйидаги вазифаларни кутилган даражада амалга оширса самарали ҳисобланади:

  • -    фанларнинг ўқув материалларини қизиқарли, янги ёндашувларга бой ва маълумотларни тўлдириб бориш хусусиятига эга тарзда тайёрлаш;

  • -    фанлар ўқув материалларини талабалар учун қулай бўлган сайтларда жойлаштириш ва мазкур масала бўйича талабалар билан боғланиш, уларнинг саволлари ва мурожаатларига қониқарли жавоб бериш;

  • -    фанлар бўйича август ойида тақдимотлар ўтказиш.

  • 2.     Ташкилий ишларни амалга ошириш . Ўқитишнинг кредит-

  • модуль тизимида янги ўқув йили бошланишидан олдин унга оид ташкилий

Бундай ёндашув янги ўқув йилининг режасини белгилаб олишда муҳим ўрин тутади.

ишларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

  • -    талабаларнинг шахсий таълим траекториясини шакллантириш;

  • -    руйхатга олиш хизматини амалга ошириш;

  • -    транскриптга оид тадбирларни бажариш.

  • 3.     БошланFич олий таълимнинг укув жараёнини аник

Талабаларнинг шахсий таълим траекториясини шакллантиришда уларнинг бир ўқув йили давомида кредит тўплаш учун амалга ошириладиган хатти-харакатлари режаси тузилади. Бундай режани тузишда бевосита талабалари билан биргаликда ишлар амалга оширилади, унда талабанинг хар бир укув фани буйича кредит йиFиш фаолияти белгилаб чикилади. Бунда профессор-укитувчилар талабаларнинг маслаҳатчи сифатида иш кўради ва уларнинг шахсий таълим траекториясини аниқ ва сифатли тузиши учун масъул ҳисобланади. Чунки талаба укув йили охирида айнан мана шу режага асосан укув фанлари бўйича белгиланган кредитларни тўплайди ёки тўплай олмайди. Шу сабабли янги ўқув йили бошланишидан олдин талабаларнинг шахсий таълим траекториясини пухта шакллантириш мухим ахамиятга эга.

Олий таълим муассасасининг 1 курсига кабул килинган талабалар учун Руйхатга олиш хизмати амалга оширилади. Унда профессор -ўқитувчилар талабаларга таълим жараёнига оид маълумотлар базаси тўғрисида тушунтириш беради, талабаларни ўқув жараёни учун рўйхатга олади ва уларни билимини назорат қилишнинг турлари билан таништиради. Бунда профессор-укитувчиларнинг 1 курс талабалари билан мақсадли ҳамкорлиги ва уларни ўқув йилига тайёрлаш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириши зарурият ҳисобланади. Чунки олий педагогик таълим муассасасига кабул килинган талаба 1 курс бошидаёк укитишнинг кредит-модуль тизими асослари туFрисида аник тушунча ва маълумотларга эга булиши лозим.

Профессор-укитувчилар янги укув йилининг бошланишидан бир ой олдин транскриптга оид хизматларни амалга оширади. Унга кўра, бошқа олий таълим муассасасидан ўқишини кўчирган талабаларнинг кредит мажмуасини ўрганади ва кўчирилган олий таълим муассасаси ўқув фанлари бўйича тўпланган кредитларни аниқлайди. Агар тўпланган кредитда кўчирилган олий таълим муассасаси ўқув фанлари бўйича кредит тўплаш фарқи кузатилса, талабалар билан мазкур фанлар бўйича кредит тўплашга доир таълимий хизматни амалга оширади. Талаба фарқли фанлар бўйича кредит тўплаш вақтини эркин белгилайди ва бу вақт янги ўқув йилининг дастлабки ойларида амалга оширилиши керак.

тайёрлаш . Олий педагогик таълим жараёнининг бошланғич таълим йўналишида ўқув жараёни ўзига хос хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради. Чунки бошланғич таълим таълимнинг бошқа турларидан педагогик, психологик ва социологик хусусиятларга эгалиги билан фаркланади. Шу сабабли укитишнинг кредит-модуль тизими асосида олий бошланғич таълимни ташкил этиш учун қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:

  • -    укув режалари, дастурлари ва фанлари материалларини укитишнинг анъанавий ва ноанъанавий шаклларига мос равишда тайёрлаш;

  • -    укув жараёнига оид ташкилий ишларни белгилашда исталмаган колатларнинг олдини олишга доир укув жадвалларини шакллантириш;

  • -    талабалар билан анъанавий ва ноанъанавий мулокотларнинг энг макбул шаклларини белгилаш;

  • -    укув жараёнини укув йили давомида мунтазам мониторинг килиб бориш механизмларини ишлаб чикиш.

Бундай ёндашув олий бошланFич таълим жараёнини ташкил этишда кутилган самарани беради. Таъкидлаш лозимки, ўқитишнинг кредит-модуль тизимида бошланFич олий таълим жараёни талабалар, иш берувчилар, профессор-укитувчилар ва институт маъмурияти уртасида очиқ мулоқот шаклида талабага йўналтирилган ёндашув асосида ва таълим стандартларини инобатга олган колда ташкил этилади. Ушбу жараёнда куп ҳолларда талабаларнинг талаб ва истаклари устувор даражада ҳисобга олинади. Айнан мана шундай ёндашув асосида бошланғич олий таълим укув жараёнини ташкил килиш самарали кисобланади.

Кези келганда таъкидлаш лозимки, укитишнинг кредит-модул тизими бошланғич олий таълим жараёни учун кенг имкониятларга бой. Унга кура, бундай имкониятларнинг асосий жикатларини куйидагилар ташкил этади:

  • -    мажбурий ва танлов фанларининг эркин танланиши;

  • -    укув жараёнининг анъанавий ва ноанъанавий шаклларда амалга оширилиши;

  • -    профессор-укитувчилар ва талабаларнинг тенг ва кенг мулокотга киришиши;

  • -    ўқув материалларига янгиликлар, ахборотлар ва маълумотларнинг киритиб бориш имконияти мавжудлиги;

  • -    ўзлаштириш жараёнини эркин ва жамоавий баҳолаш механизмларидан фойдаланиш;

  • -    кредит тўплашда мураккабликка дуч келган талабаларга имкониятлар берилиши;

  • -    ўқув жараёнининг халқаро таълим дастурлари талабларига мос ташкил этилиши.

Бундай имкониятлар бошланғич олий таълимни талаб даражасида амалга ошириш имконини беради. Айниқса, ўқув йили давомида ўқув фанларини коррекциялаб бориш имконияти ниҳоятда муҳимдир. Шу сабабли бошланғич олий таълимни амалга оширувчи профессор-ўқитувчилар, мутахассислар ва ёрдамчи ходимларнинг ўқитишнинг кредит-модуль тизимини чуқур ўзлаштириши мақсадга мувофиқ бўлади.

Шундай қилиб, бошланғич олий таълимнинг янги ўқув йилини ўқитишнинг кредит-модуль тизими асосида ташкил қилишга доир ана шундай чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилади[2]. Бу тадбирлар белгиланган стандартлар ва қоидалар асосида амалга оширилса, ўқув йили кутилган самарани беради. Бунинг учун юқорида таъкидланган Низомга асосан ўқув йилининг давомийлиги 36 ҳафта давом этишини ҳисобга олиб, шундан 30 ҳафтаси академик даврига, 2 ҳафтаси фанларни танлаш учун рўйхатдан ўтишга ва 4 ҳафтаси аттестацияларга ажратилиши қоидасига биноан янги ўқув йилини ташкил қилиш кутилган самарни беради. Чунки, ўқув йилининг давомийлиги ўқув жараёнини мавжуд қоидаларга асосан ташкил этиш ва унинг самарасига эришиш билан белгиланади[3].

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил

  • 2.    “Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль

  • 3.    Жабборова О.М.. Ўқитишнинг кредит-модуль тизимида ўқув

    фанларини танлаш тамойиллари. Аcademic research in educational sciences, 2(6), 2021.

31 декабрдаги 824-сонли “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. //

тизмини жорий этиш тартиби тўғрисида”ги Низом. //

"Экономика и социум" №11(90) 2021

Список литературы Ўитишнинг кредит-модуль тизими асосида олий бошланич таълимни ташкил этиш

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 824-сонли "Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори. //www.ziyonet.uz
  • "Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизмини жорий этиш тартиби тўғрисида"ги Низом. //www.ziyonet.uz
  • Жабборова О.М. Ўқитишнинг кредит-модуль тизимида ўқув фанларини танлаш тамойиллари. Аcademic research in educational sciences, 2(6), 2021.
Статья научная