Инсон уулари тизимида соматик уулар: назарий-ууий талил
Автор: Истамова-файзуллаева Д.О.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Актуальные вопросы политики и права
Статья в выпуске: 4-1 (95), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада инсон ҳуқуқларининг янги авлоди, шахснинг ўз танасини тасарруф этиш ҳуқуқи сифатида эътироф этилувчи соматик ҳуқуқларнинг назарий ҳуқуқий жиҳатлари кўриб чиқилади. Соф шахсий хусусият касб этувчи соматик ҳуқуқлар ҳақида бирқатор олимларнинг қарашлари муҳокама этилиб, илмий хулосалар чиқарилади. Ўзбекистон Республикасида соматик ҳуқуқларнинг амалга оширилиши масаласида мавжуд қонунчилик таҳлил этилади.
Биоетика, инсон ҳуқуқлари, соматик ҳуқуқлар
Короткий адрес: https://sciup.org/140293085
IDR: 140293085
Текст научной статьи Инсон уулари тизимида соматик уулар: назарий-ууий талил
Инсон ҳуқуқлари тизимида вужудга келган соматик ҳуқуқлар тушунчаси ўз моҳияти жиҳатдан биоетика, биоҳуқуқ ва биомуҳандислик соҳаларининг кесишмасида пайдо бўлган ҳуқуқий категория бўлиб, “бу тоифадаги ҳуқуқлар соф шахсий хусусиятга эга58”. Беларусь ҳуқуқшунос олими Д.Г. Васильевичнинг фикрига кўра, соматик ҳуқуқлар ҳам, инсон ҳуқуқларининг янги авлоди сифатида жамият ҳаётида юзага келиб, ҳуқуқий тартибга солиш механизмларига муҳтож бўлган ҳуқуқий категория сифатида тавсифланади. Бу ҳуқуқий категориянинг пайдо бўлиши ижтимоий муносабатларни назорат этишда ҳуқуқнинг турли соҳалар билан чамбарчас боғлиқлиги натижасида юзага келади ва улар орасидаги алоқани ўрганиш билан изоҳланади. Яъни, бугунга келиб ҳуқуқ ва ахлоқ, ҳуқуқ ва дин, ҳуқуқ ва тиббиёт, ҳуқуқ ва биоинженерияни ўрганиш ҳуқуқ тадқиқотчилари олдидаги масъулиятга айланди59.
Сўнгги ўн йилликларда дунёда рўй бераётган ҳуқуқни антропологиклаштириш жараёнлари шахс эркинлиги, унинг ҳуқуқлари доираси ҳақидаги тасаввурларнинг кенгайишига олиб келади. Сўнгги пайтларда биотиббиётнинг ютуқлари туфайли бу инсон танасининг моддасини манипуляция қилиш имконини беради. Олимлар ген инженерияси, трансплантология, репродуктив технологиялар имкониятларини намойиш этмоқда. Буларнинг барчаси, бир томондан, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам берса, иккинчи томондан, ўзи билан бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Шуни таъкидлаш мумкинки, ушбу муносабатлар соҳасида ишлаб чиқилмаган ҳуқуқий тартибга солиш механизмларига эҳтиёж мавжуд.
Ҳар бир янги авлод ҳуқуқларининг пайдо бўлиши кўплаб омиллар билан боғлиқ. Булар, биринчи навбатда, жамиятнинг дунёқараши ва жамият ҳаётининг айрим ҳодисаларига қарашлари, шунингдек, одамлар ҳаётига жорий этилаётган ва зудлик билан тартибга солишни талаб қилувчи янги тиббий технологияларнинг ниҳоятда жадал ривожланиши билан боғлиқ жиддий масалалардир. Бу каби шиддатли ривожланиш жараёнида фан, ахлоқ ва ҳуқуқ ўртасида зиддият юзага келиши ортидан бу соҳани ҳуқуқий тадқиқ этиш масаласи ҳар жиҳатдан долзарбдир.
Бир сўз билан айтиш мумкинки, давр ривожи сайин ҳаётимизга кириб келаётган янги ижтимоий муносабатлар инсон ҳуқуқлари категориясида ҳам жиддий ўзгаришлар ясаб, янги тушунчаларни ҳаётимизга олиб кирди. Рус олими В. И. Крусс соматик ҳуқуқ тушунчасининг моҳиятини бу сўзнинг этимологиясидан келиб чиқиб шундай таърифлаган: “сома” юнонча “тана” деган маънони билдиради60. Яъни “соматик ҳуқуқ”- инсоннинг ўз танасини тасарруф этишга бўлган ҳуқуқидир.
Баъзи ҳуқуқшунос олимларнинг таъкидлашича, "инсон ҳуқуқларининг ҳар бир янги авлодининг пайдо бўлиши жамиятдаги муайян туб ўзгаришлар, дунёқарашнинг ўзгариши билан боғлиқ61". Бироқ, шуни ҳам эътироф этиш лозимки, соматик ҳуқуқлар айнан дунёқарашдаги туб бурилишлар натижасида эмас, балки инсон томонидан ҳосил қилинган янги илмий техникавий тараққиёт, шу жумладан тиббиёт, ижтимоий психология ютуқлари ва ўзгаришлари натижасида янги тармоққа айланди. Шу маънода, О.Э. Старовоитованинг фикрини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим: “Соматик ҳуқуқлар табиий ҳуқуқларнинг бир қисмидир, соматик ҳуқуқлар тизимида эса”, унинг фикрича- “яшаш ҳуқуқи ва ўлим ҳуқуқи марказий ўринни эгаллайди62”.
Бир сўз билан айтганда, соматик ҳуқуқлар - бу шахснинг ўз танасига бўлган ҳуқуқлари. Соматик ҳуқуқларга инсон аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш ҳуқуқи, сунъий кўпайиш ҳуқуқи, пластик ва косметологик жарроҳликни амалга ошириш, эвтаназия, суррогате оналик, клонлаштириш каби соф шахсий ҳаётга дахлдор ҳуқуқлар киради. Бошқа бир ҳуқуқшунос олим А.И.Ковлер таъкидлаганидек, “бу ҳолда, моҳиятан, биз тана субстанциясини манипуляция қилиш ҳуқуқлари ҳақида гапирамиз. Эътиборимизни соматик ҳуқуқларнинг конституциявий келиб чиқишига қаратамиз. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддасида яшаш ҳуқуқи мустаҳкамланган бўлиб, унинг маъноси, бизнинг фикримизча, нафақат ушбу моддада, балки Конституциянинг бошқа моддаларида ҳам очиб берилган.
Асосий қонунимизда шунингдек, ҳеч ким унинг розилигисиз қийноққа солиниши, шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазога, тиббий ёки бошқа тажрибаларга дучор қилиниши мумкин эмаслиги ҳам белгиланган. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистоннинг демократик ўзгаришларга содиқлигини намойиш қилиш, юртимизда кечаётган улкан ўзгаришлар ва янгиланишлар даврида аввало инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бирламчи вазифалардан саналади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Инсон ҳуқуқлари мазмунан жуда кенг қамровли ҳуқуқий категория бўлиб, давр тараққиёти сари унинг чегаралари кенгайиб боради. Жамият ҳаётидаги умумий тараққиёт янги ижтимоий муносабатларни юзага келтириши натижасида янгидан-янги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрий асослар талаб этилади. Инсон ҳуқуқлари қамрови кенгайишида ҳам айнан шундай тартибга солиш эҳтиёжи юзага келади. Соматик ҳуқуқлар ҳам инсоннинг ўз танасини тасарруф этишга бўлган ҳуқуқи сифатида инсон ҳуқуқлари тизимида шаклланиб, бугун кўплаб давлатлар қонунчилигида акс этмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
-
1. Д. Г. Василевич. Весці Нацыянальнай акадэміі навук Беларусі. Серыя гуманітарных навук. 2017. № 1. С. 106–112
-
2. Крусс, В. И. Личностные («соматические») права человека в конституционном и философско-правовом измерении: к постановке проблемы / А. И. Крусс // Государство и право. – 2000.– № 10. – С. 43.
-
3. Абашидзе, А. А. Новое поколение прав человека: соматические права / А. А. Абашидзе, А. М. Солнцев // Моск. журн. междунар. права. – 2009. – № 1 (73). – С.
-
4. Старовойтова, О. Э. Юридический механизм реализации и защиты соматических прав человека и гражданина в Российской Федерации: историко-правовой и теоретический анализ: автореф. дис. … д-ра юрид. наук / О. Э. Старовойтова. – СПб., 2006. –12 с.
"Экономика и социум" №4(95)-1 2022
Список литературы Инсон уулари тизимида соматик уулар: назарий-ууий талил
- Д. Г. Василевич. Весцi Нацыянальнай акадэмii навук Беларусi. Серыя гуманiтарных навук. 2017. № 1. С. 106-112.
- Крусс, В. И. Личностные ("соматические") права человека в конституционном и философско-правовом измерении: к постановке проблемы / А. И. Крусс // Государство и право. - 2000.- № 10. - С. 43.
- Абашидзе, А. А. Новое поколение прав человека: соматические права / А. А. Абашидзе, А. М. Солнцев // Моск. журн. междунар. права. - 2009. - № 1 (73). - С.
- Старовойтова, О. Э. Юридический механизм реализации и защиты соматических прав человека и гражданина в Российской Федерации: историко-правовой и теоретический анализ: автореф. дис. … д-ра юрид. наук / О. Э. Старовойтова. - СПб., 2006. -12 с.
- EDN: NOLLGT