Шахмат - мантиий фикрлаш ва иродани тоблаш мактаби
Автор: Холиов У.К., Бекматова У.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 2-2 (81), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада бошланғич синф ўқувчилар шахмат ўрганиш орқали мантиқий фиклаш ҳам иродани шаклантиради, шахмат ўйинларидан фойдаланиш орқали уларнинг диққат, идроки, тафаккури, хотираси ва мантиқий фикрлашини ўстиради ва ривожлантиришига бағишланган бўлиб, унда шахмат ўйинини ўргатши усуллари, йўллари ва самарадорлиги ёритилган
Бошланғич синф ўқувчилар, шахмат ўйин, идроки, тафаккури, хотираси, мантиқий, диққат, шахсий сифатларини
Короткий адрес: https://sciup.org/140260333
IDR: 140260333 | DOI: 10.46566/2225-1545_2021_2_81_320
Текст научной статьи Шахмат - мантиий фикрлаш ва иродани тоблаш мактаби
Калит сўзлар: бошланғич синф ўқувчилар, шахмат ўйин, идроки, тафаккури, хотираси, мантиқий, диққат, шахсий сифатларини.
Фарзандларимизнинг ақлан ва жисмонан соғлом, руҳан тетик бўлиб вояга етиши юртимиз эртанги куни, истиқболини белгилаб беради. Бугунги кунда юртимизда ўсиб келаётган ёш авлодга катта эътибор қаратилган. Уларнинг таълим, маданият ва спорт соҳасида илғор бўлишлари учун барча шароитлар яратилган ва яратилмоқда
Сўнгги йилларда халқимизнинг саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни шакллантириш, интеллектуал салоҳиятни ривожлантиришга хизмат қиладиган спорт тури бўлган ва мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган спортнинг шахмат турига аҳолини, айниқса ёшларни кенг жалб этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Мамлакатимизда шахматни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ва уни оммавий спорт турига айлантириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал ва маданий ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, юқори иқтидорга эга бўлган ёшларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал шахматчилар ва халқаро гроссмейстерлар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 августдаги “Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3906 сонли қарорига мувофиқ мактаб дастурлари доирасида 150 та умум таълим мактабларининг ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитишни ташкил этиш вазифаси белгиланган эди.
2021 йил 14 январда “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
Шу қарор, 150 та умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитишни ташкил қилиш амалиёти кенгайтирилиб, яна қўшимча 150 та мактаб (шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) 10 тадан,
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 15 тадан мактаб) шахматга ихтисослаштирилади;тегишли 1 000 та умумий ўрта таълим мактабида 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини “Жисмоний тарбия” фани доирасида 18 соатлик режа асосида шахматга ўқитиш йўлга қўйилади ҳамда уларга методик ёрдам кўрсатилади қолган барча мактабларнинг 2, 3 ва 4-синф ўқувчилари “Жисмоний тарбия” фани доирасида шахматга ўқитилиш.
Шахматнинг фойдали хусусиятлари ҳақида жуда қўп илмий тадқиқотлар олиб борилган. Улардан энг сермаҳсули-педагогик тадқиқотлардир. Асосий хулоса: "Шахмат-давомли мантқий фикрлашни ривожлантирувчи интеллектуал ўйинлар ичида энг асосийси ва мураккаби".
Шахмат ўйини фикрлашни тартиблаштиради, диққатни жамлашни чиниқтиради ва хотирани ривожлантиради. Айниқса, ўсмирлик йилларида шахмат билан шуғулланиш катта ижобий натижалар беради. Бу борада психолог ва педагоглар етарлича тажриба топлаганлар, ҳамда, мақбул услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Аввало, Шахмат қизиқарли ўйин.
Ўйин
қоидаларини ўрганмоқ, уни
амалий партияларда синаб кўриш иштиёқи пайдо бўлади. Рақиб билан вариантларни ҳисоблаш тезлиги ва аниқлиги борасида ўзаро баҳс олиб борилади. Тажриба ошиб борган сари вазиятни баҳолаш чуқурлашади ва назарий билимларни пухта ўрганишга эҳтиёж пайдо бўлади. Шу ўринда ҳафсалани пир қиладиган вазият юзага келмаслиги чораларини кўриш ўта муҳимдир. Яъни, фикрларни ривожлантириш кетма-кетлиги тартиби ишлаб чиқилгани маъқул, шахмат ўйин бўлганлиги учун ҳам дастлабки муваффақиясизликлар кайфиятга салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шунинг учун, айниқса, ёш болалар ўртасида енгил масалалар ва таҳлилий машғулотлар кўпроқ ўрганилиши тавсия этилади.
Дастлабки қадамларданоқ шахмат билан шуғулланувчилар фақатгина катта иштиёқнинг ўзи ғалаба учун етарли бўлмаслигини сезиб қолади. Моддий устунликка эришиш ёки чиройли комбинацияни амалга ошириш пухта тайёргарликни талаб этади ва у объектив қонуниятларга асосланган бўлади.
Калта ўйланган комбинасия, албатта, вазиятнинг ёмонлашишига олиб келади, купинча партияни ютказишга ^ам сабаб булади. ^ар бир хатога жазонинг муқаррарлиги шахматчидан пухталикни талаб этади: содда комбинатсияларни урганиш, дебютдаги хатоликлардан фойдаланиш аста-секин чукур назарий билимларни эгаллаш эҳтиёжигача ўсиб боради. Лекин, тажриба шуни кўрсатадики, фақатгина "китоб бўйича" ўйнаш ғалаба учун этарли бўлмас экан. Содир бўлган вазиятнинг ўзига хос жиҳатлари атрофлича ўрганилади. Шахмат универсалликни талаб этади. Шахматда тўпланган билим ҳаётда ҳам сермуло^азаликни шакиллантиради, шахснинг ижодий камолатини сайкалайди.
Шуб^асиз, Шахмат хотирани х,ам тоблайди. Шуни кайд этиш лозимки, маълум сондаги сипоҳлар иштирок этувчи аниқ вазиятни ва у билан боғлиқ барча вариантларни эслаб колиш шахматчи учун етарли деган хулоса -нотугри, олимлар томонидан олиб борилган куплаб тадкикотлар курсатишича, шахматчи онгли фаолиятининг моҳиятини аниқ вариантларни эслаб қолувчи механик жараён эмас, маъноли ва мантикий боFланишлари мавжуд конуниятлар ташкил этар экан. Сабр-бардошлик, изчиллик, юкори интизом ва диккатни бир жойга жамлай олиш-шахматчи муваффакиятининг мух,им жиҳатларини ташкил этади. Давомли, кучли юришлар билан эришилган устунликни озгина эътиборни сустлаштириш эвазига бой бериш мумкин, қобилияти ва назарий билимлари тенг ўйинчилардан темир интизомлилари, сабр-токатлиларигина катта муваффакиятларга эриша олади. Шахмат нафакат фикрлар ва қарашлар кураши, характер ва психиклар кураши ҳамдир. Шахмат ўйинининг яна икки муҳим жиҳати: ўйлаш учун берилган вақтнинг чекланганлиги ва "ушлаганни юриш" қоидаси шахматчида вақтдан унумли фойдаланиш ҳамда беҳудага афсусланмаслик ҳислатларини шакиллантиради. Ажратилган вақт ичида тегишли юришларни амалга оширмаслик ютқизиш билан тенг. Демак, вақт бирлиги ичида ечим қабул қилиш лозим. У ёки бу юришлардан бирини танлашда лоқайдликка ўрин йўқ, вақт интервали объектив баҳоланиши зарур. "Ушлаганни юриш" эса "ўтган ишга саловат"нинг ўзи, энди факат олга х,аракат килиш лозим.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, шахмат ўйини бошланғич синф ўқувчиларнинг ақлини ўстириш баробарида, мустақил, ҳар томонлама тўғри,мантиқий фикрлашга ўргатишда улкан имконияларга эга деб ҳисоблаймиз. Шахмат бошланғич синф ўқувчиларни ахлоқий, руҳий, маънавнвий жиҳатдан соғлигини таъминлайди. Шахмат ўқувчи-ёшларнинг фанларни аъло даражада ўзлаштиришга йўл очиб беради. Шахмат ўйнаш қабилияти шаклланган бола ҳеч қачон ёмон йўлга кирмайди, шундан комилликка интилиб яшашга ўрганади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 августдаги “Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3906 сонли қарори
-
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-4954-сон
-
3. Халайев М , Шахмат алифбоси –Т : Тафаккур -2015
-
4. “Маърифат” газетаси. 2016 йил 27 февраль № 17 сон 15 бет.
-
5. Вершинин М. А. Теория проектирования системы формирования
логического мышления шахматистов: дис.... доктора педагогических наук, Волгогр. гос. акад. физ. культуры. — Волгоград, 2005. — 506 с.
-
6. Костенюк А. К. Требования современного мира к системам
образования. Шахматы — как способ стимулирования интеллектуального развития детей // Материалы Международной науч.-прак. конф. — Ч. 3. — Челябинск : Издательский центр ЮУрГУ, 2011. — С.157.
-
7. Тарасова О. В. Педагогические условия формирования логической
культуры младших школьников средствами шахматной деятельности: дис.... канд. пед. наук.- Казань, 2005. — 209 с.
"Экономика и социум" №2(81) 2021
Список литературы Шахмат - мантиий фикрлаш ва иродани тоблаш мактаби
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 августдаги "Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3906 сонли қарори
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-4954-сон
- Халайев М, Шахмат алифбоси -Т: Тафаккур -2015
- "Маърифат" газетаси. 2016 йил 27 февраль № 17 сон 15 бет.
- Вершинин М. А. Теория проектирования системы формирования логического мышления шахматистов: дис.. доктора педагогических наук, Волгогр. гос. акад. физ. культуры. - Волгоград, 2005. - 506 с.
- Костенюк А. К. Требования современного мира к системам образования. Шахматы - как способ стимулирования интеллектуального развития детей // Материалы Международной науч.-прак. конф. - Ч. 3. - Челябинск: Издательский центр ЮУрГУ, 2011. - С.157.
- Тарасова О. В. Педагогические условия формирования логической культуры младших школьников средствами шахматной деятельности: дис.. канд. пед. наук.- Казань, 2005. - 209 с.